"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Минскда бир гуруҳ талаба қўлга олиниши ортидан юзлаб аёл тинч намойишга чиқди

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Редакция почтасидан | 02/09/2020 21:24-     11173 марта ўқилди

Минскда бир гуруҳ талаба қўлга олиниши ортидан юзлаб аёл тинч намойишга чиқди

сентябр 02, 2020
  • Таржимон Нодир Атаев/Озодлик

 

1 сентябрь куни Беларусда норозилик намойишига чиққан бир гуруҳ талаба қўлга олиниши ортидан пойтахт Минскда аëллар тинч намойишга чиқди.

Бир неча юз аёл Мустақиллик майдони яқинида тўпланар экан, уларни полиция кузатиб турди.

Амалдаги президент Александр Лукашенкога қарши уч ҳафтадан бери тинчимаётган намойишларда аёллар муҳим роль ўйнаб келмоқда.

1 сентябрь куни аввалига мухолифат рамзига айланган оқ ва қизил рангли байроқларни қўлда тутган талабалар намойишга чиқди.

Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Светлана Тихановская жамоаси эълон қилган билдирувда «1 сентябрь билим куни. Беларусь бирдамлиги маъносини билиш куни. Ушбу бир кунлик акцияга қўшилинг, ишчиларни қўлланг ва ҳукуматга ҳокимиятнинг ҳақиқий манбаси ким эканлигини кўрсатинг», дейилади.

«Весна» инсон ҳуқуқлари гуруҳига кўра, 1 сентябрь куни камида 55 нафар талаба қўлга олинган. Ижтимоий тармоқларда улашилган видеода полиция талабаларни зўрлаб олиб кетаётганини кўриш мумкин.

Беларусь Журналистлар уюшмаси намойишларни ёритаётган саккиз нафар мухбир қўлга олинганини билдирди. Ўтган ҳафта намойишлар матбуотда ёритилишига тўсқинлик қилиш мақсадида Беларусь расмийлар хориж матбуот агентликларининг 17 нафар журналисти аккредитациясини бекор қилган эди.

9 август куни бўлиб ўтган сайловда Беларусни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Лукашенко ғолиб чиққанини эълон қилинганидан бери мамлакатда норозилик намойишлари тинчимаяпти. Ғарб мамлакатлари сайловнинг расмий натижаларини тан олмади, содир бўлаётган воқеалар юзасидан норозилик изҳор қилди ва расмийларни мухолифат билан мулоқот қилишга чақирди.

1 сентябрь куни БМТ инсон ҳуқуқлари мутахассислари сайлов ўтказилганидан бери 450 та ҳибсда қийноққа тутиш ҳолати бўйича далиллар келиб тушганини билдирди.

Айни куни Литва президенти Гитанас Науседа БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини Беларусдаги вазиятни муҳокама қилиш учун зудлик билан йиғин ўтказишга чақирди.

31 август куни Латвия, Литва ва Эстония президент сайлови натижаларининг сохталаштирилгани ва норозилик намойишларини аёвсиз бостириш муносабати билан Минск расмийлари, жумладан, Лукашенкога қарши саёҳат чеклови шаклида санкция жорий қилди.

Европа Иттифоқи эса 20 нафар юқори лавозимли расмийга қарши санкция жорий қишга келишиб олди.

Беларусга Ғарб давлатлари томонидан босим кучаяр экан, Лукашенко Москвадан ёрдам сўрашга мажбур бўлди.

1 сентябрь куни Лукашенко ўзи ва Россия президенти Владимир Путин «Брестдан Владивостоккача бўлган умумий ватанимизни» ҳимоя қилишини таъкидлади.

1 сентябрда Москва давлат халқаро муносабатлар институтида нутқ сўзлаган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб давлатларини Беларусдаги бўҳрон бўйича «ҳукм чиқаришда» айблади.

Москва Ғарб давлатларини Беларусь ички ишларига аралашишда айблаб келади.

Минскда норози талабалар қўлга олиниши ортидан аёллар намойишга чиқди (ВИДЕО)

Беларусда 1 сентябрь куни намойишга чиққанлардан бир гуруҳи.
Беларусда 1 сентябрь куни намойишга чиққанлардан бир гуруҳи.

Беларус пойтахти Минскда 1 сентябрь куни норозилик намойишига чиққан ўнлаб талаба полиция томонидан қўлга олиниши ортидан ўша куни кечга яқин юзлаб аёл кўчага чиқди.

Беларуслик талабалар мухолифат чақириғига жавобан янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Лукашенко истеъфосини талаб қилиб намойишга чиққан эди.

Минскдаги Мустақиллик майдонига йиғилган юзлаб аёллар қўшиқ куйлаб, рақс тушдилар. Полиция уларга тўсқинлик қилмади.

1 сентябрь куни эрталаб норозилик намойишига чиққан юзлаб талабаларга полиция тўсқинлик қилган эди. Айрим жойларда, жумладан, мустақиллик майдони ва Беларус давлат университети олдида норозилар полиция билан тўқнашган.

«Весна» ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг билдиришича, намойишлар пайтида камида 70 талаба қўлга олинди.

Беларусда норозилик намойишлари 9 август куни ўтган сайловда мамлакатни 26 йил бошқарган Александр Лукашенко ғолиб чиққани эълон қилингани ортидан бошланиб кетган эди.

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушевга мактуб: Анвар Тилланазаров ҳақида собиқ прокуратура ходимидан
  2. Ўзбекистон Президентига Самандар Қўқоновдан Қонун панасидаги қонунбзурлик
  3. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Хоразмнинг Қўшкўпиридан
  4. Отабек Тошев: Путин бошчилигидаги Россияга қўшилиш — хатарли!
  5. Бердиёр Жумаев: Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига!
  6. Аҳмад Турон бонг уради: Андижонда дуо қилинг…
  7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Шукуров Тилов Умаровичдан
  8. Ўзбекистон Ҳаво йўллари самолёти «гаровга олинди»
  9. “Light of Hope”нинг хайрли ишлари кенгаймоқда
  10. Фахриддин Худойқулов: Яна “Бирлик” ҳақида…
  11. Соҳибқалами ошкорбаён — ОВОЗИ САМАРҚАНД — Тошпӯлод Раҳматуллоев
  12. Аҳмад Турон: Каримов даврига баҳо бериб, унинг асоратларидан қутулиш керак (3)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.