"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Омон Матжон: Сени яхши кўраман! (“Ўтганлар ёди” туркумидан)

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Ўтганлар ёди | 10/29/2020 00:30-     13033 марта ўқилди

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон: Сени яхши кўраман!

АДАБИЁТ | 07/12/2017 16:04-     30496 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ

  70
14 феврал — Атоқли ва ардоқли шоир Омон Матжон 70 ёшга тўлди.
Омон Матжон ХХ аср ўзбек шеъриятида ўз изини қолдирган,ўз сўзини айтган шоирлардан бири. Унинг шеърлари ва достонлари адабиётимиз хазинасидан муносиб жойини топган. Бугун атоқли ва ардоқли шоиримизнинг муборак 70 ёшлари билан чин юракдан қутлаймиз.
044
ОМОН МАТЖОН
ШЕЪРЛАР
01
04Омон Матжон 1943 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач,Самарқанд Давлат университетида таҳсил олган.”Очиқ деразалар”(1970), ”Карвон қўнғроғИ”(1973), ”Ёнаётган дарахт” (1977),  ”Ярадор чақмоқ”(1979), ”Ҳаққуш қичқириғи”(1979), ”Сени яхши кўраман”(1983), ”Гаплашадиган вақтлар”(1986),”Имон ёғдуси”(1994), ”Сайланма”(1997) ва бошқа шеърий китоблари нашр этилган. 1993 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” унвони билан тақдирланган.
01
* * *
Одам бир кун
Ғўла ихтиро этди.
Тешик топди ўйлаб,
Ўқ ҳам биркитди.
Яна неларнидир
Топиб у аранг,
Арава кашф этди.
Кашф этиб,қаранг,
Ўз йўлига яна
Пиёда кетди.
1968
ФИРУЗА
Келмадинг.
Қушлар кўчиб кетди қошимдан,
Тушлар чўчиб кетди ёшимдан,
Ҳушлар учиб кетди бошимдан,
Келмадинг.
Хазонлар тўп бўлди йиллаб мен учун,
Осонлар йўқ бўлди йиллаб мен учун,
Армонлар кўп бўлди йиллаб мен учун,
Келмадинг.
Ғамларнинг барига тўздим — чидадим,
Намларнинг баҳрида суздим — чидадим,
Дамларнинг шаҳдидан ўздим — чидадим,
Келмадинг.
Кунларим ҳижронга ўқдек ёққанда,
Руҳим оти қонга чўғдек ботганда,
Сўнгги ўқни жонга ўзим отганда,
Сен келдинг узр сўраб…
Сен келдинг нечун?!
1968
* * *
Кўзларингни яширгин мендан,
Ўтиб кетай ёнингдан бефарқ,
Ўтиб кетай ёнингдан бедард,
Кўзларингни яширгин мендан.
Борлигимни пайқама,майли,
Бурчакларда,майли, қайрилма,
Мени деб тинчингдан айрилма,
Борлигимни пайқама,майли.
Номим бўлса қалбингда агар,
Отиб ташла,майли,тупроққа.
…Ҳар куни ўт шу йўлни топтаб,
Номим бўлса қалбингда агар.
1967
ЭШИГИНГДАН ЎТАМАН…
Куз ёйса ҳам йўлларга хазон,
Қор кўмса ҳам борлиқни бутун,
Кўклам келиб,урса ҳам хандон,
Эшигингдан ўтаман бир кун.
Сочларингга тушса ҳамки оқ,
Пешанангни босса ҳам ажин,
Кирганда ҳам гавдангга титроқ,
Эшигингдан ўтаман бир кун.
Майли,шунда танимасанг ҳам,
Ёки десанг кўрмайин турқин,
Ёшим ютиб,бошим қилиб хам,
Эшигингдан ўтаман бир кун.
Мени демай юмсанг ҳам кўзинг,
Хонанг қолса зулматга тутқун,
Хотирангга шам бўлиб ўзим,
Эшигингдан ўтаман бир кун.
Вақтим этиб чиқса бу жоним,
Дардларимга ясалса якун,
Бу дунёни тарк рате оним
Эшигингдан ўтаман бир кун.
1965
“СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН” ТУРКУМИДАН
4
Кўп кезма дарахтзор боғлар ичинда,
Дарахтлар дил дўстинг бўлолмас сенинг,
Чорласанг келолмас,ёниб қучолмас,
Сен фақат менинг бўл,
меники,
менинг.
Кўп қолма жаранг сув булоқ бўйинда,
Булоқ ҳам дил дўстинг бўлолмас сенинг,
Қайнашим чашмадан теран жойдандир,
Сен фақат менинг бўл,
меники,
менинг.
Кўп титма муҳаббат китобларини,
Китоблар дил дўстинг бўлолмас сенинг,
Бу ишқнинг тарихи менинг қалбимда,
Сен фақат менинг бўл,
меники,
менинг.
10
Умр ўтар,вақт ўтар,
Хонлар ўтар,тахт ўтар,
Омад ўтар,бахт ўтар,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сенинг юришларинг,сенинг кулишларинг.
Баҳорда боғ на гўзал,
Қор тушса тоғ на гўзал,
Бу ёшлик чоғ на гўзал,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сўзсиз қарашларинг,ҳолим сўрашларинг.
Ой чиқар гоҳ заҳоли,
Дўстлар кўпдир вафоли,
Ҳаёт шундан сафоли,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сокин сўзлашларинг,пинҳон излашларинг.
