Минскда бир неча минг кишилик норозилик акцияси ўтказиляпти (фоторепортаж)
Минскда бир неча минг кишилик норозилик акцияси ўтказиляпти (фоторепортаж)
Олам17:282064

Бугун, 1 ноябрь куни Беларусь пойтахти Минскда Президент Александр Лукашенкога қарши одамлар “Дзяди. Террорга қарши юриш” норозилик акциясини ўтказяпти. Ижтимоий тармоқлардаги “Nexta Live” и “Беларусь головного мозга” саҳифаларида акция иштирокчилари Куропатиннинг миллий некрополига олиб борадиган хотира йўли бўйлаб ҳаракатланяпти.
Акция ўтказилишидан хабар топган Беларусь куч ишлатар тузилмалари эрта тонгдан Минскка махсус техника олиб келган. Пойтахтдаги марказий майдонлар тўсиқлар билан ўраб олинган. Шунингдек, Минскда пулемётлар ўрнатилган зирҳли машиналар ҳам кўрилган.
Минск метросининг бир қанча станциялари ҳам ёпилган. Метро раҳбарияти бу ҳолатни “йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш” билан изоҳлаган.
Тобухина бульваридаги Челюскинцев парки ва “Луч” заводи олдида тўпланган одамлар колонна хосил қилиб, Мустақилик кўчаси бўйлаб, “Московская” метроси томон ҳаракатни бошлаган. Одамлар кўчанинг ҳаракат қисмидан юриб боряпти. Маҳаллий журналистлар маълумотига кўра, юришда бир неча минг одам қатнашяпти.
Куч ишлатар тузилмалар ходимлари рдамларни тарқатиш учун ҳавога қарата ўқ ҳам узган. Шунингдек, тинч намойишчиларни калталкаш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Намойишлар фонида Минскда мобил интернет тезлиги пасайгани айтилди. МТС вакили бу ҳолатга муносабат билдириб, тегишли давлат идоралари томонидан миллий хавфсизлик бўйича ўтказилаётган тадбир доирасида интернет тезлиги чекланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 30 йилдан ошқироқ вақт аввал Дзяди юриши мустақил Беларусь тарихи тикланишининг бошланғич нуқтаси бўлган.
Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 августдан кейин бир қатор намойишлар бўлиб ўтди. Уларда сайловни қайта ўтказиш талаб қилинди. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституцияга ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.
Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Светлана Тихановская сайловдан бир неча кун ўтгач, Литвага кетишга мажбур бўлган. У кетгач, орадан кўп ўтмай, мухолифатнинг бошқа етакчилари ҳам Украинага кетди. Баъзилар эса ҳибсга олинди.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
Ўхшаш мақолалар:
- «Ҳозир танлов пайти: ё фаол бўламиз ёки кечаги кунга силлиққина қайтамиз».
- Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раиси этиб сайланди — ЎзА
- 14 январь – Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни
- Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 172 нафарга етди — Qalampir.uz
- Аброр Мавлонов: Давлат хавфсизлик хизмати ташкил этилганига 2 йил бўлди…
- Шароф Убайдуллаев: “Каримовнинг расмини ётоғингизга осиб қўйинг”
- Олимжон Тўхтаназаров: «Озодлик»даги навбатдаги ёлғон хабарга жавоб…
- Шерали Отабоев: Деҳқоннинг ҳам яшашга ҳаққи бор — ЎзА
- Бош муҳаррир И.Хушевга: “Бу аёл ҳам менга ўхшаб қийналган экан…”
- Ўпирилган Сардоба сув омборида вазият ташвишли — Озодлик (ВИДЕО)
- Муҳаммад Исмоил: Раҳмат Сизга, Муҳтарам Президент!
- Ўзбекистон: Журналист Анора Содиқова нима учун ишдан кетди? O’zbekiston