Янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги ИИВ тизимига бир назар…
Ассалом алайкум “Дунё Ўзбеклари” халқаро интернет нашрининг ўқувчилари.
Бугун сиз билан Ўзбекистон Республикаси куч ишлатар тизмларидан бири ва мутлоқ янги ИИВга бир назар ташлаймиз.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг чорак асрдан ошиқ тараққниёт йули мобайнида мамлакатимизда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартибот хизматини таъминлашнинг муҳим бўғини бўлган Ички ишлар органлари тизимини чуқуқр ислоҳ қилиш борасида улкан таъбир жоиз бўлса, асрларга таътигулик ишлар амалга оширилди. Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқ-тартиботни мухофаза қилишнинг замонавий восита ва усулларидан фойдаланишга асосланган жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимига асос солинди.
Амалга оширилган демократик ислоҳотлар натижаси бугун халқимизнинг турмуш фаровонлиги, юрт осойишталиги ва тинчлиги йулида , куну-тун ўз хиссасини қўшиб келаётган ИИВ ходимларининг самарали фаолияти билан чамбарчас боғлик десак адолатдан бўлади. Зеро бунинг учун ИИВ раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган пухта режа ва хар бир ходимнинг хизмат вазифасига бўлган профессионал ёндошуви, махсули эвазига бугун ҳалқимиз хар доимгиданда ўзини эмин-эркин хис этмокда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бу борада амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларимизнинг узвий давомидир.
Мазкур қонун 8 боб ва 49 та моддани ўз ичига олиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларининг фаолиятини тартибга солишдан иборатдир. Унда ички ишлар органларининг асосий ҳуқуқ, мажбурият, бурч ва эркинликлари белгилаб қўйилган. Шу билан бир қаторда Ички ишлар органларининг асосий вазифалари этиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат эканлиги белгилаб берилган.
Янги қабул қилинган қонунга асосан, ички ишлар органлари фаолиятни ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади: фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, жиноят ишлари бўйича суриштирув ҳамда дастлабки терговни ўтказиш; жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш, шу жумладан террорчилик ҳаракатларига чек қўйишда ҳамда гаровга олинганларни озод қилишда иштирок этиш йўли билан курашиш, шунингдек одам савдосига қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни аниқлаш, эҳтиёт чораларини, жиноий жазони ва жиноий-ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини ижро этиш, шунингдек шахсларни қидириш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, маъмурий жазоларни қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва унга кириш учун зарур бўлган ҳужжатларни, доимий ва вақтинча яшаш учун рухсатномаларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни, паспорт тизимига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя этилиш, устидан назорат қилишни амалга ошириш,фуқаровий ва хизмат қуролларининг ҳамда улар ўқ-дориларининг, саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, эксперт-криминалистика фаолиятини амалга ошириш, давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган объектларни ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш, лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шунингдек лицензия ва рухсат этишга оид талабларга ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш,Ассалом алайкум “Дунё Ўзбеклари” халқаро интернет нашрининг ўқувчилари.
Бугун сиз билан Ўзбекистон Республикаси куч ишлатар тизмларидан бири ва мутлоқ янги ИИВга бир назар ташлаймиз.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг чорак асрдан ошиқ тараққниёт йули мобайнида мамлакатимизда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартибот хизматини таъминлашнинг муҳим бўғини бўлган Ички ишлар органлари тизимини чуқуқр ислоҳ қилиш борасида улкан таъбир жоиз бўлса, асрларга таътигулик ишлар амалга оширилди. Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқ-тартиботни мухофаза қилишнинг замонавий восита ва усулларидан фойдаланишга асосланган жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимига асос солинди.
Амалга оширилган демократик ислоҳотлар натижаси бугун халқимизнинг турмуш фаровонлиги, юрт осойишталиги ва тинчлиги йулида , куну-тун ўз хиссасини қўшиб келаётган ИИВ ходимларининг самарали фаолияти билан чамбарчас боғлик десак адолатдан бўлади. Зеро бунинг учун ИИВ раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган пухта режа ва хар бир ходимнинг хизмат вазифасига бўлган профессионал ёндошуви, махсули эвазига бугун ҳалқимиз хар доимгиданда ўзини эмин-эркин хис этмокда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бу борада амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларимизнинг узвий давомидир.
