Шавкат Мирзиёевга Учқўрғоннинг Қўғай қишлоғидан мактуб
Ўзбекистон Республикаси президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Наманган вилояти Учқўрғон тумани
Қўғай қишлоғи Мустақиллик кўчасида
истиқомат қилувчи фуқаро
Аҳмадалиев Маҳаммаджондан
О Ч И Қ Х А Т
Ҳурматли Шавкат Миромонивич мен сизни қилаётган адолатли ишларингизни кўриб юрагимда яна жўшқинлик содир бўлиб ҳаётимда содир бўлган адолатсизликлар оқибатида 15 йил турли хил тазиқлар остида юрган фуқаройингиз адолат қарор топишидан умид қилиб хат ёзмоқдаман.
Ҳурматли Шавкат Миромонивич ҳаётимда инсонларга нисбатан икки мартда нафратландим. Лекин ота онамни берган тарбияси қон-қонимга сингиб кетганлиги сабабли инсонларга яхшилик қилишдан қайтмадим.
Бу бошимдан ўтган тухматларни биринчиси йиллар ўтиб содир бўлган иккинчи тухматдан мени асраб қолди. Яъни биринчи мартда бўлган тухмат остида қолганимда мен 16 ёшда эдим. Бу иккинчи бўлиб ўтган тухмат биринчиси сабабли юрагимни ушлаб йиқилмадим сабаби барибир вақтлар ўтиб адолат қарор топишини билардим. Халқимизда бир мақол бор ҳақиқатни эгиш мумкин, букиш мумкин лекин синдириб бўлмайди.
Ҳурматли Шавкат Миромонивич!
Мен 1964-йил Наманган вилояти Учқўрғон тумани Қўгай қишлоғида туғилганман 1970-йил ўрта мактабга кириб 1980-йилда мактабни ало бахоларга якунладим. Бу давр ичида чуқурлаштирилган мактабда билим олдим. Математика олимпия ғолиби, физика химия фанларини севиб ўзлаштирдим. Лекин касб танлашда Юрист бўлмоқчи эдим. Рахматли отамни бир оғиз гапи билан Самарқанд кооператив институтига топшириб 1980-йил талабаликка муяссар бўлдим.
Шу даврни ичида бир бор инсонларни ичида бунчалик разил, виждонсиз юзсиз табири жоиз бўлса хайвон сифатларни кўрдим. Мен бу вақтда 1-курс талабаси эдим. 16 ёшимда сочимга оқ тушди, бу холатни кўриб хайрон бўлдим. Бу қисқача шундай бўлган эди. 2-3 нафар ўқитувчи мени асли биз яшайотган туманга қўшни тумандан бўлган проректор Аҳмаджон Солиевни йиқитиш учун қилинган ўйинларда мендан фойдаланмоқчи бўлишган экан.
Яни мени проректорни жиянига чиқаришиб мени у кишини тоғам деб бир икки нафар ўқитувчини ишдан хайдатаман деб қўрқитган эмушман. Шу сабабли хеч қандай асоссиз иккинчи семестер имтихонларидан йиқитишни бошлашди. 7 та экзамен 14 зачўтдан химия фанидан ўкитувчим виждони йўл қўймасдан уч бахо қўйиб берди ва орқасидан сизга нима бўлябти деди. Чунки энг яхши ўқувчиларидан эдим қолган фанлардан савол билетини олишим билан хали ўтиришга улгурмасдан шпаргалкадан фойдаланмоқчисан деб имтихондан икки бахо қўйиб чиқариб юборишар эди.
Математика фанидан саволни олибоқ жавоб берсам хам икки бахо қўйишди. Шундай қилиб семестрдан фақатгина кимё фанидан ўта олдим холос. Мен нима бўлаётганига тушунмасдим. Бир куни олдимга группа старостаси келиб ука нима бўлябти бунақада очисления бўлиб кетасиз, бирор чорасини кўринг энг алочимисизку дедида деканатга боришимни айтди.
Мен деканатга бордим, у ерда декан Ибот Абдуғаниевич ва зам декан Абдуллаев бор экан. Ибот Абдуғаниевич менга нега одамларни номини сотиб юрибсан ва институтга неч пул бериб киргансан деди. Мен кириш имтихонларини қайтадан топшира олишим мумкинлигини айтдим. Шунда зам декан Абдуллаев менга Аҳмаджон Солиев сенга ким бўлади деб савол берди. Мен хеч ким деб жавоб бердим. У Солиевни танисанми деди мен йўқ деб жавоб бердим. Шунда Ибот Абдуганиевич сен раҳбариятни танимасанг сени камсамолдан хайдаш керак деди. Домла мен у кишини проректор эканлигини биламан лекин менга хеч ким бўлмайди у киши билан умумман алоқам йўқ десам. Собир Тўхтаев деган виждонсиз ўқитувчи менга қараб мени тогамга айтиб институтдан хайдатаман дедингку деди.
Мен домла қачон бундай дедим десам яна бир ўқитувчи менга хам айтгансан деди. Мен ие домлалар нима бўлябти десам мени дўқ пописа қилиб хатто уришмоқчи бўлишди. Шунда мен домла агар у киши менга тоға бўлса сиз менга тарих фанидан қўйган тўрт бахоингизни бешт қўйдириш учун илтимос килдирган бўлар эдим деб қўйибман бошим балога қолди. Сен мени порахўр дединг деб жанжал кўтарди мен эса энсам қотиб турар эди.
Бирданига декан мендан отанг нима иш қилади деди мен калхўз раиси дейишим биланоқ ха-ааа менга айтишар эди Наманганни менман деган раисини боласи сизларда ўқийди деб, энди сени топтим сен экансанда деди. Мен ректорга ёзган аризамда калхўзчи деб ёзилган эди чунки отам раис деб ёзма сени қийнашади деб айтганлиги учун шундай деб ёзган эдим. Улар менга аризада ёлғон ёзган экан деб тўполон қилишган эди, калхўз раиси хам калхўзчи хисобланади десам баттар жанжал кўтарилди.
Мен уларни сўкиб чиқиб кетишдан бошқа чора топа олмадим. Бу холатни отамга қандай тушунтиришни билмас эдим. Перегаворний пунктда беш минутга 75 тигин тўлаб уй билан гаплашар эдик. Ўша куни 10 сўм бериб чексиз алоқа заказ қилиб отам билан телефон орқали боғланиб бўлган воқеани бир бошидан бир соатдан ортиқ вақт давомида тушунтириб бердим. Лекин отам менга шунда ҳам қаттиқ қўллик билан жавоб берди лекин эртаси куни институтга етиб келди.
Институт ховлисида отам билан турганимни кўришган ўқитувчилар атрофимизда айланиб қолишди. Отам асосий тухматчилар кимлар ва уларни қаердан топаман деди. Мен отамни тарих кафедрасига олиб борсам домлалар ўрнидан туриб келинг раис бува дейишганида хайрон қолдим. Худди улар отамни илгаридан танигандек ўзларини тутишди. Отам уларга нима бўлябти деганда улар кейинги ифлосликларни намаён қилишди. Яни отамга раис бува ўглингиз умумман дарсларга келмайди деб айтишди шунда отам мен томонга бир қаради, ота ёлғон дедим. Улар журналнинг хар бир катагига НБ қўйиб чиқишга улгурибти. Отамга мана қаранг деб журнални кўрсатишди. Отам группанг қаерда деб сўради. Мен шу ерда дедим. Отам мени уларни олдига олиб бор деди. Биз группани олдига бордик отам группадошларимга ўгилларим қизларим мен шу группадошингларни отасиман деган эди ҳамма бирданига салом берди. Отам группадошларим билан сўрашиб уларга мен ўғлимни билим олсин ўқимишли бўлсин деб шу ерларга жўнатган эдим, бу дарсларга кирмас эмуш дейиши билан ҳамма бирданига энг алочимиз шуку дейишди.
Отам дарсларга келадими деган эди группадошларим бирорта хам дарсни қўйиб юбормайди дейишди. Бу пайтда ректор проректор декан гирди капалак бўлишар эди. Отам шунда ҳаммани бир жойга тўплаб мени ташқарига чиқиб тур деди. Отам қаттиқ қаттиқ гапирар эди ёш болани бадном қилиб қўйишай дебсанларку. Ҳамманг билан обком секретари олдида гаплашаман деганларидан сўнг хаммаси пилдираб кечирим сўраб, мендан ҳам кечирим сўрашди адолат қарор топди.
Чунки бошимизда отамиз бор эди. Ушбу бошимдан бўлиб ўтган кейинги адолатсизликларни юртимиз отаси бўлганлигингиз учун сиздан ёрдам сўраб бўлган воқеаларни сўзлаб бермоқчиман. Ушбу бошимдан ўтган воқеа кейинги 2002-йилда бўлган нопокликларга чидашимга сабаб бўлди.
Ҳурматли Шавкат Миромонивич 1980-йил институтни тамомлаганимдан сўнг йўлланма бўйича 3-4 ой Янгиқўрғон райпо савдо ташкилотида мутахасислигим йўналишида ишладим. Отам рахматли менга узоқ жойга қатнаб ишлаябсан сени келиб кетишингдан хавотирланябман. Учқўрғон райпони раисига айтиб қўйдим ўзимизда ишлагин деди. Мен савдо институтини тугатган бўлсам хам амалиётда қандай ишлашни билмайман. Мен бегона жойда тажриба ортириб келай бўлмаса буердагилар раисни ўгли хеч нимани билмас экан деган гаплар билан сизнинг номингизга доғ тушуришни хохламайман дедим.
Шундай қилиб ўзга туманда тажриба ортиришга киришдим бу пайтда менга СССР қуролли кучлар сафига чақирув қоғозини олдим. Отам рахматли сени қандай қилиб армияга жўнатаман қўрқаман деб хавотирга тушди ва ваенком билан гаплашиб Украинага яни ваенкомни ўртоғи бошчилик қилаётган жойга бошлиққа шафёр бўлиб юришга гаплашишибти. Албатта ҳар қандай ота ўз фарзандига осон бўлишини хохлайди. Қолаверса Афғонистондан онда сонда аскарларни жасади келиб турган пайтда. Туман военний комисарият бошлиғи менга бу таклифни айтганда мени энг оғир жойга ташланг. Мен бу ишларинга рози эмасман дедим.
Бундан хабар топган отам рахматли хатто кўз ёшларини яшира олмади. Ўглим қўрқаман сен уршқоқсан солдатлар билан уршиб қўясан деб хавотирланаман деди. Мен ота хавотир олманг бирор киши билан уршсам ўзимга жавоб бера оламан қолаверса раисни ўгли таниш билиш билан армиядан қолибти ёки яхши жойга тушибти деган гап билан ўзим орқали сизни номингизга доғ туширишни хохламайман. Қолаверса бир неча спортлар билан шуғулланган бўлсам десам кўпчилик бўлиб эзиб қўйишади ёки Афғонистонга тушсанг мен нима қиламан деб хавотирини яшира олмади. Мен отамни кўнглини тинчлантириб тегирмондан тирик чиқаман дедим.
Шундай қилиб Москва округу Каломна шахарчаси атрофидаги артилерия харбий сержант таёрлаш ўқув бўлимига етиб келиб хизматни бошладим. Бу хизмат қилаётган жойимда атрофда учта харбий бўлинмалар бор эди. Бу харбий бўлинмадаги хизматчилар 2 ой деганда барчаси мени таниди. Чунки мен хар куни ўрмонда қўл жанги билан машқ қилар эдим. Бу даврда менга командир дивизён этибор берган экан ва олдига чақириб сени хар доим машқ қилаётганини кўраман нима билан шуғулланябсан деди. Ўртоқ палковник мен гражданкада карате билан шуғулланган эдим шуни давом эттирябман дедим.
Палковник Бандаренка менга сержантлик мактабини тугатганингдан сўнг шу ерда хизмат қилсанг қўл жангини ўқув мундарижасига киритсакда курсантларни шуғуллантирсанг деди. Шундай қилиб ўқув курсини якунлаб мен сержант таёрлаш мактабига командир отделения бўлиб буйруғим чиқти. Шу жойда сизга бир нарсани айтиб кетмоқчиман баттареяга биринчи мартда сержант сифатида навбатчи бўлиб нарядга турганимда бир воқеа содир бўлди. Яни личний состав кечқурун ухлашга таёргарлик қилаётган эди бу вақтда кимдур варатничок тикади кимдур дазмол қилади кимдур ювади буларни биласиз. Шу пайт текширувчи келиб қолди батареяни сафлантирдим ва хар бир холат бўйича долажит қилдим. Шунда текширувга келган старший прапоршик Адамчук менга батареяни ухлашлари учун буйруқ беришимни буюрди. Мен батареяга яни 150 дан ортиқ солдатга равняс смирна дедимда пригатовитса касну дейишимни биламан 150 дан ортиқ солдат милтиқни ўқидай ечиниб каравотларини олдида қотишди.
Буни кўрган прапоршик менга қараб товариш сержант постройте батарею деди. Мен яна буйруқ бердим бир зумда шахсий состав турнадай терилди. Шунда старший прапоршик ўгилларим сизлар бемалол шошилмай ечиниб ётинглар ёки сизларни бирор ким шундай тез ечиниб ётишга мажбур қилябтими деди. Бир овоздан никак нет деган жавоб олди. Сўнгра менга яна команда беришимни сўради. Мен яна батареяга ровняс смирна пригатовитса касну дейишим билан ундан хам тезроқ ечинишиб кроватларини олдида қотиб отбой дейишимни кутишди. Шунда старший прапоршик янада ғазабга минди ва менга сиз одамлар устидан издеваться қилябсизми деди. Никак нет деб жавоб бердим, унда нега булар қутирган итдан қочишгандай ечинишябти деди. Мен билмадим деб жавоб бердим. Бу хол старшинани қанча тушунтиришига қарамасдан такрор ва такрор давом этаверди. Охир оқибат старшина ўзи команда қилди холат ўзгармади хар хил бақир чақирлар бўлди. Лекин солдатлар шу тариқа командани бажараверишди.
Буни сабаби битта эди хар бир взводни ўзининг командир отделенияси ва заместител командир взводи яни 11 та эскитдан топшириқ қилиб келаётган бошлиқлари турар эди, шулардан қўрқишар эди.
Шавкат Миромонович мен билан тенг келган хизматдошларим ҳаммаси союз бўйича войескаларга сержантлик унвонларини олишгандан сўнг тарқалиб кетишди. Натижада харбий қисмда бир ўзим ўзбек қолдим. Орадан олти ой ўтиб Ўзбекистондан 20 га яқин призивник келди. Уларни ўз химоямга олиб бирорта сержантни уларга нотўғри хукум ўтказишига йўл қўймадим. Натижада мендан ташқари 11 та тарбияловчи хар томонлама етук сержантлар менга қарши фитна уюштириб юртдошларини химоя қилябти деб мени ўртага олишиб қўрқитмоқчи бўлишди. Лекин мен буларнинг бирортасига хам сўз бермас эдим аммо кўпчиликлигига ўйланар эдим, лекин сир бермас эдим. Мен 11 та сержант билан тортишиб турганимда ёнимдан бир Чечен милатига мансуб бола ўтиб кетди орадан 5 дақиқа ҳам ўтмай умумман бошқа батареядан 45 та Чечен боллар олдимга келишиб 11 та сержантни тилини айлантирмайдигон қилиб қўйишди. Мен уларга аралашманглар ўзим уддалайман десам буллар сенга кўпчилик бўлиб ёпишадигон бўлса биз дизбатга жўнатишса ҳам сен биланмиз дейишди.
Шавкат Миромонивич ўша сержантлар билан тортишганимда биласизми уларнинг энг оғир ботган гапи сенлар ўзбеклар давлат эмассанлар сенларни бизлар бўлмасак Афғонистон хам 2 соатда босиб олади дейишди. Сенлар бизнинг устимиздан бор йўғи 70-80 йил ҳукумронлик қилябсанлар билиб қўйишгин. Сенларсиз хар бир ўзбекнинг унитази тиллодан бўлади дедим. Эртаси куни батареямиз камсорги келиб ўзича дўстона сизларни давлат деб хеч ким тан олмайди. Хар бир давлат бир тузумдан яни қулдорлик тузумидан капитализмга ўтишлари учун ёки социализмга ўтишларида хам демократия қилишларида хам қон тўкишган сенлар биз туфайли феодализмдан тўгридан тўгри социализмга ўтдинглар. Давлат бўлиши учун федеолизмдан қон тўкиб ўтишларинг керак деди.
Шунда мен бизнинг халқдек матонатли халқ дунёда йўқ деб ўз юртингга қараб хулоса қилма дедимда сухбатни якунладим. Аммо вақтлар ўтиб бўлаётган нохақликлару зоравонликларни кўриб нахотки шу хизматдошим шунчалик ақлли бўлган бўлса деб ўйланиб қолар эдим.
Оллоҳимга шукурлар бўлсинки сиздек инсон бошимизга келиб хамма нарса осонликча ўз изига тушяпти.
Шавкат Миромонивич ҳарбий хизматдан кейин ишимни ўзимизнинг Учқўрғон туманига ўтказдим яна ўша савдо ташкилотида товаршунос, нарх бўйича товаршунос, эскпидитор хамда ревизор каби касбларда ишладим. Отам раҳматли 3-4 йил ограном калхўзида (хозирги кунда бу ном билан аталмайди хозриги пайтдаги номи Қайқи калхўз) Янгиобод калхўзида 35-йил калхўз раиси бўлиб ишлаган эди. Отамга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор унвони берилганлиги тўғрисида вилоят йиғилишида эълон қилинганида қон босими кўтарилиб инсулт касаллигига учради.
Бу отамга нима учун бундай тасир қилганлигини мен ўзимча шундай тахмин қилар эдим. Кўп йиллар калхўз раиси калхўз эса доим ғалаба рапортларини биринчи бўлиб бажариб юрган. Қолаверса бутун Норин туманини эканомикаси билан тенг эканомияга эга деган гап сўзлар бўлган Машал калхўз раиси эди. Отам калхўзни 1986 йил касаллиги туфайли топширган пайтда ҳисоб рақамида тафтишкўм Саидозим акани айтишига қараганда беш миллион икки юз эллик минг сўм маблағи бўлган экан. Мен отам онам билан айрим нарсаларни гаплашганини эштиб қолар эдим. Яни ўша пайтларда Москва билан тўгридан тўғри алоқа қиладигон раҳбарлар табири жоиз бўлса ўртачилар ҳам йўқ эмас эди. Сизга қаҳрамонлик берса бўлади хўп десангиз палон пулга қаҳрамон бўласиз дейишган экан. Отам уларга мен пулга қаҳрамон бўладигон бўлсам бундай қаҳрамонлик керак эмас деган экан. Ҳудди шу тариқа олий советига депутатликни ҳам шундай таклиф қилишганда ўша жавобни берган экан. Балким бу унвонни хеч нарсадан хеч нарса йўқ берганлиги учунми яна билмадим ҳуллас отамни қон босими кўтарилиб кетиб қўл оёғи ишламай тилдан қолди. Лекин бир ярим ой деганда оёққа турди. Мен ота раисликни топширинг ахр сиз бизга кераксиз деб ёлворсам ҳам ўғлим бу йил топшираман мен бормасам охирги йил пахта плани бажарилмай қолса мен чида олмайман. План тўлмаса одамларга отчёт яхши чиқмайди шунинг учун озгина чидасам яхши бўлади мен яхшиман деб хечкимга қулоқ солмай яна халқини ўйлади.
Натижада 3 ой ўтиб иккинчи бор инсульт бўлди шу тариқа оёққа турмай анча ётиб қолди. Бормаган жойимиз қолмади хатто Грузиядаги Жунна билан ҳам гаплашдим Украина, Грузия профессорлари хатто Хоразмдан чиққан биотўклик қизга хам бир неча бор қатнадим. Фойдаси бўлмади. Шундай қилиб отамизни топширдик.
Ҳурматли Шавкат Миромонивич мен 1990-йиллардаёқ тадбиркорлик билан шуғулландим яни райпонинг дўконларидан бирини хусусийлаштирдим у пайтларда солиқ ва хусусийлаштириш деган ташкилотлар йўқ эди. Бу ташкилотлар аста секинликлар билан ташкил бўлди. 1996-йилга келиб автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасини хусусийлаштирдим. Бу даврда бу нарсалар ҳам янгилик бўлгани учун турли машақатлар билан буни ҳам йўлга солдим.
Ҳурматли Шавкат Миромонович 1991-йил 31-август куни уйимизда ховлида ўтирганимда радио узели орқали сессияда бўлиб ўтаётган гапларни транслация қилинаётган эди. Шунда бир сўзни эшитиб қўлимда турган тирда ишлатиладигон милтиқ тушиб кетди. Бу сўз биринчи президентни хурматли депутатлар мен Ўзбекистонни озод республика деб эълон қиламан деган сўзлари эди. Лекин бу сўзни эшитиб хеч ким лом лим демади. Шунда Ислом Абдуғаниевич сизлар тушунябсизларми Ўзбекистонни озод республика деб эълон қиламан деб қайта қайта айтгандан сўнг аста аста қарсаклар қўшилиб борди. Бу пайтда мен нега бунга этибор беришмаябти деб кўз ёшларимни тўкиб ўтирган эдим, ишонинг. Шундан сўнг тадбиркорлик фаолиятимни Матбуот чакана савдода ишлаб турган холда қўшимча қилиб кучайтириб бордим.
