Сабоҳат Тўхтабоева: Миллатпарвар адиб (Отам Мамадали Махмудов хақида)
Миллатпарвар адиб
(Отам Мамадали Махмудов хақида)
2020 — йил, 16- октябр жума куни, жума намози ўқилаетган вақтда шифохонадан «отангиз оламдан ўтди» деган нохуш хабар келди.Шифокорларнинг «сабрли бўлинг»деган гаплари хануз қулогимдан кетмайди. Наилож… Аллохнинг Иродаси деймиз.
Отам Мамадали Махмудов (тахаллуси Эврил Турон) миллат учун, халқ учун жонини фидо қилган алиб. У Мустақилликдан анча илгари «Ўлмас қоялар» романида Ўрта Осие халқларининг чор Россияси томонидан шафқатсизларча босиб олиниши хақида асар Ёзиб тилга тушган эди.
Вахоланки, ўша даврдаги расмий сиесатда тарих дарсликлар да Ўрта Осие Россияга ўз ихтиёри билан қўшилганлиги хақида жуда катта ёлғон гап айтишарди. Хатто юртимиз мустақил бўлгандан кейин хам айрим тарихчи олимлар бундай қарашнинг ёлғон эканлигини инкор этишолмаган.
Хуллас, отамнинг катта шов-шув кўтарган ўша романи билан боғлиқ паст-баланд гаплар хақида кўп гапириш мумкин. Мана Энди бир лаззат тасаввур этинг, юрт мустақиллиги учун фидойи бўлган ана шундай миллатпарвар адиб Мустақиллик йилларида жуда узоқ муддат умрини қамоқда ўтказган, соғлигини йўқотди.
Унинг қандай инсон ва қандай адиб бўлганидан хабардор бўлганлар яхши билишади. Отам Мамадали Махмудов Ёзувчилар уюшмасида рахбари вазифасида ишлаб борганида ташкилотчилик қобилиятини ёрдамга мухтож адибларга қаратади.
Чорвоқдаги ёзувчилар далаховлиси, Юнус-Ободдаги адиблар уйи бевосита отамнинг гайрат-ташаббуси билан бунёдга келган эди. Шунингдек, отам ўзбек тилининг давлат тили мақомига эришишида зам катта фидойилик қилганлиги яхши маълумдир.
Минг афсуслар бўлсинким, Отамни хар-хил тухматлар билан қамоққа тиқишди.
Оиламиз бошига хар-хил кулфатлар ёлғила бошлади. Қанча азоб-уқубатларни бошдан кечирган. Отам 17 ярим йил қамоқ жазосини ўтади. Қийноқ-азоблардан тирик қайтди. Қайтганда хам бетоб бўлиб қайтди.
Кунимиз отамни даволашда ўтди. Отам гарчи соғлигини йўқотсада бир Зум ижоддан тўхтамади.
Асарлари нуфузли нашрларда хорижий юртларда кетма-кет босила бошлади. У тиним билмий ижод қиларди. Айни ёзувчилар ижод боғидан уй олиб, ижодини давом эттирмоқчи бўлиб юрган пайтда оламдан кўз юмди. Аллохнинг Иродаси экан. Ўлим хақ…
Яқинда отам туғилган Боғ дон қишлогига бориб, отамнинг рухи покларига атаб, Худойи килиб кайтдик. Отам умрининг охиригача тугилган жойини ардоклаб, эъздлаб яшади. Буни асарларида хам акс эттирди.
Рахматли кишлогининг гуллаб яшнашини орзу киларди. Эврил Турон кутубхонасини яратишни режалаштирган эди…
Ижодий режалари хали куп эди… Афсуски, умр вафо килмади.
Аммо у орзу килган идеаллар Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқчил сиёсати оқибатида рўёбга чиқаётгани кўнгилларга бироз бўлсада таскин беради.
Мустақил юртининг гуллаб-яшнашини кўриш отамнинг асрий орзуси эди. Қанийди у шу дориломон кунларни кўра олганида эди…
Отамнинг порлоқ хотираси уни яқиндан билган ёру биродарлари, содиқ дўстлари, кўпсонли мухлислари қалбида бир умр яшаб қолади…
Сабохат (Мамадали Махмуд қизи) Тўхтабоева,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Ўз улуғларини қадрлаган миллат, ўсади, ривожланаlи, озодликка эришади. Мамадали Маҳмудов, доимо ўзбек ҳур, фаровон, ҳуқуқий яшашини истаб, ижод қилди ва шу учун зулмни қоралади. Унинг ўзбек учун жон куйдиргани, бизни билим, билим ва яна билимга чорлагани, забардас, иродавий, курашчан бўлишга чақиргани, хотирамиздан ҳеч қачон ўчмайди. Сизга ва устознинг барча яқинларига, кўплаб мухлислари номидан ҳамдардлик изҳор этамиз.
Сабоҳатхон, АҚШ, Европа, Россия, Қозоқистондаги мен билган Мамадали аканинг дўстлари, сафдошлари, мухлислари ва ўзим номимдан, Сизга чуқур таъзия билдираман. Улуғ адиб, мутафаккир, инсонпарвар, курашчи Мамадали Маҳмудовни йўқотганимизни бошқа миллат вакиллари ҳам билсин деб, мен рус тилида мақола ёздим. Мақолани Халқаро Хельсинки Инсон Ҳуқуқлари ташкилотининг ходимлари инглиз тилига таржима қилишган. Мамадали ака ижодлари адабиёт бўйича Нобел мукофотига лойиқ. “Ўзбекистон, Туркистон, Дунё ўзининг энг ҳурриятпарвар ўғлонларини биридан жудо бўлди”. Абдуфаттах Маннапов «Памяти узбекского писателя Мамадали Махмудова»
https://ihahr.org/articles/pamyati-uzbekskogo-pisatelya-mamadali-mahmudova