"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Малоҳат Мирзаева: Бегим, энди сизни мен беун, сокин севаман…

Адабиёт, Муҳаррир танлови, Хотин-қизлар олами | 08/09/2020 00:16-     13462 марта ўқилди

Малохат Мирзаева

#Ишқ_ифори
…..
Англадим, ишқ боғида пишмаган ғўр меваман,
Бегим, энди сизни мен беун, сокин севаман.
….
Тоғим десам сизни мен, чўнг юк босди елкамдан,
Залворидан кўкайим қайрилди-ю, дол бўлди.
Беадоғ ҳижронлардан, беомон ғам, аламдан,
Эрка ишқимиз бугун етим-у увол бўлди.
Нурли қуёшим десам, булутсиз осмонимни,
Қора қарға, қузғунлар хўп босиб кетди, Бегим.
Бунда ишқ саройига босмасдан оёғимни,
Остонадаёқ кимдир чалиб йиқитди, Бегим!
Менинг тоза тонгимсиз дея сўз очганим он,
Қоп-қора сукунатга нега чулғанди умрим?
Ҳаётим гулбоғисиз деб айласам эҳтиром,
Гина, озорингиздан қалбим йиғлади юм-юм.
Ширин сўзлаб негадир қор ёғдирдим бошимга,
Аёзлари беаёв тимдалади юзимни,
Заминнинг дарё сойи тўлди-ку кўзёшимга,
Қуюқ туман қоплади бу хумора кўзимни.
Сиз менинг борлиғимсиз, ишқимиз муқим бизни,
Дилдан изтиробларим, Бегим бутунлай қувгум.
Сўзламай нигоҳим-ла сокин эркалай сизни,
Юракда қўрқув энди, ҳеч сўз демайин севгум!
Малоҳат МИРЗАЕВА
…..

Дийдор
……
Шамол хазонларни титган фаслда,
Шитоб билан елдим манзилим томон.
Қадрдон қишлоғим қолди ортимда,
Бўғзига қадалиб аламли армон.
Олислаб кетдим мен гўзал шаҳарга,
Болалигим кечган она қишлоқдан.
Хушнуд кўриндиму қоча олмадим,
Ортимдан боққан у сўлғин нигоҳдан.
Тонг отар, кун ботар. Яшамоқдаман,
Гоҳ хуррам, гоҳида кўзга ёш тўлиб,
Ҳануз мени жондан соғинган қишлоқ,
Тушимда имлайди Болалик бўлиб.
Малоҳат МИРЗАЕВА
……
Image may contain: one or more people, outdoor and closeup

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳалима Худойбердиева: Юрагимда ётар бир йўлбарс…
  2. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари: Танишув ёки магазинчи йигит (1)
  3. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  4. Хосият Рустамова: Кел, кўзимнинг очиқлигида — Сенга тўйиб олайин осмон…
  5. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (19-20)
  6. Ҳалима Худойбердиева: Ой деб ўйлаганим ёй бўлиб чиқиб, У отган ўқлардан кўксим ярадор…
  7. Гулноза Абулқосим қизи: СУЮКЛИСИНИ КУТАЁТГАН ЙИГИТ (Ҳикоя)
  8. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  9. Хосият Рустамова: Қўй, ўксима, ўтади итларнинг ҳам ҳуриши, Бошингни кўтар баланд узилиб кетар қарз ҳам…
  10. Одил Ёқубов ва Марям Ёқубова: МАКТУБЛАРДА АКС ЭТГАН КЎНГИЛ… (4)
  11. Ҳалима Худойбердиева: Бегим, Сизни Худойим расо қилиб яратган…
  12. Ўзбек шоирасининг китоби Лондонда нашр этилди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.