Аввалига чет эл фирмалардан ёқилғи олиб келиб ахолини бензин билан таминлаб келдим. Шундай қилиб бир дўконим бир нечтага ёқилғи қуйиш шахобчаси иккита бўлди. Туманда пул кредит комиссияси тузилиб нақд пул муаммосини ечиш мақсадидиа йиғилиш бўлса Учқўрғон РайПо, Учқўрғон ГорПО, Қўғай ПО, Масло завод, Мел комбинат раҳбарлари ичида мен ҳам “Салтанат” хусусий фирмаси раҳбари сифатида муаммони ечиш чораларини хал қилиш мақсадида иштирок этар эдим. Чунки мен ташкил этган “Салтанат” хусусий корхонам туман тадбиркорлар банкини 75% нақд пулини топширар эди. 1999-йил туман ҳокимининг иқтисод бўйича мовини таклифи билан мен туман тадбиркорлар палатаси раиси лавозимида ишладим.
Ушбу йиллари туманга Баҳодир Оҳунов ҳоким бўлиб келди. Мен ўз йўналишим бўйича қўлимдан келганича тадбиркорларга ёрдам бериб келдим. Ўша йиллари мени фидокорлар партияси номидан олий совет депутатликга номзодимни таклиф қилишди. Ушбу йили туман ҳокимининг номзоди ҳам қўйилган эди. Қарангки мени деламни Тошкентга олиб кетаётиб эсларидан чиқариб қўйишибти. Қисқаси қойилмақом ўйинлар бошланди. Менга туман ҳокими Баҳодир Оҳунов сиз вилоят депутатлар советига азолик учун йиғилишларда қатнашинг деди. Мен йўқ бу ердаги муаммоларни ечимини йўлларини Республикага бевосита етказиб туришим керак дедим. Аммо мени деламни йўқолиб қолишини бекорга эмаслигини англаб етган эдим.
Баҳодир Оҳунов бу сайловда менга ютқазиб қўйишидан қўрқаётганлигини эшитган эдим. Б.Оҳунов сайловчилар билан учрашинг ундай қилманг деди мен ўзимни мажбур қилиб бўлсада сайловчилар билан учрашар эдим. Сайловчиларга фидокорлар партияси дастури билан таништириб улар билан суҳбатлашганимда рухланиб ҳурсанд бўлиб кетишар эди. Сайлов натижаларига келсак менга овоз берилган билютенларни бошқа одамларнинг номига саноқдан ўткашибди. Бундан ҳабар топиб туман сайлов комиссиясига бориб бу нима қилганларинг менга берилган овозларни бошқаларга сонини ўтказибсизлар деб мен билютенларни бошқатдан санатаман десам тили айланмай қолди.
Маҳаммаджон ундай қилманг депутат бўласиз депутатлардан кимдури касал бўлиб қолиши ёки ўлиб қолиши мумкин. Шунда сизни номингизни ўтказиб юборамиз деб қалтирар эди. Мен миеғида кулиб осилсанг баланд дорга осил деган мақол бор афсуски мен республикага депутат бўлишни хохлаган эдим десам, у ҳам бўлади деган эди. Мен куюнманг мен хеч қаерга хеч қандай ариза қилмайман деб чиқиб кетдим.
Шавкат Миромонивич 1998-йилларида Прокуратурада халол ҳодимлар кўп эди. Шундай воқеалар бўлдики прокурор ўз кабинети ва прокуратура хоналарига суний гуллар қандайдур ремонтларни қилдиришни илтимос қилганида (Прокурор Т.Махмуджон) мен прокурорга ака хонангиз чиройли бўлиши, керак бўлса бизнинг ҳам обрўйимиз қолаверса ўзим шу соҳани эгаллашни орзу қилган эдим. Ўз фирмам орқали айтган нарсаларини қилдириб бердим. Бу ишларни бирор бир айбимизни кечишини ёки бирор бир айб қилсак айбимизга этибор бемаслиги учун эмас балки туманимизга юқоридан келишса хавас билан қарашлари учун қилдик холос.
Шавкат Миромонивич 1999-йиллари менга туман ҳокими Б.Оҳунов томонидан Янгиобод калхўзини раисилигини таклиф қилди. Мен унга хафа бўлмангу менда қасдингиз йўқми дедим. У йўқ деди. Бу вақтларда Янгиобод жамоа хўжалиги отам раҳматлидан сўнг 7-8 та раис сайланиб талон тарож бўлиб умумман издан чиқган эди. Бу ҳўжаликни раҳбарлар “Катрги” ёки “Астробод” дейишар эди. Бирор бир раҳбарни йўқотиш керак бўлса шу жойга жўнатишса бас у ўзини эплай олмай қолар эди. Б.Оҳунов бу жойларга ўша вақтларда қишлоқ хўжалиги бўйича мовини Баҳодир Юсуповни упалнамочи қилиб жўнатганда план 40% дан ошмади. Охири оқибат Б.Оҳунов менга раисликни қабул қилмайман деганим учун тазйиқ ўтказиб хеч бир сабабсиз заправкамга нефть база раҳбарига оғзаки топшириқ бериб бензин бердирмай қўйди. Бу пайтларда биз нефть база орқали бензин олиб сотар эдик. Мен у жойга бориб раислик қилишни хохламаслигимни сабаби у ерда отам раҳматли даврида бўлган иғвогарлар хаттоки пистирмадан туриб отамга қуролдан ўқ отган одамлар отамдан сўнг келишиб мухитни булғаб ташлашган эди.
Мен Оҳуновни олдига келиб бу адолатга ёки қонунга тўгри келадими десам Маҳаммаджон эштишимча туманга ҳоким бўламан дер экансиз келинг қишлоқ хўжалиги сохасини қойил қилиб қўйсангиз яни Янгиободдай оғир жойни уддасидан чиксангиз шундай бўлиши мумкин. Фақат Учқўрғон туманига эмас бошқа туманга бўлишингиз мумкин деди. Чунки бу ерда мен ишлаб турибман деди. Шунда мен сиз ўйламанг мени сизни ўрнингизга ҳоким бўлади деб. Сиз бирор жойга кўтарилиб кетсангиз давлат менга ишонч билдирса шунда бўламан дедим. Б.Охунов менга бир неча бор бу таклифни такрорлайверганидан кейин, мен унга келинг иккаламиз бир нарсани келишиб олайлик. Мен онамни розилигини оламан (бу пайтларда онам бу ишни қилишимга жуда қарши эди) дедимда фақат бир ёки бир ярим йилда шу ҳўжаликни изга соламан, сўнгра ишни топшираман дедим. Б.Оҳунов агар ишга солсангиз мен розиман деди ва биз қўл ташлашдик. Энди онамни розилигини олиш қолди. Онажон келинг рози бўлинг мени яна бир йилга ҳарбий хизматга кетдим деб тасаввур қилинг, ҳоким билан келишдим бир йилда ёки ишимга қайтаман ёки тадбиркорлик қиламан деб бир нарса қилиб кўндирдим.
Шундай қилиб вилоятга суҳбатга чақирилдим, бу ерда И.Муҳитдин ака кутиб олди ва мени вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Йўлдошали акани олдига олиб кирди. И.Муҳитдин ака мени Йўлдашали ака билан таништирди. Йўлдашали ака менга ёш экансзи бу ерда синиб қолишдан қўрқмайсизми деди. Мен қўрқаман дедим. Шунда И.Муҳитдин ака у ерни эплайди бу кишида пул кўп деб юборди. Мен ие бу нима деганингиз дедим. Шунда Йўлдошали ака Янгиобод пул билан хал бўлганда эди уни хал қилган бўлар эдик деди. Йўлдошали ака менга раислик қилишга иштиёқ борми деб сўради. Мен йўқ дедим. Ие буёғи қизиқ бўлдию деди. Мен Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакорни ўғли бўлсамда хатто помидор хам экмаганман десам ие буёғи яна қизиқку деди. Шунда И.Муҳитдин ака бу кишида ташкилотчилик кучли деди. Йўлдошали ака менга теҳникани тушунасизми деди. Мен 6-синфдан рўлга ўтирганман дедим. У киши йўқ магнум нима биласизми деди ха биламан CASE компаниясини техникаси десам Йўлдашали ака менга мақулсиз розиман деди. Ростини айтсам тескарисини кутган эдим. Сўнгра биз вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича мовини Икромхон ака Нажмиддиновни олдига кирдик. У киши менга энди маҳкам бўл сенга омад деди. Мен узур куя мен халқни қандай боқаман ўзим помидор хам экмаган бўлсам десам. Сени ўзи мен тавсия қилганман сенда ташкилотчилик бор калхўзни қабул қил деди. Тўғрисини айтсам оббо энди мен калхўз раиси бўламанми деб юрагимга ғулғула туша бошлади.
Эртаси куни Б.Оҳунов менга нима бўлди деб сўради. Мен у ерда бўлган гапларни айтдим у ҳурсанд бўлиб кетди. Тайёрланинг эртага хўжаликда йиғилиш бўлади деди. Мен онам раҳматликдан зўрға рухсатини олиб, сўнгра отам ётган қабристонга бордим. У ерда қурон тиловатни қилгач қабр устида ота ёшлигимда сизга эркалаб катта бўлсам раис бўламан деган эдим фаришталар омин деган экан ижобат бўлди. Энди сиздан кейин издан чиқиб кетган бу хўжаликни изга солишга бел боғладим деб Янгиобод томонга кетдим. Шундай қилиб хўжаликда йиғилиш бўлиб ўтди одамлар мени кўтаринки рухда қабул қилиб олишди.
Шавкат Миромонивич бу хатда сизга барча хақиқатни қисқа қилиб фақат бўлган нарсаларни ёзябман. 1999-йил 31-декабрда калхўзга раис бўлдиму 5-10 дақиқа ўтибоқ бир йигитни уришга тўгри келди. Чунки у ерда раисни, табири жоиз бўлса айрим иғвогар, муттахам, товламачи инсонлар хатто одам ўрнида кўрмайдигон бўлиб кетишган экан. Мен шу ерда ўйланиб қолдим. Одамлар нега бунчалик бўлиб кетишди. Ахир бу ерда одамлар бундай эмас эдику.
Билсам отам рахматли вақтида калхўздан қочиб кетган одамлар отамдан сўнг яна кўчиб келиб хўжаликни икки учга бўлиб ташлаб ҳаммаёғни булғаб ташлашган экан. Мен шошилмадим ишлаётган барча кадрларни чақириб йиғилиш ўтказдим. Барчангиз мени гапларимни эшитинглар мен бу ерга бировни рисқини қийгани эмас биринчи ўринда хўжалик давлат планларини нима учун бажара олмаятганлигини ва уни ўрнига қўйгани ва халқни рисқини яхшилаш учун қолаверса шу юртни фарзанди бўлганлигим учун ва туғилиб ўсган жойимнинг номини булғаниб кетганлигидан чида олмай шу ерни отам рахматли давридаги сингари мавқеини кўтариш учун келдим. Бу мақсадим йўлида ким менга қарши бўлса у менга душман. Мен 6000 ахолиси бор бу хўжаликни обрўйи шани рисқини қиймоқчи бўлганлар 100 та 200 та боринг 500 та бўлсин мен улардан қўрқмайман. Билингки кимки менга бу режамни амалга оширишда ёрдам берса у мени акам ёки укам ёки опам синглимдир. Модомики мени фикримни тушунган бўлсангиз чидайман деганингиз юртингизни эзозласангиз обрўйини илгариги мавқеига эришишига камар баста бўламан деганингиз қолинг. Норозиларга эшик очиқ дедим. Яна шуни билингки отделкадр бўлиб ишламаганман кадр алмаштиргани ҳам келмаганман ҳамма ўз вазифасини ало даражада бажариш шарт. Агар юқоридаги айтилган мақсадларни бажарилиши учун ёқмаган топшириқ олган бўлсангиз ҳам бажаришингиз шарт бўлади албатта қонуний дедим. Мен берган топшириқларни бажаринг мен сиз билан ишдан ташқари ошна оғайни бўламан. Бажармасангиз сиз билан ёнман ён ишлай олмайман деган сўзлар билан ҳаммага тушунтириш ўтказдим. Бу сўзларни эшитиб айрим ҳодимлар ишлай олмасликларини билдирди.
Шундай қилиб қарийиб 80% мутахассис ишни эплай оламасликларини харакатларидан сездим. Мен бу пайтда ўша харбий хизматдаги сержантлар батареяга тасир қилганидек бу эски кадрлар хам мен иш юритишимда салбий тасир кўрсатишини сезиб турар эдим. Шундай қилиб ўша 80% мутахасисни янгилаб астойдил кечани кеча демай кундузни кундуз демай 2000-йил хосили учун курашни қаттиқ бошладик. Аввало мен хўжалик жудаям ночорлигини сезиб ўзимни “Салтанат” фирмамни маблағларидан фойдаланиб 20 та чопиқ трактори бир нечта транспорт тракторлари юк ташиш транпортлари, матор, культуватор, каробка, агат мосламалари, сиялка, барана, занжирли тракторларни матор хадавой қисмларини тамирладим. Бу ишларимни шу қишлоғимнинг юзи учун қилаётганимни кўрган диёнатли одамлар ёнимга қўшила бошлади.
Эндиги муаммо чорва хайвонларининг аянчли холати эди. Ишонинг чорва шундай холатда эдику моллар турса ётолмас ётса туролмайдигон эди. Бу ҳам қолиб айрим суяги бутун сал эт кирганини бозордан ўрнига сал кичик мол олиб келишиб алмаштириб қўйишар экан. Бу нарсаларга чек қўйиб хар куни ўзим агро фирмадан сотиб олган кунжарани 05:00 гача келиб шахсан молларга бериб, еб бўлмагунча тепасида турар эдим.
Чунки айрим нопок одамлар шуни ҳам молларни оғзига кунжарани суртаб сарғайтириб ҳудди молларни кунжара еган қилиб кўрсатар экан. Аввалига биринчи кунлари бош сонига қараб кунжара бўлиб берсам мени олдимда кунжарани молларни охирига тўкиб мен кетсам моллар еб улгурмаган қисмини йиғиштириб олиб сотиб юборар экан. Буни эшитиб моллар кунжарани еб бўлганидан кейин кетиб камида 4-5 та бригадада йиғилиш ўтказиб идорага боришга одатландим.
Эндиги муаммо ғалла эди хўжаликда 480 гектарга ғалла режалашган бўлиб уруғ чала-чулпа сепилган бўлиб, хатто очиқ майдонга сепилиб агати олинмаган холда қолиб кетган музламада пирқи бўлиб қолган бир қисмини қушлар териб кетган бўлса яна бир қисмини уруғни сепилди қилиб актлаштириб айрим нопоклар томонидан талон тарож қилинган эди.
Шундай қилиб 480 гектар ер майдонидан 40 гектар ер майдонини бузишга тўғри келди. Бу майдонларни бузиб экаман десам Б.Юсупов ундай қилманг биров билмасин менга гап тегади деди. Баҳодир ака мен буни бирор чорасини кўрмасам вақти келиб 40 гектар ерни донини давлатга қаердан топиб бераман десам сиз 440 гектарга яхшилаб ишлов беринг қоплаб кетади деди.
Бир куни вилоятдан Н.Отаханов бошчилигида текширув группаси келди. Мен Носир Отаханов рахматлига холатни тушунтирдим у киши бу холатни кўриб таби хира бўлди. Демак бу йил ҳам Янгиобод ғалла планни бажармас эканда деди. Мен қаттиятлик билан план бажарилади лекин мен одамларга ғалла беролмаслигим ташвишлантирябти дедим. Носир Отаханов менга ўша майдонларни кўрсат деди. Б.Юсупов бу майдонларни кўрсатмаслигимни акс холда унга гап тегиши ва ишдан кетиб қолиши мумкинлигини айти.
Мен ўша Носир Отахановни 14 ва 26 гектарлик ерга бошлаб бордимда у кишидан илтимос қилдим. Мени бу харакатларимда биров жабр тортмасин чунки бу ишда Юсуповни айби йўқ. Тўғри назорат қилмаган бўлиши мумкин дедим бу холатга тушурган айбдорларни топганман ва улар билан гаплашиб олганман. Бу майдонга тушиши керак бўлган уруғларни қайга кетганлигича биламан. У бу аянчли холатни кўриб нима қилмоқчисан деди. Мен бу холатни шов шув қилмасангиз 480 гектарни планини хам бажараман бу ерларни бузиб 14 гектарга пахта экаман 26 гектарга макка экаманда чорвага озуқа қилиб чорвани хам тиклаб оламан дедим. У киши менга қараб кулиб рози бўлди.
Бу муаммо хам ечилди ғалла плани бажарилди аҳоли томонидан бошоқ қилиш холатлари бўлмади. Имкон борича халққа ғалла тарқатдим. Пок ният билан қилсангиз ҳудо беришини яна бир бор ўз хаётимда сездим. 2001-йил яна бир муаммо бор эди. Бу калхўз ёқилғиси ва ўғитини талон тарожликка бархам бериш эди. Атрофни ўргансам хўжалик ерлардан ахолига дала томорқа учун 20 гектардан кўпроқ ер ажратилган бўлиб, бу ерларга бериладигон ишлов, ўғит, ёқилғи сарфлари хаммаси хўжаликдан ўғирланиб ишлатилар экан. Бу муаммони халқ йиғини қилиб ўртага ташладим. Яни айрим ерлар фойдаланмай ётганлиги қарийб 95% одамлар бу ерларга буғдой экиб тирикчилик қилишаётганлигини айтдимда ва таклиф киритдим. Яни бу ерларни хўжаликга вақтинча ижарага беришларини сўрадим ва фикирларимни айтдим. Яни мен бу ерларга пахта эксам давлатга 32 центнердан ғалла топшираётган бўлсам сизларга хам 32 центнердан ерингизга мутаносиб равишда яни 10 сотихга 320кг ғалла бераман. Сизлар шунда теҳника сарфидан ҳам уруғ ўғит сарфидан хам қутиласизлар. Ғалладан бўшаган майдонлардан сизларга ўша ерларингизни такрорий экишга ажратиб бераман дедим. Бу ҳаммага мақул келди албатта ишонгиси келмаганлар хам бўлди лекин мен қаттиқ вада бердим.
Олдинги йили ғалла планини бажариб одамларга ғалла улашганим учун халқни менга ишончи бор эди. Бу режаларим ҳаммаси тўлиқ амалга оширилди. Пахта масаласида бир нечта ғалати услубларни қўлладим. Отамнинг руҳи қўллармиди билмадим мени қандайдур бир нарсалар ўйлаб топгим келар эди. 2000-йил пахта хосили учун ерлар жуда сифатсиз шудгорланган эди. Чунки бу хўжаликда раҳбарларга барибир бўлган. Шунинг учун мен хўжаликга ер текислашга ажратилган магнум тракторини орқасига чизил остирдим уни орқасига дилнабазани мослаб улатдим уни кетига барона улатиб сифатсиз ҳайдовга барҳам бердим. Бир йўла 3 та ишни бир теҳникада бажартирдим ва буни ўта ишончли ходимлар билан ўзим қаттиқ назорат қилдим. Ҳар бир теҳникани олдига 3 кишидан иборат назоратчи қўйдим.
Хўжалик қўшни Қирғистон билан чегара бўлганлиги туфайли Қирғистонга пахта ўғирлаб бориб сотиш жуда авж олган йиллар бўлганлиги учун прокурор билан бир нарсани маслаҳатлашишга тўғри келди. Мен ўша пайтлардаги О.Қурбоновга холатни тушунтириб хўжаликни пахта, ғалласидан тортиб минерал ўғит дизель ёқилғиларини нопок қўллар орқали Қирғистон Республикасига олиб чиқувчилар оммавий бўлиб кетганлигини тушунтирдимда ўз хўжалигимиз ичида поспонлар ташкил қилсам нима дейсиз деб сўрасам, у йиғилиш қарорини қилиб ойлик билан таминласангиз қилаверинг деди.
Шундан сўнг мен Қўғай қишлоғидан 25 нафар спортчи болларни тўплаб иш билан таминлашимни вада бердим. Мен уларга иш хақларини оқлаб ейишларини тушунтирдим ва Янгиобод ҳудуди орқали бирор бир давлатимиз моддий бойликлари ноқонуний Қирғистонга чиқиб кетмаслигини кечасию кундузи 2 сменга бўлиниб қўриқлашини тушунтирдим ва йиғилиш қарорида бу тасдиқланди.
Ишонинг бу гаплар сал кўпиртирилганга ўхшаши мумкин лекин барчаси хақиқат. Шундай холатлар бўлар эдики менман деган раҳбарларнинг ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган юкларини ушлаб олишар эди. Кимдур қўрқитиб кўрар эди яна кимдур нопок йўлларга етакламоқчи бўлар эдилар лекин бу боллар мен айтган сўзларимдан бир қадам ҳам бошқа йўлга киришмади. Хўжалик ахолисига тегишли 86 та от бўлиб бу отлар асосан чегарадан юк олиб ўтиш билан шуғуланар эдилар. Мен бу от эгаларини хар бирини рўйҳатини олиб назоратга олдим. Натижада бу отлардан нопок ниятларда фойдаланиш имконияти қолмаганлиги сабабли улар отларни сотиб юборишга тўғри келди.
