Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев диққатига: Порахўрлик миллий удумга айландими?
БОШ ПРОКУРОР Н.ЙЎЛДОШЕВ ДИҚҚАТИГА: — ПОРАХЎРЛИК МИЛЛИЙ УДУМГА АЙЛАНДИМИ…
Дунёнинг барча мамлакатларида порахўрлик энг оғир, давлатга қарши жиноят саналади.
У ҳолда, 6000 АҚШ доллори пора олаётганида қўлга олинган Ўзбекистон Уй — жой коммунал хизмат вазирлигига қарашли Тошкент вилояти “”Иссиқлик манбаи” корхонасининг порахўр мулозими ва унинг жиноий шериклари нега ҳанузгача озодликда юрипти?!
Ёки, Ўзбекистонда порахўрлик миллй удумга айландими?!
“Дунё ўзбеклар” халқаро интернет нашрининг 15.09.2020 йил сонида чоп этилган “Бош прокурорга савол: — 6000 доллор олган мулозим нега қўйиб юборилди.,” сарлавҳали мурожаат мақоламизда Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” корхонаси томонидан Красногорск қўрғонида жойлашган 2 ва 3 сонли қозонхоналар электрон биржа орқали сотувга қўйилгани, уларни “АЛИ АКБАР БАРАКА ПЛЮС” МЧЖ томонидан сотиб олиниб., қозонхонани демонтаж қилиш ишлари бошлаганида, таъмагирлик мақсадида тўхтатилгани хақида хабар берган эдик.
Шундан сўнг содир бўлган ғаройиб воқеаларнинг гоҳо шиддати, сустлашиши хақиқий детектив китоб ёзиш иштиёқидаги қаламкаш учун тап — тайёр мавзу бўла олади. Бошланиши криминал драма шаклида бўлса ,якуни ўтда ёнмас, сувда чўкмас мафия тимсоли нафақадаги ҳарбий подполковник Қудрат Раҳимов образида гавдаланади.
2020 йилнинг июл ойи охирларида Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” корхонаси ўзига тегишли Красногорск қўрғонидаги баҳоловчи компания томонидан баҳоланган 2 ва 3 қозонхоналардаги эскирган асосий ускуналарни демонтаж қилиш ва олиб чиқиб биноларини бўшатиш шарти билан электрон биржа савдосига қўяди. Электрон биржа савдосида ютуқ соҳиби бўлган “АЛИ АКБАР БАРАКА ПЛЮС” жамияти ва “Иссиқлик манбаи” корхонаси ўртасида қонунда белгиланган тартибда тузилган шартнома шартларига мувофиқ 157 миллион сўм 100 фоиз МЧЖ томонидан олдиндан ўтказиб берилган.
Демонтаж ишлари бошланганидан 3 кун ўтгач, “Иссиқлик манбаи” корхонасига янги тайинланган бошлиқ Қудрат Раҳимов 30.07.2020 йилда 64-сонли буйруқ имзолаб демонтаж ишларини тўхтатади ва кесилган моддий бойликларни олиб чиқиб кетишни таъқиқлайди. Шу ерда ўз-ўзидан савол туғилади: — жаноби Қудрат Раҳимов республикамиз қонунларига кўра электрон биржа савдосидан рўйхат бўйича номи қайд этилиб, пули тўланган барча аъшёлар энди харидорнинг қонуний мулки эканлиги, то уларни олиб чиқиб кетмагунича бу ҳудудга мулк эгасидан бошқа одам берухсат кириши мумкин эмаслигини билмайдиган даражада саводсизми?!
Ушбу савол билан Қ.Раҳимовга мурожаат этганимизда, у дастлаб юрист хулосасини олиш учун 2 кун муҳлат сўради. Икки кун ўтгач, “Иссиқлик манбаи” корхонаси юристи Зухра опага учраганимизда, у: — электрон савдога оид барча ҳужжатлар қонуний расмийлаштирилган, фақат юридик хулосани раҳбар олдида топшираман., дегач у билан бирга янги бошлиқ Қ.Раҳимиов кабинетига кирганимизда у: — мен янги юристни ишга олдим., деди ва уни кабинетига чақирди. Ўзини Мамажанов Аюбхон Таирович деб таништирган янги юрист: — бу масалага Инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти нега аралашади, нима ҳаққи бор, қозонхона нотўғри сотилган., деб иддао қилиб: — укам ва бир қанча шогирдларим Бош прокуратурада ишлайди, “любойини” итариб., қўяман деб, ҳозир Красногорск масаласи билан бошлиқнинг Санжар деган янги муовини шуғуланаётганлигини айтди.
