Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга уйсиз қолган инсондан мактуб
Ўзбекистон Республикаси
Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Нусхаси:
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий тараққиёт ва
Камбағалликни қисқартириш
Вазирлиги
Тошкент шаҳар хокимлиги
Тошкент шаҳри халқ қабулхонаси
Тошкент вилояти, Тошкент
тумани, Қушқўнди ҚФЙ,
Шабнам кўчасида вақтинча
яшаб келувчи Муминов Санген
Наримановичдан
Тел: 94 669 53 70
МУРОЖААТНОМА
Ҳурматли Юртбошим!
Маълум қилмоқчиманки, мен Муминов Санген Нариманович-1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилганман. Оилалиман, 3 нафар вояга етмаган қиз фарзандларимизни турмуш ўртоғим билан тарбияламоқдамиз. Мен илгари оилам билан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Сузук ота кўчаси, 61 – уйда рўйхатда турганмиз, 2018 йилларда бу ҳудуддаги уйлар бузилди, ундаги яшовчиларни эса Самарқанд дарвозаси кўчасидаги янги қурилган кўп қаватли уйлардаги хонадонларга кўчиришди, бу орада мен яшаб турган хонадоним авариявий, эски ва жой етишмаганлиги учун вақтинча қариндошимнинг уйида яшаб туришимга тўғри келди. Ўша пайтлар мен барча керакли ҳужжатларни маҳаллада аҳолини уй билан таъминлаш мақсадида тузилган Штаб мутасаддиси Сардор исмли шахсга олиб бориб берганман, у кўриб чиқишни ваъда қилган, аммо бу борада ҳеч қандай ҳатти-ҳаракат қилмаган. Бундан ташқари, шу маҳалланинг раиси менга “қўлингадн келганини қил, ана судга бор, суд ҳаражатларига куйганинг қолади холос, сенга уй берилмайди” қабилидаги гапларни қилган. Юқоридаги хонадонда яшаганимизни тасдиқловчи қўшнилармиз ҳам бор. Афсуски, номаълум сабабларга кўра, бизга янги уйлардан хонадон берилмади ва оилам билан сарсон-саргардонликка гирифтор этилиб, тақдирнинг аянчли ҳукмига итқитилдик. Айни пайтда Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Қушқўнди ҚФЙ, Шабнам кўчаси, рақамсиз уйда қариндошимнинг уйида вақтинча яшаб келмоқдамиз. Бу йиллар орасида, адолатсиз ишлардан кўп бора сиқилишим натижасида инсульт касаллигига чалиниб, 1-чи гуруҳ ногиронига айландим.
Афсуски, инсонни, айниқса оддий инсонни олий даражага кўтарувчи Сиз олиб бораётган ислоҳотлар, инсон тақдирини ўйламайдиган айрим амалдорлар туфайли юрмаётганини ўз дардманд танамда синаб кўрмоқдаман. Наҳотки мендай ногирон одамни шу адолат ҳукм сураётган замонда уйсиз ташлаб қўйилса, ахир мен янги уй олишга хақдор эмасмидим, энди мен 3 та қизим-оилам билан қаерга бораман, яхшики, оддий одамлар ёрдам бериб, вақтинча уйларида яшаб юрибман, аммо уларнинг ҳам ўз оилалари бор, вақти келиб бу омонат уйни тарк этишимни инсонгарчилик юзасидан тушуниб етаман. Ҳозирда аянчли аҳволга тушиб қолганимдан азоб чекмоқдаман, бу ёғига биз қандай яшаймиз, касал ҳолимга қизларимни қандай қилиб узатаман, ўз уйим бўлмаса?! Ким бизни аҳволимизни тушунади, Сиз тушунмасангиз?! Ёрдам беринг муҳтарам Шавкат ака, менга бировнинг эмас ўз уйимга эга бўлиш хуқуқимни тиклаб беринг.
Шу муносабат билан, менга қонуний уй ажратилиши масласини кўриб чиқиб, адолатли қарор қабул қилишингизни сўрайман.
Кўп ҳурмат билан,
Муминов С.Н 14.10.2020 й.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