Бир куни шу хўжалик ҳудудидаги таможни постини бошлиғи менга бу болларга жавоб берворишимни илтимос қилди. Мен буни хеч иложи йўқ дедим. У менга очиқдан очиқ тирикчилик қилиб бўлмай қолдику деди. Шунда сизнинг тирикчилигингиз қандай билмадиму лекин бирор нарса бу ҳудуд чегарасидан ноқонуний чиқмайди. Сабаби бу ерда яшаётган халқни номини ўғрига чиқариб юборишган ва 100 та 200 та нопоклар булғаб ташлаган. Шунинг учун бу болларни қонуний йиғилишда посбон қилиб ишга олганман дедим. У киши мендан хафа бўлганлигини намойиш қилиб ҳонамдан чиқиб кетди.
Бир куни туманимиз началник милицияси келдида менга Маҳаммаджон юринг шахар ҳокимининг туғилган куни экан табриклаб келамиз деди.
Раҳматли Зокир ака ўзи машинани миниб келган экан. Келинг мен миниб олай менга ноқулай сиз рўлда бўлсангиз деб рўлга ўтирдим. Йўлда таможний пўст бошлиғи Аваз ака кутиб турган экан у хам машинага ўтирди. У киши машинанинг орқасига ўтирди. Йўлда началник милиция менга нима учундир узоқ йўл билан юришимни айтди. Мен бу йўл бир ярим баробар узоқку десам юраверинг деди.
Йўлда началник милиция машинани тўхтатишимни буюрди, мен тўхтатдим. Шунда менга Авазни танисизми деди, ха таниман бизни ҳудудни таможни пўстини бошлиғи дедим. У менга Аваз мени синфдошим деди, ия шунақами дедим. Шунда Аваз ака менга посбон болларингизни йўқотинг деди, мен у кишига бу масалада сиз билан гаплашганмиз дедим. Шунда у менга қараб оғайни бир жиянингиз бир тонна салярка олиб кетаётганда ушлаб олганман сизнинг ҳурматингиздан қўйиб юборганман деди. Мен бирданига унга қарадимда нима учун сиз жиноятни яширдингиз, нима учун расмийлаштирмадингиз бу гап билан мени тилимни қисмоқчимисиз, қолаверса началник милиция олдида бу гапни баралла айтябсиз деган эдим. Зокир ака Аваз эшшак экансан деб бақирдида Маҳаммаджон кеттик туғилган кунга деди…
Бу муносабатни бир кун келиб менга қандайдир тасир қилиши мумкинлигини сездимда ичимда ҳудо борку дедим. Ҳўжаликни барча ҳудудидаги водопровод скважиналарини қайтадан бурғулатиб ҳаммасини ишга солдим. Бутун қишлоқни газлаштираман деб вилоят газ бошқармасига бориб режа таёрлатиб юқори босимдаги газ трубаларини газ ташкилоти томонидан, ички газ тармоқларини ҳўжалик томонидан бажарилишини хисоб китобини, маблағини қаердан олинишини режалаштириб қўйган эдим. Энди пахта ҳосилини етиштириб ҳосилини давлат хирмонларига топширишни. Хар куни вакиллар йиғини қилиб режалар қилиб борар эдим.
Ғалла бошоқлагандан то пахтани йиғиб олгунимизгача хар бир бригадада палаткалар қуриб ҳар бир картада навбатчиликни ташкил қилдим. Бу навбатчиликни бажарилишини калхўз активларидан иборат тунги назорат ташкил қилдирдим. Ҳар куни кечаси билан 7-8 та от олиб келиб тунги гуруҳ орқали навбатчиларни қўриқлаябтими ёки ухлашябтими текширгани вакилларни жўнатар эдим. Ундан ташқари юқорида айтилган 25 нафар спортчи болларни навбат билан бир хафтада 12 таси кечаси юришса, 12 таси кундузи назорат қилдириб 1 кишини поварликка қолдириб, навбат билан овқатланишга келишларини, хар бири борган жойларини ёзма далолатнома орқали эрта билан соат 04:00 дан 05:00 гача қабул қилар эдим.
Идора ҳодимлари ҳам спортчилар ҳам бир бирларини назорат қиладигон ва қолаверса ким қаерга боришини олдиндан билишмас эди. Ҳамма ўз йўналиши бўйича алоҳида алоҳида далолатнома тузар эдилар. Мен бу гуруҳларни энг қизиғи шундаки ЗЎНДР группа дер эдим. Даладаги капаларда ётган пудратчилар ҳамда сувчилар жуда сергаклик билан қўриқлайдигон бўлишди. Уларга иссиқ овқатгача ташкил қилдим. Натижада етиштирилган хосилни харом қўл аралаштирмай 600 гектарга яқин пахтани 19 кунда яни 11-сентябрдан теримга тушиб теримни тўғри ташкил қилиб биринчи теримдаёқ 2000 тонна пахтани завод хирмонларига олиб бориб топширдик.
Бунинг натижасида туманда биринчи бўлиб режани бажардик. Биз бу пайтларда пахтадан терилган майдонларга пешма пеш уруғларини экиб бўлдикҳамки 30-сентябрдан бошлаб 7-8 кун тўхтамай ёмғир ёғди. Бу ҳам ҳудони бизга берган баракаси эди чунки ғаллаларимизга сув қўймасак ҳам ёмғир суви билан бе хато униб чиқти. Бу 7-8 кун давомида яна 40 гектарга яқин терилмаган пахта майдони бор эди. Ишонинг бу пахтадан ном нишон қолмабди. Бунинг учун мен ўзимни айбладим сабаби хар доим йиғилиш ўтказганда калхўзчиларга пахтани ўғирламасликларини план бажарилгандан сўнг териб олинглар шунда ҳам Қирғистонга сотманглар дер эдим. Оқибати шундай бўлди. Бошқа хўжаликлар бир неча кундан сўнг режаларни бажаришди бу вақтларда мени прокурор О.Қурбонон билан муносабатларим яхши эди. Мени ютуғларимни кўриб ўзим тенгқур бўлганлиги сабабли жўра деб суҳбатлашар эдик.
Туман прокуратурасига республика прокуратусидан ёки бирор раҳбариятдан текширишга келишса О.Қурбонов менга очиқдан очиқ жўра меҳмон кузатишимиз керак ёки прокуратура ошхонасига озиқ овқатлар билан таминлаб етказиб туришимни илтимос қилар эди. Агар бирор ерда мехмонларни кузатсанг мана маблағ, ходимларингни озиқ овқатидан хам ғам чекма фирмамнинг боллари етказиб туради, мени орзу қилган касбим ахр бу прокуратура дер эдим. Шунда яна калхўзда криминал йўл билан топилган пул эмасми деса кўнглинг тўқ бўлсин мен бу ҳўжаликдан бирор нарсадан нафлангани эмас аксинча уни тиклагани борганман дедим.
Шундай қилиб 2000-йил пилла, ғалла, пахта режалари ортиғи билан бажарилди. 2001-йил ҳосили учун таёргарлик бошланди. 2000-йилдаги муаммолардан энг каттаси сув танқислиги эди. Бизнинг хўжаликни икки томондан катта канналлар ўраб ўтган бўлсада янгиоботда сув масаласи жуда қийин эди. Қишлоқдан ўтган ариқнинг хар бир тўғонига одам қўйиб қишлоқ аҳолисини ҳам навбат билан сув ичадигон қилиб режасини туздим. Буни ҳам йўлга солиш осон кечмади. Шунинг учун катта ариқни 3 км атрофида тозаламаса бўлмас эди. Чунки бу ариқни отам раҳматли тозалагандан бери хеч ким бу ишни қилмаган экан. Бу ариқда сув тошиб кетаётгандек эни 3-4 метрли бўлганлиги сабабли камида 3 куба сув оқаётгандек кўринар эди. Аслида тизза бўйи бўлиб кетганлиги туфайли бир қанча машақат билан лойқани камазларга юклатиб тошитдим.
Энди Андижон вилояти чегараси томонида 500-600 гектар ерда сув муаммоси бор эди. Бу ерларни Қирғистоннинг Нўшкан қишлоғидан оқиб тушган сувларидан суғорилар эди. Бу ўзига яраша машақатли эди. Буни ечимини ҳам ўйлаб топдим. 2002-йил вилоят йиғилишида вилоят ватхўз бошлиғи Ҳошимовдан ёрдам сўраб бу масалани ечимини ўз режам асосида тушунтирдим. Эртасигаёқ менга буни қандай бажарилиши мумкинлигини ўргангани мутахасис жўнатди. Қирғистон билан сув муаммоси жуда қийин эди. Фарғона каналини бизга қарама қарши томонидаги ҳўжаликларнинг пайнови канал қирғоғи бўйлаб оқиб яна Қирғистонга оқиб кетар эди. Шу сувни ўзимизда олиб қолиш мумкинлигини айтдим яни чегарага яқин жойдан Фарғона каналини ёриб диометри 1200 лик трубада дукур қилиб олиб ўтсак муаммо ечилади дедим. Ахр бу ўзимиздан оқиб тушаётган сув эди. Қанча югур югурлар билан 3 сменада одам ишлатиб 4-5 маҳал овқат уюштириб бу муаммодан қутилдим. Лекин бундан фойдаланиб раҳбарлик қилиш менга насиб қилмади.
2000-йилнинг 29-декабрида Вазирлар Маҳкамисининг қарори қабул қилинган бўлиб ушбу қарорда 2000-йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш якунлари ва 2001-йилда уни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинган бўлиб, зарар кўриб ишлаётган калхўзлар тўғрисида бир қатор кўрсатмалар берилган экан. 2000-йил туман бўйича йил якунида фақат Янгиобод 50 миллион даромад билан чиқти. Лекин мен раҳбарлик қилган давргача берилган ҳулосаларда албатта зарар билан якунланган экан. Шундай қилиб 2001-йилни бошидан бошлаб қандайдур ўйинларга мени бошимни уришди.
Бу ноҳақликлар бошланишида менга ғалати таклиф бўлди. Бир куни мени зудлик билан туман ҳокимиятига етиб боришимни айтишди. Мен ҳокимиятга етиб борсам мени Б.Оҳуновни хонасига киришимни айтишди. Мен Б.Оҳуновни хонасига кирганимда у ерда вилоят ҳокимининг иқтисод бўйича мовини Абдурашид Болтабоев бор эди. У киши юринглар бу ерда гаплашмайлик деб ҳокимнинг кабинетидан чиқиб биринчи мовинини кабинетига кирдик. А.Болтабоев менга раис мени вилоят ҳокими Тўлқин Жабборов жўнатди ва сизга тез бажарадигон топшириқ бор деди. Мен эштаман дедим. Шунда у киши Б.Оҳунов билан менга Янгиобод калхўзини ерларини мени номимга ўтганлиги ҳақида йиғилиш қарорини ёзиб қўл қўйиб беришимни сўради.
Мен бундай қила олмайман дедим. Шунда Б.Оҳунов қилаверинг печат штамп сизда бўлса қилаверингда деди. Мен буни иложи йўқ дедим. Шунда Б.Оҳунов И.Ҳ.Жўрабеков президент маслаҳатчиси ишонч билдирябти деди. Мен шунда ҳам бунинг иложи йўқ, бунақа ишлар умумий йиғилишда кўрилади дедим. Шунда А.Болтабоев ўтказ ўша йиғилишини деди. Мен унга бу йиғилиш ўтказиш учун эълон бериш керак қолаверса эълондан сўнг бир ой ичида ўтказилади дедим. Сенга бир кун мухлат ўтказ йиғилишини қарорини бер деди. Мен буларни талаби остида нима борлигини тушуна олмасдим. Аввалиги мен қалоқ калхўзни шу даражага чиқарганим учун шу таклифни қилишябтими деб ҳам ўйладим. А.Болтабоев хўп қачон ўтказасан йиғилишни деди. Мен бир ой дедим йўқ бир ҳафта деди ва Б.Оҳуновга бунга тушунтиринг деб эртага келаман деб чиқиб кетди.
Биз Б.Оҳунов билан қолдик Маҳаммаджон мен бир махаллар ўзим ишлаган калхўзни тўлиғича фермер қиламан деганимда И.Нажмидиннов жим юр деб мени сўккан эди. Сизни бошингизга бахт қуши қўнди харакатингизни қилинг калхўзни фермерларга бўлиш бўйича ҳукумат 2000-йил 29-декабрда 516-сонли қарори чиқган. Майдаланиб кетса бўлмайди улар тепада ўтирволиб гапираверишади имкониятдан фойдаланиб қолинг ахр сизга И.Ҳ.Жўрабеков ишонч билдирябти деб такрор айтди. Сиз у хўжаликни яхши биласиз норозиликлар келиб чиқади мени яхшиси келишганимиздек ишдан бўшаганим мақул дедим. Мана хўжаликни релесга солиб қўйдим ишни топшираман тадбиркорлигимни қилавераман дедим.
Бўпти сиз одамлар фикрини билинг кейин комиссия тузиб умуммий йиғилиш ўтказамиз деди. Икки кунда одамлар билан гаплашиб ўрганиб менга якунини айтинг деди. Мен турли хаёлларга бордимда олий советга депутат бўламан, туманга ҳоким бўламан, вилоятга ҳоким бўламан деган орзуларим нима бўлади ёки пешонамга шу ёзилганмикан деб ўзимча ўзимга савол берар эдим. Бу масалани мен бригадирлар ва идора ҳодимлари орасида муҳокама қилдим. Ишонинг бу таклифга барча ҳодимлар рози бўлаверишди. Шунда ҳар бир бригада азолари иштирокида ҳам муҳокама қилдим улар ҳам фермер бўлса битта ўзингиз фермер бўлинг биз энди раҳбарга ёлчидик дейишар эди. Ишонинг бошим ғовлаб кетар эди. Яна орзуларимчи деб ўйланиб қолар эдим.
Б.Оҳунов икки кун ўтиб яна бу масалини кўтарди мен калхўзни ширкат хўжалигига айлантириш керак одамларни таклифи шу дедим. Унда менга калхўзни ширкат хўжалигига айлантиришда ёрдам сўраб хат ёзинг деди. Мен хатни ёзиб бердим. Билишимча у ўз навбатида вилоятга вилоят эса Вазирлар Маҳкамасига ёзди. Республикадан Вазирлар Маҳкамасининг қарори қарор бажарилиши шарт деган жавоб олишди. Бу воқеалардан сўнг менга турли хил текширишлар, келди кетдилар хаттоки прокурор О.Қурбоновнинг менга нисбатан муомиласи ёмонлашиб кетди. 2001-йил эрта баҳордан барча теҳникаларни мавсумга таёрлаш бўйича ишлар қизғинлашиб кетди. Хўжалик 2000-йил якуни бўйича барча режалар ортиғи билан бажарилган бўлсада олинган даромадлар илгариги содир бўлган қарзларни ёпмас эди.
Мен эса ўз фирмамни маблағларини Янгиободни ишларини яхшилаш мақсадида сарфлаб булган эдим. Хатто фирмам фаолият юргизиш учун банк кредити расмийлаштиришди. Қолаверса ҳокимга берган вадамни бажардим ва у ерда келишилган ишлаш муддатим ҳам тугаган эди. 2001-йил теҳникаларни тамирлаш учун маблағ муаммо эди. Бир куни теҳника бухгалтери Назиржон менга 6-МЕХ отчёт бланкасига қўл қўйиб беришимни сўради. Мен бу нимага керак сенга десам теҳникаларни мавсумга тайёрлиги ҳақида отчёт бу деди. Мен бундай отчётга қўл қўймайман. Биз бу билан давлатни алдаган бўламиз дедим. Чунки теҳникалар тайёр эмас эди. Назиржон менга топшир деб қўйишмаябти деди. Мен қандай топширсанг топшир мен теҳникалар соз бўлганида қўл қўяман дедим.
Орадан беш ўн кун ўтиб трактор гаражида турсам прокурор хатто сўрашгиси келмай ругзагларини таёрла деди. Мен нима учун дедим. У менга камида 3 йил сенга гарантия деди. Нима қилибман дедим. У қалбаки кўрсатма бериб давлатни алдагансан деди. Мен хеч қандай қалбаки хужжат берган эмасман дедим. Шунда у попкасидан хўжаликни 6-МЕХ хисоботини олдида бу нима деди. Мен унга қўл қўймаганман дедим. Қараса хақиқатда мени имзойим йўқ эди. У менга аслига қўл қўйгансан деди. Мен аслига ҳам бошқасига ҳам қўл қўймаганман дедим. Шунда хисоботни ким топширади деди. Мен бухгалтер дедим. У бухгалтерни топишимни буюрди бош бухгалтер келди. Ундан сўраган эди у бу хисоботни теҳника бухгалтери топширишини айтди. О.Қурбонов теҳника бухгалтерини топишимизни буюрди. Теҳника бухгалтери Назиржон келган эди. Унга бу хисоботни сен топширганмисан деди, у ҳа деб жавоб берди. О.Қурбонов ундан бу хисоботга раис қўл қўйганми деди. У йўқ деди. О.Қурбонов нима учун қўл қўйдирмадинг деди. Назиржон теҳникаларни таёрламагунингча қўл қўймайман деган деди. Шунда О.Қурбонов раис сен ҳисоботга қўл қўймасанг сени бу ерда нима керагинг бор деди. Мен унга хўжаликни холатини тушунтирсам ҳам қулоқ солишни хохламас эди. Уч кундан сўнг келиб текшираман агар теҳникалар калитга юрмаса ўзингдан кўр деб чиқиб кетди.
Шундай қилиб нима қилишн билмай бошим қотди. Ортиқча маблағ оладигон “Салтанат” фирмамни холати хам оғирлашган эди. Дархол вакиллар йиғилишини чақиришни буюрдим ўша захотиёқ барча бригадирлар, мутахассислар тўпланишди. Мен бўлиб ўтган воқеа билан барчани таништирдим ҳаммада хар ҳил фикр чиқар эди. Мен шунда қилган йиғилиш қароримиз қонун доирасида бўлишини айтдим. Бухгалтер ҳам барча мутахассислар хам нима қилишни билишмас эди. Шунда мен бир таклиф киритдим. Ҳамма бригадирлар ҳудудида ғалла майдонларини ўрнига такрорий экин экмоқчи бўлган одамларни топинглар ва уларга тушунтиринглар яни ҳар бир бригада ўзига бириктирилган теҳникаларга керакли бўлган эхтиёт қисмларни инженер билан бозор нархларини ўрганиб бу одамларга эхтиёт қисмларини олиб беришда ёрдам беришларини ва бу эхтиёт қисмларни бош бухгалтер ўша фуқаролар номидан кирим қилишларини иқтисодчи Баҳтиёр ушбу такрорий экинни экмоқчи бўлган фуқаролар билан олиниши мумкин бўлган хосилга шартномалар таёрлашини. Сўнгра топширилган эхтиёт қисмларни суммасини топширишлари лозим бўлган етиштирилган хосил ҳисобидан ўзаро ҳисоб китоб қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Бу қарорни ҳар бир детали бўйича ҳодимларга бириктирилган бўлиб ўша пайтларда хўжаликни ана тарқалиб кетади мана тарқалиб кетади деб мутахасисларнинг фикрлари бўлинишлари натижасида бухгалтер кирим қилмасдан ўз вазифасини охиргача етказмаган, шартномалар эса қонуний тузилган эди. Бош бухгалтер бошқа ишга ўтиб кетганлиги сабабли кейинги бош бухгалтер бу йиғилиш қарорини эътиборсиз қолдирган. Натижада олинган эхтиёт қисмлар кирим бўлмай қолган лекин ўша ҳудуд теҳникаларига эхтиёт қисмлар олинганлиги шундай кўриниб турар ва буни олиб берган фуқаролар бу ҳолатни тасдиқлашди хам.
Шавкат Миромонивич хўжаликни иқтисодини яхшилаш учун мен пахта ва ғалла хосилларини уруғчиликка ўтказишга мувофақ бўлдим. Ўзингизга маълум уруғчилик хўжаликлари етиштирилган уруғлари оддий теҳник махсулот етиштирилган ҳосилга нисбатан икки уч баробар кўп даромад қилинади. Мен бу қилган ишларим ҳам катта зарар берди яъни хўжалик 700 тонна уруғлик буғдой топшириши керак эди. Биринчи машинада жўнатилган уруғлик буғдойга уруғчилик ташкилоти сара дон олиш учун 10-12% скидка олмоқчи бўлганликлари учун махсус йиғилиш ўтказиб донни омборга қабул қилиб 15 кишидан иборат идора ҳодимларини бириктириб раис мовини назорати остида ғаллани қурутиб махсус мослама орқали шамолдан ўтказиб топширишимиз натижасида бирор килограм чегирмасиз уруғлик дон қабул қилиш шахобчасига топширилди. Бу тозалаш ва қуритиш жараёнида 40 тонна камайиш бўлганлиги ҳақида махсус 15 ҳодим иштирокида далолатнома тузилиб барча вакиллар томонидан имзоланиб раис ўринбосари томонидан тасдқиланган эди.
