"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Умр ўтар, вақт ўтар, Хонлар ўтар, тахт ўтар, Омад ўтар, бахт ўтар — (Омон Матжон)

Ватандан хабарлар, Маданият ва Санъат, Муҳокама учун мавзу | 29/10/2020 00:19-     10873 марта ўқилди

Шоир Омон Матжон 77 ёшида вафот этди

Фото: saviya.uz

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 2020 йилнинг 28 октябридан 29 октябрига ўтар кечаси 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

У1943 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида таваллуд топган. Самарқанд давлат университетида таҳсил олган. 1969–2002-йиллар мобайнида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, “Ёшлик” журналида бош муҳаррир, “Чўлпон” нашриётида директор бўлиб ишлаган.

Омон Матжон йигирмага яқин шеърий тўплами, “Тўрабекахоним” насрий қиссаси ва “Нажмиддин Кубро”, “Ардахива” бадиалари чоп қилинган.

Шунингдек, у қардош ва чет эл адабиётининг кўплаб намуналарини ўзбек тилига таржима қилган.

Омон Матжон адабиётимиз ривожи йўлидаги хизматлари учун Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган, «Ўзбекистон халқ шоири» фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

 Умр ўтар, вақт ўтар,
Хонлар ўтар, тахт ўтар,
Омад ўтар, бахт ўтар,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сенинг юришларинг, сенинг кулишларинг.
Баҳорда боғ на гўзал,
Қор тушса тоғ на гўзал,
Бу ёшлик чоғ на гўзал,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сўзсиз қарашларинг, ҳолим сўрашларинг.
Ой чиқар гоҳ заҳоли,
Дўстлар кўпдир вафоли,
Ҳаёт шундан сафоли,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сокин сўзлашларинг, пинҳон излашларинг.
Умр — йўл, қайрилиш кўп,
Учрашиш, айрилиқ кўп,
Унутиш,айтилиш кўп,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Ўша кулишларинг, ўша келишларинг…

Омон Матжон шеъри

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  2. 2-Тошкент юридик коллежи ўқувчилари ваҳшийлашиб кетдими?
  3. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  4. Cаломат Вафо: «Мен эротик ёзувчи эмасман. Мен энг миллатпарвар ёзувчиман»
  5. Нусрат Раҳмат: Меҳрибон қизим!
  6. Тошпўлат Раҳматуллаев: Замон ўзгарди. Биз-чи?
  7. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…
  8. «Ахмадбой»нинг тўйи ҳақидаги миш-миш ва хақиқат… (Мавзуга қайтиб)
  9. САРДОР МИЛАНО ДИҚҚАТИГА: ПУЛ ТЎЛАСА, ЛИЦЕНЗИЯ БЕРАМИЗ…
  10. Озод МЎЪМИН: ХЎЖА МУҲАММАД ПОРСО РУҲИ ЧИРҚИРАМАЯПТИМИ?
  11. Ўзбекистон Миллий университети ректорининг интерфаол қабулхонаси
  12. РЎЗА ТУТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ АЙРИМ ТАВСИЯЛАР
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.