"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов ижодидан: Юргил, далаларга кетайлик, дўстим…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Муҳаррир танлови | 06/09/2020 22:51-     12163 марта ўқилди

Ismat Khushev

 

Image may contain: 1 person, closeup
Шоира Орипова
 
Абдулла Орипов
ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗ
Юргил, далаларга кетайлик, дўстим,
Диққинафас уйда ётмоқ пайтимас.
Олтин Ўзбекистон тупроғи бу кун
Бир пари фаслнинг оғушида маст.
Шабнам шовуллайди боғлар қўйнида,
Салқин туман ичра бўзарар тонглар.
Қуёшнинг эринчоқ ёғдуларида
Нафис ялтирайди барги хазонлар.
Ҳар ёнда тўкинлик…
Куздан нишона…
Ҳар ёнда гўзаллик ёймиш дафтарин.
Сонсиз эгатларга сочилмиш, ана,
Менинг шодликларим, эзгу дардларим, —
Менинг она халқим…
Эй қадим, ҳалол,
Ризқи она ерга сепилган халқим,
Ушоқ чигитни ҳам этмай деб увол,
Миллион эгатларга эгилган халқим!
Бир нафас бошингни кўтаргин-у, боқ
Ер юзида ажиб виқор ва нуфуз.
Сенинг ўзинг каби ўйчан ва қувноқ
Хушфеъл бўлиб келмиш тупроғингга куз.
Улуғ Алишернинг соч оқин кўриб,
Оғир хаёлларга чўмган бу фасл,
Қайрағоч ёнида ғамгин ўтириб,
Чолларга ҳассалар йўнган бу фасл,
Азалий кўркини қилади кўз-кўз…
Наҳотки шунча тез айланар дунё?!
Бахтли кексаликни ёдга олар куз.
Сокин хилватларга чорлайди , аммо,
Дўстгинам, пайтимас, айлаб сайрибоғ,
Хилватда ўй суриш ярашмас бугун.
Заҳматкаш ўзбекнинг ҳосили қандоқ?!
Кузнинг фалсафаси шудир биз учун.
Улуғ меҳнат кезар шан далаларда,
Ҳар ёнда ҳоким бир ташвишли илҳом.
Қуёш бота бошлар… гавжум қирларга
Қорая-қорая тўшалар оқшом.
Эҳ, кузги оқшомлар…
Дилимда менинг
Теран туйғуларим қўзғалар жўшиб.
Қўзғалар-у, шу дам қалбимдан секин
Тўкила бошлайди ойдин бир қўшиқ.
1964
Суратда: Абдулла Орипов ва Нормурод Нарзуллаев Исмат Хушевнинг Москва Давлат университети ётоқхонасида…
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдулла Орипов: Қариндошу эл-юртдан аввал, Сен тўкасан аччиқ-аччиқ ёш…
  2. Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз, Унда миллат яшар, унда тил яшар…
  3. Абдулла Орипов ёди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  4. Абдулла Орипов шеърияти: Бор бўлсанг, ёдга ол мени ҳам, дўстим…
  5. Оллоҳим кимгадир берди бойлик, зар, Балки раҳм айлади йўқсил жонига…
  6. А.Орипов — Рафиқамга: Завол топмай дунёда, Барибир, ҳаёт қолди…
  7. Абдулла Орипов ижоди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  8. Абдулла Орипов: Осмондан қарама, Ердан қарама, Одамдек назар сол сен бу диёрга.
  9. Абдулла Орипов: Лолазор қирларда чопа билмасман, Ахир у мен учун армон эмасми?
  10. Абдулла Орипов: КУРСДОШЛАРИМГА
  11. Абдулла Орипов шеърияти: Менсиз қолганингда чидайсан, болам…
  12. Абдулла Орипов: Мен дегайман, боқ, азизим, Хадра-ю Дўрмонда қор…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.