"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бошга синовли кун тушиб (Устоз Миртемир ёди)

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Ўтганлар ёди | 18/10/2020 22:18-     12820 марта ўқилди

БЕҚАДР ҚАДРИЯТЛАР ҚАДР ТОПҚАЙМУ?..

БОШГА СИНОВЛИ КУН ТУШИБ…

Миртемир (Турсунов) 1910-йилда Туркистоннинг Эски Иқон қишлоғида таваллуд топган.

Бошланғич таълимни қишлоқда олган Миртемир 10 ёшида Тошкентда таълим олаётган қариндошлари билан шаҳарга келиб, шунда таълим-тарбия олиб, улғайди. Унинг ўсмирлиги, ёшлиги Октябр инқилобининг суронли йилларига тўғри келди.

Шоир педагогика техникумида ўқиб юрган кезларидаёқ фаол ижод қилиб, ижтимоий ҳаётга муносабат билдириб келди. Кейинчалик пойтахт Самарқандда таҳсил олар экан, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Йўлдош Охунбобоевга котиблик қилди.

Шу ерда у Ҳамид Олимжон билан дўстлашади. Елкама-елка хизмат қилади.

Катта истеъдод эгаси бўлган Миртемир элга танилади. Кетма-кет китоблари нашр этилади. 20-аср етакчи шоирларининг қарийб ҳаммаси Миртемирнинг шогирдлари, Ўзбекистон Халқ шоирлари қаҳрамонлар Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповлар, Халқ шоирлари Рауф Парфи, Тўра Сулаймонлар ва бошқа таниқли шоирлар Миртемирни улуғлаб, устозлари шаънига мадҳиялар битишган.

Лекин, академик Наим Каримов эътироф этганидек «тириклигида ҳам, ўтганидан кейин ҳам қадр-қиммат топмаган буюк ўзбек шоири» қатағон йилларида бошига синовли кун тушиб, қамалиб ҳам чиқади, Уюшма аъзолигидан ўчирилиб,бир муддат ишга ҳам қўйилмайди…

Мана бугун ,,Адиблар хиёбони,, барпо этилиб, адабиётимиз дарғаларига ҳайкаллар ўрнатилди, хотиралари абадийлаштирилди.

Устозлари эътироф этилмаган бир қатор улуғларимиз савлат тўкиб туриши эриш туйиларкан. Устоз Миртемир кетаётиб, ,,мен учун йиғлашсин, мен йиғлаб бўлдим,, деган эди. Бугун қанча йиглаб қўмасасак-да, хотирасини абадийлаштиришга ҳафсаласизлик қиламиз.

Каъбамсан шеърият, деб муқаддас билган шеърият майдонида довруғ солган бўлса-да, ҳаётда жуда камтар, таъбир жоиз бўлса, ҳокисор яшаб ўтган шоирга эътироф этилиш энди шарт эмас, бу балки бизга, келажак авлодларга керак. Шундай улуғ қадриятларимизни қадрлай билишни қачон ўрганамиз.

Яна бир гап, бу йил кузда Миртемир тааллудининг 110 йиллигини отаюрти Туркистонда кенг миқёсда нишонлашга тайёргарликни бошлаб юборишган.

Ўзбекистонда-чи, ҳали ўйлаб ҳам кўришмаган бўлса керак.

ЭҲТИРОМ

Устоз Миртемир таваллудининг

110 йиллиги олдидан.

Сирдарёдай айқириб,

Жўшиб ўтдингиз, устоз.

Эл дардини ашъорга,

Қўшиб ўтдингиз, устоз.

Ўн ёшдан Тошкан кетиб,

Туркистоннинг ёдини,

Қучиб ўтдингиз, устоз.

Осмондаги сор бургут,

Учиб ўтдингиз, устоз.

Эрта паймона тўлиб,

Олтмиш саккиз ёшдаёқ,

Шошиб ўтдингиз, устоз.

Лекин, шу ёшингизда,

Қанча-қанча довонлар,

Ошиб ўтдингиз, устоз.

Битта Сиз билганни биз,

Билолмай қолавердик.

Сизни қўмсаб юраклар,

Чарчаблар толавердик.

Сизнинг шеърдан минг маъно,

Минг хил руҳ олавердик.

Ашъорингиз бу дунё,

Тургунича тургайдур.

Яна қанча авлодлар,

Дарёга тўш ургайдур.

Теран дарё, чўнг дарё,

Тубига чўмавердик.

Дийдор ширин, ғанимат,

Армонимиз дилларнинг,

Тубига кўмавердик.

Ашъорда яшаяпсиз,

Бу умрни юзталаб.

Изингиздан изталаб,

Келаяпмиз бизлар ҳам,

Гоҳ юриб, гоҳ тиззалаб.

Ҳали минг яшайсиз Сиз,

Довонлар ошгайсиз Сиз.

Амудайин, Сирдайин,

Айқириб тошгайсиз Сиз.

“Ёдгорлик”ни варақлаб,

Қиёматлик дийдорга,

Ғанимат, деб шошгаймиз.

Барча бойлар талабдир,

Бизлар ҳамон Сизталаб.

Бизлар ҳамон Сизталаб:

Сизнинг шаън ёдингизни,

Қучиб ўтгаймиз биз ҳам.

Изингиздан лочиндай,

Учиб ўтгаймиз биз ҳам.

Дийдорингизга шунда,

Бизлар ҳам етгаймизми?

Сиз жаннати Одамсиз,

Бизлар аросатда жон.

Дийдорингизни қўмсаб,

Армонда кетгаймизми?

Ёки бахтимиз чопиб,

Изингизни кўзларга,

Тўтиё этгаймизми?

Ғойиб, тиконли йўлда,

Чуқур чоҳлар қазгайман.

Бу чоҳларга ногаҳон,

Ман ўзим йиқилгайман.

Дийдорингизни қўмсаб,

Кунда “ёҳу” қилгайман.

Сизни тирик кўрмадим,

Ман бағримни тилгайман!

Қучолмаган ёдингиз,

Ман муқаддас билгайман!

 

Баҳром ҒОЙИБ

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ АЪЗОСИ, ТАРЖИМОН ШОИР

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. 15 январь ҳам, 20 январь ҳам Нозим Ҳикмат туғилган кун…
  2. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари (2)
  3. Бугун бетакрор ёзувчи Шукур Холмирзаев туғилган кун…
  4. Нодир Норматов: Тоғни яқиндан кўриб бўлмайди…
  5. Эшқобил Шукур: Эҳ, акам-а, акам… (Шукур Холмирзаев ҳақида хотиралар)
  6. Mуслим Магомаев: Она…
  7. Малик Боймуҳаммад: Шоир билан сўнгги суҳбат…
  8. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (15-18)
  9. Muhammad Yusuf. Shoir hayoti va ijodiga bag’ishlangan hujjatli film
  10. Иқбол Мирзо. Қўнғироқ («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  11. 17 МАЙ — ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
  12. Сиз севган адиблар — Тоғай Мурод. От кишнаган оқшом (қисса)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.