"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон вафот этди

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Ўтганлар ёди | 29/10/2020 00:05-     12801 марта ўқилди

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон вафот этди

 29.10.2020 02:19   0  822 
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон вафот этди

2020 йилнинг 28 октябридан 29 октябрига ўтар кечаси Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

Омон Матжон 1943 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд давлат университетида таҳсил олди. 1969-2002 йиллар мобайнида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, «Ёшлик» журналида бош муҳаррир, «Чўлпон»нашриётида директор бўлиб ишлади.

Омон Матжон ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб матбуотда ўз шеърлари билан кўрина бошлади. Кейинчалик шоирнинг йигирмага яқин шеърий тўплами, «Тўрабекахоним» насрий қиссаси ва «Нажмиддин Кубро», «Ардахива» бадиалари чоп қилинди.

Омон Матжон ижодида «Чўлдагилар» достон хроникаси, «Гаплашадиган вақтлар» шеърий қиссаси алоҳида ўрин эгаллайди.

Омон Матжон қардош ва чет эл адабиётидан кўплаб намуналарни она тилимизга маҳорат билан ўгирган. Хусусан, Ф.Шиллер, Ш.Бодлер каби жаҳон классиклари, Е.Евтушенко, Р.Ҳамзатов, Ш.Петефи, Ю.Марцинкявичюс, Б.Кербобоев, Сухроб Тоҳир, И.Юсупов сингари шоир ва адиблар ижодидан қилган таржималари эътиборга лойиқ.

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон адабиётимиз ривожи йўлидаги хизматлари учун Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган.

«Xabar.uz» жамоаси шоирнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

https://xabar.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов вафот этди
  2. Устоз Тошпўлат Ҳамид — олам ичра бир олам эди…
  3. Қашқадарёлик жасур журналист Пўлат Гадоев 75 ёшида вафот этди…
  4. Таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов 79 ёшида оламдан ўтди
  5. Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди…
  6. Устоз Шукрулло ёхуд Ўзбек халқининг виждони оламдан ўтди — ББС
  7. Гулзамон Акбар: Эврил Турон инжиқликларини кўтарадиган дўст эдилар…
  8. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси Авазбек Ғаниев вафот этди
  9. Президент Ўктам Барноев хонадонида бўлиб, унинг оиласига таъзия билдирди
  10. Норқобил ЖАЛИЛ: БИР БАХШИ ЎТДИ, ЗЎР БАХШИ ЎТДИ (Таъзия ўрнида)
  11. Хориждаги ўзбек мухолифати фаоли Алибой Йўляхшиев вафот этди…
  12. «У ёққа кетаётганимда дунё бошқача эди…» – Аъзамхон Баҳромовнинг хотиралари…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.