"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 02/09/2020 21:34-     10671 марта ўқилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

сентябр 02, 2020

 

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

2 сентябрь куни Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Шавкат Мирзиёев 31 август куни Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган нутқида Ислом Каримов бошчилигида қўлга киритилган “давлат мустақиллиги асрий орзум амалда таъминлаган оламшумул воқеа бўлгани”ни таъкидлаган эди.

Президент Мирзиёев 2017 йил 25 январда 2 сентябрни “Биринчи Президент Хотираси куни сифатида нишонлаш” тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Фотогалерея

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

 ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов вафот этди
  2. Алишер Саъдуллаев “итдек” ишлагани, уйини сотиши ва пойтахтга келиши ҳақида…
  3. Андижонлик мулозимлар шикояти асосида қамалган блогер озодликка чиқди
  4. Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этиш таклиф қилинди — «Халқ сўзи» газетаси
  5. Биз ишдамиз, сиз уйда қолинг uza.uz ни кузатиб боринг!
  6. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 172 нафарга етди — Qalampir.uz
  7. Муҳаммад Исмоил: Раҳмат Сизга, Муҳтарам Президент!
  8. 1-босқичда «яшил» ҳудудлараро ички туризмга рухсат берилади — Кун.ўз
  9. Карантинга ёпилган Китобда бемор коронавирусдан ўлгани рад этилди — Озодлик
  10. Раҳимжон Ирисов Наманган: Мен гувоҳ бўлган лаҳзалар — ЎзА берган материални ўқиб…
  11. Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров фаолиятига юқори баҳо берди.
  12. Маълумот талаб қилмайдиган мингдан зиёд иш ўрни бор — ЎзА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.