"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бош прокурорга савол: 6000 доллар билан қўлга олинган мулозим нега қўйиб юборилди?

Ватандан хабарлар, Демократия сабоқлари, Инсон ва қонун | 19/09/2020 00:35-     11888 марта ўқилди

6000 ДОЛЛОР БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНГАН МУЛОЗИМ ҚЎЙИБ ЮБОРИЛДИ…

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Н.Йўлдошев,

Ўзбекистон Уй- жой коммунал

хизмат вазири М.Салиев,

Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматов,

“Дунё ўзбеклари” халқаро интенет газетаси,

“Озодлик” радиоси ва барча ОАВга.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,

7-мавзе, 54-уй, 23 – хона манзилида

жойлашган “ALI AKBAR BFRAKA PLYUS”

MCHJ раҳбари Муҳиддин Бекходжаев

томонидан

НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ОЧИҚ

МУРОЖААТ

Бош прокуратура, ДХХ, Ҳарбий прокуратура бирга ўтказган тадбирда 6000 АҚШ долори олган С.Ёдгоров нега қўйиб юборилди, Ўзбекистон Уй- жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг айрим мулозимлари томонидан содир этилган ва давом этаётган жиноий қилмишлар ҳақида.

Ўзбекистон Президентининг 07.06.2019 йилдаги 22-сон видеоселектор йиғилиши баёни ижросини таъминлаш бўйича Президент админстрацияси раҳбарининг 12.06.2019 топшириғига асосан Ўзбекистон Уй- жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Салиевнинг 21.10.2019 йилда: — Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш ҳамда тармоқ ва ҳудудий лойиҳалар доирасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш., тўғрисидаги 329 –сонли буйруғи мазмунан: — иссиқлик ишлаб чиқариш корхоналарининг эскирган барча ускуналарини янгилаш., ҳақида.

Ана шу буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бошқармаси бошлиғи Г.Норматов, вилоят “Иссиқлик манбаи” ИЧБ директори Х.Муҳитдиновлар томонидан тақдим этилган эскирган товар-моддий бойликлар ҳисоботи ва рўйхати асосида “Электрон баҳолаш” МЧЖ билан 02.06.2020 йилда 3463-20-сонли баҳолаш шартномаси тузилган.

Ана шу тўпланган ҳужжатлар асосида 24.07.2020 йилда Тошкент вилоят “Иссиқлик манбаи” томонидан “Электрон биржа” савдосида мен раҳбар бўлган “Али Акбар Барака Плюс” МЧЖ иштирок этиб Красногорск шаҳарчасидаги № 3 ва № 2 – сонли қозонхоналарининг эскирган асосий воситаларини ютиб олдик. Шу куни томонлар ўртасида тузилган шартномада баҳоловчи компания томонидан белгиланган 157,0 млн сўмни вилоят “Иссиқлик манбаи” бошқармаси ҳисоб рақамига ўтказиб бериш, юқорида қад этилган объектлардаги қозонхоналар, ёрдамчи ва технологик ускуналарни бизнинг МЧЖ ҳисобидан бузуб олиб чиқиб, ташиб олиб кетиш қайд этилиб, Красногорск шаҳарчаси “Иссиқлик манбаи” участкаси раҳбари Д.Норов билан топшириш ва қабул қилиш далолатномаси тузилди.

Жорий йилнинг 27 июль куни “Али Акбар Барака Плюс” МЧЖ ҳисобидан 157,0 сўмни тўлиқ ўтказиб берганимиздан сўнг, асосий воситаларни демонтаж қилишни бошлаганимизда, вилоят “Иссиқлик манбаи” ИЧБ директори Х.Муҳитдинов ишдан олиниб, унинг ўрнига вазирлик томонидан тайинланган, собиқ ҳарбий ходим Қудрат Раҳимов 30 июль куни: — 2007 йилдан буён фаолият юритмайдиган 2 ва 3 – сонли қозонхоналарда демонтаж ишлари вақтинча тўхтатилсин ким ошди савдосига қўйилган асосий ва товар моддий бойликлари ва ҳеч қандай асосий воситалар қозонхона ҳудудидан чиқарилмасин., ушбу буйруқ ижроси назорати Красногорск участкаси бошлиғи Д.Норов зиммасига юклатилсин., деган мазмунда 64-сонли буйруқ чиқарди.

