"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Осмондан қарама, Ердан қарама, Одамдек назар сол сен бу диёрга.

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Муҳаррир танлови | 12/09/2020 02:39-     12405 марта ўқилди

Абдулла Орипов
СЕҲРЛИ ДИЁР
Осмондан қарама,
Ердан қарама,
Одамдек назар сол сен бу диёрга.
Унинг корларига майли ярама,
Тош ҳам отиб юрма лекин бекорга.
Уни ким кашф этган? Тортишмасдан тур,
Ҳар ҳолда, падари Ҳазрати Одам.
Арши аълодаги ялт этган бир нур
Етиб ортмасмикан барчамизга ҳам.
Одамзод шундоқдир: шовқиндан қўрқса,
Илондан сўраркан:- Нега сен жимсан?
Нега филсан деркан, гар филни кўрса,
Чумолига қараб айтаркан: — Кимсан?
Бир -бирин етаклаб келгай карвонлар,
Сафари тинч ўтса шунинг ўзи бас.
Комил бўла олса агар инсонлар,
Низолар бартараф, иғволар абас.
Асло ўргатмасман бировга ақл,
Мутлақ меникидир қўлдаги созим.
Ҳозир сизга атаб айтилган нақл,
Менинг залдан туриб берган овозим.
2015 йил 14 август Хьюстон.
 
 
 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Йўлчиман манзилим уфқдан нари Ложувард денгизнинг тубига яқин — Абдулла Орипов
  2. Абдулла Орипов ижодидан: Мен ёмон кўраман… (Эълон қилинмаган шеърлар)
  3. Абдулла Орипов: Қариндошу эл-юртдан аввал, Сен тўкасан аччиқ-аччиқ ёш…
  4. А.Орипов: Агар ота бўлсанг, сенга муносиб, Таянч, асо бўлиб турарман, халқим…
  5. Абдулла ОРИПОВ шеърияти: ОНА ҲАҚИДАГИ ШЕЪРЛАР…
  6. Абдулла Орипов ёди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  7. Ҳар олган нафасинг ўзи ибодат, Қалбингда яшайди пинҳон муҳаббат — А.Орипов
  8. Абдулла Орипов шеърияти: Бор бўлсанг, ёдга ол мени ҳам, дўстим…
  9. Оллоҳим кимгадир берди бойлик, зар, Балки раҳм айлади йўқсил жонига…
  10. А.Орипов — Рафиқамга: Завол топмай дунёда, Барибир, ҳаёт қолди…
  11. Абдулла Орипов ижоди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  12. Абдулла Орипов: Мангулик… Ислом Каримов хотирасига
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.