Шавкат Миромонивич хўжаликни Вазирлар Маҳкамаси томонидан илгари зарар билан якунланганлиги туфайли бўлиб ташлаш учун қарор қабул қилинган. Вилоят ҳокими ва туман ҳокими томонидан бу қарорга асосан махсус гуруҳ тузилган эди. Хўжалик аҳолиси томонидан туман ҳокимига хўжаликни сақлаб қолиш илтимосини айтилганда туман ҳокими буни иложи йўқлиги хўжаликни фермерларга бўлиш кераклигини тушунтирди. Одамлар эса энди раҳбарга ёлчишгани ва энди иш хақларию ва натура ҳолда маҳсулотлар олишаётганлигини айтишар эди. Шунда Б.Оҳунов битта катта фермер қилиб қўяқолайлик Маҳаммаджон бошқарсин деди. Шунда ҳамма биз розимиз деди. Шунда мен эй аҳоли бу жуда катта масулият планлар бажарилмай қолса жарима тўлаб уй жойимдан ҳам ажралиб қолмай дедим. Шунда ҳамма планларни бажарамиз сиз бизга бош бўлиб турсангиз бўлди дейишди. Шунда ҳоким таклифлар тўғрисида мени номимга ҳам раисни номига ҳам ариза ёзинглар деди. Шундай қилиб бу масалани яна йиғилиш қилиб муҳокама қилишини айтиб йиғилишни якунлади.
Шундай қилиб охирги йиғилиш бўлиши керак эди мен бу йиғилиш яқинлашгани сари юрагим ғаш бўлиб борар эди. Ўзимча нахот энди умримни охиригача шу қишлоқда қоламан ахр мени орзуларим бошқача эдику деб ўйланар эдим. Шу вақтларда отам ишлаб юрганда хўжаликни лойқалатиб юриб кўчиб кетган ва хозирда қайтиб келган одамларнинг уч тўрт фарзандлари яна хар хил иғволар қилиб юришар эди. Хатто халқ мақоли бўлган “Ота қуради ўғил бузади” деган мақол тўғри эканда отам рахматли кичик кичик калхўзларни бирлаштирган эди. Мен эса бир калхўзни фермер хўжаликларига бўлиб ташлаябман деган сўзларимни хам, отам қурган мен бузиб ташлайвераман деган сўзлар билан мени номимни қоралаб юришди.
Ўша белгиланган йиғилиш куни ҳам йэтиб келди. Б.Оҳунов кеттик йиғилишни ўтказайлик деди. Ҳамма комиссия азолари ўша ердами деб сўради, мен ҳа ўша ерда бўлишлари керак дедим. У ерда ягона фермерларга қаршилар ҳам борми деди, мен қаршилар ҳам бор албатта дедим. Ютқазиб қўймаймизми деган эди бу нима деганингиз дедим. Б.Оҳунов қаршилар ҳам кўпми деди. Мен бу нарсалар жонимга тегди бу кетишда одамларнинг хаёллари бўлиниб етиштирлаётган ҳосилларга қарамай қўяди топширишимиз керак бўлган ҳосилларни йўқотиб қўямиз тезроқ бир қарорга келишимиз керак дедим. Соғлом муҳит яратиб беринг ёки мен тадбиркорлигимни давом эттирай биз сиз билан бир бир ярим йилга келишганмиз мана изга солиб қўйдим десам хозир тўхтаб туринг дедида агар қаршилар кўп бўлса бошқа куни ўтказамиз бу йиғилишни деди. Мен йўқ энди буни пайсалга солиб бўлмайди ҳосил талон тарож бўлиб кетади дедим.
Б.Оҳунов шунда телефонини олиб вилоят ҳокими Т.Жабборовга телефон қилишни бошлади. У киши хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида эди. Б.Оҳуновни бунчалик безовта бўлишини остида бунчалик ўйин борлиги мени ҳаёлимга ҳам келмас эди. Менга Б.Оҳунов бу тажриба шундай топшириқ бўлган дер эди. Мен Б.Оҳуновни қўйарда қўймас йиғилиш ўтказишга боришини талаб қилиб туриб олдим. Йиғилишда яна ўша мени раҳбар бўлишиму ва ягона фермер бўлишимни талаб қилиб туриб олишди.
Бундан бир неча ойлардан кейин Б.Юсуповни Вазирликка чақиришган экан у Тошкентдан туриб менга қўл телефонимга қўнғироқ қилди. Гўшакни олиб гаплашдим. Б.Юсупов менга Маҳаммаджон сиз билан бу ерда нуфузли одамлар қизиқишябти деди, мен кимлар деб сўрадим. Президент маслаҳатчиси Т.А.Алимов билан Р.С.Азимов деди мен ҳайрон бўлдим. Бу давр ичида Б.Юсупов вилоят ҳокимлигининг биринчи мовинлиги вазифасига суҳбатдан ўтиб келди. Энди мен фермер хўжалик раҳбарлигимни ҳам калхўз раиси эканлигимни ҳам тушунмай юрар эдим. Лекин ишлар бир мэёрда кетар эди. Энди мени прокурор қиса бошлади. Сен калхўз раисимисан ёки фермер хўжалигини раҳбаримисан деди буни туман тугатиш комиссиясидан сўраш керак дедим. Шунда у калхўз тугатилган энди калхўз раиси сифатида бажарган хар бир ишинга жавоб берасан деди. Мен бу ҳолатни туман ҳокими Б.Оҳуновга айтдим у тугатиш комиссияси ҳулосаси билан Янгиободни фаолияти тугатилиб фермер хўжалигини ташкил қилиш тўгрисида қарорни чиқариб берди. Яна иш бир мэёрида кета бошлади.
Ғаллани вилоятда ҳосилдорлик бўйича 72 центнердан олиб иккинчи кўрсатгичга эришдим. Жудда ҳам кўп пудратчилар бир неча тонналаб уйларига ғалла олиб киришди. Бу албатта хўжалигимиз ишлаб чиқариш режасидан ортиғи эди. Ишлаб чиқариш режамиз 52 центнер эди. 400 гектардан ортиқ майдондан шунча хосилни одамларга тарқатиб кейинги йил ҳосили учун ўғитга айир бошлаш учун ҳам заҳира етарли эди. Омборда 200 тонна ғаллани ўғитга айрибошлаш учун шахсан ўзим мухрлаб қўйдим. Бу 72 центнер ғалла олишимиз учун февраль ойида уфакс, амафос, корбамид каби минирал ўғитларни қорни устига сепканимиз наътижаси бўлди. Бу ўғитни сепаётган вақтимизда вилоят хокимининг биринчи ўрин босари Б.Юсупов ўта қаршилик қилган эди.
Бир куни вилоят уруғчилик бошлиғи Н.Отахонов ўз вакилларини жўнатиб мен мухрлаган омборни бесўроқ очишиб мавжуд ғаллани олиб кетмоқчи бўлишибти. Мен бундан ҳабар топиб бу ишлари учун қаттиқ тегдим. Улар қайтиб кетишди бир куни вилоят йиғилишида мени исмим фамилям ва бир неча раислар номларини ўқиб ўтиб бизни трибуна олдига чиқишимизни талаб қилди. Мен ҳайрон бўлиб турар эдим чунки ҳамма чақирилган хўжалик раҳбарларига вилоят ҳокими Т.Жабборов қаттиқ гапирар эди. Шунда менга ҳам навбат етиб келди вилоят ҳокими Т.Жабборов ие Маҳаммаджон нима иш кўрсатди деди. Шунда Н.Отаҳанов Маҳаммаджон топшириши керак бўлган помидорни планини бажармаган деди. Мен шу захотиёқ бўлиши мумкин эмас шахсан ўзим назорат қилганман план ортиғи билан бажарилган десам Т.Жаббаров мен сизга ишонаман сверка қилиб олинг деди.
Йиғилишдан сўнг Н.Отаханов мени олдимга келиб бизда хали власт бор деди. Вилоятга уруғ етмаябти нима учун сен бизни болларга буғдойини бермай ҳайдаб юбординг деди. Мен ҳа тушундим дедимда биринчидан мен мухрлаган жойни бесўроқ очишган, иккинчидан у ерда турган ғаллага халқ кўз қулоқ бўлиб турибти. Чунки уни мен хўжалик эхтиёжлари учун сақлаб қўйганман. Учинчидан сизлар қайси виждон билан турли нав аралашмаси бўлган яни Санзар-4, Болтазар, Крошка, Полафчанка, яна бир неча хил навларни аралашмасини уруғга тарқатасизлар дейишим билан. Бўлди бошқа гапирма мен хато қилибман деди. Бунга ўхшаш нохақликлар кўп бўлиб ўтар эди.
Бир куни мен поспон деб расмийлаштирган болларни йўқотиш пайига тушишибти. Яни бир куни казармага келсам 10 тача поспон бола кўкарган шилинган холатда ётишган экан. Мен улардан нима бўлди деб сўрасам раис бизни таможнийдан бир капитан алдаб қўйди дейишди. Мен у капитанни исм фамилясигача сўрадим шу пайт мени зудлик билан ҳокимиятга етиб боришимни айтишди. Мен ҳокимни хонасига кирсам у ерда ҳоким, прокурор, миллий хавфсизлик бошлиғи, милиция бошлиғи, харбий коммисарият бошлиғи, чегара застава бошлиғи, ва таможний бошлиғи ўтирар эди. Бирданига прокурор сен нима иш қилябсан нима учун поспонларинг қўшни давлат ҳудудида боллар билан уршибти деди. Прокурор гапини тугатмай таможний бошлиғи ҳам нима хаққи бор уларни у ерга ўтишга иккита давлат ўртасида низо чиқармоқчимисиз деди.
Бу ҳолат атайлаб уюштирилганлигини ич ичимдан сезиб бўлган эдим. Мен уларга тушунтирсам майлими дедим, прокурор гапир деди. Бу поспонларни нафақат Қирғистонда Ўзбекистон бойликларини ўгирлаб фойдалана олмай қолган фуқаролар Ўзбекистондан ноқонуний йўл билан моддий бойликларини чиқара олмай қолган айрим бир раҳбарлар ҳам йўқотишни хохлаб қолган. Таможни пост бошлиғига савол бердим. Аваз ака айтингчи қўл остингиздаги барча ҳодимларингиз чегаралар қаерда эканлигини билишадими дедим. У ҳа деди. Ундай бўлса сизда капитан (исм фамиляси эсимда йўқ) ишлайдими дедим. У ҳа дедида ўйланиб қолди. Хўп бу боллар ҳамма ҳудудда чегараларни билмаслиги мумкин лекин сизнинг шахсан шу ходимингиз болларни юринглар менга ёрдам беринглар деб еталаб борган ва у жойни Ўзбекистонга тегишли ҳудуд деган. У ерда Қирғистонлик боллар от миниб яшириниб туришган бўлган ва болларни устига бостириб келиб уларни калтаклашган яхшиямки боллар бу холатга жавоб қайтара оладигон боллар бўлган дедим.
Йиғилиш туси бирданига ўзгардида прокурор таможни бошлиғига бу капитанни мени олдимга олиб кел деди. Менга кетаверинг деди. Шу билан бу холат нима билан якунланганини билмадим. 2001-йил пахта планини ҳам ортиғи билан бажардим. Бир куни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари келдида иш чатоқ деди. Мен нима бўлди деб сўрадим. Мени Вазирликга чақиришди яна Т.А.Алимов билан Р.С.Азимов қаттиқ қисти қафасга олишди деди. Нима учун дедим. Улар сизни фермерингизни бўлиб ташлашни топшириқ қилиб беришди деди. Мени қаршилигим йўқ дедим. Нима қиламиз дедим. У сиз 500-600 гектар ерни туман ҳокими қайта тузиш комиссиясига ариза билан топширинг. Ўзингизни фермерингизда 300-400 гектар ер қолсин, сиз қишлоқ инфра структураларини қараб турасиз деди. Боғлар, пахта, ғалла майдонларини туман қайта тузиш комиссиясига заҳирага қайтариши учун ариза ёздим.
Шундай қилиб бошқатдан фермерларга ер бўлиб фермерлар уюшмаси тузиш кераклигини айтди. Б.Оҳунов буни ҳам ташкил қилди, яна ишлар бирдай борар эди. Айрим фуқаролар мендан хафа бўлишар раис катта фермер қилиб ишлатаверишингиз керак эди деса юқоридан шундай топшириқ келди шундай қилишимиз керак экан дедим. Бир маҳаллар мен йиғилишда Қирғистоннинг Нўшкан деган қишлоғида 280 центнер пахтадан ҳосил олишябти бунинг сабаби бизнинг ҳосилни ўғирлаб ўзларининг ерларидан териб олинган ҳисобидан сотишаётганлиги натижасини айтсам орадан хеч қанча ўтмай Ислом Абдуғаниевич Каримов бир йиғилишда Қирғистоннинг Нўшкан деган қишлоғида 280 центнердан ҳосил олишябти сенлар қайга қараябсанлар деди.
Мен ҳайрон бўлиб қолдим чунки бу сўзлар менинг сўзларим эди. Бундан ташқари сессияда ўртоқ депутатлар бизнинг бир жойимизда раҳабарни устидан иғво хатлари тушябти бир маҳаллар бу раҳбарнинг отасининг устидан иғвогарнинг отаси ёзар экан энди боласини устидан боласи ёзябти аслида у раҳбарга у ердан ҳеч нарса керакмас деди. Мен сизларга бир иғвогар ҳақида бир латифа айтиб бераман деди. Бир куни бир қишлоқ фуқароси ховуздан сув олгани челак олиб ховуз бўйига келса қараса қишлоқнинг иғвогари ўтирган экан, буни кўрган у киши кел шу сувни қаердан олишни сўраб олай яна устимдан ёзиб юрмасин дебтида, иғвогарга ака шу ердан челагимга сув олиб олсам майлими деса иғвогар сал нарироғдан ол дебти. У киши энди челакни сувга солаётса иғвогар у ердан бирор нарса чиқиб қолиб фойдаланиб қолмасин деб тўхта сал нарироғдан ол дебти. Кўрябсизларми иғвогарларни қанақа эканлигини деганда барча депутатлар кулиб юборишди. Ўзи у рахбарга у ердан хечқандай фойда керак эмас деди. Бу гаплар менимча мен тўғримда айтилаётган эди чунки ҳудди шунақа қишлоғимизда иғвогар бўлиб мени устимдан иғволар қилиб юришар эди.
Бир куни бу иғвогарнинг боласи мени устимдан иғво қилиб озодлик радио станция орқали хар хил иғволарни гапирибти. Бу гапларни миллий хавфсизлик тинглаб холат бўйича республика прокуратурасига чиқарибти. Бу холатни ўрганиш учун туман прокурори олдимга келиб ругзагни энди таёрла сенга иш қўзғатаман деган эди у ердаги гапларни ўқисам мендан хамма қўрқиб яшармуш шунга ўхшаш иғволар экан.
Прокурор менга ва қишлоқ совети раисига 5-6 соатдан сўнг халқ йиғинини ўтказишимиз учун одамларни тўплашимизни буюрди. Катта клубга одам сиғмай кетди жуда кўпчилик жой йўқлигидан тик турар эди. Йиғилиш бошланди прокурор орангизда Қ.Адашев деганлари борми деди Қодир Адашев ўрнидан турди. Сиз раис устидан шундай гаплар гапирибсиз асосларингиз борми дейиши билан бошқа бир қатордан Халим Адашев турди. Ака қачонгача раисларни устидан ёзасиз ўзингиз олий малумотли аграном бўлсангиз ҳам бирор бригадани ҳам эплай олмагансиз. Шу раис келгандан бери ҳамма ишлар яхшилашябти қолаверса сиздан болам куйиб қолганда пул сўраб кирсам пулингиз бўлса ҳам бир тигин бермадингиз, мен шундан кейин раис олдига келиб болам ўлиб қолади менга пулдан ёрдам беринг биламан калхўзда пул йўқ, хатто банкдан ҳам пул ололмаслигингизни ҳам ўрганиб чиқтим, болам ўлиб қолса нима қиламан десам, болаларини рисқини қийиб ўз ёнидан пул берди. Дориларни олиб боламни даволатдим бу раис бизга керак деди.
Шунда ҳамма бир овоздан раисимиз яхши деди. Халимга ўхшаб ночорликдан пул сўраб келадиганлар кўп бўлар эди. Шунда прокурор жўра буниси ким деди. Бу иғвогарнинг укаси дедим. Битта оила икки тарафми деди. Жўра устидан иғвогар деб иш қўзғатайми деди. Йўқ кераги йўқ букрини гўр тузатади дедим. Йиғилишни якунлаб прокурор билан ташқарида турсак, иғвогар Қодир Адашевни отаси Хаким Адашев келиб раис проста маладес хаёт шу билан гўзал мен ҳам отангни устидан ёзаверардим у ҳам қойилмақом қилиб ҳимояланар эди деди. Ўғли Қодир Адашевни чиқиб келаётганлигини кўриб ўғлим сенга хам маладес сен ҳам бўш келма деди. О.Қурбонов бу гапларни эшитиб жағи тушиб қолай деди.
Орадан хеч қанча ўтмай Қодир Адашев мени устимдан фуқаролик судига ариза қилди. Яъни халқ йиғини қилиб одамлар учун берилган дала томорқага пахта экиб одамларга у ердан фойдаланганлигимиз учун 32 центнердан ғалла бериб калхўз эса 72 центнердан хосил олганлиги учун 72 центнердан беришини талаб қилди. Шунда мен судга қарши даво ёзиб бутун дунёга мени номимни қора қилиб кўрсатгани халқ йиғинида тасдиғини топмагани учун озодлик радиоси орқали кечирим сўрашини талаб қилдим.
Орадан хеч қанча ўтмай прокурор О.Қурбонов мени прокуратурага чақирди. Келсам нима учун Қ.Адашевни судга бердинг деди. Мен сизни олдингизда унинг гаплари нотўғри эканлиги исбот бўлди қолаверса у яна ноҳақлик қиляпти дедим. О.Қурбонов менга агар у уйига қўй олиб бер деса 2 чисини оёғини тагига сўйгин деди. Мени отиб ташласа ҳам бундай бўлмайди дедим. И.А.Каримовнинг жон куйдириб гапираётган гапларига назар солинг десам О.Қурбонов уни гапларига ишонма уни гапи бошқа амалда бошқа деди аризангни қайтариб ол деди. Мен хеч қачон деб чиқиб кетдим. Суд ҳам менга шу иғвогар билан муроса қилиб қўяқолинг деди.
Судда суд раиси ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги бўйича мовинига савол берди айтингчи кимёвий ўғитсиз махаллий ўгит билан 72 центнердан ҳосил олиш мумкинми деса ха мумкин деб жавоб берди. Мен шунда у кишига савол бердим. Одамзод хар доим бир хил нарса еса у медасига тегади қолаверса кўнгли айниб бирор касалликга учраши ҳам мумкин тўғрими десам тўғри деди. Энди ғаллани махаллий ўғит билан озиқлантираверсангиз томирига касаллик тушиши мумкин. Касалланган буғдой яхши хосил бермайди ёки берадими десам йўқ деди. Суд раиси мен саволимга жавоб олиб бўлганман деди. Билсам прокурорни тасири экан. Бу суд қарорида Қ.Адашевга қўшимча ғалла бериш ва менга иғво қилганлиги сабабли жарима қўллабти. Шунинг учун Қ.Адашев ғаллага яқинлаша олмади чунки у ғаллани талаб қилса мен ундан унга қўйилган жаримани талаб қилишим мумкин эди. У инсофсиз уруғ сепмаган ўгитламаган, суғормаган, ер таёрламасдан вақт сарфламай хеч қандай харажатсиз 32 центнердан ғалла берсак ҳам рози бўлмади. Ахир у донни етиштириш учун хўжалик томонидан бир қанча харажатлар қилинганку.
