Аҳли Расул Муҳаммад: Ёмғирдек ёғаркан Тожвирус!
Аҳли Расул Муҳаммад:
ТОЖВИРУС
Кўзга кўринмас бир митти жон
Кўтарди ғавғою тўполон,
Дунё ганггиб қолди лол-ҳайрон,
Уйига қамалди эл-улус,
Ёмғирдек ёғаркан Тожвирус!
Сариқми ё қора ёки оқ,
Боймисан ва ёхуд оч, қашшоқ –
Бандасан, ҳолингга бир қур боқ!
Дея кўзгу тутди мисли дўст,
Вабодек ёприлиб Тожвирус!
Баланд димоғларни пастлатди,
Ўлим шарпасини кўрсатди,
Охират борлигин эслатди,
Сабоқлар аълоси Тожвирус,
Худонинг балоси Тожвирус!
Ёвлашма, бирлашгин деди у,
Дўст бўлиб сирлашгин деди у,
Ер – уйинг, қурлашгин деди у.
Инглизми, хитойми ва ё рус –
Ҳамманг бир бўлгину йўлим тўс!
Ер шарин бўлмагин деди у,
Нафсингга тўлмагин деди у,
Ёппаси ўлмагин деди у…
Чекмагил деди у сўнг афсус…
Шуларни сўзлади Тожвирус!..
Баланд димоғларни пастлатди!
Охират йўлагин кўрсатди!
Ўлим борлигини эслатди!
Ўлим борлигини эслатди…
16.04.2020