Оддий электрчиликдан президентликкача. “Миллат пешвоси” ҳақида баъзи фактлар
Электрчиликдан президентликкача. “Миллат пешвоси” ҳақида қизиқарли фактлар

Аввал хабар берганимиздек, Тожикистон тарихидаги олтинчи президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, амалдаги президент Имомали Раҳмон 90,92% овоз билан ғалаба қозонди.
Sputnik Тожикистон манбаси “Миллат пешвоси”, президент Имомали Раҳмон ҳақида қизиқарли фактларни эълон қилди:
-У 28 йилдан бери мамлакат бошлиғи (улардан 26 йили — президент сифатида). Кечаги сайловлардаги ғалаба келаси йил Раҳмон ҳокимиятдаги йиллар сони бўйича қозоқларнинг собиқ етакчиси Нурсултон Назарбоев билан тенглашиб, кейин уни ортда қолдиради дегани;
-Имомали Раҳмон олти марта қилинган суиқасддан омон қолди. Биринчи ва энг шов-шувлиси–1997 йил апрелда, тарихий тинчлик шартномаси имзоланишидан ва фуқаролар уруши тугашидан бир неча ой олдин содир бўлган. Охиргиси маълум қилинмаган;
-У қўлида автомат билан қуролли можарода қатнашган постсовет ҳудуди президентлари орасида ягонаси. Мамлакат учун энг қайноқ вақтда у отрядлардан бири таркибида жанг қилган;
-Тожикистоннинг бўлажак раҳбари 1971-1974 йилларда Тинч океани флотида денгизчи сифатида ҳарбий хизматни ўтаган.
-У Маккага бориб, тўрт марта ҳаж қилган;
-Раҳмон тириклигида Тожикистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган мамлакатдаги ягона одам;
-МДҲ раҳбарлари орасида энг кўп фарзандли ота — етти қиз ва икки ўғили бор;
-Сиёсий карьерасидан олдин у электрчи ва совхоз директори бўлиб ишлаган.
Хожиакбар Хамидов деган ашулачи булар эди ва шу киши бир кушик айтганди….адашмасам сузлари маъноси куйидагича эди;
Умрни утган хар кичик лахзаси окибат уз кадрин албат суроклар ми????шу каби сузлар эди.
Хар кимга вакт уз бахосини беради десак тугри булса керак.