Яна бир воқеа бўлиб ўтган эди 2001-йил пахта ҳосилини йиғиб олиш учун қизғин палла бошланди. Ҳосил йиғиштириб олингандан сўнг ерлар эга эгаларига бериладигон бўлди. Бу пайтда пахтани тергани хашарчилар ажратилди. Наманган медецина коллежи ўқувчиларини ётоқ билан таминладим, шу вақтда милиция мактабидан 10-15 та курсантни пахтани териб олгунча бизнинг ҳудудни назорат қилиш учун жўнатишди. Бу менга ҳосилни сақлаб қолиш учун менга жуда катта ёрдам эди. Уларни жой ва озиқ овқат билан таминлашим керак бўлди. Поспонларни эса бригадаларга назоратга бўлиб ташладим. Курсантларни милиция таянч пункти қилмоқчи бўлган жойга ётқиздим. Пастел кароватлар билан таминладим. Шундан сўнг бу хақида хабар топган милиция бошлиғи З.Шукуров келиб буларни нима учун бу ерга ётқиздинг деди. Мен ака бошқа жой қолмади ҳама жойда хашарчилар бор булар кетганда сўнг ўзим яхшилаб тамирлаб бераман дедим. Бу чойхона хали милицияга ўтмаган ўзим ремонт қилаётган эдим, қолаверса булар келажак милициялари эди. Шунда З.Шукуров мени айнима сўзлар билан хақорат қилган эди. Мен ҳам унга ўша тартибда жавоб қайтаришга мажбур бўлдим. У шунда сен билан хали гаплашамиз деб кетди. Ҳашарчиларни захира овқатлари йўқ эди, коллеж директори бизга ёзма равишда аванс тариқасида пул билан таминлаб озиқ овқат жамғаришда ёрдам беришимизни сўради. Ўша захотиёқ вакиллар йиғини қилиб холатни тушунтирдим ва ойликка келган кассадаги пулни биринчи беш кунликдан ушлаб қолиб ойликка келган пулни ўрнини тўлдириб, ойликка тарқатиш унгача малум қисмини аванс тариқасида бериб туришимизни қарор қилдик ва тез расмийлаштирдик. Эртаси куни секретарим югуриб хонамга кирдида раис орқада прокурор билан началник милиция коллеж домлаларини сўроқ қилябти деди. Мен чиқиб қарасам началник милиция оёғида зўрға турар эди. Прокурор О.Қурбонов озиқ овқатни қаердан олдинг деб бақир чақир қилар эди. Коллеж завхози биз хўжаликдан аванс тариқасида пул олдик деб касса чиқим ўрдерини кўрсатди. Шунда прокурор сен пулни қаердан олдинг деди, кассадан дедим. Шунда прокурор солиқни чақир банкни чақир кассага ревизия ташла деб кимгадур телефон қилди. Бир пастда ҳамма етиб келди.
Мен О.Қурбоновга қўйинг шарманда бўласиз бу ерда криминал йўқ дедим, у кўрамиз деди ва касса фаолиятини бир ойлигини кўринглар деди. Орадан икки соатлар ўтгач текширувчилар касса жойида деди, прокурор 3 ойлигини кўринглар деб яна топшириқ берди, Ва бир оздан сўнг бир йиллигини кўринглар деб кассада ўтирар эди. Мен унга бундай қилиб бу ерда бекорга вақт ўтказябсиз хеч нарса топа олмайсиз десам, нега хавотирланябсиз қўрқябсизми деди. Мен хеч нарсадан қўрқмайман дедим. Шундай қилиб тонг отгунча текшириш давом этди. Пастга тушсам милиция началниги кўчада узун ўриндиқда ухлаётган экан. Мен уни уйғотиб Зокир ака сиз началник милициясиз уят бўлади бу ерда ётманг киринг хонамга ёки мошинанггизда ётинг дедим. Ўрнидан туриб сув деб бақирди хайдовчиси сувга югурди. Мен Зокир ака бу сизни ишингизми дедим, у йўқ деди ака майли лекин бундай шармандагарчилик қилманглар ўзингиз уялиб қоласизлар дедим, у кўрамиз деди. Шундай қилиб озонга яқин текширув якунланди хеч қандай нотўгри нарса аниқланмади.
Прокурор менга 09:00 ларда прокуратурага ўтиб боринг деди. 9 ларда прокуратурага бордим, ташқарида турсам прокурор етиб келди О.Қурбонов билан суҳбатлашиб турган вақтимда миллий хавсизлик туман бўлим бошлиғи тез хонангизга киринг телевизорни ёқинг деди. Югуриб прокурор хонасига чиқтик. Телевизорни ёқган эдик АҚШ да бўлаётган терактни кўрсатаётган экан самалётларни эгизак бинога урилаётганлигини кўриб хайрон бўлиб қолдик. Шундай қилиб биз хонада қолдик Ғофуржон шошилиб чиқиб кетди. О.Қурбонов сиз қамаласиз барча мол мулкларингиз мусодара бўлади деди. Мен нима учун десам ўзгаларни хақ хуқуқларини паймол қилгансиз яни ойликка келган пулларни но мақсадда ишлатгансиз деди. Мен Орифжон бу пул беш кунга задержка бўлади болаларни терим пулидан ушлаб қолиб ойликка тарқатамиз. Ахр ўйланг булар ҳам оч қолмаслиги керак улар ҳам кимдурнинг фарзандлари ахр дедим. О.Қурбонов мен хеч нарсани билмайман сенга жиноий иш қўзғатаман хўп десанг 10000 АҚШ доллар берасан бу иш тўхтатаман деди. Мен хайрли иш қиламан деб орқасидан 10000 доллар бераманми дедим. Ха бу материални вилоятга берворсам уларга 20000 деса ҳам берасанлар деди. Менда ортиқча пул қолмаган майли шунчалик бўлса 5000 топиб бераман дедим. У майли харакатини қил деди.
Ҳокимиятда ҳоким раислар билан йиғилиш ўтказаётган эди кеч қолиб кириб бордим. Йиғилишдан сўнг ҳоким менга тўхтаб туришимни айтди сўнг нима бўлябти деб сўради. Прокурор билан ўртанглар бузилибтими, кечаси билан ревизия қилдирибти деди. Ҳа ҳаммаси жойида дедим. Менга ростини айтинг пул сўрадими деди. Мен йўқ дедим. Б.Оҳунов агар хўп десангиз одам бор уч тўрт сўм берсангиз тинчитиб қўяди деди. Шунда мен бўлди гаплашдим айтган пулини бермасам кавлайвераркан дедим. Б.Оҳунов у шунақа экан ҳаммани безиллатди деди. Сўнг қанча сўради деди, мен 10000 сўраган эди зўрға 5000 га кўндирдим ёнимда 700 доллар бор эди ташлаб чиқтим. Б.Оҳунов майли бораверинг хали калхўзга ўтаман ўша ерда гаплашамиз деди.
Кечга яқин Б.Оҳунов вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Ирисов билан келди. Б.Оҳунов менга айтган гапларингизни Б.Ирисовга ҳам айтиб беринг деди. Мен Баҳодир ака бу нима қилганиз дедим, шунда Б.Ирисов ҳамма нарсадан ҳабарим бор 700 доллар берганингни ҳам биламан нима пулинг кўпайиб кетдими деди. И.А.Каримов бундайларни жазолаб ётибти сендақалар эса буларга пулни олиб бориб бериб юрибсанлар деди. Пулни қолганини қачон беришинг керак деди. Мен бир икки кунда дедим. У менга хозир мен билан бирга Наманганга борасан кеттик деди. Шаҳарни бир чеккасида бизни вилоят миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи Қамарбек ака кутиб турган экан бўлган воқеаларни у кишига тушунтирдим. У киши менга бу нарсалар хақида хеч кимга гапирма бориб ишингни давом эттириб тур сени ўзим чақираман деди.
Б.Ирисовга хоналари назоратда, ичкарида бўлаётган воқеаларни кузатиб турибмиз деди. Эртаси куни мени миллий хавфсизлик хизмати ҳодимлари Наманганга етиб келишимни айтишди бир чекка санаторияга ўхшаган жойга бордим. У ерда миллий хавфсизлик ва прокуратуранинг республикадан келган вакиллари турар эди. Улардан бири яхши иш қилмабслар улар хам сизларга бунинг учун жавоб қайтаради дедида ёнимдан ўтиб кетти. Улар менга пул олиб келдингми деди мен пулим йўқ дедим улар қаердандур пул топиб олиб келишди ва менга бериб хонасига олиб кириб берасан дейишди. Мен бундай қилмайман десам 700 доллар берибсанку буни ҳам берасан дейишди. Мен ўралган пулни олиб прокуратурага кетдим ва О.Қурбонов хонасига кирдим О.Қурбонов мени кўриб ха шумшайиб қолибсан деб қўлимдаги пакетни олди. Ха уйингни сотдингми ёки мошинангни сотдингми деди. Мен унга яхши иш қилмадинг дедим. Шунда у ма ол деб қанчадур долларни қайтариб бериб, яна оч қолмагин деб устимдан кулди. Пулни олиб эшик тагига етканимда раис пул дориланганми деди. Мен яхши иш қилмадинг дедим.
У ўзини пастга урдида бир пастда ҳаммаёқ алғов далғов бўлиб кетди. Бу ишлар менга қаттиқ тасир қилди. 2001-йил пахта ҳосилини йиғиштиришда биринчи бўлиб бажара олмадим лекин бажардим. Бу ишлар бўлишидан олдин Ўктам Эргашев зам прокурор эди у ҳам менга ошна қандай чидайсизлар бу О.Қурбоновга деди. Мен Тошкент вилоятида ишлаганимда бундай прокурорларни одамлар бир пастда ковушини тўғирлаб қўйишар эди, сизлар жим юраверасизлар деган одам 180 градусга ўзгарди. 2001-йил ҳам режалари ортиғи билан якунланди 2002-йил февраль ойларида мен ўша катта Фарғона каналини ёриб сувини бу бетга олиб ўтиб Янгиободга қўшимча сув олиб ўтиш билан шуғулланаётган эдим. Мовиним Н.Қурбонов телефон қилиб раис калхўзда бешта хотин йўлларни тўсволиб машиналарини ўтказмаябти деди, мен нима учун дедим. Билмадим тез келинг деди. Борсам прокурор Ўктам Эргашев у ерга мендан олдин етиб келган экан ва ўзини сал четроққа олиб турган экан. мен ҳайрон бўлдим қандай қилиб прокурор бунчалик тез етиб келди экан эшитсам бу ишларни прокуратура ташкил қилганлиги ҳақида гап сўзлар чиқа бошлади. Тезлик билан халқ йиғини ташкил қилинди. Бу йиғинда бешта хотин тинмай хар хил иғволар қилар эди. Агар юқоридаги 16 ёшимдаги иғвони бошимдан ўтказмаганимда бўлаётган ёлғон гапларга юрагим ушлаб қолиши хеч гап эмас эди. Ҳатто мен билан 5-синфгача бирга ўқиган синфдошим Омина исмли аёл мен бир куни раисдан болаларим оч, егани хеч нарсам йўқ, омборда ун бор экан бир қоп беринг десам, оёғимни ўпсанг бераман деди, болаларимни ўйлаб оёғини ўпдим сўнгра ун берди деди.
У аёл доим мени синфдошим сифатида ёнимга кириб ошна узукка кўз қўйгандек раислик сизга ярашиб турибти. Мана энди хўжалик отангиздан кейин раҳбарга ёлчиди деб юрар эди. Агар бирор бир аёл ёки эркак мени ёнимни олмоқчи бўлса бешала аёл тенг ташланиб уриб юлишар эди. Лекин бу ҳолатга хеч ким хеч қандай чора кўрмас эди. Бу ҳолат ҳудди сиркдаги хайвонлар ўйинига ўхшар эди. Бу халқ йиғинида вилоят ҳокими Тўлқин Жабборов миллий хавфсизлик вилоят бўлими ёрдамчиси, вилоят прокурори Ғ.Л.Барноев вилоят ички ишлар бўлими бошлиғи Субанов иштирок этди. Бу беш аёл қилаётган ишни хеч ким тўхта нима қилябсизлар демас эди. Шунда Т.Жабборов раисинглар менга керак мен Жўрабековга айтаман бу болани бошқа ишга олиб кетаман деди.
Шунда вилоят прокурори Ғ.Л.Барноев сўзга чиқиб мени устимдан мағзава тўка бошлади у аёллар мени гапимни эшитинглар бу болани бир қанча жиноий ишларини биламиз деб бу бола ундай қилган бундай қилган деб қип қизил жиноятчига чиқариб қўйди. Нахотки вилоят прокурори бўла туриб инсонларни бирор бир қилган жинояти бўлса суд терговида аниқлангандан сўнг суд қарорини эълон қилгандан сўнгина аҳоли ичида эълон қилиниши мумкинлигини билмаган бўлса. Бу билан вилоят прокурори Ғ.Л.Барноев ўзини қанчалик савияси паст эканлигини намойиш қилди. Ахр аниқланмаган жиноятлар билан халқ олдида мени хақорат қилишга хаққи йўқ эдику. Бу бўлаётган хайвонлар сиркини томоша қилиб турдимда сўзга чиқмоқчи бўлиб турсам икки йигит келиб раис бу ердан кетинг деди. Мен кимсизлар десам биз миллий хавфсизлик хизматиданмиз бу ерда бўлаётган нарсаларни ҳаммасини биламиз ҳаммаси ёлғон лекин бир нарсани тушунинг сизни бу ерда энди хеч ким ҳимоя қилмайди. Чунки вилоят прокурори шундай ноҳақлик қилябти у келиб машинадан тушибоқ мана энди бу раисни бурнини ишқайман деди, биз буни эштиб турган эдик деди. Лекин мен шунда ҳам кетмоқчи бўлмадим. Шунда бир йигит келиб мен вилоят прокуратурасиданман биласизми сизга нисбатан жиноий иш қўзғатилган мен терговчиман бу ишни мен олиб бораман деди. Мен марҳамат хақиқатни юзага чиқариб беринг. Мени айбимни топмагунингизгача мени безовта қилманг деб уйимга кетдим.
Коллеж тўғрисида икки этажли уйнинг иккинчи қаватида яшар эдим. Кечга келиб эшигим тақиллади қарасам ўша мутахам беш хотин турар эди. Уларни кўрдиму асабларим ўйнаб кетди. У аёллар мени ўзимни босишимни ва уйимга киришга рухсат беришимни илтимос қилишди. Мен ҳозир дедимда япон магнитафончасини ёзиб оладигон тугмасини босиб уларни уйга қўйдим. Улар раис бизни кечиринг дейишди. Ие қилғиликни қилиб кечирим сўрашларинг нимаси дедим. Синфдошим Оминага қараб мендан сен қачон ун сўрагансан десам ўртоқ менга шунақа текст тушган эди мени кечиринг деди. Яна қанақа текст уни сизларга ким берди десам. Айта олмаймиз улар жуда хавфли одамлар бизни йўқ қилиб юборишади. Мен айт қўрқма хеч нарса қила олмайди десам, қўрқаман деб айта олмади. Нодира деган аёл раис агар хўп десангиз ўзингизни раис қилдириб қўямиз деди. Сенлар кимсанларки мен сенларга қўғирчоқ бўлгани Мавлуда опа сиз қаерда кўргансиз тракторни сотиб юборганимни яна устимдан прокуратурага 100 тача одамга қўл қойдириб ариза ёзибсиз. Терговчини қўлида кўрдим десам у ариза қалбаки бу аризани мен ёзмаганман менга калхўзни газлаштириш учун деб қўл қўйдиришди. Ким улар десам айта олмайман болалаларим бор қўрқаман деди. Бўпти хеч кимга айтмайман ўзим учун билиб қўяй десам ҳам айтмади.
Ҳудони қудратини кўрингки номидан ариза ёзилган аёлнинг бир неча боллари ва ўзи ҳам кўр бўлиб қолди. Омина Қозоғистонга ишлагани бориб ўша ерда бўйи етган қизини сотиб юборган эмиш. Нодираси калхўздан умумман кўчиб кетди. Орадан бир хафта ўтиб мен прокуратура ҳодими Одил чақирди калхўзга бордим. У болани яхши танир эдим. Мен нима гап деб сўрасам ишингизни мен олиб бораман шекили деди. Мен Баҳтиёрми Боҳодирми деган бола олиб бораман деган эдику десам. Уни мафияга аралашиб қолибсан деб Тошкентга прокуратурага отазват қилиб олишди деди. Бўптида сиз унда хақиқатни аниқланг мен кеттим дедим. У ревизёрлар келган, ревизяда иштирок этмайсизми деган эди. Мен йеб қўйган жойим йўқ деб қайтиб кетдим.
Орадан яна хеч қанча ўтмай яна чақиришди. Борсам энди бошқа прокуратура ҳодими турибти. У ҳам сизга нисбатан жиноий иш қўзғатилганлигини биласизми деди. Мен ха вилоят прокурори халқ ичида эълон қилдику дедим. У мен Сатимов Аҳадхон вилоят прокуратурасиданман ишингизни мен олиб бораман деди. У менга керакли хужжатларни тақдим қилиб турасиз деди. Мен бухгалтерия ёки экономист ёки архив эмасман хужжатлар менда турмайди, мени қачонки айбимни топсангиз чақиринг бўлмаса безовта қилманг дедим. У ревизяда қатнашмайсизми деди. Йўқ дедим ва чиқиб кетдим.
Орадан бир ёки бир ярим ой ўтди. Қўл телефонимга қўнғироқ қилишди, олсам мен терговчи Саттимовман деди. Ие айбимни топдингизми десам. У ха калхўзга келинг деди. Мен 15-20 дақиқаларда етиб борсам керак дедим. Калхўзга етиб борсам терговчи мени кўриб хозир сизга айблов эълон қиламан дедида юринг деб калхўз идорасининг иккинчи этажига эконамистнинг хонасига кирдик. Терговчи менга ўтиринг деди. Қўлига бир қоғозни олиб ўқимоқчидай бўлиб айблов деб орқасидан кулиб юборди. Қўрқиб кетдингиз а деди. Мен қўрқадигон иш қилмаганман дедим. Раис мана қарийб 2 ой дан бери 2 та КРУдан 2 та департаментдан 2 та солиқдан текширувчи билан ревизя қилябман бунақаси бўлмаган мен хар қандай ташкилотга борсам 2 соатда иш қўзғатиб қўяман лекин бу сафар бундай бўлмади деди. Бу қўлимдаги рапорт сизга нисбатан қўзғатилган ишни бекор қилдираман деди. Энди сиздан битта илтимос бўлади эртага келсам бирор жойда бир чойнак чой ичиб сухбатингизни олсам бўладими деди. Бажонидил десам. Раис прокуратурада хақиқат парвар боллар бор деди. Мен раҳмат дедим. У эртага келаман деб шу билан қайтиб келмади. Кейинчалик эшитсам вилоят прокурори бу рапортни қабул қимабди. Чунки ўзи мени нохақ айблаганидан уялиб қолиши мумкин эди. Қолаверса кимларнидурни топшириғини бажара олмай қолиши мукин эди. Эштишимча терговчи А.Саттимовга жиноий иш очасан дебди. У жинояти бўлмаса қандай очаман деса нима фаришта эканми айбини топасан дебти. Саттимов бир қанча вақтдан бери текширябман бирор жиноятини топа олмадим деса. Айбини топа олмаятган бўсанг сен вилоят прокуратуасига лойиқ эмассан дебти. А.Саттимов агар айби йўқ одамга айб эълон қиладигон бўлсам мен прокуратурада ишламайман деб чиқиб кетибди.
Орадан 5-6 кун ўтиб мени яна калхўзга боришимни айтишди. Борсам вилоят прокуратурасидан М.Э.Қирғизбоев турар эди. Мен бу болани эскитдан яхши танир эдим. Мен унга келинг ука дедим. У менга сизга нисбатан очилган жиноий ишни олиб барман деди. Мен А.Саттимов қани дедим. У бошқа ишга ўтиб кетди деди. У анча ревизия ўтказган эди бошқатдан ревизия ўтказасизми десам. У ҳа деди. М.Э.Қирғизбоев ака мен сизни юришларингизни эскитдан хавас қилар эдим деди. Рахмат ҳақиқатни рўёбга чиқариб берсангиз бўлди дедим. У кўрамиз хафа бўлмайсиз ишимиз текшириш деди. Шу билан тергов туси янада бошқача бўлиб барча ҳодимлар қисувга олинди. Ҳаммадан менга нисбатан бирор бир ёмон кўрсатма беришларини талаб қила бошлади. У айрим бир ҳодимларга нима бу раис сенларни қарндошингми ҳамманг ҳимоя қиласан деб куч ишлатиш даражасига ҳам борар экан. Бош бухгалтерни менга нисбатан кўрсатма олиш учун уришган экан тили анча вақтгча дудуқланадигон бўлиб қолибти. Бир куни кечаси соат 02:00 лар атрофида уйимиз тельфони жиринглади. Ярим кечасда тинчликмикан деб гўшакни кўтарсам, бир қизни йиғи овози келябти. Мен ким бу десам мен Одинаман олдимда Саломат турибти деди. Тинчликми десам раис ака биз сизга нима ёмонлик қилдик деди. Мен нима бўлябти дедим улар хозир Учқўрғондан 25 км гача юриб пиёда уйга келдик деди. Нима бундай кеч юрибсизлар десам. Бизни прокуратура терговчиси бир хонага олиб кириб айнима сўзлар билан сўкди деди. У сизлардан нимани хохлаябти десам. Уяламиз айта олмаймиз деди. Мен хайрон бўлиб, сизлар хозир дамларингизни олинглар эртага уйларинга бораман дедим. Улар хўп деб гўшакни қўйишди. Кечаси билан ухлай олмадим. Озонда уларни уйини суриштириб топдим. Бу қизлар янги коллежни битириб калхўзга иш сўраб келишганида мовинга ва калхўз раиси учун секретарликка ишга қабул қилган эдим. Улар икковлари қўшни бўлиб яшашар экан. Мен бирини чақирдим у иккинчисини чақирди. Мен хали гап бошламай ака бизни бунақа ишларга аралаштирманг деди. Мен тўхтанглар терговчи нима деябти дедим. Улар яна айтгани уяламиз деди. Тушунмаябман ўзи нима гап деб бир неча бор айтганимдан сўнг аста пасга қарашиб бўлган воқеани айтиб беришди. Яъни терговчи уларга мени устимдан уларни номусига текканман деб ариза ёзиб беришларини талаб қилибти. Бу аризани ёзишмаса ўта хақоратли сўзлар билан уларни сўкибди. Мен бу гапларни эштиб музлаб қолдим. Бир оздан сўнг ўзимни қўлга олдимда. Сингилларим мени ўйламаслигларинг мумкин лекин ўзларингни ўйланглар. Чунки вақтлар келиб турмушга чиқсанглар эрларинг бу гапларни юзингизга солиши мумкин ёки покиза бўлсангиз ҳам биров сизларга уйланмаслиги мумкин дедим. Нима қилайлик бугун яна соат 10 да прокуратурага боришимиз керак деди. Эртага ёзиб берасанлар деган дейишди. Шунда ўйлаб шундай дедим. Боринглар терговчини кўрган захотиёқ унга бақириб сени устингдан юқори ташкилотга президентга арз қиламиз денглар шунда у сизлардан бу нохақликни талаб қила олмайди дедим. Улар боришибти мен айткандай қилиб терговчини кўрибоқ ташланишибти шу заҳотиёқ терговчи кетаверинглар дебти.
