Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида биринчи қор ёғди (фото)
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида биринчи қор ёғди (фото)
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида биринчи қор ёғди. Бу ҳақда «Дарё»га туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Ўктам Тошбоев маълум қилди.
Фото: «Дарё»
Ўктам Тошбоевнинг маълумот беришича, қор туман марказидан 150-170 километр узоқликдаги Ойбек ва Дуоб қишлоқларида ёғган.
Фото: «Дарё»
«Бугун яна беш юз йиллик арчалар қалин қор билан қопланди. Қиш ғамини ёзда кўр, деганларидек, бу йил қишнинг эрта келишини мутахассислар қаторида фасллар бўйича йил давомида кузатишлар олиб борувчи кексалар ҳам башорат қилишмоқда. Демак, қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Буни айниқса, бугунги пандемия шароитида таълим муассасалари раҳбарлари чуқур ҳис этишлари лозим», — дейди Ўктам Тошбоев.
Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»
Тошбоевнинг маълумот беришича, Ойбек қишлоғида туман ХТБга қарашли 5 та мактаб ва 5 та филиал, Дуобда эса 6 та мактаб ва 1 филиал жойлашган.
Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 апрелида ҳам ушбу ҳудудда қалин қор ёғганди. Шунингдек, Деҳқонободда бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни кузатиш имконияти ҳам бор.
Мавзуга доир: Баҳор фаслида Деҳқонободда қор ёғди (видео)