Мазкур қонун 8 боб ва 49 та моддани ўз ичига олиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларининг фаолиятини тартибга солишдан иборатдир. Унда ички ишлар органларининг асосий ҳуқуқ, мажбурият, бурч ва эркинликлари белгилаб қўйилган. Шу билан бир қаторда Ички ишлар органларининг асосий вазифалари этиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат эканлиги белгилаб берилган.
Янги қабул қилинган қонунга асосан, ички ишлар органлари фаолиятни ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади: фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, жиноят ишлари бўйича суриштирув ҳамда дастлабки терговни ўтказиш; жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш, шу жумладан террорчилик ҳаракатларига чек қўйишда ҳамда гаровга олинганларни озод қилишда иштирок этиш йўли билан курашиш, шунингдек одам савдосига қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни аниқлаш, эҳтиёт чораларини, жиноий жазони ва жиноий-ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини ижро этиш, шунингдек шахсларни қидириш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, маъмурий жазоларни қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва унга кириш учун зарур бўлган ҳужжатларни, доимий ва вақтинча яшаш учун рухсатномаларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни, паспорт тизимига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя этилиш, устидан назорат қилишни амалга ошириш,фуқаровий ва хизмат қуролларининг ҳамда улар ўқ-дориларининг, саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, эксперт-криминалистика фаолиятини амалга ошириш, давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган объектларни ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш, лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шунингдек лицензия ва рухсат этишга оид талабларга ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш,ҳарбий-сафарбарлик ишларини ва фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш,қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир ишларда иштирок этишдан иборат.
ИИВ нинг асосий принциплари қонунийлик, ягоналик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш, очиқлик ва шаффофликдан иборат.
Ички ишлар органлари ўз фаолиятини фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш асосида амалга оширади.
Ички ишлар органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Ички ишлар органларининг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини чекловчи фаолияти, агар қонуний мақсадга эришилган бўлса ёки ушбу мақсадга фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини чеклаш орқали эришиб бўлмаслиги ёки эришилмаслиги кераклиги аниқланса, дарҳол тўхтатилади.
Қийноқларга солиш, зўравонлик қилиш, бошқа шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситадиган тарзда муомалада бўлиш ички ишлар органи ходимига тақиқланади. Ички ишлар органининг ходими фуқарога қасддан оғриқ, жисмоний ёки маънавий азоб етказиладиган хатти-ҳаракатларга чек қўйиши шарт.
Ички ишлар органи ходимининг ўз ваколатлари доирасида қўйилган қонуний талабларини, шу жумладан қонунга риоя этиш, ҳужжатларни, текширувлар материалларини ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, мутахассис ажратиш, ички ишлар органига келиш ҳамда аниқланган қонунбузарликлар хусусида тушунтиришлар бериш тўғрисидаги, қоидабузарликларни, шунингдек уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақидаги қонуний талабларини барча давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Шунингдек мазкур қонунда ички ишлар органлари ходимларининг махсус унвонлари белгилаб берилган. Жумладан, сафдорлар таркиби – сафдор; сержантлар таркиби – кичик сержант, сержант, катта сержант; офицерлар таркиби: кичик офицерлар таркиби – лейтенант, катта лейтенант, капитан; катта офицерлар таркиби – майор, подполковник, полковник; генераллар таркиби – генерал-майор, генерал-лейтенант, генерал-полковник.
Янги қонунга мувофиқ, ички ишлар органларидаги хизматга қабул қилинадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мажбурий тартибда махсус касбий тайёргарликдан ёки қайта тайёргарликдан ўтади.
Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасалари, шунингдек бошқа таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантлари ички ишлар органларида хизматда деб ҳисобланади, чет эл фуқаролари бундан мустасно.
Мазкур қонунда ички ишлар органлари ходимларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатлари ҳам белгилаб берилган. Бунга мувофиқ, ички ишлар органи ходими давлат органи вакили сифатида иш юритади ва давлат ҳимояси остида бўлади ҳамда у хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиққа бўйсунади.
Қонун билан ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким ички ишлар органи ходимининг қонуний фаолиятига аралашиш, ички ишлар органи ходимини қонун билан ички ишлар органлари зиммасига юклатилмаган мажбуриятларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас. Қонунга зидлиги аниқ бўлган буйруқ ёки фармойиш олганда ички ишлар органи ходими уни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга ва қонунга амал қилиши шарт.Ички ишлар органи ходими ўз иш юритувида бўлган ишлар ва материалларнинг моҳияти ҳақида бирор-бир тушунтириш беришга, шунингдек бундай ишлар ва материалларни, шу жумладан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ишлар ҳамда материалларни танишиб чиқиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан бошқача тарзда тақдим этишга мажбур эмас.