(Ҳудога шукурки иккала қиз ҳам бир чиройли оила қуриб фарзандли бўлиб кетишибти.)
Орадан 15-20 кунлардан кейин мени прокуратурага Ўктам Эргашев чақирди ха ошна нима гап дедим. У бир келиб кетинг деди. Мен бу Эргашев билан тенг қур ўсганимиз кўп илтимосларини бажариб берар эдим хатто у менга прокурор О.Қурбоновни йўқотмаганизда мен прокурор бўлмас эдим дер эди. Лекин кимларгадур яхши кўриниш мақсадида менга зимдан қарши ишлар қилаётганини билар эдим. Мен хозир етиб бораман дедим. Прокуратуга кирсам у Эргашев ва М.Қирғизбоев югуриб келиб сўрашишди. Мен эштаман нима гап дедим. Улар менга вилоят прокуратурасига боришимни сўрашди. Мен ўғлимни туғилган кунини нишонлаётган эдим мени кайфим тузиккинна бу холатда у ерга бора олмайман дедим. Улар хўп эртага соат 09:00 га етиб боринг дейишди. Мен бу кунгача менга нима учун бунчаликни ёмонликни хохлашётганлигини ўрганиб кўрсам Вазирлар маҳкамаси раиси И.А.Каримов тасдиқлаган қарорда Т.А.Алимов билан Р.С.Азимовга ижроси ва механизмини ишлаб чиқариш юклатилган экан. кейин ундан бунда эшитсам улар мени қамалишимни хохлаётган экан.
Мен Янгиобод жамоа хўжалигини фермер хўжалигига айлантириш вақтида бу жараён ўта норозичиликлар кўп бўлиши мумкинлигини сездим. Рустам Содиқивоч Азимовни Вазирлар маҳкамасининг 2000-йил 29-декабрдаги 516-сонли қарорини маъсулиятсизлик билан тўлиқ бажарилмаганлиги, механизм ишлаб чиқарилмаганлигини агар ишлаб чиқарилган бўлса ҳам самарасизлигини бу механизм ишлаб чиқарилиши катта зарар етказиши мумкинлиги туфайли ўз таклифимни берган эдим. Бу таклифимда хар бир хўжалик бир икки йилда фермер хўжаликларга айланиб давлат планлари ҳам узликсиз бажарилиши ва ер ҳам ўз эгасини топиши мумкинлигини кўрсатиб ўтган эдим. Лекин бу мени таклифимга фақат ўзларини эгаллаб турган лавозимларига зарар етказмасликларини ўйлаб менга хар хил фитналар уюштиришди.
Ҳурматли Шавкат Миромонивич ўзи аслида мен фермер бўлишни хохламаган бўлсамда “Аҳмадали ота Бўрибоев” фермер хўжалигим халқни менга бўлган ишончи туфайли қонуний ташкил бўлган эди. Аммо бу менга халқ ишончидан кимлардур бир бирларига зарба бериш учун фойдаланишди. Яна кимдур эгаллаб турган мавқеидан фойдаланиб менга босим ўтказиб менга маънавий ва моддий жихатдан жуда катта зарар етказди. Яъни Р.Сазимовни ноқонуний топшириғи билан мени ва халқни орзу қилиб яратган фермер хўжалигимизга ноқонуний бархам берилди. Мен Жўрабеков қабулига ариза ташлаб келдим буни ичида ўзимдан катта акам билан маслаҳатлашдим. Ака улар мени қамаш учун астойдил харакат қилишябти десам қамаладиган иш қилганмисан деди. Йўқ дедим. Унда қамаша олмайди деди. Мен ака Т.А.Алимовни кўрганмисан дедим. У йўқ нимага сўраябсан деди. Калавани учи Т.А.Алимов билан Р.С.Азимов да дедим. Бир иш бор дедим Т.А.Алимов билишимча Улуғ Ғуломовга яқин одам эди. (Улуғ Ғуломов Ғофур Ғуломовни ўғли эди. Улуғ Ғуломов отам рахматли билан яхши эди.)
Бир куни Улуғ Ғуломовни уйида ўғли Анвар билан турганимизда Т.А.Алимов келган эди. У киши билишимча Улуғ акани жуда ҳурмат қилар эди дедим. Шунда акам тўхта юр унда Ҳондамир акани уйига борамиз деди. Улуғ ака оламдан ўтмаганда ишимиз осон битар эдикан деди. Ҳондамир акани халқлар дўстлигидаги уйига бордик. У киши акамни кўриб Маъмур қаерларда юрибсан деди. Ака юрибман милициядан пенцияга чиқиб олдим деди. Ҳондамир ака нима қилиб юрибсан деган эди. Ака укамга генпрокуратура ўйин қилябти деди. Шунда Ҳондамир ака ишинг бўлмасин итларингни ол дейдиган одам бор деди. Мен Т.А.Алимовми дедим. У менга қараб ха деди. Хозир шошилиб турибман эртага эрталаб кўришамиз деди. Елкамдан тоғ оғдарилгандай бўлди. Хурсанд бўлиб меҳмонхонага кетдик. Эртаси куни эрталаб борсак Ҳондамир ака машинасини қизитиб чиқаётган экан. Бизни кўриб ҳудди бир махлуқни кўргандай яқинлашма деб машинасига ўтириб кетди. Мен ака кеттик мени қамалишим аниқ бўлди дедим. Акам гапимдан жуда асабийлашар эди. Бунгача яна бир воқеа бўлди. Эрталаб 07:00 атрофида уйдаги телефонга қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарсам, ҳоким секретари сиз 10:00 да Қишлоқ Хўжалик Вазирлигига боришимни ва у ерда мен вазир ёрдамчиси билан учрашишимни айтди. Мен нима учун буни энди айтябсизлар қандай қилиб мен 3 соатда Тошкентга етиб бориб улгураман дедим. Бу телефонограмма бир кун олдин келган экан. Лекин буни менга ўша захотиёқ беришмаган чунки Б.Оҳунов ўзини яхши кўрсатиб мени ёмон кўратишга ўтиб олган эди. Бундан мақсад мени масулиятсиз қилиб кўратиш бўлган.
Шошилиб апл тапил кийиндиму йўлга чиқтим уйимдан Қишлоқ Хўжалиги Вазирлигигача тахминан 400 км йўл бор эди. 3 соатда етиб бориб соат 10:00 да Қишлоқ Хўжалиги Вазирининг мовинини эшигини тагига етиб бордим. Мен Nexia машинасини шу қадар тез ҳайдардимки, айтилган вақтга етиб бориш учун ва ўзимни масулиятсиз деб ўйламаслиги учун жонимни хатарга қўйиб бўлса ҳам ўта катта тезликда юриб айтилган вақтга етиб бордим. Бир аёл менга келинг деди. Мен ўзимни таништирдим. У аёл сизни кутишябти дедида, мени кабинетга бошлади. Кабинетда ўша мени чақиртирган мовин турар эди. Киришим билан сиз қанақа одамсиз деб овозини кўтардида қандай қилиб калхўзни ўзлаштириб олдингиз деди. Кечирасизу олдин яхшилаб ўрганиб кейин бу хулосангизни айтинг. Балки бу холатни яхшилаб ўргансангиз бу фикрингиздан қайтарсиз дедимда олдига барча хужжатларни ташлаб мен шунчалик зўр эмасман вилоят ҳокими туман ҳокими қарорини чиқаргани. Мени ўзимнинг функциям бор дедим. Олиб борган қарорларни аризаларни кўриб хайрон қолди. Биз анча суҳбатлашдик. Бу аризалар асли бўлиб ҳоким номига ёзилган экан. Бу ҳокимиятда бўлиши керак эди, сиз кўтариб келибсиз деди. Мен у кишига бу аризларни прокуратура ҳодими ёқиб юборишга буюрганда тасодифан қўлимга тушиб қолди дедим. Яъни бир куни ҳокимиятга келсам бир йигит буларни кўтариб чиқиб кетаётган экан. Қарасам калхўзчиларни ягона фермер қилиб беринг деб ёзган аризалари экан. Мен буларни қаерга олиб кетябсан десам, буларни ёқишим керак экан деди. Шунда мен ёниб кетди деб қўявер буларни менга бер деб олиб қолдим дедим. Шунда у киши менга қаердадур 6 йил ҳоким бўлганини ва бошидан ҳар хил воқеалар ўтгани хақида гапириб берди. У киши менга ука сиз хатто биздан кўра фикрларингиз 5 йил олдинда экан. Бир қишлоқда бундай фикрлайдигон бола чиқганига хайронман деди. Ука мени гапимни эшитинг, эхтиёт бўлинг устингизда катта пўрхли бўчка айланябти деди. Мен қўрқмайман мен қўрқадигон иш қилмаганман дедим. У киши улар кўпчилик портлатиб юборишади сизни деди. Жахлим чиқиб, мен уларни портлатиб юбораман дедим. У киши кимга ишонябсиз деди. Мен олдимда президент сиёсати орқамда ўзи турибти дедим. Шунда у киши улар жуда кўпчилик эхтиёт бўлинг деб мени кузатиб қўйди.
Жўрабековнинг қабулига рўйҳатга ёзилган эдим лекин у қабулга икки кун қолганда вилоят прокуратурасига чақирилдим. У ерда прокуратура терговчиси М.Э.Қирғизбоев менга айблов ўқиб чиқишимни айтди. У ерда менга шунча айблар қўйилган эдики мен гувоҳлар билан юзлаштир десам бунга йўл қўймади. Бу айбловда хаттоки менга жиноят кодекснинг 210-моддаси хам қўлланилган эди. Мен М.Э.Қирғизбоевга менга ким пора берибти ўз пулларимни ўша жойга одамларга шароит қилиб бериш учун сарфласам, у ердан пора оламанми дедим. Шу вақтда хонага икки милиция ҳодими кириб келди ва мени қўлимга кишан солишди.
Мен М.Э.Қирғизбоевга ука сен менга юриш туришларинггизни хавас қилар эдим дединг хатто машинангни русми ҳам ранги ҳам хаттоки пульти ҳам бир ҳил экан. Мени гапимни эшит сенга Тошкентда кимдур агар мени қамаладигон материал қилиб ўтказсанг сени бирор районга прокурор қиламиз деб вада беришган эмиш. Буни мен узоқдан узоқ эшитдим дедим. У жим турар эди. Шунда мен унга, ука шохзода Абдулатиф тожи тахт учун отаси Улуғбек Мирзони бошини олмоқчи бўлганида Мирзо Улуғбек ўғлим Абдулатиф сен тожи тахт учун ўз отангни бошини олмоқчисан. Бу тожи тахт ота бобокалонинг Амир Темурга ҳам насиб қилмаган сенга ҳам насиб қилмағай деган. Сен ҳам прокурорликка эришиш мақсадида мени бошимга шу куйларни солябсан. Ҳали кеч эмас бўлмаса вақтлар келиб бу ишларинг учун жавоб берасан дедим. У менга угрўза қилябсизми деди. Нима деб тушунсанг тушун дедим.
Ҳурматли Шавкат Миромонивич ўша айтилган кунлар сиз туфайли келди. Сиздан илтимос бу нопок хали ҳам прокуратура ҳодими бўлиб ишлаб юрибти бунга ҳам қонунда белгиланган жазо қўллаб беришингизни илтимос қиламан. (Бу савясиз прокуратура ходимини бир неча бор жиноятлари аниқланиб катта маблағлар эвазига яна ишда қолганлиги хақида кўп маротаба эшиттим) Биз икки милиция ҳодими иштирокида вилоят прокурори ўринбосари Б.Б.Пинхасовни хонасига кирдик. У айблов ҳулосасини ўқиб мишада 210 ҳам борми деб санкцияга қўл қўяётган эди мен Борис ака яхшилаб ўқиб кўринг айбловни пора олганлигим тўгрисида хеч қандай холат йўқ хаттоки берган эдим деган сўз ҳам йўқ дедим. У шунда Миша в суде будешь разбираться дедида санкцияга қўл қўйди. Шундай қилиб “Элим деб юртим деб ёниб яшаганлигим учун мени тюрмага олиб киришди”
Мени қамашди икки кун ўтмай Рашид Қодировни отаси оламдан ўтди. Буни эслаганимни сабаби, бу инсон отам раҳматли билан ошна оғайни бўлишган экан. Бу киши мени бошимга тушган воқеани эштиб ўғли Рашид Қодировга телефон қилиб мени ошнамни ўғлига нима бўлябти эштишим бўйича бошига нохақликлар тушибти деса, бу ишга аралашолмайман деган эмиш. Балки ўғлини нохақликларини олдини олмаганлиги ва нотўғри йўлда кетаётганлигини юраги кўтармагандур. Жойлари жаннатда бўлсин. Яна бир воқеа аниқ эслай олмайман Халқ сўзи ёки Қишлоқ хақиқати газетаси бош мухбири ёши анчага борган одам экан. Онам раҳматли у кишини олдига кирса отам раҳматлини эслаб кўп яхши одам эди дебди. Шунда онам бошимга тушган воқеаларни айтиб берган экан. У киши ўша заҳотиёқ гўшакни кўтариб Рашид Қодировга қўнғироқ қилиб Рашиджон бир оғайнимни ўғлини бошига иш тушиб қолибти отаси раҳматли билан яқин таниш эдик. У инсондан ёмон фарзандлар дунёга келишига тарбияси ёмон бўлишига ишонмайман дебди ва мен ҳақимда айтган экан. Бунга аралаша олмайман деб гўшакни қўйиб қўйибти. Онам жуда диқатти ошиб чиқти мен онажон мендан хеч қандай айб топиша олмайди хавотирланманг дедим.
Шундай қилиб мен қамалишим биланоқ Темур Азамович Алимовни президент маслаҳатчилигидан олиб қандайдур фондга бошлиқ қилишибти. Эштишимча президент И.Х.Жўрабековга айтиб аризасини ёзишини буюрибти. И.Х.Жўрабеков аризани ёзар экансиз, қариб қолибсиз президент қарорларни бажармаганлигингиз сабабли бир раис бутун бошли калхўзни ўзиники қилиб олди. Натижада у ерда норозилик бўлди. Аризани ёзиб менга берасиз дебти. Т.А.Алимов аризани ёзиб Жўрабековга эмас тўғри И.А.Каримовга олиб кириб берибти ва у ерда қаттиқ гаплар бўлган эмиш бу мени узоқ узоқлардан эшитган хабарларим. Яна бир воқеа бир куни қамалмасимдан олдин Адашевни Халим деган ўғли олдимга келди Маҳаммаджон, озодлик радиоси муҳбири қишлоққа келган эди. Уни милициялар ушлаб кетибти деди. Менга нима дедим. У милицияда сизни побегда дейишибти. Бор радиоингдан “раис қочиб кетган” деб эълон қил деган эмиш деди. Мен ундай эмас раис шу ерда юрибти дедим дебти. Мен Ҳалимжон у муҳбирни танисанми десам. Ха таниман Носир Зокир деди. Мен Ҳалимжон у Носир Зокир деганларни уйлари қаерда дедим. Мен биламан деди. Мен Ҳалимга юр мени олиб борчи дедим. Биз Ҳалим билан Наманган шаҳрига бориб, мухбир Носир Зокирни уйи олдига тўхтадик. Мен Ҳалимга у ерга ўзим киришлигимни айтдим ва бориб хонадон эшигини тақилатдим. Эшик очилиб бир киши чиқиб келди ва менга келинг деди. Мен сиз Носир Зокирмисиз дедим. У ҳа деди. Мен Янгиобод калхўзининг раиси Аҳмадалиев Маҳаммаджонман лекин мени кўп киши Бўрибоев Маҳаммаджон дейишади дедим.
Носир Зокирни кўзлари уёқ-буёққа қараб киринг деди. Ҳудди айғоқчиларга ўхшаб, бир орқага бир падезддан пастга қарар эди. Кейин мен унга мени сизга побегда дейишибтими дедим. У ҳа деди. Кейин уйга киринг деди. Мен йўқ кирмайман мана мени кўриб турибсиз хеч қандай яшириниб келганим йўқ, ташқарида машинам турибти хозир чиқаманда, яна бемалол уйимга қайтиб кетаман дедим. Сиз билиб билмай мени қочиб кетган деб юрманг дедим. Носир Зокир мени эштишим бўйича бошингизда қандайдур ўйинлар бўлаётган эмиш деди. Мен бу ишлар билан ишингиз бўлмасин дедим. У менга ука сизни қамашади, мен милиция хонада гаплашган одамлар камида генераллар эди. Уларни сизга нисбатан харакатлари жудаям жиддий ва ёмонлиги кўриниб турибти деди. Келинг менга бўлган воқеаларни айтиб беринг деди. Мен сизга хеч нарса айтмайман. Мен ўз ватанимда бўлаётган воқеаларни дунёга жар солмайман. Фақат яхшисини айтишим мумкин тушунтира олдимми дедим. Нозир Зокир шунда озодлик радиосидан сизни сўзларингизни транслация қилсак сизга яхши бўлади хохласангиз қамалганингиздан кейин эълон қиламан деди. Мен сизга такрор айтаман мен ватанимни бутун дунёга ёмонламайман дедимда чиқиб кетдим.
И.А.Каримовни ва генпрокурор Р.Қодировни номига қанчадан қанча бўлаётган нохақлилар хақида ёрдам сўраб ёздим, лекин хеч самара бермади. Шунда ўзимни ўзим овутар эдим. Бир оилада 5 тами ёки 10 тами фарзанд бўлса ота хохлайсизми хохламайсизми битта фарзандига кўпроқ мехр қўяди, тўғри ҳаммаси шу инсоннинг фарзандлари лекин фарзандлар оиласидаги акаси ёки укасига ўзидан кўра кўпроқ ота мехр қўйган бўлса отадан кечмайдиларку. Яна бир нарса шахмат ўйинида ҳам бирор фигурадан кўра пешкани йўқотган авзалда дер эдим. Лекин бу ишларни бунчалик инсонни хаётини ўйин қилишлари тўғри эмаску. Суд процесси ҳам бошланди. Мен қанчалик бу вилоят судига ўз тақдиримни ишониб топшира олмаслигимни айтиб бошқа вилоятга жиноий материалларни ўтказишни талаб қилсам ҳам, судлар эркин хечкимга бўйсунмайди деб туриб олишар эди. Судда раислик қилувчиларнинг айблари ва хатоларини асосларини келтирсам бошқа суд раиси давом этирар эди. Охир оқибат У.М.Суяров судимда раисликни олиб боришини ва вилоятда мени суд қилиши мумкин бўлган судялар қолмаганлиги туфайли уни вилоят судяси даражасига тайинлашиб судимни олиб боришлигини айтди. Шунда мен демак процессни мажбур олиб борасиз тўғрими дедим. У.Суяров тўғри деди. Унда мен сизга ёзма илтимоснома киритаман инобатга оларсиз дедим. У.Суяров беринг деди менга бироз вақт беринг ёзиб бераман дедим.
Судя танаффус эълон қилди. Мен бу вақт ичида бўлган воқеаларни қисқача баён қилиб суд тергов жараёнини бирор бир телевидениядан ахборот ёки даврдан бўмаганда сайёра камера олиб келтириб телевидения орқали бутун халққа кўрсатиб боришларини илтимос қилдим. У.Суяров бу мумкин эмас деди. Мен нима учун мумкин эмас телевизорда кўрсатишябтику одамларни судларини, мени ҳам қилган жиноятлатримни кўришсин дедим. Судя бу илтимосномани қаноатлантирмади. Гувоҳлар кела бошлади. Барча келган гувоҳлар мени мақташар қилган ишларимни мақтаб гапиришар эдилар. Судя терговда берган кўрсатмасини ўқиб берса терговчига бундай демаганлиги бу нотўғри гап деб такидлашар эди. Бирор бир гувоҳга судя У.Суяров судланувчини танисизми деса ха бизни раис ёки шеф дейишса ундай деманглар судланувчи денглар дер эди.