Умр — йўл, қайрилиш кўп,
Учрашиш, айрилиқ кўп,
Унутиш,айтилиш кўп,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Ўша кулишларинг,ўша келишларинг…
1979
* * *
Очил, эй гул, гул вақтинг бўлди,
Уйғон, эй дил, дил вақтинг бўлди.
Етар минг бир кеча эртага,
Тонг сирларин бил, вақтинг бўлди.
Ўз ҳаққини билмаган қулдир,
Шукр этган ҳам қул, вақтинг бўлди.
Номинг азиз, ўзингга бек бўл,
Эл бўл энди, эл вақтинг бўлди.
Огоҳ этар соатсиз қисмат,
Ҳаракатинг қил, вақтинг бўлди.
Тилни қутқар тиллар бандидан,
Тилга киргин, тил вақтинг бўлди.
Ўзбекистон, фалак буржига
Юрагангни ил, вақтинг бўлди.
* * *
Ўртамизда биргана олма –
Олам ичра юмалоқ илинж.
Ўртамизда биргина олма –
Балки ғам у ё балки севинч.
Ўртамизда биргана олма,
Ярми қизил, ярми оч-яшил.
Ҳаё туғёнидан қизил у,
У соғинчнинг рамзидир асил.
Ўртамизда биргина олма,
Бармоқ учи тегса товланар.
Алвон иффат, яшил ташналик
Бир сенга, бир менга довланар.
Ўртамизда биргина олма,
Гард тегмаган, бирам покиза.
Ҳозирча у рангин бир ҳавас,
Лаб тегса бошланар мўъжиза…
* * *
Яратганга шукур, сен яна келдинг,
Ҳамма қонунларнинг ўзгарди кучи.
Мен сенга узундан узун от қўйдим:
«Эй, эски дардларни янгилатувчи!»
Бармоқлар бармоқлар учини сезди,
Кўнгил бир илоҳнинг кучини сезди,
Юрак алланенинг ўчини сезди,
«Эй, узоқ йўлларни яқинлатувчи!»
Яна икки кўздан сирқилди намлар,
Биллурни ювдилар покиза ғамлар.
Қани ул Сир, Аму мавж урган дамлар,
Эй, сен денгиз тубин долгалатувчи?!
Асли, қайда бўлсанг, мен кўнгли тўқман,
Кунчиқарим ишқтсир, нур ўчса — йўқман,
Биламан, кимгадир жуда суюкман,
Эй сен, хотирани поклантирувчи!
Ким айтди, йўл анча ўтилди дея,
Келган кетди, кутган кутилди дея,
Шодман — яна менга дуч бўлди дея,
Ишқи омонларни яшартиргувчи!
Яратганга шукур, сен яна келдинг,
Ҳамма қонунларнинг ўзгарди кучи.
Сенга мен узундан узун от қўйдим:
«Эй, кўҳна дардларни янгилатувчи!»
* * *
Дилимнинг рангини гул билса бўлди,
Менинг кимлигимни эл билса бўлди.
Олис юлдузларга сиррим айтмирам,
Нолишимни тонгги ел билса бўлди.
Учарга ҳар қушдан пар топинмадим,
Парвозлар ҳадисин дил билса бўлди.
Жаҳолат меҳроби тошин ўпмадим,
Ўшал бафи тошим тил билса бўлди.
Дамлар шиквасига учма, омон бўл,
Фазлу камолингни эл билса бўлди.
ТУРҒУНЛИК ЙИЛЛАРИ
«Нега мен?!» достонидан парча
Дунёга синчиклаб тикилган кўзлар
Мушкул бир ҳолатни пайқашга тушди.
Қай томонга боқманг, бари — йўлсизлар,
Толелар айқашу уйқашга тушди.
Етмиш йил эл яшаб қуръон, тавротсиз,
Эрлар ночор қолди, аёл авратсиз,
Замон дурадгори, асбоб-яроқсиз,
Илма-тешик томни ямашга тушди.
Қор қора ёғмоқда, ёмғир заъфарон,
Дарёлар ўрнида оқмоқда армон,
Ҳар подшо ўзича чиқариб фармон,
Қолганлар бир-бирин булғашга тушди.
Ёқиб бўлакелдик газни, кўмирни,
Зимистон айлаймиз тез она-эрни,
Кўк ютар бундайин улкан қабрни,
Одамнинг сояси қуёшга тушди.
Ҳар ерда ҳоким ҳақ, арбоблар ғолиб,
Қонун шуларники, шуларда қолип,
Энг катта айбдор бир ёқда қолиб,
Жазони бошқалар ўташга тушди.
На майхона қолди юртда, на меҳроб,
На муқаддас қаср, на азиз китоб,
Не-не олтин бошлар кўролмай офтоб,
Надомат тунида мудрашга тушди.
Ҳайронман сен ўзбек деган миллатга,
Ерингни тўлдирдинг мараз, иллатга,
Не жавоб айларсан бундай кулфатга,
Қара, пойдеворинг нурашга тушди?
Қани элни яктан этган донолар,
Қани уй файзини тутган момолар,
Қани «Бирлаш! Тиклан!» деган нидолар,
Ғафлат оғусими ё ошга тушди?!
На шомда ишинг бор, на тонгда ёдинг,
Ароқ, уйқу бўпти бор эътиқодинг,
Жаҳон саҳнасидан ўчмоқда отинг,
Номингдан бошқалар сўзлашга тушди.