Асли, нафақадаги ҳарбий бўлган Қудрат Раҳимов бизнинг мурожаатимиз бўйича муаммони ўрганиш учун борган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Мустақил” ташкилоти вакилларига: — нега етарли ўрганмасдан туриб сотилган қозонхона электрон биржада бир соат хам турмаган деган ёлғон маълумот бердингиз? Нега Сизлар жиноятчини ҳимоя қиляпсизлар деб жар соласиз., Аюбхон Мамажонов нимага асосан объект электрон биржада 15 минут турган деган маълумот бергансиз., Инсон ҳуқуқлари ташкилоти ходимлари билан суҳбатлашаётганингизда ёнингизда Санжар Ёдгоров нима қилаётган эди., Санжар Ёдгоровни қачондан буён танийсиз., деган мантиқсиз саволларни ёғдириб ташлади…
Лекин, Қудрат Раҳимов Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Мустақил” ташкилоти вакилининг: — корхонангизнинг қонуний юристи Зуҳра опанинг хулосаси Сизга ёқмагани учун уни ишдан бўшатдингизми., ўзингиз талаб қилган юридик хулоса бўла туриб, биржа савдоси орқали ўзга юридик шахснинг мулкига айланган ускуналарни олиб чиқишга ҳеч бир қонуний асоссиз нега тўсинлик қилмоқдасиз., деган ҳаққоний саволларига жавоб бераолмасдан: — бу масалани Санжар билан ҳал қилинглар., деган эдилар…
Эртаси куни тадбиркор Муҳиддин Бекхўжаев билан учрашган Санжар ўзини бошлиқнинг янги ўринбосари деб таништириб 10 минг доллар берса қозонхоналардаги ҳамма нарсаларни олиб чиқиб кетишига кафолат беришини, бу пуллар хаммаси коммунал вазирликка, Равшан Жураевга олиб бориб беришини таъкидлайди. Тадбиркор 10 000 (ўн минг) АҚШ доллори жуда катта пул эканлигини ва 6000 (олти минг) АҚШ доллори бера олишини айтади. Шунда Санжар ўзи ва янги юрист Аюбхон вазирлик томонидан юборилгани, янги бошлиқ Қ.Раҳимов эса вазирликдаги Р.Жўраев тавсияси билан ушбу лавозимга тайинланлигини айтади.
Корхона бош инженери Бахтиер Мингноров, Ёдгоров Санжар билан яна бир неча бор Красногорск шаҳарчасида тортишувлар бўлиб ўтгач, Санжар корхона раҳбари Қудрат Раҳимовнинг давлат рақами 10 562 Нексия русумли хизмат автомашинасида келганида Республика Бош прокуратураси, Бош прокуратура қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ҳарбий прокуратура, ДХХ биргаликда ўтказилган тадбирда 6.000 (олти минг) минг АҚШ доллари олиш чоғида қўлга олинди! Тадбирдан кейинги тезкор суруштирув пайтида Қ.Раҳимов Санжарни танимаслиги айтиб кўрсатма берди-ю, қутулди?!
Терговчи ундан: — жаноб Қудрат Раҳимов агар Санжар Ёдгоровни танимасангиз нега у ҳар доим Сизнинг машинангизда Красногорскга қатнаб турган., нега пора олишга ҳам айнан Сизнинг хизмат машинангизда келган., деган содир бўлган жиноятнинг сабаб узвий боғлиқларига оид мантиқий савол бермади?!
Бундан ташқари дастлабки тергов тугагач Санжар қўйиб юборилган ва ушбу жиноят ишини олиб бориш Қибрай милицияга топширилгач, корхонанинг янги юристи Аюбхон Мамажанов ҳам ишга чиқмай қўйган?!
Ана шу порахўрлик жинояти ташкилотчиси Қ.Раҳимов 10 август куни: — асосий воситалар рўйхатга мувофиқ қозонларга, ёрдамчи ва технологик ускуналарга бириктирилган, қозонхона қурилишида ўрнатилиб нархи асосий воситаларга қўшиб юборилган, корхона балансида ҳам кўрсатилмаган ҳар ҳил металл ускуналарсиз 20 августга қадар олиб чиқиб кетилишини таъминлашни буюраман., деган 67 — сонли яна бир мантиқсиз буйруқни имзолаш орқали ўзини жавобгарликдан халос этсада, ҳанузгача жиноят ҳақида хабар берган тадбиркор саргардон бўлиб юрипти?!
Биз тақдим этган ва тадбир чоғида ёзиб олинган видео ҳужжатларда жиноят ташкилотчларининг номлари қайд этилган бўлсада Қирай тумани прокурори нима сабабдан жиноят ишини туман ИИБ тасарруфига ўтказиб назоратни атай бўшаштирмоқда? Бир неча Республика миқёсидаги назорат органлари, Бош прокуратура, Ҳарбий прокуратура, ДХҚ маъсул ходимлари иштирокида ўтказилган тадбир пайтида жуда катта миқдордага 6000 АҚШ доллори пора олиш чоғида қўлга олинган Санжар Ёдгоров нега қўйиб юборилди, унинг жиноий шериклари Р.Жўраев нега терговга жалб этилмаяпти?! Ёки, Қибрай туман, Тошкент вилоят поракуратураси ҳам бу жиноят тўлиқ фош этилмаслигидан манфаатдорми?!
Ушбу асосли саволларга жавобларни Қибрай прокурори, туман ИИБ бошлиғи, Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” корхонасининг ҳануз озодликда юрган раҳбари Қудрат Раҳимов ва собиқ юрист Мамажонов Аюбхон., қолаверса, Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёев жуда катта ишонч билдириб Ўзбекистон Уй — жой коммунал хизмат вазири лавозимига муносиб кўрган М.Салиев жанобларидан кутиб қоламиз.
PS: — Мурожаат мақоламизда қайд этилган барча ҳужжат ва далилий аъшёлар
Қибрай туман ИИБга топширилган, зарурат бўлса яна тақдим этилади.
Файзуллоҳ Қўчқорзода
Ҳуқуқ фаоли
М.С.Бекхўжаев
Тадбиркор
+998 97 7071118
+99895 1956300
02.11.2020 й.
Тошкент шаҳри.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
6000 ДОЛЛОР БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНГАН МУЛОЗИМ ҚЎЙИБ ЮБОРИЛДИ., ЖИНОИЙ ШЕРИКЛАРИ ҲАМ ОЗОДЛИКДА?!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