Амир Худойберди: Ягона Ҳозиқ У, чиқарма ёддан, Насибанг бор, умид узма ҳаётдан!
АМИР ХУДОЙБЕРДИ
ИЗҲОР
(Сонет)
Зилзила соларкан юракка гоҳо
Яқинлар сукути, дўстнинг жимлиги.
Бошингга тушмасин бир иш, илоҳо,
Ўшанда билинар кимнинг кимлиги.
Беморлик бўғзимга солди бугун чанг,
Билинар дунёнинг ғурбат, ғамлиги.
Ўртада дард билан кечар қаттол жанг,
Қандай соз тегрангда дўстнинг жамлиги.
Самовот очилгай, сочилгай сафо,
Чекинур хасталик, кўнгил хорлиги.
Дард ариб вужуддан, топгайсан, шифо,
Ўзининг ёрлиги дўстнинг борлиги
Ягона Ҳозиқ У, чиқарма ёддан,
Насибанг бор, умид узма ҳаётдан!
10.10.2020
6.26
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