"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Муҳаммаджон ОБИДОВ: ДУО ВА ТИЛАКЛАРНИНГ КУЧИ…

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Муҳаррир танлови | 14/10/2020 23:53-     10921 марта ўқилди

Мухаммаджон Обидов 
ДУО ВА ТИЛАКЛАРНИНГ КУЧИ
Ассалому алайкум!
Бу бало хар кимда хар хил ўтар экан. Ажойиб инсон — синфдошимни бир кунда олиб кетди.
Кейин билсам беғубор ва покликда ўрнак — Мухаммаднозимга хам шафқат қилмабди.
Қурбон исмли бир ўзи оламни мехрга тўлатадиган хамкасбимиз бор эди. У хам…
Касаллик бизни четламади.
Аммо, касалхонада туриб хам ишлайверибман. Охир оқибат батамом йиқитди.
Дастлаб 45, бир кун ичида 60, 70, 85 фоизгача ўпка ишламай қолди. Бир парчагина нафас билан тирик олиб қолишга харакат қилдилар. Қулоғимга ғира-шира чалинган сўзлар шу эди:
— Жон тоғажон, ухлаб қолманг, кўзингизни очинг! (Хамширанинг илтижоси. Кейин айтишларича ухлаб қолсам уйғониш муаммо экан…)
— У него крепкое сердце. Мы его не сдадим! (Россиялик врачлар сухбатидан)
— Сатурация кескин тушиб кетди, кислород босимини кучайтиринг!
Бугун вилоят ССБ бошлиги Хусан Хасанович кўргани келиб бир гап айтди.
— Ушанда биз ўзимиз хам тўлиқ ишонмас эдик… соғайиб кетишингизга.
Ха, инсон умри Юлдуз Усмонова кушиғидаги каби «бир тугмача йўл»га тенг экан.
Оллохнинг мархамати, шифокорлар саъй харакати ва албатта Сиз азизларнинг дуо ва тилакларингиз мени яна хаётга қайтарди. Энг оғир дамда ўғлим Сизларнинг дуоларингиз ва тилакларингизни бир бир ўқиб берар эди..
Хуршид ака Дўстмухаммедовнинг дардли ўтинчи ва хитоби, Хусан Эрматовнинг мурожаати, Норқобил Жалилнинг жарангдор қўнғироғи, Навбахор Имомова, Исмат Хушевларнинг куйинчаклик билан йўллаган овозлари, юзлаб бу ерда номлари келтирилмаган, аммо аллохнинг дўстлари бўлган касбдош, ФБдошларнинг дуолари менга дори-дармондан-да кучлиси — яшаш учун курашга куч-қувват берди.
Бугун хам шифохонадаман. Яқин кунларда рухсат берамиз, дейишди.
Барча беморларга шифо берсин. Ўзингизни эхтиёт қилинг. Мени дуо қилганларга яратган мархаматли бўлсин!
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Муҳаммаджон Обидов: Давлат маслаҳатчисининг сайёр қабули
  2. Мамадали Маҳмудовнинг юрак операцияси муваффақиятли якунланди…
  3. БИЗНИ БИРЛАШТИРГАН РИШТАЛАР (Ўзбекистон — Хитой алоқалининг янги босқичи)
  4. Солиқ қўмитаси собиқ раҳбари Ботир Парпиев яна бир лавозимдан бўшатилди
  5. Одил Ёқубовнинг биз билмаган ҳаётий сабоқлари ҳақида рафиқаси хотирлайди
  6. Бош муҳаррир И.Хушевга: Рустам Қосимов ҳақидаги мақолага имомлар номидан шарҳ
  7. Исмат Хушев билан юзма юз 2 январь 2020 йил Канада Бугуннинг тўртинчи дастури
  8. Президент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди
  9. Президент хавфсизлик хизмати ходимлари маошларини хайрия қилдилар
  10. «Ўзбекистон 24» телеканали ўз ходими коронавирус юқтирганини рад қилди
  11. Ўзбекистонда — Китобда янги миллий боғ ташкил этилади
  12. Китоб геология боғига ер участкаси ажратилади…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

3 комментария

  1. Шахси фикр:
    17/10/2020 в 14:54-

    Баъзи комментария езувчилар мусулмонларга «диндорлар», » исломчилар» ва хатто «террористлар»,— деб тамга босишни хуш куришади. Мана шу кишиларга савол,— сиз узларингиз кимсизлар, укимишли олим булиб кетганмисизлар, унда нимани уддасидан чикиб келажак авлод учун фойда келтиргансизлар?. Кимларнинг авлодидансиз, таги-тугингизни тайини борми, агар тайини булса, ота-боболарингиз динини жиндакгина хурмат килмайсизларми?. Мусулмонлар насихат килишса акллилик килганга утиб коладими?. Сизлар кимлардир уз фойдаси йулида тутган сиесатида хак гап айтган мусулмонларни хар хил йуллар билан коралаб юритаетган пропагандаси тузогига тушиб колган манкуртмасмисизлар узи?.

    Ответить
  2. Men:
    16/10/2020 в 15:01-

    Шу диндорлар Жуда ургатувчи булиши яхши куришади да

    Ответить
  3. Asadbek Solihov:
    15/10/2020 в 21:14-

    КАДИМГИЛАР УЛГАН БИЛАН ЕР ТУЙМАЙДИ…..ДЕБ КУЙИШАР ЭКАНЛАР.
    АЛЛОХ КАЙТАРИБ БЕРИБДИ ДЕМАК ЭНДИ АЛЛОХГА КАЙТИШ ХАМ КЕРАК УРТОК ОБИДОВ!!!!!
    ЯЪНИ ЭНДИ САКОЛНИ БАРАЛЛА УСТИРИБ МАХАЛЛА КУЙГА АРАЛАШИБ, КОТТА КИЧИКЛАРНИ ДУО КИЛИБ,
    ЖУМЪА КУНЛАРИ ЖУМЪА НАМОЗЛАРИГА КАТНАШИШ…БАНДАЛИК САБАБ ЙУЛ КУЙГАН ХАТО ВА КИЛИНГАН ГУНОХЛАРГА ТАВБАЛАР КИЛИШ ВА ЭНГ МУХИМ ИШ;
    КОЛДИРГАН НАМОЗЛАРНИ ТУЛАШ КЕРАК ЯЪНИ УКИБ АДО КИЛИШ КЕРАК.
    ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ!!!!
    АЛЛОХ ШИФО БЕРГАНИ РОСТ БУЛСИН!!!
    ФАРЗАНДЛАРИЗ ВА ЯКИНЛАРИЗ БАХТИГА ОМОН БУЛИНГ!!!!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.