"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон Президентига ҳибсдаги бош врач Гулжаҳон Юлдошева адвокатидан шикоят

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун | 18/09/2020 02:33-     11847 марта ўқилди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга

Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3- қисмининг “а” банди ва 207-моддаси
3-қисмининг “а” банди билан нохақ айбланган Г.Т.Юлдашова ва “MAHKAM HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Хушнид Абдураззаков Ахраровдан

(Яшаш манзил: Тошкент шахар, Шайхонтоҳур тумани, Шохидонтепа кўчаси, 40-уй)

Тел: +99897 131-00-96.

Ш И К О Я Т

Ассалом алайкум мухтарам Шавкат Миромонович! 

Сизга мурожаат қилишимга сабаб, Тошкент вилоят прокуратураси, Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан ҳақиқатни ва адолатни қарор топтириш мақсадида, ижтимоий тармоқлар, кун.уз сайти орқали Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Юлдашова Гулжаҳон Тойировна бир неча бор мурожаатлар қилганлиги, бунинг оқибатида Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси рахбари Арзиқулов Тўрақул Садикович томонидан содир этилган кўптан-кўп ноқонуний харакатлари натижасида корантин даврида жуда кўп миқдордаги талон-тарож қилиш, ўзлаштириш харакатлари фош бўлиб қолмаслиги, шу билан бирга Сиз томонингиздан 2019 йил 10 миллиард миқдорда пул маблағлари Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонасини реконструкция, таъмирлаш ва жихозлашга ажратилган пул маблағларини Чирчиқ шахрида жойлашган 80 ўринга мўлжалланган ҳимоям остидаги рахбарлик қилаётган касалхонага йўналтириш ўрнига, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси рахбари Арзиқулов Тўрақул Садикович томонидан Олмалиқ шахрида жойлашган Юқумли касалликлар шифохонасига йўналтирилиб, ажратилган 10 миллиард сумдан ташқари, қўшимча 3 миллиард жами 13 миллиард сўм маблағлари асоссиз сарифланганлиги ҳолатлари фош бўлишидан қўрқиб, Тошкент вилоят прокуратураси, Чирчиқ шахар прокуратураси билан бир бўлиб, аслида содир этилмаган жиноятларни содир этканлигида Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 207-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан Г.Т.Юлдашова нохақ айблаб, ўзи эндигина 07.09.2020 йил кавид 19 хасталиги бўйича ўз аризасига асосан чиққан кунинг эртасига 08.09.2020 йил ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, Чирчиқ шахар прокуратураси терговчи Б.Нурматов томонидан ушланиб, 09.09.2020 йил ЖИБ Тошкент вилояти Чирчиқ шахар суди томонидан қарамоғида олти нафар ҳали вояга етмаган фарзандлари, каттаси 17 ёш, кичиги 2 ёш бўлишига қарамай, қамоқга олиш тарзидаги эхтиёт чорасини қўллашга эришиб, ушбу ажрим юзасидан апелляция шикояти келтирилсада, ЖИБ Тошкент вилояти суди апелляция инстанцияси томонидан кўриб чиқилиб, юқоридаги ва бошқа барча ҳолатлар баён қилиниб, эхтиёт чора турини ўзгартирилишини сўралсада, Жиноят ишилари бўйича Чирчиқ шахар судининг 09.09.2020 йилдаги айбланувчи Г.Т.Юлдашовага нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажрими ўзгартишсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигидадур.

Бу ҳам етмагандек, ҳимоям остидаги оброси, шани, қанди-қиймати поймол қилган ҳолда Чирчиқ шахар прокурори ЗЎР ТВ сўнгра, Қалампир уз сайти орқали ҳимоям остидагига нисбатан суд томонидан чиқарилиб, қонуний кучга кирган ҳукми бўлмасада, чиқишлар қилиб, ҳимоям остидагини аслида содир этмаган жиноятларни содир этканликда ноҳақ айблаб, гўёкий Юлдашова Гулжаҳон Тойировна унга эълон қилинган айбловлар бўйича иқрорлигини билдирганлиги тўғрисида ёлғон маълумотларни тарқатаётганлиги ҳолатига тинчгина тамоша қилиб бўлмайди деган фиркдаман.