Кўкда йўқ Улуғбек очган юлдузлар,
Кўҳна Урганчингни емоқда тузлар.
Ер ости ганжларинг бегона кўзлар
Излаб, ковлаб, ташиб, гизлашга тушди.
Нечун қоралайсан сен ўз ўтмишинг,
Амир ҳам ўз кишинг, ҳон ҳам ўз кишинг,
Кўрарманми сенинг униб-ўсишинг,
Нечун парвоналар оташга тушди?
Бойқаронг қотилмиш, Темуринг хунхўр,
Мангубердинг зобит, хор, манглайи шўр,
Не хароб миллатсан, борми бирон зўр,
Устунлар тикланмай қулашга тушди?!
Жаннат Ўзбекистон, жаннатинг қани,
Шунча меҳнат қилдинг, меҳнатинг қани,
Сиғинган, суянган давлатинг қани,
Ҳар дайди ит сени талашга тушди?
Ҳеч ким ўз молига қўёлмас баҳр,
Бору йўғимизни билмайди дунё,
Ҳеч кимдан сўрамай-нетмай не юҳо
Бу юртдан қурбонлик ямлашга тушди.
Ўзинг бўлсанг эдинг ўзингга қози,
Ҳар оғир-энгилга бўлардик рози,
Етти ётлар қўйиб носоз тарози,
Оқу қорангни каж ўлчашга тушди.
Билганинг-кўрганинг пахта бўлибдир,
Ақлинг, тафаккуринг ахта бўлибдир,
Юз сариқ, жигаринг сўхта бўлибдир,
Наслинг шажараси бутрашга тушди.
Ўзин, элин, тилин нақд сотган ким у,
Бир танда уч сотқин яшагани шу,
Буни шараф билиб нечалар ёҳу,
Даврондан мукофот тилашга тушди.
Давр деворида Қодирий қони,
Шимолга қулади жануб Чўлпони,
Заҳр ичди биллур жом тутган Усмонинг,
Қонли базм соқийни сўрашга тушди.
Хўш, бугун-чи, йўқми ҳеч пок тийнат
Ўн жойга хатланар сал фаол инсон,
Ким у, ҳар сўқмоққа қўйиб юз қопқон,
Ҳар йўлни ким обдон боғлашга тушди?!
Киммиш! Ўзимизнинг булар палидлар,
Булар ўзимизнинг абдуллатифлар,
Юлдузлар таъмидан бебаҳра итлар
Ойни ялоқ билиб увлашга тушди.
Ким эмиш! Барин гоҳ сотган ўзингсан,
Бир-бирингни ғажиб ётган ўзингсан,
Ким бош тикласа тош отган ўзингсан,
Ахир, ўз бошинг ҳам шу тошга тушди.
Келди Маҳтумқули айтган бир замон,
Унутди «Яхшилик» сўзини ёмон,
Обрў талашмоқда қурт билан илон,
Филлар пашша билан савашга тушди.
Илм, бу аслида тангрининг нури,
Ҳаммага тенг аён эмасдир сири,
Кўпни олим этиб қамчининг зўри,
Шогирд устоз билан курашга тушди.
Кимнинг эри қаттол, кимнинг аёли,
Шундан бир-бирида эмас хаёли.
Ром этиб ўткинчи тулпорнинг ёли,
Кўпларнинг кўзлари ўйнашга тушди.
Азиз нимамиз бор аёлдан бошқа,
Куйиб бўлсалар-да ишда, қуёшда,
Нечун кирмакдалар яна оташга,
Қандай шармандалик бу бошга тушди?!
Тортилиш кучидан собитдир олам,
Қуёш теграсида сайёралар жам,
Аслида меҳрдан яралган одам
Бурч юкидан бўйин товлашга тушди.
Инсон бир туғилар, қайта туғилмас,
Азал бунёдкори қайта уринмас,
Асли рост нарсалар қайта қурилмас,
Ахир, сув бошқаю ўт бошқа тушди.
Не кўрдинг Сталин бўлганда «отанг»,
Не берди довдирбой, парфеъл Никитанг,
Гўё Брежнев ҳам сенинг ўз хатонг,
Тирноғингни кимлар ковлашга тушди?!
Руснинг уйига ҳам кирди дарз, алкаш,
Шунданми режалар, йўллар гоҳ чалкаш,
Шунданми ўз жойин ташлаб беоташ,
Қайда иссиқ кўрса тарқашга тушди.
Умидсиз шайтон деб такрорлаб оят,
Ёлғиз умид билан яшаш жиноят,
Чунки Ёлғон яна тўқиб ривоят,
Ўзин «янгилаш»га, бўяшга тушди.
Шунча сабоқ етар! Ўзингга ишон!
Ўз ақлинг, хулосанг, кўзингга ишон!
Сўнгги бор ўз ўғил-қизингга ишон!
Бугун шулар сени ўйлашга тушди!
Асли сендан зўрроқ қандай киши бор?!
Бугун Сайёрада «Ўзбек иши» бор!
Ҳали ўзбекнинг бир ҳайқириши бор,
Қара, томирларинг титрашга тушди!
Бузиб сарҳадларни, ғовларни олиб,
Бори дунё билан қилғил ошнолик,
Йўқса, ўтмишинг ҳеч кўрмай рўшнолик,
Келажак бир жойни топташга тушди.