Шундай қилиб 7 ой ичида 246 та гувоҳ сўроқ қилинди. Ишонинг бирор бир гувоҳ бирорта жиноятга талуқли бўлиши мумкин бўлган гувоҳликни бермади. Аксинча ҳамма мени мақтар эди. Бу 246 та гувоҳни сўроқ қилгунча 7 ой тюрмада ўтирдим. Буни ичида Б.Оҳуновни судга келишини талаб қилдим. Таклиф қилишмади. Бу пайтда Б.Оҳунов бу ишлардан қутилиш учун 40000 АҚШ доллар сарфлагани хақида гап тарқалди. Уруғчилик ташкилотидан вакил таклиф қилишларини илтимос қилдим. Уруғчилик вакили келди мен унга савол бердим, айтингчи Янгиобод сизларга 700 тонна уруғлик буғдой топширган эди сизда шу маълумот борми дедим. Ҳа ҳабарим бор деди. Қанча фоиз скидка олгансизлар дедим. Вакил бунақаси хеч бўлмаган 700 тонна 700 тонна бўлиб сара донга қабул қилинган. Айтингчи бошқа хўжаликлар уруғлик дон топширганда неча фоизгача чегирма олгансизлар дедим. Энг ками 10% намлиги ифлослиги яроқсизлиги базан бу 20% гача бориши мумкин деди. Бундан кўриниб турибтику биз камомат деб тўлаган буғдой йўқ нарса эди. Ревизёрни таклиф қилдирдим у киши келди. Мен ревизёрга савол бердим. Сиз ўз касбингизни яхши биласизми дедим. У ҳа деди. Ундай бўлса менга айтингчи сиз у ердан айб излагани бордизми дедим. У киши йўқ деди. Шунда мен ҳам ревизялар ўтказганман лекин биз қонуний қилинмай қолган ишларни қонунлаштириб сўнгра, хақиқий қилинган жиноятни аниқлар эдик. Сиз фақат жиноят излаб вақтида бажарилмай қолган ишларни ҳам жиноят қилган қилиб кўрсатибсиз десам гапиролмай қолди.
Шавкат Миромонивич судя У.Суяров прокуратура терговчиси уюштирган тергов материалларни тасдиқлаш учун хар бир гувоҳга йўналтирувчи саволар берар эди. Бир куни бош бухгалтер Ғ.Мирзаевга бухгалтер сиз айтингчи мен шунча гувоҳ сўроқ қилдим бирортаси ҳам раисга ёмон кўрсатма бермади. Сиз хеч бўлмаганда раисни меҳмонлари келганда бир килограм гўшт ёки ароғини калхўз ҳисобиданми ёки ўзингизни ҳисобингизданми олиб берганмисиз деди. Бош бухгалтер Ғанижон ака мухтарам судя калхўзда эсимни таниганимдан бери ишлайман нечта раислар келиб кетди лекин бунақа раисни кўрмаганман. У мехмон келса ҳам ўзи бозор қилар ёки ёнидан пул бериб бозор қилдирар эди деди. Шунда мен судяга этироз билдирдим. Нима учун сиз бундай савол берябсиз сиз тергов материалларидан ҳам ташқарига чиқябсиз ёки ЖК 210-моддасини бирор кило гўшт ёки ароқ билан тасдиқлатиб олмоқчимисиз дедим. У.Суяров ўша дақиқадаёқ бундай деганим йўқ деб берган саволини инкор қилди. Натижада 5-6 та адвокатлар нега гапирган гапингизни тан олмайсиз деб туполон қилиб юборишди. Шунда прокуратура ҳодими Б.Аҳмаджонов сизларни нима ишинглар бор М.Аҳмадалиевни ҳимоячиси эмассизларку жим ўтиринглар деган эди, адвокат А.Тошбоев ўрнидан туриб нима учун жим ўтиришимиз керак ахр биз 7 ойдан бери бу ерда бўлаётган нохақликларни кўриб турибмиз бу бола мени ҳимоямда бўлмаса ҳам виждоним қийналиб кетябти. Бу болага қахрамонлик бериш керак. Оқлов қилиб озодликка чиқариб, терговчига нисбатан жиноий иш қўзғатиб беринг деган эди. Прокуратура ҳодими Б.Аҳмаджонов адвокат А.Тошбоевни хақоратли сўзлар билан сўкиб юборди. Шунда адвокат А.Тожибоев ҳам Б.Аҳмаджоновни онаси қолмай энаси қолмай айнима сўзлар билан сўкиб ташлади. Судя У.Суяров уларни зўрға ажратди. Яна танафус эълон қилинди.
Бу суд процесси якунлангунча бундай нохақликлар жуда кўп содир бўлди. Ҳатто судланувчилардан бўлган Н.Қурбонов бўлаётган ноҳақлиларга чида олмай бу ерда вилоят прокурори Ғ.Л.Барноевни рўли катта бўлаётганлиги ва уни адресига хақоратли сўзларни гапириб юборди. Мен суд жараёнида судя У.Суяровга давлатимизда судларга тегишли янгилик билан танишиб борасизми дедим. У.Суяров ҳа деб жавоб берди. Унда айтингчи бутун дунё тан олган президентимиз И.А.Каримовни ўзбек модули деган сиёсатини, судлар тўғрисидаги марузасини эшитганмисиз десам жим бўлиб қолдида сиз биласизми деди. Мен ҳа биламан билмасангиз эшитиб олинг дедим. Ўзбек модули деган сиёсатнинг босқичма босқич ўтиш тамойилларидан бири олтинчи устувор йўналиши деб судлар тўғрисида шундай деган эдилар. Яни судлар инсонларга нафақат жазо берадигон қолаверса инсон хақ ҳуқуқларини ҳимоя қиладигон орган бўлиши керак деган эдилар. Сиз мухтарам судя бу сиёсатга қарши бориб хаттоки И.А.Каримов тасдиқлаган жиноят кодексдаги моддаларни ҳам менга нотўғри талқин қилиб, менга нисбатан фақат жазо беришга уринябсиз. Бундан кўриниб турибтики сиз президент сиёсатига қарши борябсиз. Демак буни мен давлатимизга қарши соботаж деб тушунаман дедим.
Бу сўзларни эшитиши билан судя танаффус эълон қилди. Бир куни суд процесси яна бошланди. Мен У.Суяровга савол бердим. Муҳтарам судя сиз “шум бола фильми”ни кўрганмисиз дедим. У ҳа деди. Мен шу фильмдан бир эпизод айтиб берсам майлими дедим. У.Суяров агар жиноий ишга тегишли бўлса айтинг деди. Мен жуда тегишлида дедимда “шум бола фильмидан бир воқеа айтиб бердим” яни шум бола бойнинг олдига боради. Бой ота қандил пишибти дейди. Бой пичоқ билан суяк ковлаб ўтирар ва унга жавобан индан кейинчи дейди. Шум бола индан кейин териш керак дейди. Бой индан кейинчи дейди. Шум бола индан кейин сотиш керак дейди. Бой яна индан кейинчи дейди. Шум бола индан кейин билмадим дейди. Шунда бой ғазаб отига миниб билмадингми жувармак деб болани савалайди. Шунда шум бола бу азобдан кейин шундай дейди. “ЭНДИ БИЛДИМ ЕЙИШ КЕРАК ЭКАН” дейди. Мен ҳам Янгиободни хатто фермасидан бир қошиқ сут ичмадим ёки қаймоғини емадим. Шунинг учун шу ерда жавоб бериб ўтирибман десам. Ҳамма жим ерга қараб ўтирар эди. Кўпчилик кўз ёшини яшира олмас хаттоки бир неча ойдан бери мени олиб чиқиб, олиб кириб юрган милиция ҳодимлари ҳам йиғлаб ўтирар эди. Суд якунланди гувоҳлар сўроқ қилиниб бўлинди. Лекин бирорта ҳам гувоҳ мени нотўғри қилган ишларимни билмасликларини аксинча халққа катта ёрдам берганлигимни такидлар эдилар холос.
Суд маслаҳатга кириб кетди. Бу маслаҳат бир неча кун давом этди. Адвокатим О.Сулаймонова тюрмага кириб келди. Маҳаммаджон суд протоколлари нотўғри ёзилибти шунинг учун халқ маслаҳатчилари М.Хожиева ва М.Назаровлар протоколларни тасдиқлашдан бош тортишябти экан деди. Билишимча прокуратура бошқатдан тергов қилиб керак бўлса материал қиламиз деб қўл қўйишга мажбурлашябти экан. Мен протоколни ўқидингизми десам эълон қилгандан сўнг уқиймиз кутиб турайликчи деди. Шундай қилиб менга срўк ўқилди. Менга 5 йил тюрмада ўтиришу ва яна бир қатор жазоллар қўлланилди.
Мен суд протоколини беришларини талаб қилдим. Бу протоколда бундай жазо беришларига нима асос бўлганлигини ўргансам. 19 та пунктда мени номимдан қўшимча кўрсатмалар киргизишибти. Мен дархол апелацияга ариза ёздим. Барча мени номимдан киргизилган сўзларни нотўғри кўрсатилганлигини ёзиб баён қилдим. Бир ой деганда апелация судим бўлди. Бу вақтда уйимдагилар қўшимча адвокат олишибти. Яни суд процесси давомида қатнашган Хасанов Ёдгор акани ёнлашибти. Апелация судида уч судя қатнашди. Менга сўз берган эди. Мен бу сўзларни айтмаганлигим асосан ёзма жавоб берганлигимни айтдим.
Адвокат А.Сулайманова ҳам протокол қалбакилаштирилганлигини айтди. Хасанов Ёдгор ака сўзга чиқиб ўзини босиб тура олмади. Муҳтарам судя ҳаяти судда бошидан охиригача қатнашдим. Бу бола нима халқ душманими?, нима учун бу болага жазо берябти ахр бу ноҳақликку деб бошидаги чарм шапкасини отиб оқлов қилиб беринглар деб бақириб юборди. Яна суд маслаҳатга кириб кетди. Суд ҳаяти суд қарори ўз кучида қолганлигини эълон қилди.
Эртаси куни президент томонидан амнистия эълон қилинди. Қизиғи бу амнистия атайлаб менга чиқарилганга ўхшар эди. Энди мени вилоят прокурори Ғ.Л.Барноев қандайдур йўл билан этап қилдиришга уриниб қолди. Нимагадур буни эплай олмади. Бир ойдан кейин озодликка чиқтим. Уйга келсам бутун калхўз ҳодимларию қарндош уруғларим тўпланишиб уйда ҳудди тўй бўлаётгандае эди. Орадан бироз ўтгач вилоят судига бордим. Протоколдан нусха беришларини сўрадим. Руҳсат беришмади ҳукмдан нусха олгансиз бўлади дейишди. У ердан чиқиб келаётсам беш олти йиллар олдин бизда прокурор бўлган Маҳмуджон ака Тўҳтасинов рўпарамдан чиқиб қолдида мени маҳкам қучоқлаб олиб, ука бошингиздан жудаям нотўғри нарсалар бўлиб ўтди мен прокуратурада бир неча йил ишлаганман бунчалик паскашликни кўрмаганман дедида вилоят прокуратураси бу қилган ишлари билан аслини олганда ўзлари шарманда бўлишди деб турган вақтида менинг судимда раислик қилган У.Суяров келиб мени кўриб раис деб қучоқламоқчи бўлди.
Мени қўлим билан ишора қилиб уни тўхтатдим ва унга раис эмас судланган Аҳмадалиев дедим. Шунда ёнимда турган Маҳмуджон ака Маҳаммаджон ундай қилманг бунга ҳам осон бўлмади деган эди. Мен Суяровга қўл чўздим. У мени қучоқлаб сизни очиқликда кўрганимдан ҳурсандман деди. Мен кулиб ўз манфатларингиз учун ўзгаларни хаётини бадном қилишга доим тайёр экансизларда эсиз сизларга берилган ватанимни ишончи дедимда уйга қараб кетдим.
Ҳурматли Шавкат Миромонивич бошим ҳар хил ҳаёллар билан ғовлаб кетар эди. Бир кўнглим ўша Т.А.Алимов, Р.С.Азимов, ва прокуратурадаги нопок айрим бир Ғ.Л.Барноев ва Б.Пинхасов ҳамда М.Қирғизбоевни қандайдур йўл билан хатто ўлдиргим ҳам келар эди. Лекин болаларим тарбияси билан кейин ким шуғулланади ланатиларни ҳудога солдим деб ҳамма нарсаларни унитишга харакат қилдим. Аммо мени чест мундира қилишиб прокуратуранинг айрим бир нопок ходимлари қаерда ишламоқчи бўлсам, шу ерни тақиб қиладигон бўлди. Жуда ҳам эҳтиёткорлик билан юришимга тўғри келар эди. Мен қаерда ишласам келганки прокурор мени ишларимни назорат қилар зимдан текшириш ўтказар эди. Бундай холатлар жуда кўп бўлди. 6 мартда жиноий иш очишга қаттиқ ҳаракат қилишди. 3 мартда асоссиз жиноий иш очишди. Ойлаб мени уёққа буёққа судрашар, тўплаган материалларини судга ўтказа олмасдан очилган жиноий ишларни прекрошения қилишар эдилар.
Бир куни 2010-йиллари адашмасам ўша вақтдаги милиция корупсия бўлимининг бошлиғи С.Мирзаев. Ака юринг бир ерда шахсий составимиз билан ош қилиб йўриқ ўтказаётган эдик, бориб ош еймиз бирор ерда абет қилишингиз керакку барибр, юринг тайёр ош деди. Мен майли деб уни машинасига ўтирдим йўлда хали вақт бор экан машинани ювдириб олайлик деди.
Машинани ювдириш учун топшириб бир чеккада турсак серияси эсимда йўқ 5005 рақамли Epica тўхтади. Машинадан бир йигит тушиб югуриб келиб мени қучоқлаб ака сизни очиқликда кўрганимдан хурсандман бошингиздан ноҳақликлар ўтди деб хол аҳвол сўраб, вилоят корупсиясининг бошлиғини бетига ҳам қарамасдан сўрашди. Ҳа майли энди пешонада бор эканда дедим. У йигит хозир келаман машинани мойкага топшириб келай дедида кетди. Мен Собитхон бу ким танимадим дедим. У илгари вилоят прокуратурасида ишлаган деди. Кўзим ялт этиб очилгандай бўлди. У ўша судимда қатнашган қораловчи вилоят прокуратура ҳодими Б.Аҳмаджанов эди. Шунда Б.Аҳмаджонов яна қайтиб келиб ҳол ахвол сўрашни давом этди. Мен унга бошимдан нохақлик ўтганини биласанми дедим. У ҳа деди. Унда 246 та гувоҳ сўроқ қилдинглар ҳамма мени мақтар эди нимага асосланиб 15 йил строгий режим колонниясига жўнатишларини талаб қилдинг дедим. Шунда С.Мирзаев ака юринг кеттик деди. Мен тўхта дедимда Б.Аҳмаджоновга қани энди айтчи десам. Ака мен шундай қилмасам Ғ.Л.Барноев 40000 АҚШ доллар пора олганликда айблаб устингдан иш қўзғатаман деган эди мажбур бўлдим деди. Шунда корупсияни бошлиғи С.Мирзаев қўлимдан тортиб жон ака юринг деб қўлимдан етаклаб кетти. Мен сен билан бир кун кўришамиз дедим. У ака нима хизмат бўлса тайорман деди. Яна бир куни бир оғайнимнинг туғилган кунида хўжаликни ревизя қилган яни ревизёрларнинг бошлиғи Аблиёр ака билан кўришиб қолдик. Аблиёр ака билан бир биримизни илгартидан билар эдик. Ака анча йиллардан бери кўришмаймиз десам ука сени бетинга қандай қарашни билмайман. Ўша сени текширувингда мени ходимларим ревизя ўтказишган у болаларни сендан айб топиша олмаганликлари учун ҳар куни прокуратурада онаси қолмай энаси қолмай сўкиш эшитишиб, сенга нисбатан нотўғри ҳулосалар қилиб беришибти деди. Ҳа бировнинг ҳаёти бундайларга қизиғи йўқ деб туриб кетдим.
Мен президент И.А.Каримовга ўша вақтларда нохақликлар бўлаётганлиги тўғрисида ёзган хатларим туфайли Наманган ҳокимлигидан мен тўғримда малумот сўрашибти. Учқўрғон тумани ҳокимининг иқтисод бўйича мовини А.Ропиқов мени қилган яхши ишларимни умумман танозулга учраган калхўзни тиклаганликларимни ва бир нечта қилган яхши ишларимни мақтаб ёзиб маълумот қилиб берибти. Бу маълумотни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Юсупов ўқиб кўриб қахрамонликка тайёр қилиб кўрсатиб қўйибсанку деган экан. А.Ропиқов мен бор ҳақиқатни ёздим дебти. Шунда Б.Юсупов бошқатдан ёзамиз, ёмонлашимиз керак шунда бошимиз тинч туради деб менга мағзавалар тўкиб ёзиб берган эмиш. Қамоқдан келганимдан кейин жиянимни фермерида ишлаб юрдим. У фермерда 3 гектар қора экин экиш учун ҳокимни қарори бор эди. И.Нажмиддинов вилоят ҳокими эди. Б.Оҳунов бу ерга пахта экасанлар деди. Мен қўйинг буни қарори борку десам Икромхон ака айтди деди. Баҳодир ака ўзи емаган сомсамга пул тўлаб айбсиз айбдор бўлдим. Бу жойга анча харажат қилиб қўйилди. Сиз шуни Икромхон акага тушунтирсангиз бўлар эди. Ахр сизни хатоларингиз билан мен ўтириб келдим дедим.
Икромхон ака Нажмиддиновни аслида мен қишлоқ хўжалигини ўрганишимга сабабчи бўлган устозим деб биламан. Бироқ мен эртаси куни Тошкентга жиянимни фермерига class комбайинини олгани кетсам, бу ерда мени милиция ходимлари изла-изла қилишибти. Уйдан телефон қилишди сизни ҳамма жойдан милициялар излашябти дейишди. Жиянимни ерларини ўлчатибти қора экин қаерда экилган деб ҳамма ерни кўриб чиқишибти. Экин хали экиб улгурилмаган эди, лекин ерлар таёрланган эди. Ўша вақтларда С.Мирзаев ички ишларда корупсия бўлимида зам эди. Менга Собитхон телефон қилди. Мен гўшакни кўтардим. Шунда ака қаердасиз деди, мен Тошкентда комбайин олгани келудим дедим. Ака сизни началник управления излатябти деди. Нима учун деб сўрадим. Ака телефон громкоговорителда турибти ҳамма зам службалар эшитишябти деди. Мен нима гап ўзи дедим. Сиз ҳозир йўлга чиқинг сизни вилоят ҳокимининг олдига олиб киришимиз керак экан деди. Ҳа энди тушундим демак Б.Оҳунов бир нарса деб мени ёмонлаган лекин у нима дегани менга хозиргача қоронғу. Мен эртага комбайинни қабул қилиб олишим керак дедим. Сезиб турибман шу даражада излаган бўлса хар қандай ёмонликни кутса бўлади деб ўйлардим. Мен хозир боролмайман. Комбайинни сопровождат қилиб етиб бораман агар бирор асосли жиноятим бўлса повестка беринглар шунда бораман дедимда гўшакни қўйиб қўйдим. Ҳудди ўчакишгандай комбайинни олганимиздан сўнг операторларга 3-4 кунлик ўқиш ташкил қилинди. Бу ўқув курсини якунлатиб қайтиб келсам. Ҳамма ёғда шов-шув Икромхон ака қамалар экан. Устидан шўтний палата текшириш ўтказябти экан деган гаплар тарқаб кетди.
Орадан бир ойлар ўтиб Икромхон акани ўғлини топтимда. Ука отангиз менга устоз бўлади, сиздан илтимос бир оғиз сўраб беринг, мени яхши танишади дедим. Ўзлари ҳам мени шогирд дер эди. Агар мен Наманган вилоятида ошиқча бўлсам, бу ердан кўчиб кетаман дедим. У бола отаси билан кўришибти. Ўғлига у болага хеч қандай этирозим йўқ. Эхтиёт бўлиб юрсин дебти. Лекин орадан бироз вақтлар ўтиб Ҳайрулло Бозоров Учқўрғонга ҳоким бўлди. Ғайратли ишга чанқоқ талабчан аммо нимагадур қаерда йиғилиш ўтказса мени номимни айтиб жиянимни фермерига экиш учун бир гектар ҳам буғдой бермайман деб гапираверар экан. Бу гаплар менга бир пастда етиб келар эди. Ҳатто мен қишлоқда қилмоқчи бўлган қурилишларни прокуратура орқали қарорларни бекор қилишга уринар эди.