Ушбу буйруқ бўйича Қ.Раҳимовга мурожаат этганимизда, юрист хулосасини олиш учун 2 кун муҳлат сўради. Икки кундан сўнг, вилоят “Иссиқлик манбаи” ИЧБ юристи Зуҳра Аҳмедова бизга электрон савдо қонуний, барча ҳужжатлар қонун доирасида расмийлаштирилгани айтиб, 5 варақдан иборат ўз хулосани топширганида, Қ.Раҳимовга янги юрист олганлигини айтди. Ўзини Мамажнов Аюбхон Таирович деб таништирган янги юрист: — қозонхона нотўғри сотилган., дея иддао қилиб биз билан узоқ тортишгач., укаси ва бир қанча шогирдлари Бош прокуратурада ишлашини айтиб, “любойингни” …..қўяман., деб бақириб, бошлиқнинг янги муовини Санжар Красногорск масаласи билан шуғулланаётганлигини айтиб ўтди?!

Эртаси куни ўзини янги муовин деб таништирган Санжар Ёдгоровга учрашганимда у: — 10 000 АҚШ доллор берсаларинг, қозонхонадаги ҳамма нарсани олиб кетасилар, мен ва янги юрист Аюбхон вазирликдаги Жўраев Равшан тавсияси билан ишга келганмиз, бу пуллар шу одамга берилади., дегач бунча пул берсак ҳеч қандай фойда кўрмаймиз., десак у 6000 доллорга кўндираман., деб кетди. (Ушбу суҳбат тафсилоти ёзиб олинган 43 минутлик аудио ёзув мавжуд)

Бу орада корхона бош инженери Бахтиёр Менгноров билан Красногорск шаҳарчасида шу масалада Санжар Ёдгоров ўртасида анча тортишувлар бўлиб ўтсада ҳеч қандай наф бўлмади!

Шундан сўнг чорасиз қолгач, Бош прокуратурага мурожаат этганимиздан сўнг, Бош прокуратура қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ҳарбий прокуратура, ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган махфий тадбирга Санжар Ёдгоров ИЧБ раҳбари Қ.Раҳимовнинг “Нексия” русумли 10 562 рақамли хизмат машинасида келиб 6000 АҚШ доллори пора олаётган пайти қўлга олинди.

Тадбирдан сўнг сўроқ пайти Қ.Раҳимов Санжар Ёдгоровни танимаслигини айтиб кўрсатма бериш билан чекланди?! Дастлабки терговдан сўнг Санжар Ёдгоров ҳам қўйиб юборилиб, жиноят иши Қибрай туман ИИБ тергов бўлимига топширилган. Янги юрист А.Мамажонов эса умуман ишга чиқмай қўйди?!

ИЧБ раҳбари Қ.Раҳимов шу йил 10 августь кунги 67-сонли яна бир: —2020 йил 24 июлда томонлар ўртасида “Али Акбар Барака Плюс” МЧЖ билан тузилган олди – сотди шартномасига асосан рўйхатда кўрсатилган асосий товар ва моддий бойликларни 2020 йил 20 августга қадар олиб чиқиб кетилиши таъинлансин. Рўйхатдан ташқари қолган асосий восита ва товар моддий бойликларининг яроқли қисмлари омборхонага кирим қилинсин ва яроқсиз қисмлари қора металл парчаларига топширилсин, мазкур буйруқ ижроси назорати бошқарма бош муҳандиси Б.Менгноров зиммасига юклатилсин., деган мазмунда буйруқ чиқарган эди?!

