"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сизгадир илк раҳмат, азиз инсонлар, Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур!

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Маданият ва Санъат | 01/10/2020 00:23-     13842 марта ўқилди

Абдулла Орипов

МУАЛЛИМЛАРГА

Нечоғ бахтиёрман, таъзимда шу тоб
Сизнинг шаънингизга битмоқдаман байт.
Не одам бўлардим, қўлимда китоб
Бирор ҳарф танимай турсайдим лоқайд.

Сиз-ку «Алифбо»дан «Қомус»гача то
Бари-барисини танитган устоз.
Илк бор Сиз кўрсатган дурахшон Зуҳро
Букун шеърим ичра ташбеҳдир мумтоз.

Сиз мўъжаз юракда ёқолган ёғду
Оқибат қуёшдек соча олур нур.
Буюклар ҳаққига қасамёд гап бу:
Сиздан бошланади асли Тафаккур.

Оламда кўп эрур муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.
Сизгадир илк раҳмат, азиз инсонлар,
Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур!

Абдулла Орипов

Муаллим

Муаллим ҳақида сўзим ушбудир:
Муаллим камолот ичра кўзгудир.
Ўқидим Геродот, тарихни кўп бор,
Форобий, Дантени такрор ва такрор.
Барини ўқидим, лол қолди ақлим,
Барига устозсан ўзинг, муаллим.
Алишер қалбига солган сеҳр-файз
Сенсан,эй муаллим, устоз Абул-Лайс.
Қутлуғ хонадонда қутлуғ калом бу,
Ҳамид Олимжон бу, Ғафур Ғулом бу.
Буюк Темур сендан топгандир таълим,
Сен шундоқ, азиз зот, азиз муаллим.
Рост айтсам, ўзингсан энг аввал даҳо,
Сен ҳаёт ганжида дурри бебаҳо.
Улуғ айёмингда шеърий калом бу,
Шогирдлар номидан қутлуғ салом бу .

1972 йил

✍️ Абдулла Орипов

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдулла Орипов: Сен барҳаёт онамсан, Ватан…
  2. 21 март — Севимли шоиримиз Абдулла Орипов туғилган кун: «Биринчи муҳаббатим»
  3. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (5-мақола)
  4. Жунбушга келмоқда замин бетўхтов, Гўё бошлангандек мудҳиш бир ўйин — А.Орипов
  5. Абдулла Орипов: Рафиқамга — Сен борсан, мен учун бу олам гўзал…
  6. Буюк ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг янги шеърлари — ДўЗ архивидан
  7. Абдулла Ориповни ёд этиб: ВАТАН ҲАҚИДА ИККИ ШЕЪР
  8. Ёруғ кўрай, дедим шу тунд дунёни, Мудҳиш совуқларда қолсам ҳам музлаб — А.Орипов
  9. Абдулла Орипов: Ҳуррият, муқаддас байроғим ўзинг…
  10. Абдулла Орипов: Оллоҳим, оқ йўл бер, кетар чоғимда…
  11. Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг янги ёзган гўзал шеърлари
  12. Абдулла Орипов: Кабатуллоҳ (Ўтганлар ёди» туркумидан)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.