Қаранг Янгиланиш деган пешани,
Артди у Халқ Руҳи маҳкум шишани,
Бугун қайта англаб Азал ишини,
Кўплар орқа-олдин ўнглашга тушди.
Замон бир Ленинга қайтсайди, дейман,
«Ҳаммангиз эркин!» деб айтсайди, дейман,
Планли зулмни отсайди, дейман,
Яна План элни қийнашга тушди!
Азизлар, дўстларим, қавму қардошим,
Истиқбол не бўлар, қотди-ку бошим,
Кўзимга ғилтиллаб келмакда ёшим,
Деманг: «Шоир яна йиғлашга тушди!»
Шоир жола тўкса ўпинг манглайин,
Унинг хабари бор бир гапдан тайин.
Кимнингки дийдаси қотгани сайин,
Билингки, қалби ҳам музлашга тушди!
Шеърдаги тушкунлик дил гавҳаридир,
Садаф мавқеи ҳам денгиз қаъридир,
Ким деса: «Бу гаплар мендан наридир!»,
Умрини бошқалар яшашга тушди.
Нега мен бу ўтга жонни тикамен,
Нега мен бу ўтии бекор титамен,
Ҳақнинг дийдорини ўтдан кутамен,
Ўзи олов кўнглим не ғашга тушди?
Истагим, бугунми-эртагами, бас,
Ўзбекнинг йўлими-қўлидами, бас,
Юрагим рангида бир не бўлса бас,
Кўнглим шуни фақат тилашга тушди.
* * *
Чарх авзойи бу дам аввалгиларға ўхшамас,
Котибу давру рақам аввалгиларға ўхшамас,
Энди инсон қадри ҳам аввалгиларға ўхшамас,
Кўнглум ичра дарду ғам аввалгиларға ўхшамас,
Ким ул ойнинг ҳажри ҳам аввалгиларға ўхшамас.
Не учар юлдузлар ўтди чалғитиб элни жуда,
Неча авлод йўли-ю умидин айлаб беҳуда,
Давр мезони билан тортай бу кун ўзимни-да,
Не ситамким қилса раҳм махфий эрди зимнида,
Эмди қилса не ситам аввалгиларға ўхшамас.
Бул Жаҳон тун бирла тонг баҳс этар бир ҳужраким,
Воҳ, қуёш савдосиға шамлар нечук бўлди ҳаким,
Ишқ, бу — ўз умрим, анга нечук қасамлар ичмаким,
Демангиз Ширину Лайли онча бор ишқ ичраким,
Хўбликда ул санам аввалгиларға ўхшамас.
Қай кишиким бир улуғ ишга этибди жон нисор,
Шиддати пасту баланд келганда ҳам бўлмайди ор,
Эй фалак, ҳеч кимни этма бесамар йўлларда хор,
Жавридин эрди аламлар, эмди тутмиш ўзга ёр,
Ўлмишамким, бу алам аввалгиларға ўхшамас.
Она Шарқ тожин киюр! Зулматда ушлатманг мени,
Бодайи ҳақ мастиман, ёлғонга уйғатманг мени,
Ўз хаёлимға қўйинг, ўзгага ишлатманг мени,
Ишқ аро Фарҳод ила Мажнунға ўхшатманг мени,
Ким бу расвойи дажам аввалгиларға ўхшамас.
Ҳар кима ҳар хил ёзур Арш Мирзоси сана,
Айланур ойина бу, ҳеч битта иш топмас пана,
Нафс ипига боғлидур руҳ ипларин узган тана,
Кўйининг эҳромидан кўнглимни ман этманг яна,
Ким анга азми ҳарам аввалгиларға ўхшамас.
Сўкмак ўтганлар ишин нотавонлар расмиким,
Ўз замонин рост этар қавми марддир асли ким,
Шу ҳаёт тилсимларин очмоқ омонлар касбиким,
Эй Навоий қилма Жамшиду Фаридун васфиким,
Шоҳ Ғозийга карам аввалгиларға ўхшамас.
ТЎРТЛИКЛАР
* * *
Тонг отди, оламда минг расм кўрдим,
Меҳрли кўзларни пок, маъсум кўрдим.
Ҳеч ким заҳар сепиб, бол йиққан эмас,
Гул кирган уйларда табассум кўрдим.
* * *
Эй зот, ханжар билан сен дам талашма,
Олам уйиндасан, олам талашма.
Менинг ўз дардимдир элимнинг дарди,
Ўз дардинг бўлмаса, қалам талашма.
* * *
Бирлик — кўнгил билан гулнинг бирлиги,
Бирлик — виждон билан тилнинг бирлиги.
Бирлик — тўқсон икки бовли ўзбекнинг –
Эртадан умидвор элнинг бирлиги.
* * *
Олам кўзгусида минг синар кўзгу,
Ўзимники эмас, ҳатто туш, уйқу…
Бу нурларга тартиб ким берар экан,
Қачон бир идишга тушар бор оғу?!
* * *
Йўқ дерлар, иши бор бор билан йўқнинг,
Бўшлиқдан ўтар-ку йўли ҳар ўқнинг,
Кучлилар кучсизга қўл узатсалар,
Қадри ортар эди ҳар енган чўғнинг.
* * *
Бу йўлда биз неча қўрғондан ўтдик,
Адирлар, қумлардан, дарғондан ўтдик.
Шошмай, лекин қайтмай, ҳақ деб ҳар доим,
Биздан анча олдда борғондан ўтдик.
