"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов вафот этди — Кун.ўз нашри таъзияси

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Ўтганлар ёди | 20/10/2020 01:29-     12904 марта ўқилди

Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди

Самарқанд вилояти ва Қўшработ туманининг собиқ ҳокими, сўнгги йилларда Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Аъзамхон Баҳромов 60 ёшида вафот этди.

«Бешафқат ўлим халқпарвар ва фидойи инсон, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромовни 60 ёшида орамиздан олиб кетди.

Жанозаси бугун — 2020 йил 19 октябрь куни соат 13:00да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Уч қаҳрамон» маҳалласида бўлади», дейилади туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Аъзамхон Баҳромов 1960 йил 12 январда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. У 1986 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тугатган. 1986-1992 йилларда шу институт ассистенти, аспиранти бўлган. Кейинчалик Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг катта ўқитувчиси, доценти, декан ўринбосари вазифасида ишлаган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, турли ҳокимлик, идора ва ташкилотларда масъул лавозимларда фаолият юритган.

Аъзамхон Баҳромов 2006 йилнинг декабридан 2008 йилнинг апрелигача вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган, сўнг Қўшработ тумани ҳокими (04.09.2017 – 11.11.2017) лавозимида ишлаган, 2017 йил 11 ноябрда Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасига тайинланган эди.

Марҳумнинг ўлими сабаби ҳақида аниқ маълум қилинмаган.

  • Маълумот учун, пандемия даврида ҳудудий раҳбарлар орасида бир неча ўлим ҳолатлари қайд этилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязов, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камалов, бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирус туфайли вафот этган.
  • Июль ойида Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев коронавирус қурбони бўлганди. 8 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев ва унинг ўринбосарларидан бири коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди.
  • Сентябрь ойи бошида Каттақўрғон тумани прокурори Ойбек Хўжаев вафот этганди.
  • 29 сентябрь куни Андижон вилоятидаги Хонобод шаҳри ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этгани маълум бўлди.
  • 7 октябрь куни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов ҳамда Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев касаллик оқибатида оламдан ўтгани хабар қилинди.

https://kun.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов вафот этди
  2. Устоз Тошпўлат Ҳамид — олам ичра бир олам эди…
  3. Қашқадарёлик жасур журналист Пўлат Гадоев 75 ёшида вафот этди…
  4. Таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов 79 ёшида оламдан ўтди
  5. Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди…
  6. ​Академик Саидов Мухтор Сафарбаевич вафот этди…
  7. Гулзамон Акбар: Эврил Турон инжиқликларини кўтарадиган дўст эдилар…
  8. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, полковник Икромжон Бўронов вафот этди
  9. Адабиётшунос олим ва таржимон Асил Рашидов вафот этди…
  10. Норқобил ЖАЛИЛ: БИР БАХШИ ЎТДИ, ЗЎР БАХШИ ЎТДИ (Таъзия ўрнида)
  11. Хориждаги ўзбек мухолифати фаоли Алибой Йўляхшиев вафот этди…
  12. Таъзия: Шайх Алоуддин Мансур вафот этди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.