"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Малика Салимова: Қирқта канизаги энди ҳар куни, Сайрга чиқади Куз билан бирга!

Адабиёт, Муносабат, Хотин-қизлар олами | 03/09/2020 00:02-     13287 марта ўқилди

Малика Салимова

Сирли шаббодалар сир олар дилдан,
Булутли либосда осмонистоним.
Кўйлак кийиб олиб сариқ-яшилдан,
Сайрга чиқади аста Куз хоним.
Бирдан шивирлашиб қолар дарахтлар,
Райҳонлар ҳаёлга толади маюс.
Чумчуқлар чурқ этмай қолган, карахтлар,
Этакларин судраб келаверса Куз!
Бошидан тангалар сочмай кўрсинчи,
Тўшамай кўрсинчи ялтир поёндоз.
Ним кулиб, ичига ютган ўкинчин,
Тахтини бўшатиб бераётган Ёз!
Сепиб атиргулнинг сўнги атрини,
Ноз қилиб томчилаб ўтган ёмғирга.
Қирқта канизаги энди ҳар куни,
Сайрга чиқади Куз билан бирга!
Қуёш нурларига ёпар ёпинчиқ,
Турналар тарк этар ватанларини.
Танноз ойимчага ўхшаб Куз тантиқ,
Анорларни ёрар, татиб кўргани.
Уни севмайдилар нимагаямдир,
Қўл солиб кўрмаслар кўнглига нечун.
Куз ҳам севилмоқни истайди ахир,
Бир кун айрилиқда ёнмоқлик учун.
Ана, ўтиб борар, сочлари тўзиб,
Дарахт япроқларин узиб аламда.
Севги сайр этган боғларни кезиб,
Унинг изларига қўяр аланга!
Гўё қариқиздек, тунлар ухламай,
Тинмай яратгандан тилайди сабр.
Унинг аҳволини кўриб, чидамай,
Бирдан шаррос қуйиб юборар ёмғир.
Малика Салимова

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳалима Аҳмедова билан Нигора Умарова суҳбати…
  2. Сергей Есенин: Зеленая прическа, Девическая грудь, О тонкая березка, Что загляделась в пруд?
  3. Хосият Рустамова: Қўй, ўксима, ўтади итларнинг ҳам ҳуриши, Бошингни кўтар баланд узилиб кетар қарз ҳам…
  4. Собир Ўнар. Одамнинг кучлиси (эссе) (1-7)
  5. Карим БАҲРИЕВ: ҚАБОҲАТ САЛТАНАТИ
  6. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Мумтоз Шаҳобиддин: Она дуоси…
  7. Сиз севган ёзувчилар — Хайриддин Султонов: Паноҳ (Ҳикоя).
  8. Гулбаҳор Саид Ғани: КЎНГИЛНИ КАШФ ЭТГАН ШОИРА
  9. Шоира Нуржаҳон Авазова ёруғ оламни тарк этди. Ундан яхши шеърлар қолди…
  10. 7 РАҚАМИ ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА ҲАЕТИДА!
  11. Исмат Йўлдошев ижодидан: Адашган Вирусбойга
  12. Ҳалима Аҳмад: Қўшни аёл каби чақирар мени Боғдаги райҳонлар хушбўй нафасда…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.