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилоят Қибрай туман бўлими бошлиғи А.А.Халиловнинг 12.09.2020 йилдаги 9/148-20-сонли хабарига кўра: — 2020 йил 11 августь кунги тезкор тадбир якуни бўйича фуқаро Ёдгоров Санжар Эргашевичга Ўз.Р.ЖКнинг 168-моддаси, 2-қисми “а”банди ва 28,211- моддаси 1-қисми билан 272483/2020-18-сонли жиноят иши қўзғатилиб, таалуқлилиги бўйича Қибрай туман прокуратурасига юборилган…

Департаментнинг ушбу жавобидан руҳланган вилоят ИЧБ раҳбари Қ.Раҳимов шу йил 17 августь куни 67-сонлияна бир: — “Али Акбар Барака Плюс” МЧЖ томонидан 2020 йил 24 июлдаги шартномага асосан қозонхона ҳудудидаги асосий товар ва моддий бойликларни демонтаж ишлари давом эттирилсин. ИЧБ балансидаги асосий товар ва моддий бойликларни прокуратура томонидан ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар қозонхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тўхтатилсин., деган мазмунда мавҳум, шартномада қайд этилган муддатни атай чўзиб, ҳуқуқларимизни поймол этувчи қонуний асослантирилмаган буйруқ имзолаган.

Ана шу буйруқ ва хуш — нохуш воқеалардан сўнг ҳам Ўзбекистон Уй- жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Исиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш Бошқармаси бошлиғи, содир этилган прохўрлик жиноятининг асосий ташкилотчиси Р.М.Жўраев қонуний ўтказилган электрон ким ошди савдоси орқали ютиб олинган ускуналарни олиб чиқиб кетишимизга рухсат бермасдан, ҳам моддий ҳам маънавий зарар кўришимизга сабабчи бўлмоқда.. Президентимиз Шавкат Мирзиёев: —сектор раҳбарлари тадбиркор ва ишбилармонларни “Сиз” деб рози қилишга мажбур бўлишлари керак., деганларини эшитиб хурсанд бўлдим. Лекин, амалда нега тескариси бўлмоқда. Нега, Уй- жой коммунал хизмат вазирлиги ходимлари Президент сўзларига тескари иш юритмоқда! Ёки, биз ҳақида хабар бериб хато қилдикми?!

Ушбмурожаат орқали Республка Бош прокурори Н.Йўлдошевдан мазкур ишни алоҳида назоратга олиб: — маъсул ташкилот вакиллари ўтказган тадбирда вазирлик мансабдори Р.Жўраевга бериш мақсадида нақд 6000 АҚШ долари олаётиб қўлга олинган С.Ёдгоровнинг жиноятига оид сабабий оқибатларга ҳуқуқий баҳо бериб, жиноий иш қўзғатилиши баҳонасида тадбиркорлик фаолиятимизга тўсқинлик қилаётган Тошкент вилоят “Иссиқлик манбаи” ИЧБ раҳбари Қ.Раҳимовнинг ноқонуний қилмишларига нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда мени ва оила аъзоларимни содир этилиши мумкин бўлган турли таъзийқлардан қонун ҳимоясига олишни сўрайман!

Ҳурмат билан —

М.С.Бекходжаев

ALI AKBAR BFRAKA PLYUS”

MCHJ раҳбари

+998 97 7071118

Ўхшаш мақолалар:

  1. САМАРҚАНД ҚИШЛОҒИДАГИ КОНЦЛАГЕРЬ ЁХУД УЧЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ИНҚИРОЗИ
  2. Ўзбек милицияси: осойишталикни қўриқлаш ўрнига дилхушлик
  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга
  4. Ички ишлар вазирлиги Ҳайъат мажлисида галдаги вазифалар белгилаб олинди
  5. Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Р.Р.Иноятовга МХХ мулозимидан шикоят
  6. “UzGazOilдаги рейдлар МХХ генералининг ишдан олиниши билан боғлиқ”
  7. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга
  8. Элбек Жамол: Ишдан олинган ректор Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди…
  9. «Озодлик» радиоси: МХХ генерали Ҳаëт Шарифхўжаев ҳибсга олинди
  10. Прокурор ҳақоратига жавоб қайтарган наманганлик фермер ҳибсга олинди
  11. Қалам ҳақи олаолмаган ўзбек драматурги Исмат Хушевдан ҚАРЗ СЎРАМОҚДА
  12. «Ўзбекистон овози» газетаси: УЙ ҚАМОҒИ ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.