Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судига Бош прокуратура устидан шикоят
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судига
Жавобгар: Ўзбекистон республика
Бош прокуратураси
Даъвогар: Тошкент шаҳри
Шайхонтохур тумани
Бешёғоч массив 13-уй
27-хонадонда яшовчи
Фарход Саматович
Шайманов томонидан
Д А Ъ В О А Р И З А
2006 йил 9-февраль кунги №108-сонли ишдан асоссиз
бўшатиш ҳақидаги буйруқни бекор қилиб, ишга тиклаш,
14 йиллик мехнат стажини тиклаш, моддий ва маънавий
зарарларни ундириш ҳақида.
Мен, Ўзбекистон Республикаси Прокуратура тизимида 25 йил: 2 марта туманда конституцион прокурор, 2 марта Республика бош прокуратурасида бошқарма прокурори, 5 та вилоятларда яъни, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент, Сурхондарё ва яна Қашқадарё вилоятларида вилоят прокурорининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ўз касбимга садоқат билан хизмат қилиб келдим.
2005 йил охирларида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланиб юборилган, Қашқадарё вилоят худудларида ер ости бойликлари – газ конденсат маҳсулотларининг талон – тарож қилиниш ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган қонун бузилишлар юзасидан қонуний чора – тадбирлар кўриб, кўрилган чоралар ҳақида вазирлар маҳкамасига 1 ой муддат ичида ахборот берилиши сўралган махсус топшириғининг бажарилиши вилоят ДХХ ва прокуратура зиммаларига юкланган эди.
Ушбу махсус топшириқ прокуратура ҳамда ДХХ ҳамкорлигида ижобий бажарилиб, давлатимиз бойликларини кўп йиллар давомида жуда кўп миқдорда талон – тарож қилиниб келаётганлиги аниқланиб, жиноий тўдаларнинг кирдикорлари фош қилинди. Уларга нисбатан қонун устуворлиги таъминланди.
Бироқ, Қашқадарё вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимидан янада рағбатлантирилишим ўрнига хеч бир асоссиз озод қилиндим.
Давлат манфаатларини ҳимоя қилиб, ўзим ҳимоясиз қолиб, давлатимга бўлган садоқатим эвазига жиноий гуруҳларнинг таъсирида асоссиз жиноий жавобгарликка тортилдим.
Мени конденсат жиноят иши терговидан қасддан четлаштириш мақсадида ҳамда кейинчалик жисмоний йўқ қилиш учун Сурхондарё вилоятига бир поғона паст лавозимга ўтказиб, у ердаги ишларим Республикада ижобий деб топилган бўлсада, кўп ўтмай Сурхондарё вилоятидан ҳам хеч бир асоссиз ишдан олиб, менга илгаридан тайёргарлик кўрилган провакация уюштирилди. Собиқ бош прокурор И.Абдуллаев қабулида бўлиб, жиноий ишимни ўрганиш натижасида Олий судга назорат тартибида Протест киритилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2018 йил 20 апрель кунги ажрими билан мутлоқ айбсиз деб топилиб оқландим. Оқланганимга 2 йилу 8 ой яъни 3 йил бўлаётган бўлса ҳам Бош прокуратуранинг масъулиятсизлиги туфайли, асоссиз бўшатилган Қашқадарё вилоят прокурорининг биринчи ўринбосарлиги лавозимига тикланмасдан, ёшингиз етиб қолибди деган мантиқ сўз важлар келтирилмоқда. Менинг асоссиз ёшимнинг ўтишига Бош прокуратуранинг масъулиятсизлиги сабабчи бўлганлиги эътиборга олинмаган.Мен давлат ва халқ манфаатларини хаётимни хавф остида қолдириб, ўз касбимга садоқатли бўлиб, ҳимоя қилганимда 48 ёшда эдим.
Давлат манфааиларидан ўз шахсий манфаатларини устун қўйган собиқ Бош прокурор Р.Қодировнинг қўштирноқ ичидаги сайи ҳаракатлари туфайли, мен асоссиз 10 йилдан кўп умримни йўқотдим.
Бугунги кунда Бош прокуратура бошимдан аянчли адолатсиз кунларни хеч бир асоссиз ўтказганлигимни барча хужжатлар асосида кўриб туришсада, менга ҳамдардлик билдириш ўрнига оқлов ажримидан кейин ҳам 3 йилдан буён сарсон қилиб келишаётганлиги сабабли, паймол қилинган хуқуқларимни тўлиқ тиклаш мақсадида Миробод туманлараро фуқаролик судига фуқаролик иши қўзғатишликни сўраб, даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлдим.
Менинг прокуратура тизимида ҳалол хизмат қилиб, орттирган ва асоссиз паймол қилинган, обрў-эътиборимни бутун ҳамкасбларим, таниш-билишларим, ҳалқим, қариндош-уруғларим ва оила аъзоларим олдида тиклаб беришларингизни, бу адолатсизликлар юзасидан орттирган юрагимдаги хасталик бўйича Тошкент шаҳрида ўтказилган жаррохлик операцияси, кейинчалик бу операция ўзининг натижасини бермагач, Москва шаҳрида 4 ой касалхонама-касалхона юриб юрагимда ўтказилган жиддий жаррохлик операцияси харажатлари, ётоқхона йўл харажатларини, турмуш ўртоғим менинг асоссиз қамоқхонада ётган кунаримда орқамдан 30-40 кглаб озиқ-овқат маҳсулотларини қамоқхонадаги учрашув хонасига олиб киришда шу ердаги ҳарбийларнинг кўз ўнгида умуртқа суяги жойидан чиқиб кетиб ногирон ҳолда уйга олиб келинганлиги, мен жазодан озод қилинганимдан сўнг турмуш ўртоғимни Тошкент шаҳар травматологиясида жаррохлик операция қилдириб, умуртқа суягига хорижда ишлаб чиқилган темир аппаратини ўрнатилганлигига 6 ойдан сўнг бу операция ўз самарасини бермагач, 2012 йил Украина давлати Львов шаҳрига носилкада олиб борилган ва қилинган муолажаларга, мехмонхоналарга кетган барча харажатларни, 2014 йил оиламга иккинчи марта жаррохлик операциясини ўтказиб, унга ва менга кетган барча харажатларни моддий зарар сифатида ундириб беришларингизни, менга ва оила аъзоларимга етказилган маънавий зарарларни мен тақдим этаётган асоссиз хужжатлар асосида ундириб беришларингизни ҳамда мени асоссиз бўшатилган вилоят прокурорининг 1-ўринбосарлиги лавозимига тиклаб беришларингизни илтимос қиламан.
Илова:
-
ўзим ва оиламга тегишли бўлган барча тиббий хужжатлар;
-
рентген расмлари;
-
ариза ва телеграммалар квитанциялари;
-
оқлов суд ажрими.
Даъвогар: Ф.С.Шайманов
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