* * *
Танинг ҳеч тинмасин ўрганган ишдан,
Кўнглинг — ўзи суйган, ўртанган ишдан.
Ақлинг элаб турсин бори оламни,
Шунда умринг тинмас янгиланишдан.
* * *
Шимолда биз ёздан хазонга тушдик.
Бу — жануб. Яна «Ё рамозон!»га тушдик.
Ғарбга кетдик — тубсиз қозонга тушдик.
Шарққа юрдик, яна озонга тушдик.
* * *
Сен мени ёлгончи дединг, эй аҳмоқ,
Шу сўздан ўлишим билибсан бироқ.
Ҳақ деб жон берурлар, сенинг мақсадинг
Ёлғончи дунёда кўпроқ яшамоқ!
* * *
Деҳқон ўз хирмонин кўрмасин ҳеч кам,
Дўстлар йиғилсинлар эрта ҳам, кеч ҳам.
Ўз ер, ўз жойида яшасин эллар,
Ўз эркин бошқадан сўрамай ҳеч ҳам!
СЕН ФАҚАТ МЕНИНГ БЎЛ
Кўп кезма дарахтзор боғлар ичинда,
Дарахтлар дил дўстинг бўлолмас сенинг,
Чорласанг келолмас,ёниб қучолмас,
Сен фақат менинг бўл, меники, менинг.
Кўп қолма жаранг сув булоқ бўйинда,
Булоқ ҳам дил дўстинг бўлолмас сенинг,
Қайнашим чашмадан теран жойдандир,
Сен фақат менинг бўл, меники, менинг.
Кўп титма муҳаббат китобларини,
Китоблар дил дўстинг бўлолмас сенинг,
Бу ишқнинг тарихи менинг қалбимда,
Сен фақат менинг бўл, меники, менинг.
УМР ЎТАР
Умр ўтар,вақт ўтар,
Хонлар ўтар,тахт ўтар,
Омад ўтар,бахт ўтар,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сенинг юришларинг,сенинг кулишларинг.
Баҳорда боғ на гўзал,
Қор тушса тоғ на гўзал,
Бу ёшлик чоғ на гўзал,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сўзсиз қарашларинг,ҳолим сўрашларинг.
Ой чиқар гоҳ заҳоли,
Дўстлар кўпдир вафоли,
Ҳаёт шундан сафоли,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сокин сўзлашларинг, пинҳон излашларинг.
Умр — йўл, қайрилиш кўп,
Учрашиш, айрилиқ кўп,
Унутиш, айтилиш кўп,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Ўша кулишларинг, ўша келишларинг…
777
ОМОН МАТЖОН БИЛАН СУҲБАТ
Суҳбат BBC радиосининг ўзбек хизмати томонидан  2011 йили тайёрланган
01
09Ўзбек шеъриятининг забардаст вакили, Ўзбекистон Халқ шоири Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 1943 йил 14 февралда Хоразм вилояти Янгибозор тумани Боғолон қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни тугатгач, у Самарқанд Давлат университетида таҳсил олади. Омон Матжон 1969 йил олийгоҳни якунлаганидан сўнг, 2002 йилгача Ғафур Ғулом номли Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, сўнгра «Ёшлик» журналида бош муҳаррир, «Чўлпон» нашриётида директор бўлиб ишлаган.
Омон Матжон болалагиданоқ шеърлар ёзишни машқ қилгани ва илк шеърлари эса, мактаб деворий газеталарию туман газеталарида чиқиб турганини айтади.У ўзбек шеъриятига 1960-йилларда ўз йўли ва оҳангги билан кириб келади. 1970 йилда шоирнинг «Очиқ деразалар», деб номланган илк шеърий тўплами нашрдан чиқади.«Кейин «Карвон қўнғироғи», «Қуёш соати», «Ярадор чақмоқ» каби китобларим, «Беруний» драматик достоним, Паҳлавон Маҳмуд ҳақидаги достоним, «Ҳаққуш қичқириғи» деган қирқ афсонадан иборат китобим, «Дарахтлар ва гиёҳлар китоби» деб номланган экологик мавзудаги китобларим кетма-кет босмадан чиқди», дейди шиорнинг ўзи.
Омон Матжоннинг шеърлари Евгений Евтушенко каби буюк рус шоирлари томонидан таржима қилинган.
Шунингдек, 1991- 2011 йиллар ўртасида шоирнинг «Иймон ёғдуси», «Эркин ҳаволарда», «Ардахива» ва «Халоскор Руҳ» каби китоблари чоп этилган. Омон Матжон бугунгача ҳам фаол ижоддан тўхтамаганини айтади. Унинг «Дийдор Азиз» деб номланган янги китоби шу кунларда дунё юзини кўрган. «Шайх Нажмиддин Кубро, Тўрабекахоним ҳақидаги қиссаларим,истиқлолимизнинг 20 йиллигига бағишланган шеърларим «Дийдор Азиз» номи билан шу кунларда чиқди. Суюкли рафиқам Мақсудахонимга бағишланган китобим бу», дейди шоир.
Омон Матжон 1991 – 1993 йиллар Ўзбекистон Президенти Девонида масъул ходим, 1993 — 1998 йилгача Давлат Матбуот Қўмитасида раис муови лавозимларида ҳам фаолият олиб борган. Шоир адабиёт соҳасидаги хизматлари учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. 2006 йилда Омон Матжонга Ўзбекистон Халқ шоири деган унвон берилган.