Ўз ҳимоя позициямга эга бўлгач, ҳимоям остидаги давлат мансабдор шахслари жумладан ошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси рахбари Арзиқулов Тўрақул Садикович, унинг ўринбосари Низом Хайруллаевич, Чирчиқ шахар прокурори, Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ғараз мақсадда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақидаги фиркга келдим ва 17.09.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига мурожаат қилиб, Тошкент вилояти ва Чирчиқ шахар прокуратураси томонидан дастлабки тергов харакатларини амалга ошириш бўйича радияни PM.GOV.UZ электирон тартибда келтирдим. Шу билан бирга ёзма равишда матн ва илова қилинган ҳужжатларни нусхаларини почта орқали жўнатдим. (ариза нусхаси иловада).

Юқоридагиларга асосан, Сиздан ҳимоям остидаги Юлдашова Гулжаҳон Тойировнага нисбатан жиноят ишини Ўз Рес Бош прокуратураси томонидан тергов қилинишини шахсий назоратингизга олишингизни сўрайман.

Ҳурмат ила

фуқаро ва адвокат Х.А.Ахраров

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Н.Т.Юлдошевга

Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК
167-моддаси 3-қисмининг
“а” банди ва 207-моддаси
3-қисмининг “а” банди билан нохақ айбланган Г.Т.Юлдашова ва “MAHKAM HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Х.А.Ахраров

АРИЗА

(Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 76-моддаси 3-қисмига
асосан раддия бериш хақида)

Менга берилган ордерга асосан 12.09.2020 йилдан буён Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 207-моддаси
3-қисмининг “а” банди билан айбланган Г.Т.Юлдашовага нисбатан ЖИБ Чирчиқ шаҳар суди томонидан қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси 09.09.2020 йилдан тайинданганлиги ҳолати билиб, 12.09.2020 йил Чирчиқ шаҳар прокуратурасига ҳозир бўлиб тергов ҳаракатларини амалга ошираётган Б.Нурматовга соат 10-15 ларда ёзма равишда илтимоснома билан ордер аслини топшириб менга қадар ҳимоям остидаги билан ўтказилган процесуал ҳаракатлардан нусха беришини сўрадим, шунда терговчи ҳимоям остидаги гувох сифатида сўроқ қилиш байённомасидан нусха бериб, айбланувчи тариқасида кўргазма беришдан бош тортганлигини маълум қилди. Ҳимоям остида сақланаётган Чирчиқ шаҳар ИИБга қарашли ВУТХга бориб ордер нусхасини топшириб ҳимоям остидаги билан холи учрашиб, суҳбатлашгач ҳимоям остидаги 2017 йилдан буён Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар касалхонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келиши, иш жараёнида касалхона нуфузини даволаш сифатини кўратиш мақсадида қатор фойдали ишларни амалга оширганлигини. 2018 йил январь ойида Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш Бошқармасига раҳбар этиб
Арзиқулов Тўрақул Садикович тайинлангач турли хил бахоналар билан касалхона фаолиятига тўсқинлик қилиш ишлари бошланганлигини такрор-такрор тарзда юқори турувчи идоралар ва молия тизимлари томонидан касалхона молиявий хўжалик фаолияти бўйича текширувлар амалга оширилганилиги, жумладан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 2019 йил сентябрь ойида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2019 йил ноябрь ойида текширувлар бўлиб ўтиб, хеч қандай молиявий, солиқ ва бошқа тўловлар бўйича камчиликлар аниқланмаганлиги маълум қилди.

Жорий йил республика худудида COVID-19 короновирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин тадбирлари 16.03.2020 йилдан жорий этилиши биланоқ у раҳбарлик қилаётган касалхона врачлари ва ҳамширалари “БИР ТАН-БИР ЖОН” бўлиб бу хасталикка чалинган беморларни қабул қилиб даволаш ишларини тўлақонли амалга ошира бошлаганликларини. Касалхона зиммасига кўпдан-кўп хаста беморларни даволаш ишлари тушсада, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан амалий ёрдам бериш мунзам равишда пайсалга солинганлиги, бу ҳолатлар бўйича электрон, оғзаки ва ёзма тарзда такрор ва такрор мурожаат қилганлиги, мухтарам Президентимиз томонидан хасталик билан курашувчи тиббиёт ҳодимларига мукофот пуллари тайинланишига қарамай вилоят бошқармаси томонидан бу қийматликлар тўлаб берилмаганлиги учун бошқармадан тўланишини талаб қилганлиги, баъзи бир зарурий вирус белгиларини аниқловчи жизохлар ва ҳолати оғир беморлар учун “ОКСИГЕНАТОР” жихозларини берилмаганлиги бўйича KUN.UZ информацион сайти орқали эътироз билдирганилиги хақида, бундан ташқари 14.07.2020 йилда вилоят бошқармаси бошлиғи Арзиқулов Тўрақул Садикович ўз хонасига чақириб “ЎЙИНДАН ЧИҚ” яъни ишдан кет тарзида талабларини қўйиб акс холда жиноий жавобгарликка тортиришга қодирлигини маълум қилиб тахдид қилганлигини, бу холат 17.07.2020 йилда хам такрорлаганлигини таъкидлади. Бунга асосий сабаб деб 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасини таъмирлаш ва реконструкция қилиш мақсадида 10 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар мақсадли тарзда Чирчиқ шаҳрида жойлашган 80 ўринли шифохонага ажратилган бўлсада, Тошкент вилоят ССБ раҳбари Арзиқулов Тўрақул Садикович томонидан Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги касалхонага мақсадсиз йўналтирилганлиги, ушбу
10 млрд сўм маблағдан ташқари 3 млрд. сўм бюджет маблағлари хам асоссиз равишда мазкур касалхонага сарфланганлиги боис ҳимоям остидаги бу ҳолатлар бўйича ўз эътирозларини билдириб келаётганлигини вилоят раҳбарияти бундан ўч олиш мақсадида бўлганлигини сўзлаб берди.