Ички ишлар органларининг ходимлари ўзига нисбатан қабул қилинган қарорлар ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан юқори турувчи мансабдор шахсларга, прокурорга ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Мазкур қонуннинг тўла кучга кириши учун амалдаги бир қатор қонун ости ҳужжатларини унинг нормаларига мувофиқлаштириш лозим бўлади. Шу жиҳатдан мазкур ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кириши учун олти ойлик муддат белгиланган.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур қонуннинг ҳаётимизга жорий этилганлиги мамлакатимизда уюшган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш баробрарида ички ишлар органлари мақоми ҳамда нуфузини мустаҳкамлашга, улар фаолиятида қонунийликни таъминлашга, ички ишлар ходимларнинг ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни ижро этиш бўйича масъулиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Янгича ИИОФМ номи билан, байроғ ва эмблемага эга бўлган 30 дан зиёд бўлимларда 120 мингдан зиёд хизмат қилаётган шахсий таркибининг рухи кўтарилди. ИИОМФ нинг самарадорлигини ошириш йулида, кичик ички ишлар бўлимларининг ташкил этилиши, сохада рахбарлик вазифасида ишлашни орзу қилиб юрган кадрлар учун таййор имконият бўлди.
Катта шахарларда жиноятлар содир этилишини минимал даражага тушириш, бриктирилган махаллаларда ахоли тинчлиги, вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун профилактига инспекторлари вазифаларини алохида эътироф этишимиз керак. Ватан остонадан бошласа, халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бу ИИВдир.
Биргина ХООБ йуналишида аёл профелактика инспекторларига штат берилганлиги, янги Ўзбекистон жахон хамжамияти олдида гендер тенглик масаласида хам мунтазам ислоҳотлар олиб бораётганини номоён этди. Профилактика инспекторларига ёрдамчи поспонлар берилганлига ва уларнинг ойлик маошларини давлат буджети томонидан кафолатланиши, хизмат мошина ва хизмат уйлари билан таъминланган инспекторлар ўтган даврда бу ишларни факат орзу қилар эди десам адашмаган бўламан.
Хавфсиз шахар концепцияси асосида хизмат олиб бораётган ЖТСББ ва ППХ ходимларининг жасоратли мехнатини, шаффоф тергов ишларида фаолият юритаётган Тергов Департаментидан тортиб, Йулларда тартиб поспонлари бўлмиш ЙХХББнинг сараланган ходимлари, жиноятчиликни олдини олиш йулида ЖҚББ, Мамлакатимиз сархадларини транспорт ва хаво йулларида хавсизлигини таминлаш ТХТББ, Жазо муддатини ўтаётган махкумларни назорат қилишда ҚҚББ ва ЖИЭББ, хозирги ахборот хуружи замонида, ахборот хавфсизлигини назорат қилиш АТАваАХБ, халқаро жиноятчиликни олдини олишда ИММБ, мамлакатимиз тарихий обидалари кўриш учун келган хорижлик мехмонлар хавфсизлигини таминлашда ХТТМБнинг ва қолган барча бўлим ва худудий бошқармаларнинг фаолиятини алохида эътироф этишимиз керак.
Иш бор жойда албатта камчилик хам бўлади, жумладан тизимга адашиб криб қолган ходимларнинг қилмишларини хам айтиб утмай бўлмайди. Ижтимоий тармоқларда турли хил бахс мунозараларга сабаб бўлган, Каттакўрғонда ЖҚ тезкор ходимининг, Чирокчи ва Андижондаги воқиялар хушёрликни янада оширган холда, шахсий таркиб билан психологик ташвиқот ишларини мунтазам олиб борилиши кераклигин кўрсатди.
Умуман хозирги кунда ИИВ ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали, содир булаётган воқия ва ходисаларга мунтазам жавоб бериб келмоқда бу борада ИИВ матбуот хизмати хар кунданда фаол.
Хозирги кунда ИИВниг биринчи галдаги вазифаси сохага адашиб кириб колган ходимлари аниқлаш ва шахсий таркибни шакллантириш учун янги кадрларни чиғириқдан ўтказишга алохида эътибор қаратиш ва хизматга муносиб кадрларни танлашдир.
Аброр Мавлонов
Дунё Ўзбеклари учун махсус

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан