"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Шакар дунё бўйлаб 5 фоизга арзонлади, Ўзбекистонда 23 фоизга қимматлади — Озодлик

Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар, Муҳокама учун мавзу | 18/10/2020 00:45-     10576 марта ўқилди

Шакар дунё бўйлаб 5 фоизга арзонлади, Ўзбекистонда 23 фоизга қимматлади

октябр 17, 2020

 

Охирги вақтларда гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотларининг нархи кескин ошди. Дунё бозорида ўтган 9 ойда ўсимлик ёғи 15 фоизга, Ўзбекистонда эса 26 фоизга ортган. Шакар нархи 5 фоизга камайишига қарамасдан, Ўзбекистонда 23 фоизга қимматлаган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан 16 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилгани тўғрисида давлат раҳбари расмий сайти хабар қилди.

Йиғилишда ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари атрофлича муҳокама қилингани хабар қилинди.

– Бугундан барча чораларни кўриб, амалдаги тизимни ўзгартирмасак, эртага қиш ва баҳор ойларида қийин бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириб, бозордаги нарх-навони арзон қилсак, одамларни, айниқса, кам таъминланганларни рози қила оламиз, – деган Шавкат Мирзиёев.

Видеоселектор йиғилишида вилоятлар ҳокимлари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ойма-ой узлуксиз таъминлаш режалари юзасидан ҳисобот берди, дейилган расмий хабарда.

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  2. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга: Ғаффор Ҳотамов ҳақидаги суд очеркини ўқиб…
  3. Ўзбекистонда сиёсий курашлар жадаллашмоқдами?
  4. «Дунё ўзбеклари»га россиялик ўзбек ҳайдовчиларидан шикоят. «Озодлик» ва «ББС» диқққатига!
  5. “Қора ниқобли”лар «Баҳо Шакар»нинг ота-онасини уйидан кўчирди
  6. Сиëсий қочқинлар Ўзбекистонга бора оладими?
  7. «Озодлик» радиоси: Ватандаги ваҳимали ва ваҳшиёна воқеалар важоҳати…
  8. Бухорода 47 ёшли эркак ота-онасини ёқиб юборди
  9. Андижонда норозилик намойиши — «Инсон ва Қонун» туркумидан
  10. Cевгисига етиша олмаган ЎзМУ талабаси ўзини ўлдирди
  11. Бухоролик она МХХни тадбиркор ўғлини уриб ўлдирганликда айбламоқда
  12. Президент маъмуриятига қарашли резиденцияда «гуруҳли фоҳишабозлик»
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.