Унга нисбатан эълон қилинган айбловлар бўйича қисқача тафсилот:

Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди бўйича ҳиоям остидаги томонидан 250 млн. сўмдан зиёд бюджет маблағлари асоссиз равишда касалхона хамшира ва врачларига тўланганлик хақида далолатнома тузилган. Ушбу асоссиз равишда тузилган текширув далолатномаси бўйича 4.09.2020 йил ССВ томонидан берилган хулосага асосан барча хамшира ва врачларга тўлаб берилган маошлар амалдаги қонун талаблари асосида берилганлигини маълум қилади. Қолаверса барча касалхона хамшира ва врачлари агарда улар адашиб ойлик маош сифатида ортиқча хақ олганликлари хақида аниқланганлиги тақдирда ихтиёрий қайтаришлари хақида маълум қилганлар ва қилмоқдалар.

Бундан ташқари юқорида кўрсатганимдек қатор ўтган текширувлар сўнгиси 2019 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган бўлиб бундай ҳолатлар улар томонидан тузилган далолатномада кўрсатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 207-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича эълон қилинган айблов амалдаги қонунчилик Ўзбекистон Республикаси ЖК ва ЖПКнинг талабларини қўпол равишда бузган ҳолда асоссиз равишда равишда эълон қилинган.

Жумладан, мархум Рустамов Фаррух юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиши биланоқ уни даволаш ва назорат қилиш учун бошқа шифохонадан реаниматорлар Ж.Зиёдуллаев ва А.Аззамовлар тайинланганлар. Биринчи кунданоқ уни 1.08.2020 йил рухий асаб касалликлари шифохонасига врач Шоназар Рўзметов томонидан тез ёрдам автомашинаси чақиртириб тун вақтида ҳимоям остидаги касалхонада бўлмасада, унга уяли алоқа воситаси орқали хабар бермай, Тошкент вилояти ССБ раҳбарияти томонидан телефон орқали берилган оғзаки топшириғи асосида жўнатиб юборилган. Мархум Ф.Рустамовга Сибазон дори воситаси хам психиатр врач томонидан тайинланган. Бу ҳолатни мархумнинг касаллик тарихидан яққол кўриш мумкин бўлсада, мархумнинг ўлимида хеч қандай алоқадорлиги бўлмасада ҳимоям остидагига нисбатан айб эълон қилинган (Илова тарзида касаллик варақаларидан нусхалар тақдим қилинади).

Бундан ташқари, тергов органи ҳимоям остидаги ўзи COVID-19 коронавируси билан чалиниб 27.08.2020 йил ЎЗЭКСПОМАРКАЗ қошидаги марказида даволаниб, 04.09.2020 йилдан 07.09.2020 йилга қадар Республика Вирусология марказида даволаш муолажаларини давом эттирган. Чирчиқ шаҳар прокуратураси терговчисининг қистови оқибатида тўлиқ даволанмасада шифохонадан ўз ихтиёри билан тилхат ёзиб чиқиб кетган. 08.09.2020 йил Чирчиқ шаҳридаги гўзаллик салонида ярми оқарган сочларини қора рангга бўятаётган чоғида ИИБ ходимлари томонидан қўпол равишда терговчи талабига асосан ушланиб Чиқрчиқ шаҳар прокуратсига олиб борилгандан сўнг вақтинча ушланган. 09.09.2020 йилда қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

ЖИБ Чирчиқ шаҳар суди томонидан эҳтиёт чора тури танлаш чоғида сўзсиз тарзда тергов ва прокуратура измида бўлган десак муболаға бўлмайди. Чунки ҳимоям остидаги 6 нафар барчаси вояга етмаган фарзандларининг ягона боқувчиси, ўзи шу кунларда COVID-19 коронавируси билан касалланиб чиққан шахслиги туфайли иммунитети тиклангунга қадар реабилитация қилинишига мухтож бўлган шифокорлиги илдам судланмаганлиги ва бошқа инсонийлик ва гуманизм принципларига таянмаган.

