"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Марина Цветаева: Ҳали мени севиб қоласиз Ўлганим учун…

Адабиёт, Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу | 26/10/2020 00:30-     10765 марта ўқилди

Karim Bahriyev
Марина ЦВЕТАЕВА
***
Тўймас ер қаърига кирди қанчалар
Ўлим дастидан!
Кун келар, мен ҳам жим ғойиб бўларман
Ернинг устидан.
Ўчар нолаларим, совур ҳовурим,
ишқу ихлосим:
Тинар нафасим ва сўнар кўк кўзим,
Сочим жилоси.
Ҳаёт давом этар, бошқалар нон деб,
Тамшанар лаби.
Ҳамма нарса бўлар — оламда мен ҳеч
Бўлмаган каби!
Дунёнинг авзои турли, завқланар
Дил ўлганида,
Севдик – адо бўлдик, ўтин ёниб сўнг
Кул бўлганидай…
Ғижжак, ўрмон, отлар, арава ғингшир
Тобут остида…
— Мен бўлмасман тирик, шовуллаётган
Замин устида!
Барчангизга — дўсту ётлар – мен, ихтиёрсиз,
Забуну баланд —
Ўтинаман Иймон талаби ва Ишқ
Сўрови билан.
Туну-кун, оғзаки, ёзма: ҳақиқат,
Бор-йўқ сўз учун,
Мен учун —йигирма ёшида-ю, ҳар вақт
Маҳзун қиз учун,
Аламни кечирмоқ – менга муқаррар
Бўлгани учун,
Қаддим сарбаланду дилим шафқатга
Тўлгани учун,
Чарх тинмай айланиб, рост-ёлғон ўйин
Қилгани учун…
— Тингланг! — Ҳали мени севиб қоласиз
Ўлганим учун.
8 декабр, 1913 йил
Карим БАҲРИЕВ таржимаси

Ўхшаш мақолалар:

  1. ТОШКЕНТДАН МАКТУБ: ҒАФФОР ҲОТАМОВ – ХАЛҚ ДУШМАНИ, УНИ ОТАДИЛАР…
  2. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бир гуруҳ ёзувчилар томонидан шикоят…
  3. «Ислом.ўз»: Қодирий намозхон бўлганми?
  4. «Почтачи»: Интернет адабиёти? Бўлмаган гап! (Исажон Султонга очиқ хат)
  5. Амир Темур фолчи бўлганми? “Улуғ салтанат” отлиқ тетралогияни ўқиб…
  6. ИЛОНЛАР ТЎДАСИ Мурод Муҳаммад дўст аслида ким? “Дунё ўзбеклари” суриштируви 2
  7. Муҳаммаджон Раҳмонов: Бибим, Бибижоним, қайдасиз, келинг…
  8. Йўлдош Эшбек ижодидан — Йиғлаётган қиз (видео)
  9. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари Янги асар (4)
  10. Сиз севган адиблар: Тоғай Мурод — От кишнаган оқшом (қисса)
  11. 15 май — таниқли адиб ва журналист Абдусаид Кўчимов таваллуд топган кун
  12. Карим Баҳриев: Номардга – дил бергин, қўл бергин – мардга, Мени ҳам унутма…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.