"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида экспорт кўрсаткичлари юксалмоқда

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Ўзбекистон | 11/10/2020 23:17-     13207 марта ўқилди

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида экспорт кўрсаткичлари юксалмоқда

Мураккаб пандемия шароитида ҳам Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилмаган ҳолда, маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга узлуксиз экспорт қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Хитой, Туркия давлатларига 74 минг 592 тонна мис катоди экспорт қилиниб, режа 113,3 фоизга бажарилган.

Ўтган даврда Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон ва украиналик истеъмолчилар учун 3021 тонна мис қувурлари юборилиб, экспорт режавий вазифаси 126,9%га бажарилган.

Сир эмаски, рух металлига йилдан йилга талаб ортиқ бормоқда. Ўтган 9 ой давомида Россия, Туркия ва Украина давлатларига 55819 тонна рух металли етказиб берилган.

Кимё саноатида кенг фойдаланиладиган сульфат кислотаси экспорт режаси ҳам 121,6%га бажарилди. Хусусан, қозоғистонлик ҳамкорларимизга ўтган давр мобайнида 34052 тонна сульфат кислотаси экспорт қилинган. Шунингдек, қўшни давлатга 79375 тонна қўрғошин концентрати жўнатилиб, режа 136,4%га уддаланган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг фойдаланиладиган мис купороси экспорти борасида ҳам қувонарли натижалар қайд этилган. Комбинат томонидан ишлаб чиқарилаётган ушбу маҳсулотнинг асосий харидорлари бўлган Польша, Украина, Беларусь, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Индонезия давлатларига 5539 тонна мис купороси юборилган ҳолда режа 131,9%га адо этилди.

Қаттиқ қотишмали материаллар тайёрлашда асқотувчи молибден металли экспорти бўйича режа 106,4%га бажарилди. Ушбу металлнинг асосий харидори Нидерландия давлати бўлиб, ўтган ҳисобот даврида голландларга 490 тонна молибден етказиб берилган.

Маълумки, ҳозирда комбинат мутахассислари томонидан ноёб ва нодир металларни олиш бўйича самарали изланишлар олиб борилиб, қувонарли ютуқларга ҳам эришилмоқда. Олинаётган ноёб металлар экспортга йўналтирилиб, хорижда эътироф этиляпти. Жумладан, 2020 йил январь-сентябрь ҳолатига ана шундай қимматбаҳо металлар сирасига кирувчи рений экспорт режаси 361,6%га, шунингдек, теллур экспорти 176,7%га, селен экспорти 320%га бажарилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Қурилиш соҳасида асосий материал ҳисобланган цемент ва портландцемент экспорти бўйича натижалар ҳам қувонарли. Жумладан, ўтган даврда 6064 тонна порландцемент Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларига экспорт қилинган. 116516 тонна цемент маҳсулотига эса қўшни Афғонистон давлати харидор бўлган.

ОКМК Ахборот хизмати

https://kun.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Дилмурод ЖУМАБОЕВ: СПОРТГА ОШНО ЎЗБЕКИСТОН
  2. Шармандага шаҳар кенг! Бугун Сурияга мағлуб бўлган терма жамоамиз аъзоларига
  3. Андижонда халқаро илмий амалий анжуман ўтказилди
  4. Қашқадарё инвестиция форуми: яхши имконият ва янги лойиҳалар намойиши
  5. Янгиланаётган Ўзбекистон: ўн йилда 14 миллион, уч йилда 15 миллион сайёҳ келди
  6. Юксакларда ҳилпирар юртим байроғи — ЎзА
  7. ​Сайлов – 2019: Халқаро матбуот марказида брифинг​
  8. Каримовдан кейинги давр: Ўзбек-тожик чегараси миналардан тозаланди — ББС
  9. Қозоғистондаги этник тўқнашувда ўлганлар сони 10 кишига етди (ВИДЕО)
  10. Сирожиддин Саййид: Сурхон боғларида гул тўкди ўрик…
  11. ЎзА: Корхона бошқаришни талабалар эплай оладими?
  12. Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло Юсупов вафоти муносабати билан ҳамдардлик
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.