"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Нишон ҳурликдан унмасми? (Устоз Рауф Парфи ёди)

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Ўтганлар ёди | 18/10/2020 22:21-     12802 марта ўқилди

НИШОН ҲУРЛИКДАН УНМАСМИ?..

Ўзбек шеъриятида ўзига хос мактаб яратган хассос, ҳокисор Халқ шоири Рауф Парфи ҳам бир умр қадр топмай ўтди ва “ Ўлиб хато қилмасман”, деб ўтиб кетди. Балки у бундай аччиқ дил сўзларни айтганда муносиб қадр топмаётганлиги ҳам руҳиятини эзгандир. Ҳали адабиётшуносларимиз Парфи ижодиётининг маъно қатламларини кашф этишади.

Дарвоқе Рауф Парфи шеърияти юртида муносиб баҳосини олмаган, Халқ шоирлик унвони ҳам унинг бир қатор шогирдлари Халқ шоири бўлиб кўкрак кериб юрганлардан кейин, “уялганлари”дан, ноилож қолишганидан берилди.

Ваҳоланки Туркистон ҳудудидан чиқиб, Осиё — Африка Ёзувчилари иттифоқининг “ Нилуфар”(Лотос) сийлиғини олган ягона шоир Рауф Парфидир. У ҳам 1993- йили, шоир ҳали ҳаётлигидаёқ Масква ҳамёнига тушиб, узоқ йиллар маълум қилинмай ётди. Вафотидан анча кейин маълум бўлди. Устознинг бир қатор дўстлари, шогирдлари, фарзандлари буни нишонлаш таклифи билан Ёзувчилар уюшмасига мурожаат қилишди, лекин эътиборга олинмди, ҳалигача бир тайинли жавоб айтишмайди. Бунга қандай назар билан қарайлик энди, ҳасадми, кўролмасликми? Балки ҳақгўй шоир ҳукумат катталарига ёқмас, Уюшма раҳбарлари эса катта рахбарлар юзидан ўтолмас. Устоз Рауф Парфининг камтар, камсуқум сиймоси Муҳаммад Юсуфнинг савлат тўкиб турганидан тўрроқда қўр тўкиб турса ярашмабдими?

Беқадр қадрятларимиз қадр топқайму?

Аслида буларнинг барини биз айтмасданоқ, Ёзувчилар Уюшмаси ташаббуси билан, Давлат маслаҳатчиси Хайритдин Султонов воситасида Президент эътиборига ҳавола қилинса, аллақачон ҳал бўладиган масалалар. Ёки жамоатчилик, мухлислар номидан минглаб имзо тўплаб, ўзимиз Пезидент ҳузурига киритганимиз маъқулми?

УСТОЗ ХОТИРАСИ

“Ўлиб хато қилмасман”

Рауф Парфи.

Суйиб хато қилмайин,

Куйиб хато қилмайин.

Оламнинг аламини

Туйиб, хато қилмайин.

Паймона эрта тўлиб,

Тўлиб хато қилдингиз.

Кўксингизга кун тегиб,

Яшайдиган замонда —

Ўлиб хато қилдингиз!

Баҳром ҒОЙИБ

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ АЪЗОСИ,ТАРЖИМОН ШОИР»

Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Танишинг: Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов!
  2. Mуслим Магомаев: Она…
  3. Рауф Парфи: ФИТРАТ ВА ЧЎЛПОН ШЕЪРИЯТИ ҲАҚИДА
  4. 28 март — Буюк шоир Рауф Парфи хотираси куни…
  5. Малик Боймуҳаммад: Шоир билан сўнгги суҳбат…
  6. Ўлмас Умарбеков. Ҳотамтой (ҳикоя)
  7. 19 aprel — Iste’dodli adabiyotshunos olim Bahodir Sodiqov (1959 — 1980) tavalludi kuni.
  8. Muhammad Yusuf. Shoir hayoti va ijodiga bag’ishlangan hujjatli film
  9. Исмоил Тўхтамишев: Шеърлар… («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  10. Эркин Воҳидов. Улуғ устоз Миртемир билан видолашув («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  11. Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…
  12. 20 ОКТЯБРЬ — УСТОЗ ОДИЛ ЁҚУБОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 90 ЙИЛЛИГИ…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.