567
Би-би-си: Бу галги Би-би-си меҳмони Ўзбекистон Халқ шоири Омон Матжон бўладилар. Ассалому алайкум Омон ака, Би-би-си дастурига хуш келибсиз!
Омон Матжон: Ваалайкум ассалом!
Би-би-си: Олмониядан хат ёзган Шуҳратжон исмли тингловчимиз: «Шеърга таъриф берсангиз», деб сўрабдилар. Умуман, шеър ўзи нима?
Омон Матжон: Энди шеъри дилга солинадиган туйғу. Уни сатрларга тушиши, тузилиши энди касб-кордай сеҳри ҳам бор-да, сўзни билиш, тилни билиш…ҳаммаси ўша Ҳақ таоло тарафидан берилган…Нур томонидан илоҳий берилади, ҳар ким уни бир шаклларда қоғозга туширади. Менимча, шу нимаси…
Би-би-си: Бугунги ўзбек шоирлари кўпроқ қайси мавзуларда ижод қилишмоқда. Умуман, шоир мавзуни танлаб ёзиши мумкинми?
Омон Матжон: Энди бу — фақат шахсан шоирнинг иши. Ўзининг билими, руҳий дунёси, дунёқараши, эл-юртининг тарихини билиши, урф-одатларини билиши, ҳаммаси шу билан боғлиқ-да.
Би-би-си: Ўзингиз ҳозир, масалан, қайси мавзуларда ижод қиляпсиз?
Омон Матжон: Менинг асарларимда бир фахр туйғуси бор, бир нарсадан: жуда улуғ сиймолар ҳақида ёзганман. Паҳлавон Маҳмуд, Беруний ва яна келаверади…Янги китобим мана қўлимда турибди. «Дийдор Азиз» деган китоб. Бу истиқлолимизнинг улуғ байрами 20 йиллигига бағишланган шеърларим бор. Бу ерда Шайх Нажимиддин Кубро, Тўрабекахоним каби халқимизнинг тарихидаги улуғ сиймоларга бағишланган асарлар бор. Шайх Нажимиддин Кубронинг жасоратини икки бор аввалроқ ҳам ўқиб чиқиб, ҳозир яна бир ўқиб чиқиб, кўзларимдан ёш қалқиб кетди. Қандай буюк сиймолар бўлган бизнинг атрофимизда.
Би-би-си: Тарихий асарларим чиқди, деб айтаяпсиз. Кўп тарихий мавзуларга мурожаат қилаётганингизга сабаб нима?
Омон Матжон: Биздек, ўзбек халқидек бой, шундай буюк сиймолар ўтган ва бунга конкрет аниқ мисоллар бўлган миллатни айтиб беринг менга. Бунинг ёнида давлатимиз, юртимиз шунча, кўнглингга чиққунча маърифатни бериб қўйган бўлсаю, у тарихий сиймоларини билмай, уларни тарғиб қилмай, қандай яшаш мумкин?! Менинг мақсадим битта: ҳамма билган, кўрган, ўша буюк тарихий сиймолар ҳақида мен бир, майли, кичкина бўлсин, катта бўлсин асар ёзиб қўйсам, эртага, бугун, индинга келажак авлод биронтаси, биттасига назар қилиб, қизиқадику ахир. Бу катта тарихий жараён, адабий жараён, руҳий жараён, гўзалликнинг давом этиши, руҳий маънавиятнинг ривожланиши шундай бўладику ахир.
Би-би-си: Шуҳратжон яна сўраяптилар: «Бугунги ўзбек адабиётини кимлар мисолида кўрасиз?» Қаердан эканларини ёзмаган Жаҳонгир Эргашев ҳам: «Ассалому алайкум Омон ака. Бугунги ўзбек шеъриятига чақмоқ бўлиб кириб келаётган ёш шоирлар бўляптими?» дея савол йўллаганлар. Умуман, ўзбек адабиётининг бугуни ҳақида фикрингиз қандай?
Омон Матжон: Энди бу жуда узлуксиз, гўзал жараён. Адабиётимиз, улуғ адибларимизнинг гўзал давоми ҳам бор-да. Дейлик, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир, Ғофир Ғулом, Ойбек, Зулфия, Шуҳрат, Одил акалар, Пиримқул акаларнинг меҳнатлари кўз олдимизда туради. Кейинги ёшларни ҳам бу нафис воқеотга айтсам, дейлик, Акмал Тошев, Даврон Ражаб, Дилрабо, Насиба, Беҳзод, Бектемир, Аъзам…буни бир тимсолий айтсам, бу — гўзал бир камалакнинг товланишлари.
Би-би-си: Олмониядан хат ёзган Шуҳрат наср ва назмда — ўзбек ва жаҳон адабиётида кимни яхши кўриб ўқишингиз ҳақида сўрабдилар.
Омон Матжон: Мисол учун, биз ҳар куни гоҳ Алишер Навоий ҳазратларининг бирон китобларини, жилдларини ўқиб қўямиз, варақлаймиз. Мен яқиндагина яна бир марта, яна бир марта, яна бир марта азиз китобимиз Қуръони Каримни ўқиб чиқдим бир чеккадан. Алишер Навоийнинг «Муножат» китобларини яна қайта-қайта кўриб чиқаяпман. Болалагимда «Мюнхаузеннинг бошидан кечирганлари»дан тортиб, Даниель Дефогача, у ёқда Кабо Абенинг «Женщина в песках»дан тортиб, ўзимизнинг Чингиз Айтматов асарларини, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодировнинг асарлари…Ҳозир сиз телефон қилган жойда мана ўзимнинг ички кутубхонамда ҳам дунё шоир, ёзувчиларининг китоблари тахланиб турибди. Қомусий китоблар, ўзбекча, русча…
Би-би-си: Айни пайтда Шуҳрат марҳум Рауф Парфига муносабатингизни билишни истаганлар ва саволга имкон қадар кенгроқ жавоб беришингизни илтимос қилиб қолганлар. Марҳамат!
