"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Норқобил Жалил: Омон Матжоннинг 31 йил бурун айтган башоратлари…

Адабиёт, Бош мақола, Муҳаррир танлови | 29/10/2020 09:20-     10807 марта ўқилди

Norkobil Zhalilov
ОМОН МАТЖОННИНГ 31 ЙИЛ БУРУН АЙТГАН БАШОРАТЛАРИ
1989 йил ёз чилласи эди ўшанда. Мен 28 ёшда эдим.
Оловқалб даврим. Ўзбекистонда номер Биринчи (савияси, даражаси бўйича, бугунгидек «шестсекунд»да ўқилмаган) газета «Ёш ленинчи» (кейин «Туркистон» бўлди, яна «Ёшлар овози» айланди ва алал оқибат йўқ бўлди)  да энди иш бошлаган кезларим.
Бош муҳарриримиз Жаббор Раззоқ қабулига чорлаб, «Туркум суҳбатларинг ёмон чиқмаяпти, навбат Омон Матжонга келди, жуда нозиктаъб, қайсар одам, саволлар тайёрла-чи, ёқса борасан, аввал, ижодини ўқиб чиқ» деб қолди.
Феълим ўзимга аён, «Нега танимайман Омон Матжонни, керак бўлса ўнлаб шеърларини ёдлаганман ўқувчилик маҳалимда, айтиб берайми ё?» десам Жаббор оға кулимсираб, бор, бор, сенлар ақллисан-да, деб чиқариб юборди.
Орадан уч-тўрт кун ўтгач, Омон акага минг бир истиҳола билан қўнғироқ қилдим. «Ҳай, Жаббор айтувди бир йигит боради, деб, эртага келоврингчи». Барибир тонггача уйқум келмади, минг битта саволлар ўйладим, бирортаси ёқмади. Бош муҳаррир ўринбосари Қулман Очилдан ҳам бир оғиз маслаҳат сўрадим. Жайдарифеъл устоз жеркиб берди. «Аввал боринг-чи, ҳали қандай гаплашади, жини суймаса очилмайди Омон ака»…
Йўқ, Омон ака айримлар ўйлаганидек, калондимоғ, баландпарвоз, олифта эмас экан, салом-аликданоқ очилди. Жуда самимий гурунг бўлди. Тасаввур қилинг, ўшанда СССР деган улкан давлатнинг зулм машинаси ҳали ҳамон гуриллаб дунёга довруғ солиб турар, Болтиқбўйи, Кавказ томонларда эсаётган ҳуррият эпкинлари Ўзбекистондаям акс садо бераётган кезлар эди. Ҳали тилимизга Давлат мақоми берилиши масаласида жиддий муҳорабалар, митинглар авжига чиққан эди.
Омон Матжон номи машҳур эди: Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Ҳалима Худойбердиевалар сафида мустаҳкам ўрин эгаллаган, халқ, зиёлилар у замонларда кўпроқ ана шундай даҳо ижодкорларга ишонар, суянарди.
Ҳали-ҳали бундан роппа-роса 31 йил муқаддам Омон Матжоннинг айтган мардона ҳақиқатлари(1989 йил 13 сентябрда «Ёш ленинчи» газетасида «Дилимнинг рангини гул билса бўлди» деган сарлавҳа остида босилган суҳбатни ҳозир ҳам ўқисам ҳайратга тушаман.
Негаки, ўша қалтис маҳалларда айтилган изтиробли дарду аламлар, муаммолар худди кечагина айтилганидек. Хайриятки, Омон ака айтган кўп оғриқли масалалар ўз ечимини топди ) бугун ҳам юрагимизда ботиб ётган дардларга малҳам бўлса ажабмас.
Улуғ шоир бугун Аллоҳ ҳузурига йўл олаётир.
Илоҳим, Худойим бетакрор шоиримизнинг охиратларини обод қилсин!
Норқобил ЖАЛИЛ
29.10.2020.
СУРАТГА ИЗОҲ:
Бугун шахсий архивимда сақланаётган улуғ шоирларимиз Эркин Воҳидов ва Омон Матжон акс этган ушбу ноёб суратни Дўрмон боғида ўтказилган катта бир байрам тадбирида олган эканман.
Устоз Мирзо Кенжабек таъбири билан айтганда: Омон Матжонни Аллоҳ раҳмат айласин.
Энг улуғ мусибатлардан бири бу.
Энг улкан устунлардан бири қулади. Адабиёт дўстларига сабри жамил берсин.
Аллоҳникимиз, Ўзига қайтамиз…
Image may contain: 1 person, standing
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга Ёзувчилар уюшмаси аъзолари номидан мактуб
  2. Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир! (Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али диққатига)
  3. Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…
  4. ШОИР ЭРКИН ВОҲИДОВ ХОТИРАСИГА («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  5. 29 март — шоир ва драматург Тўра Мирзо туғилган кун. Муборакбод этамиз. (1-қисм)
  6. Фахриддин Тожимурод: Ҳалима опамиз… Ўзбекнинг Ҳалимаси.
  7. Абдулла Орипов ҳақидаги биз билмаган ҳақиқатлар…
  8. Жаҳон меҳробида пайдо Алишер… Шодмон қасида айт сен ҳам, эй қуёш!
  9. «Дунё ўзбеклари» — Миллат минбари (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)
  10. «КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ»ГА БИРИНЧИ БИТИК — Баҳром Ғойиб
  11. ЎзА: Адабиёт – инсон фаолиятининг ичкаридан олинган сувратларидир…
  12. Умид Бекмуҳаммад: ЧЎЛПОННИНГ ЎРИС ХОТИНИ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.