Ушбу ажрим юзасидан ҳимоячи ва айбланувчи томонидан апелляция шикояти келтирилган бўлиб, ЖИБ Тошкент вилоят суди апелляция инстанцияси томонидан 14.09.2020 йилда кўриб чиқилиши белгиланган мен ушбу ёпиқ суд мажлисида тўлиқ иштирок этиб, юқорида кўрсатилган барча ҳолатларга суд ҳайъяти тўлиқ баҳо бериб эҳтиёт чора турини қамоғига ўзгартирилишини сўрасамда, ҳимоям остидаги унинг 6 нафар фарзандларини қанотини синдирмасликларини такрор ва такрор йиғлаб илтимос қилсада, суд ҳайъати бир соатдан зиёд маслаҳатхонага кириб чиқиб ЖИБ Чирчиқ шаҳар судининг ажримини ўзгаришсиз қолганлигини маълум қилди.

Бирнчи ва иккинчи суд ажримлари оралиғида Чирчиқ шаҳар прокурори дастлаб ZO’R TV тижорат канали орқали юқоридаги айбловларни содир этганликда, сўнгра QALAMPIR.UZ информацион сайти орқали
14.09.2020 йилда ҳимоям остидаги унга эълон қилинган айбловларга иқрор эканлигини маълум қилди.

Бу ҳаркатлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22,23-модда талабларини қўпол равишда бузиб риоя қилмаслик, қолаверса прокурор амалдаги қонунчиликни билмаганлиги ёки билсада атайин риоя қилмай ўзи томонидан тасдиқланадиган айблов хулосани суд томонидан ҳукм чиқарилишига эришиш мақсадида судга қилинаётган босим деб бахоласак муболаға бўлмайди.

Юқоридаги ва жиноят ишидаги бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, Чирчиқ шаҳар прокуратураси ва назорат қилувчи Тошкент вилоят прокуратураси томонидан тегишлича назорат амалга оширилмаётганлиги ҳолати дастлабки тергов Чирчиқ шаҳар прокуратураси ёки Тошкент вилоят прокуратураси томонидан ўтказилиши, тергов ҳаракатлари холислиги ва беғаразлиги бўйича асосли шубҳаларимиз мавжудлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ушбу жиноят ишини тергов қилиш бўйича Чирчиқ шаҳар прокуратураси ёки Тошкент вилоят прокуратураси томонидан амалга оширилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 76-моддаси 3-қисмига асосан рад келтирамиз ва жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига олинишини ва мазкур жиноят ишини ўз шахсий назоратингизга қўйишингизни сўраймиз.

Илова: тегишли хужжатлар нусхалари

“MAHKAM HIMOYA”

адвокатлик фирмаси адвокати Х.А.Ахраров

Г.Т.Юлдашова

Ўхшаш мақолалар:

  1. «GM Uzbekistan» Бош директори қамалди, Бош вазир ўринбосари ариза ёзди…
  2. Ўзбек махфий хизмати Латвияда қолдирган излар
  3. Хуси ГАИнинг тўй ҳаракати ҳодисаси ёхуд “сеҳрли таёқча”си бор бойвачча
  4. Мирзиёев виртуал қабулхонасига: Судларда ижро аҳволи ёмонлиги ҳақида
  5. Муҳаммадёқуб Ҳамроевга Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасидан жавоб келди…
  6. «Мискин» маҳалла мискинлари номидан қонуний чора кўриш ҳақида хат
  7. Каримов эътиборига тушган андижонлик тадбиркор суд бўляпти…
  8. Малоҳат Эшонқулова: Президент юрти — Зоминдаги ошкора қотиллик қиссаси
  9. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов диққатига…
  10. Бош муҳаррир И.Хушевга: САФОБЕК ҚОРИНИНГ УЙИГА ЎТ ҚЎЙДИЛАР …
  11. Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Регистон базми бўйича расмий баёноти
  12. Фарғона вилоят мусиқали драма театри раҳбарининг кирдикорлари…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.