Омон Матжон: Мен талабалик йилларимдаёқ Рауф Парфининг шеърларини ўқиб чиққанман. Жудааа ёққан менга. Уни кўргим келган ҳатто. Кейин Тошкентга Ғофир Ғулом нашриётига ишга келганимдан кейин Рауф Парфини топиб, унинг биринчи китобини нашриёт режасига киритиб, ўзим нашр қилиб берганман. У ниҳоятда бир гўзал, ниҳоятда лирик деймизми, ҳам фалсафий йўналишда ижод қилган. Ҳамда туркий дунё, бошқа дунё шоирларидан жуда кўплаб таржималар қилганди. Мен уларни чиқаришга қатнашганимдан хурсанд бўламан руҳан…
Би-би-си: Салим исмли тингловчимиз: «Мен сизнинг шеърларингизни бошқача овоз борлиги учун ёдлаб юраман, масалан, «Ёлғоннинг умри», «Мудом чиқмас ёдимдан» сингари…», деб ёзганлар. Омон ака, мана Сизнинг «Умр ўтар…», «Менинг кимлигимни эл билса бўлди» каби қатор шеърларингиз таниқли ҳофизлар тарафидан ижро этилган. Мана шу «Умр ўтар..» номли шеърингиз ҳақида гапириб берасизми, шеърнинг яратилиш жараёни ҳақида.
Омон Матжон: «Умр ўтар..» шеърим 80-йилларда ёзилган. Бу шеърнинг ёзилганига анча вақт бўлиб кетган, шунинг учун буни айтган ҳофизлар ҳам кўп. «Умр ўтар, вақт ўтар»ни ўзини 15-20га яқин ҳофиз айтган. Бир гуруҳ одамлар Ортиқ айтганини жуда севиб эшитишади, бирови Отажон айтганини, бири Ғуломжон Ёқубнинг айтганини, бирови бошқа-бошқа… Муяссарнинг овозлари бениҳоя улуғ. Лекин, биринчи уни, доим эслайман, ниҳоятда буюк овоз бор эди, Отажон Худойшукуров айтган. Менимча Отажонни билмайдиган одам йўқ. Ундан кейин яна мен буни эслаб, уни улуғлаб, унинг овозига, унинг шаънига бир шеър ёзганман, «Учинчи дарё» деб.
Гоҳи мен Сирдарë сайрига борсам,
Кўнглимга келади қизиқ бир туйғу,
Гўë шу яқин жойдан ўтиб ëтгандай,
Сирдарëдан кўра каттароқ бир сув.
Шу ҳолга тушаман Хоразмда ҳам,
Буюк Амударë бўйида туриб,
Гўë Жайҳундан ҳам баҳайбат наҳр,
Яқингина жойдан оқар ўкириб.
Бу нима, қандайин сирли овоз бу,
Ерданми кўкданми келар бу садо,
Наҳот тупроғимда кўзга ташланмай,
Оқиб ëтган бўлса учинчи дарë.
Билмадим, мени кўп таъқиб этади,
Шу сирли акс-садо, шу илоҳий ун,
Руҳим жуда юксак бўлар шу кезлар,
Вужудим заминга жудаям яқин.
Би-би-си: Катта раҳмат, Омон ака! Ўшдан Муҳаммадазим: «Ассалому алайкум! Домла, диний таълимни неча ёшингизда, кимдан олгансиз?» деб ёзибдилар.
Омон Матжон: Менга ҳеч ким диний таълим берган эмас. Мактабда ўқимаган эмасман ҳам. Лекин, азиз китобларимизни кўз олдимизда, рўпарамизда қўйиб, уйда сақлаб ўтирамиз. Чунки, Ҳақ таоло берган дини иймон, руҳнинг гўзаллиги бебаҳо. Бу ниҳоятда олий хазинани асраш керак. Оллоҳ таолога шукримиз беададдир.
Би-би-си: Тошкентдан Абдуманноп сўрабдилар: «Нима деб ўйлайсиз, ҳамма нарсани ўз вақти бор шундайми, ёшлар китоб ўқимай қўйди дейишади. Лекин, ёшлар замон билан юришни яхши кўришади, вақтида китоб оммалашди, газета, телевидение, радио, ҳозир интернет, балки келажакда интернет ҳам қолар…бунга фикрингизни билмоқчи эдим, балки китоб ва шеърларни янги талқинда ишлаш керакдир?»
Омон Матжон: Техника, ҳалиги прогресс деган нарсанинг ҳар замонда, ўзининг турли, ранг-баранг йўллари бор. Айниқса, тинчлик замони, шундай имкониятлар яратилиб қўйилгани болаларимиз учун, бу жуда чексиз бахт. Мени куни кечагина бир мактабда болалар билан учрашувга таклиф қилишганда тарихий сиймолар ҳақида гапирганимда ҳам, ҳозиргилари ҳақида гапирсам ҳам, фантастик темаларда гапирсам ҳам, ҳаммаси ҳайрат билан, севинч билан, чуқур қизиқиш билан дилдан шунга эътибор қилишини сездим. Болаларимизнинг китобга, маърифатга бундай қарашининг ўзи биз учун катта бойлик, неъмат.