Мен ҳокимиятга Ҳ.Бозоров билан кўришгани бордим. Ука мен Маҳаммаджонман ҳамма мени Бўрибоев дейди асли фамилиям Аҳмадалиев десам. Ака сиз билан маслаҳатлашадигон гаплар бор сизни ўзим чақираман деди. Хўп деб кетдим. Яна эртаси куни йиғилишда мени адресимга бўлмағур гапларни айтиб Бўрибоевга бир сотих ҳам ғалла экишга руҳсат бермайман дебти. Бир куни озонда 05:00 лар чамасида хонадон телефоним жиринглади олсам фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр ака Парпиев экан. Бахтиёр ака ука тез ташқарига чиқинг марказда эски гастроном олдида кутиб турибман деди. Мен тинчликми дедим, у тез чиқинг гаплашадигон гап бор деди. Мен тез кийиниб айтган жойига етиб бордим ака тинчликми дедим. Ука эхтиёт бўлинг ҳоким, началник милиция, прокурор сизга ниманидур уюштиришябти деди. Очиғроқ гапиринг дедим. У кечаси иккиларда келдим деди. Улар менга сиз тўғрингизда воҳобига мансуб бу бола деб малумотнома ёзиб берасан деди. Мен қандай қилиб бунақа ёзаман у болани яхши биламан у жудаям яхши бола десам сен оқ қоғозга печат босиб бер уёғини ўзимиз биламиз дебти. Ҳайрулло Бозоров бу Бўрибоев Икромхон акани устидан ёзган экан буни бурнини ишқаб қаматиб юборамиз дебти. Печатим ёнимда эди ёнимдамас деб бир нарса қилиб қочиб келдим деди. Шуни сизга огоҳлантириб қўяй дедим эҳтиёт бўлинг. Хозр хонага кириб раисликдан кетиш учун ариза ёзиб ташлаб кетаман деди. Нимага деб сўрадим. Агар бундай ҳаром ишларга қўл уриш керак бўладигон бўлса менга бунақа амални кераги йўқ деб кетди.
Ҳурматли Шавкат Миромонивич мен ҳеч қачон Икромхон акани устидан ёзмаганман.
Сизни ташкил қилган Агротех сервис ташкилотингизни Учқўрғон бўлимига ишга таклиф қилишди. Мен Б.Юсуповдан шунақа менга таклиф бўлябти десам у менга зўр бўпти тез қабул қилинг бу ташкилотни шахсан Шавкат Мирзиёев ташкил қилган бир кўрсатиб қўйинг ишлашни деди. Сизга хеч ким тега олмайди деди. Мен Агротехни қабул қилиб 2011-йил октябрда ишга киришиб кетдим. Қарасам МТП билан Агротех ўртасида кўринмас ўйинлар бўлар экан. МПТ теҳникаларини ижарага беришда Агротехларни анча қийин ахволга солиб қўйган ҳокимлар эса, Агротехларни тилларини учида айтиб МПТ ларга ён босишар эди. Бу яққол кўриниб турар эди. Лекин яна хеч ким хеч нарсани билмагандай сизга хисобот беришар эдилар. Сиз бош вазирлик чоғингизда МТП теҳникаларини Агротех сервисга ижарага олишга берган топшириқларингиз турли ўйинлар билан амалга оширилар эди. Мен МТП билан шундай шартнома қилдимки Агротех сервис олдинги йилдаги бўлган қарзларини ёпиб, ҳатто хақдорлик билан якунладик. Энг қизиғи бизда янги 4 та Арион 1 та МХ-магнум трактори бўлса ҳам менга турли хил йўллар билан прокуратура томонидан маъмурий жарима қўйишар эди. МПТ Агротех сервисга техникаларини хар хил ўйинлар билан ижарага бермай юрса ҳам менга жарима солишар эди. У ҳам қолиб бош прокуратурани А.Эшмуродов деган ҳодими Агротех теҳникаларини фақат қарзи бор ва қолоқ фермерларга хизмат қилдиришга харакат қилар эди. Бундай ҳаракатлар натижасида хаққимизни суд орқали ҳам ундириб бўлмас эди.
Бир куни республика Агротех сервис бошқармаси мендан қандай қилиб МТП дан хақдор бўлиб чиқтингиз деган эди. Мен шартнома шартлари туфайли дедим. Шунда шартнома нусхасидан факс орқали ташлаб беришимни сўрашди ва бу шартномани бутун республика Агротехларига тавсия қилинганда республика АГРОМАШ сервис МТП бошқармаси бу шартномани моҳияти туфайли уларга катта фойда келмаслигини ўрганиб бўлишганлиги туфайли бошқа агротехлар билан бундай шартнома қилмасликни тарғибот қилиб бўлган эди. Менга эса бу шартномани бекор қилиб бошқатдан шартнома қилишимни мажбурламоқчи хам бўлишти. Лекин мен бу шартномани имконинглар бўлса фақат хўжалик суди орқали ўзгартиришлари мумкинлигини айтиб ўзгартирмадим. Бу шартноманинг моҳиятида иккала ташкилотнинг манфаатига зарар етмаслиги кўзда тутилган эди.
Бир куни республика Агротех сервисида сизга Молия Вазирлигининг топшириғи билан текшириш чиқади шекили эхтиёт бўлинг дейишти. Орадан хеч қанча ўтмасдан прокуратура ишларимни тита бошлади. Бунга Наманган вилояти ҳудудий лизинг бошлиғининг аризаси асос бўлган эмиш. Прокуратура яни шахсан прокурор Ф.Тойировни топшириғи билан текширишни милиция терговчисига юклаб жиноий иш қўзғатишни буюрибти. Сўроқ саволлар бошланди хеч қандай айб топа олмаган терговчи мен ака прокурор билан уршиб қолмаганмисиз деди. Мен йўқ дедим. Милиция терговчиси менга прокурор мана бу аризани бериб шахсан сизга жиноий иш қўғатишимни мажбур қилябти. Бу ҳолат бўйича хеч қандай жиноят аломатлари йўқ десам ҳам қўзғатасан деб қўймаябти. Нима бўлаётганлигига тушунмаябман. Мен прокурорга бунинг учун жавоб бериб қолишим мумкин десам қўзғат дегандан кейин қўзғатавермайсанми бор бўлмаса вилоят бошқармангда қўзғатиб кел деябтди деди. Терговчи Баҳодир материални олиб вилоят тергов бўлими бошлиғига олиб кирса, тергов бўлими бошлиғи прокуроринг ифлос ишларини бизнинг қўл билан қилмоқчими олиб бориб ўзига бер деб отиб юборибти.
Бу собиқ прокурор Ф.Тойиров биринчи келган куниёқ собиқ началник милиция И.Қолдошевга нималардур дебти. И.Қўлдошев менга Маҳаммаджон кеча янги прокурор келди Ф.Тойиров танисизми деди. Мен йўқ дедим. И.Қўлдошев эхтиёт бўлинг нимагадур у сизни суриштирябти деган эди. Суриштириб билсам менга нопоклик йўллар билан жиноий иш қўзғаткизган савиясиз ва билимсизлиги туфайли жиноят кодексининг моддаларини менга нисбатан нотўғри малакалаб қамалашимга сабабчи бўлган М.Э.Қирғизбоевнинг шогирти эканлигини аниқладим. Бу лизингни аризаси кимларгадур берган вадасини бажаришга жудда қўл келди. Лекин айб топа олмай узоқ қийналишди.
Бунинг ичида вилоят ҳокими бўлган Б.Юсупов селекторда Учқўрғон Агротех сервисининг бошлиғини прокуратура уёқга буёқга судраб юрибти. Нима қилибти у ишласа халқ учун ишлайдигон бола дебти. Зу захотиёқ ўша пайтдаги милиция бошлиғи (хозирда Наманган шахар милиция бошлиғи) келиб ака прокурор мени терговчимни ҳам сиғдирмай қўйди. Вилоят ҳокимига бекор айтибсиз прокурор Ф.Тойиров баттар ғазабланди деди. Мен хеч кимга хеч нарса деганим йўқ дедим. Босим янада кучайди. Ҳатто йиғилишда прокурор Ф.Тойиров менга нисбатан ҳақларини ўндира олмаганлиги сабабли совуқ қонлик туфайли жиноий иш қўзғатганини эълон қилди. Шундай қилиб мени ишларимни титиб асосли бирор нарса топа олмади. Мени прокуратурага чақириб гумонланувчи сифатида мени номимдан зам прокурор Толибжон тушунтуриш хати ёзди. Тушунтириш хатини ўқисам мени сўзларимни ўзгартириб жиноий иш қўзғатишга мослаб қўйибти. (Бу тажрибамда бор нарса деб хаёлимдан ўтказдим) демак булар яна кимнудир менга нисбатан буюртмасини олибти деб, Тошкентда эшитган Молия Вазирлигидан сизга текшириш чиқарилади деган гап эсимга тушди.
Яна Рустам Азизовмикин деб ўйланиб қолдим. Мен тушунтириш хатимдаги қўшимча сўзларни ўчирса қўл қўйишимни айтдим. Шунда прокуратура ҳодими Толиб кўрсатинг сизга ёқмаётган жойларни деб ўша сўзларни ўчирган киши бўлиб бошқа жойларга ўзгартириш киритиб яна менга тутди. Мен ўқиб яна этироз билдирдим у хар сафар хўп деб ўзгартирган киши бўлиб яна жиноий иш қўзғатишга мослар эди. Бу ҳолат бир неча мартда давом этди. Охир оқибат Толиб асабийлашиб мен сизга шундоқ ҳам иш қўзғайман деди. Мен қўзғатинг нимага унда мени овора қилябсиз дедим. У менга боринг кетаверинг деди. Мени номимдан ёзилган тушунтириш хатларни тўплаб олиб чиқиб кетаётганлигимни кўриб қўлингиздаги хатларни ташлаб кетинг деди. Мен нима учун дедим. У буларни мен ёзганман деди. Мен бу мени тушунтириш хатимми дедим, у ҳа деди. Мен қўл қўйсам сизда қоладими дедим. У сигаретни тутатиб қалтираб устимдан ёзмоқчимисиз деди. Ёзсам сиздан сўраб ёзмайман дедим. У яна хохлаган ерингизга ёзинг деди. Мен ёзсам сиздан сўрамайман дедимку дедим. Агар сизга мени тушунтириш хатим керак бўлса ўз қўлим билан ёзаман дедим. У йўқ мен ўзим ёзаман деди. Ундай бўлса тушунтириш хатини адвокат иштирокида ёзаман дедим. У адвокат чақирайми деди. Мен адвокатни Тошкентдан ёнлайман дедим. У қанча вақт кетади деди. Билмадим бирор бир ишончли адвокат топиб гаплашиб келаман дедим. У бўпти бораверинг деди.
Эртаси куни мени яна прокуратурага чақиришди. Мен келдим Толиб менга қараб мен терговда профессионалман лекин сиз ҳам қолишмас экансиз деди. Мен бу бўлаётган ишлардан қўрқиб турар эдим. Булар шунчалик паскашликка борябтими булардан ҳамма нарса кутиш мумкин шунинг учун прокуратура эшигининг тагига келганимда чўнтагимда хеч нарса йўқлигини ва қуруқ қўл билан кириб кетаётганлигимни тасмага ёздириб кириб кетдим. Улар бирор нарса уюштириши мумкинлигидан шубха қилар эдим. Бундай қилиб тасмаларга олдиришнимни сабаби милиция терговчиси орқали чақиртиб мен билан келишволамиз деган экан. Лекин терговчи Толиб келишамиз деган сўзни орқасида бошқа нарса бор экан. У менга қараб шу ишдан бўшасангиз сиз хам қутилар эдингиз биз ҳам қутилар эдик деди. Мен кулиб юбордимда яхши ишдан чиқиб кетаман дедим. У ҳурсанд бўлиб кетдида барибр бир кун ишчиларингизга ойликни вақтида бера олмай қолар эдингиз, шундан фойдаланиб бўлса ҳам иш қўзғатишимиз мумкин эди деди. Мен ишларимни жой жойига қўйиб бироз вақт ўтгандан кейин ишдан бўшашлик тўғрисида аризамни ёзиб келаман дедим.
Бироз вақт ўтгач Тошкентга келиб аризани ёздим. Бу ерда мени ишдан бўшашимга рози бўлишмади охири мен бошлиқга бўлган воқеани тушунтирдим. Шунда иложи йўқлигини билиб рози бўлди.
Шавкат Миромонивич сиз куюниб Агротехни керак бўлса бурнимиздан қон тўкиб ташкил қилдик дедингиз ва прокурорларга Агротехларни ҳаққини ўндиришда ёрдам беришларини топширдингиз шунда прокурор Ф.Тойиров ўрнидан туриб намойишкорона қани Агротехни раҳбари деди. Мен ўрнимдан турдим шунда прокурор Ф.Тойиров менга қараб ҳақ кимники деди. Бизники дедим. Шунда Ф.Тойиров пулингни ундириб олиш югуртагинг йўқ сенларни. Мен сенлар билан ишим йўқ деб йиғилишдан чиқиб кетди. Ҳудудига теҳника керак бўлса теҳникамизни жалб қилишни билади ҳаққини ундиришда иши йўқ бу кишини.
Шавкат Миромонивич бир маҳаллар республика агротех МЧЖ МТП ни ўзини ихтиёрида бўлган комбайинларни Хайрулло Бозоров Минг булоқ туманида ҳокимлигида ишлатган эди. Республикадан менга 5 та комбайинни Учқўрғонга олиб келиб ўримда ишлатишимга беришган эди. Хайрулло Бозоров бермасликка харакат қилган эди. Республика агротех сервис МЧЖ МТП бу комбайинларни менга шартнома асосида бергани Хайрулло Бозоровга ёқмади. Мен сезябманки бу болада ҳам кек сақлаш ҳаддан зиёд кучли, бундай тоифадаги одамлар бир неча йил олдин унга нисбатан ёқмаган гап ёки ишни қилган бўлсангиз алам олмагунча тинчланмайди (Русларда бундай инсонларни злопамятный дейишадику).
Шавкат Миромонивич агротехдан кетганимдан бери хеч қаерда ишламайман. Сиздан яна бир илтимосим мени Янгиобод бўйича тергов олиб борганда мени халоллиги билан ҳимоя қилганлиги учун ишдан хайдалган А.Сатимов ва фамиляси эсимда йўқ Обиджон ва Шухрат деган ҳалол прокуратура ҳодимларини яна прокуратурада ишлашларига ёрдам беринг агар улар ўзлари қарши бўлишмаса албатта. Чунки мен 16 йилдан бери бу боллар ҳам мен туфайли ишдан кетган деб ичимни еб келаман. Сиздан илтимос мени нохақ судлаб жазо берганларга чора кўриб берсангиз мени ҳалоли пок меҳнатимни рўёбга чиқариб берсангиз болаларим ҳам отам судланган экан деган гаплардан йироқ бўлишса.
Шавкат Миромонивич мен фарзандларимни илмли билимли ва спортлар билан шуғуллантириб давлатимизга сиз бир кун марузангизда айтганингиз каби рус тили ва инглиз тилларида мулоқот қила оладигон даражада билим олдирдим. Бунинг учун мен фарзандларимга мактабдан ташқари холатда уйимда синф хонаси ташкил қилиб, уларни ўқитувчилар билан келишиб ва уларга ойлик тўлаб ёшликларидан билим бердириб келдим. Бунинг натижасида улар турли хил университетларга ўқишга кириб кетишди. Тўғри бош фарзандим мен Юридик университетида ўқишни орзу қилганлигим сабабли Юридик университетга 3 йил топшириб кира олмади. Бундан хулоса қилиб қолган фарзандларим қаттиқ таёрланишлари натижасида талабаликка муяссар бўлишти. Хозирда бир қизим Фармасевтика институтини фақат 5 баҳолар билан ўқиб энг юқори стипендияларни олиб ўқиб келмоқда. Бир ўғлим сиз орзу қилган университетга барбр кираман деб ёшлигидан орзу қилиб бир неча йил таёргарлик натижасида Юридик университетда ўқиб келмоқда. Бу фарзандимни бу касбга қизиқганлигини сезган устозлари ўқиб юрган даври ичида иккинчи курсидаёқ устозлари томонидан прокуратурада тажрибангни ортириб юр бекор юрмай деб сохани ўзлаштириши учун дарсдан ташқари вақтларда прокуратурада юришини тавфсия қилиб иш ўрганишга жойлаб қўйишибти.
Шавкат Миромонивич бу фарзандимни ҳам қанчалик тиришқоқ бўлмасин прокуратурада ишга олмасликларини билар эдим. Чунки менда ноқонуний бўлсада судланганлик бор эди. Сиз Ўзбекистонга президент бўлганингиздан кейин умидларимиз рўёбга чиқиши мумкинлигини эшитиб жуда хурсанд бўлдик. Бу бизни орзуларимиз рўёбга чиқишини янада кучайтирди.
Шавкат Миромонивич сизни прокурорларни ҳалол мутахасисларни қолдириб эски ахлатларни йўқотаман деган сўзларингиздан кейин ўша вақтларда бош прокурор бўлиб ишлаган И.Абдуллаев прокуроратура соҳасига янги кадрлар танлаш мақсадида Юридик университетда ўқиб юрган талабаларни суҳбатдан ўтказиб “Бўлажак прокурорлар клуби” ни ташкил қилди. Юридик университетда ўқиётган ўғлимни бу клубга азо бўлганлиги туфайли Тошкент шаҳар прокуратурасига йўлланма олиб астойдил малакасини ошириб юрибти.
Яна бир ўғлим Ахборот теҳналогиялар университетида грант асосида ўқиб 4 курс талабаси бўлди бу ўғлимни ҳам мақсади давлат ишларида ишлаш эди. Бу ўғлимни ҳам бу йил 3 курсни якунлаётган пайтида ДХХ ҳодимлари кейинги йилга ўқишни битирганингиздан сўнг ДХХ да ишлашни хохлайсизми деб ишга таклиф қилишган экан мендаги судланганлик борлиги туфайли уни рўйҳатга олмаган эмиш. Мен ўғилларимга агар шундай бўлса мен ўлганимдан кейин мени судланганлигимни сўрашмаса керак ўшанда қизиққан сохаларинга ариза бериб ишга киришга ҳаракат қиларсизлар дейишга мажбур бўлдим.
Шавкат Миромонивич мен И.Абдуллаев билан бирор мартда суҳбатлашмаганман лекин у кишини ҳалол инсонлигини раҳматли шогиртим Маматқулов Турсунбойдан кўп эшитганман Маматқулов Турсунбой И.Абдуллаевга Адлия Вазирлигида ишлаб юрганида яқин шогирти бўлган эди. Т.Маматқулов менга шогирт ва синглимни умр йўлдоши эди. Р.С.Азимов И.Абдуллаевга президент маслаҳатчиси лавозимига ўтган пайтларда нимадурларни таклиф қилганда кўнмаганлигини айтиб берган эди. Шунда мен Ихтиёр акангни эхтиёт қил бу одамлардан узоқ юришини илтимос қил Ихтиёр акангдақа одамлар кам бу инсон ватанимизга керак бўлади деган эдим.
Афсуски Маматқулов Турсунбой Республика Суд Ижро Департаментини ёрдамчиси лавозимида ишлаб юрган вақтларида сирли равишда оламдан ўтди. Мен бу болани бундай оламдан ўтишига хеч ишонгим келмайди. Чунки ёш бақувват ҳалол бола эди. Менинг сизга яна бир илтимосим фарзандларимни ватанимизга хизмат қилишлари учун ўзлари танлаган касбларда ишлашларига имкон беришларини илтимос қиламан. Бу фарзандларим сизни марузангизда айтканинггиздек рус ва инглиз тилида мулоқот қила олишади. Охирги 4 курс давомида сизни сўзларингизда айтилганидек 4 курс якунлагунга қадар Араб тилини ҳам ўзлаштиришни ният қилиб қўйишган.
Шавкат Миромонивич сиздан яна бир илтимосим 40 йил калхўз раиси Бўлиб ишлаган отам раҳматлини қилган меҳнатлари эвазига номини абадийлаштириш мақсадида яшаб ўтган кўчасини ва хозирда калхўз ҳудудида яқин 12 км атрофида масжид бўлмаганлиги туфайли отам раҳматлини номига халқ бир овоздан масжид қуриш учун илтимоснома киритилиб анча ишлар қилинмоқда. Ушбу масжидни қуришда маблағимиз ҳам жуда тайёр тургани йўқ. Лекин биз бу масжидни хашар усулида қуришни режалаштирганмиз. Отам раҳматли узоқ йил давлатга халқга қилган меҳнатларини инобатга олиб ушбу масжидни қуриб битказишимизда амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламан.
Ҳадисларда айтишларича бир кунлик меҳнат 60 кунлик ибодатдан авфзалдир. Яна айтишларича деҳқончилик қилганга қушлар ва қурт қумирсқалар ҳам саловатлар айтар эмиш. Одамлар билан гаплашсангиз бундай инсонлар 100-200 йилда бир мартда дунёга келади дейишади. 16-17 ёшларидан калхўз раиси бўлиб 40 йил деҳқончилик қилган меҳнатларини китоб кўринишга келтириб сизга ўқиб кўриб маслаҳат беришингизни сўраб бир нусхасини жўнатябман.
Шавкат Миромонивич бошимдан ўтган нохушликларни сизга баён қилиб бердим. Сиз мени жуда кўп орзуларимни амалга оширдингиз. Энди сиздан яна бир илтимосим ўзингизни жуда жуда эхтиёт қилинг чунки атрофингизда илонлар хали ўрмалашиб юрган бўлиши мумкин. Сизга эл юрт равнақи учун қилаётган ишларингизга мувофақиятлар тилайман. Сизга оллоҳ доим йўлдош бўлсин ва ўзи қўлласин.
Ҳурмат ва эхтиром билан
Маҳаммаджон Аҳмадалиев.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