"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Эркинжон Турдимов: Ўктам Барноев вафоти ҳақидаги хабар қалбимни ларзага солди…

Бош мақола, Муносабат, Ўтганлар ёди | 20/09/2020 21:38-     11522 марта ўқилди

Image may contain: 1 person, sitting
Эркинжон Турдимов

 

Бош вазир ўринбосари, таниқли раҳбар Ўктам Исаевич Барноевнинг вафоти тўғрисидаги нохуш хабар қалбимни ларзага солди.
Яқин кунларгача давлатимиз раҳбари ғояларини амалга ошириш учун фидокорона фаолият кўрсатиб турган, бош вазир ўринбосари сифатида вилоятимизга келиб, ердан унумли фойдаланиш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш, деҳқончилик маданиятини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларимизни ўрганиб, соҳани ривожлантириш учун қимматли ёрдам ва маслаҳатлар берган инсонни йўқотиш осон эмас.
Бундан ташқари 20 йил давомида бир сафда ишлаш жараёнида бир-биримиздан ўрганиб, яқин дўст, маслакдош бўлиб қолгандик.
Ўктам Барноевнинг бевақт вафоти Ўзбекистон халқи, хусусан самарқандликлар учун жуда оғир жудолик бўлди. Негаки бу инсон мураккаб шароитда Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаганида бу кўҳна юртнинг фидойи, садоқатли фарзандига айланиб улгурган эди.
Оддийлиги, ҳалоллиги ва ташаббускорлиги билан одамлар меҳрини қозонди. Вилоятда, хусусан, Самарқанд шаҳрида жуда кўп ибратли ишларни амалга оширди.
Ўктам Исаевич Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг чинакам билимдони ва фидойиси эди. У кишининг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан Бухоро ва Самарқандда, ҳатто бошқа вилоятларда бошланган ибратли тажрибалар самарасини бераётир.
Бу инсон мамлакатдаги барча раҳбар ходимлар ўртасида ҳам катта салоҳиятга ва ҳурматга сазовор эди.
Мен дўстим ва кўпйиллик биродарим, жонкуяр ҳамкасбим Ўктам Исавич Барноевнинг бевақт вафоти муносабати билан ушбу қайғули кунларда барча самарқандликлар ва шахсан ўз номимдан марҳумнинг оила аъзолари, қариндошларига, бухороликларга, республика жамоатчилигига чуқур таъзия изҳор қиламан.
Ўктам Исаевичнинг номи республика мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида қилган яхши ишлари, қолдирган ибратли фазилатлари қаторида қалбимизда доимо абадий яшайди.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Қодиржон Ботиров ҳақидаги мақолага илк муносабат (3)
  2. Ислом Каримовнинг шифокори унинг тоби қочган кунни ёдга олди
  3. Азим Суюн оламдан ўтди… «Ўтганлар ёди» туркумидан
  4. Тупроқни ўрганиб, тупроққа кетган олим ҳақида марсия
  5. Мухтор Алиев: Ёднома — АЗИМЖОННИ ЭСЛАБ…
  6. Мамадали МАҲМУДОВ: АЛВИДО, АБДУРАҲМОН ДЎСТИМ! (ЁДНОМА)
  7. Амирқул КАРИМ: УЛҒАЯЁТГАН СОҒИНЧ
  8. Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов вафот этди…
  9. Исмат Хушев номига келган дил рози ва хатлардан намуналар… (1)
  10. Эврил Турон: Мен “ББС”, “Озодлик”, “Дунё Ўзбеклари” ходимларини тўғри тушунаман…
  11. Исмат Хушевнинг Хайриддин Султонов ҳақидаги танқидий мақоласини ўқиб…
  12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга адвокат Эргаш Эшмуродовдан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.