Би-би-си: Салим исмли тингловчимиз ёзадилар: «Сиз ҳам Абдулло Орипов ва Эркин Воҳидовлар каби Каримов режимини қўллаб-қувватлайсизми?»
Омон Матжон: Эркин ака, Абдулло акаларим, булар менинг устозларим, акаларим. Уларни кўрсам кўнглимда шодлик доим мавж уради. Ҳар бир китобим, ҳар бир асаримни у кишилар билан ўртоқлашаман. Шунинг учун, булар адабиётимизнинг фахригина эмас бундай қараганда, элимиз, юртимизнинг фахри.
Би-би-си: Омон ака, Би-би-си тингловчиларига тилакларингиз бўлса, марҳамат!
Омон Матжон: Менга мурожаат қилган инсонларга Алишер Навоийнинг бир байти билан раҳмат айтиб, яхши истаклар тилаб қўймоқчи эдим.
Жумлаи ашёға бўлдум ошиқу ошуфта ҳол,
Оламу одам юзин чун қилди миръот ул жамол.
Ҳаммага Ҳақ ёр бўлсин. Яхши кунларда гўзал Ўзбекистонимизда, дунёда учрашмоқ насиб этсин. Истиқлол шарафи муяссар бўлсин. Юртимизнинг улуғ байрамини кўрмоқ, эшитмоқ, тингламоқ ҳаммага насиб этсин! Омин.
Би-би-си: Би-би-си билан суҳбатга рози бўлганингиз учун катта раҳмат!Яхши ниятларингиз ўзингизга ҳам ҳамроҳ бўлсин!
090
(Tashriflar: umumiy 1 070, bugungi 1)

Ўхшаш мақолалар:

  1. Танишинг: “Гўрўғли султон бир ён, Тўра Сулаймон бир ён”…
  2. Ортиқбой Абдуллаев: ЯХШИ НИЯТ ҚИЛИНГ, ШОИРЛАР!
  3. РАУФ ПАРФИ ҲИКМАТЛАРИ
  4. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (21-23)
  5. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (26-27)
  6. Муҳаммад РАЖАБ: МАЛАКАЛИ МУҲАББАТ (Ҳикоя)
  7. Эркин Воҳидов. Улуғ устоз Миртемир билан видолашув (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  8. МУСЛИМБЕК ЙЎЛДОШЕВ: БИР ДЎСТИМ БОР ЭДИ… (Абдумўмин Ўтбосаров ёди)
  9. 17 МАЙ – ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
  10. Бошга синовли кун тушиб (Устоз Миртемир ёди)
  11. ЭР БОШИГА ИШ ТУШСА… (Буюк Одил Ёқубов ёди)
  12. Фарҳод Бобоназаров: Устоз Ўлмас Жамол хотирасига…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94912 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33601 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33506 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33474 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 33043 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31864 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31787 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31584 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31571 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31520 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31512 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31512 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31512 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31507 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31506 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31504 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31502 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31495 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31495 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31494 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31493 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31488 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31486 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31484 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31480 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31479 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31478 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31478 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31477 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31477 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31475 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31472 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31472 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31470 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31469 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31466 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31466 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31463 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31462 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31460 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31460 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31460 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31458 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31456 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31453 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31453 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31453 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31451 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31451 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31449 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31449 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31448 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31447 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31445 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31445 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31445 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31444 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31443 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31442 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31441 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31441 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31440 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31439 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31437 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31436 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31435 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31434 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31433 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31432 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31432 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31430 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31429 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31429 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31428 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31427 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31426 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31425 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31425 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31424 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31423 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31420 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31417 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31417 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31416 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31413 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31408 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31406 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31406 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31404 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31402 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31399 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31396 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31395 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31394 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31389 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31389 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31388 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31387 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31385 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31384 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31384 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31381 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31381 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31380 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31378 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31377 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31376 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31372 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31370 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31369 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31369 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31369 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31365 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31362 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31361 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31361 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31360 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31360 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31359 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31359 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31359 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31353 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31353 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31352 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31350 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31349 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31348 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31348 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31347 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31346 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31346 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31345 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31345 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31345 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31344 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31343 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31342 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31341 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31339 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31339 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31338 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31336 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31335 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31335 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31335 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31332 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31331 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31327 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31327 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31326 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31325 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31324 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31323 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31322 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31321 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31320 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31320 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31319 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31318 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31317 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31315 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31314 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31313 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31313 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31313 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31313 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31313 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31312 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31312 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31311 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31309 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31307 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31302 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31300 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31296 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31296 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31293 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31292 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31291 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31288 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31287 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31286 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31285 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31284 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31280 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31279 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31279 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31278 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31278 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31277 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31277 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31277 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31276 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31275 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31272 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31270 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31268 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31267 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31267 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31265 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31263 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31262 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31260 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31260 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31259 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31259 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31259 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31258 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31256 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31255 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31254 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31254 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31251 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31249 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31249 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31248 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31248 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31248 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31247 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31243 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31242 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31237 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31236 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31236 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31234 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31224 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31220 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31217 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31215 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31215 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31215 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31202 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган