"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Шодмонқул САЛОМ——-: Улуғ дўст, меҳрибон акам Қурбон ЭШМАТ хотирасига!

Муносабат, Редакция почтасидан, Ўтганлар ёди | 01/09/2020 23:06-     11214 марта ўқилди

Norkobil Zhalilov
  
Image may contain: 1 person, standing
Azim Ruziev
Улуғ дўст, меҳрибон акам
Қурбон ЭШМАТ хотирасига!
Яратган Эгам уни раҳмат айласин!
Дўстлар, ҳолим ёмон бўлди, дунё икки томон бўлди,
Бир ён ҳижрон, бир ён армон – бугун бир марддан айрилдим.
Оти Қурбон, умри – достон, бобоси Темур кўрагон,
Қадим Кеш тоғидан тушган, бир азаматдан айрилдим.
Оға эди, чин дўст эди, керак вақтида бор эди,
Кўнгли тоғдаги қор эди – бир пок ниятдан айрилдим.
Кўп мард эди, юрагида миллат деган ҳасрати бор,
Бул кун шундай кўзёши чин, асл ҳасратдан айрилдим.
Дийдам қонли ёшга тўлди, мисли лиммо-лим қадаҳдай,
Ғарибнинг кўзёшин артган, тағин бир марддан айрилдим.
Онажонин хизматида қирқ йил бошин эгиб турди,
Умрдан баҳралар кўрди, қобил фарзанддан айрилдим.
Олтмиш уч ёшида кетди, Пайғамбар ёшига етди,
Набирасин кўриб, суйган, бобо шуҳратдан айрилдим.
Бул тупроқни кўп суярди, менинг жаҳоним деярди,
“Қурбон ўлам” деб қўярди – чин муҳаббатдан айрилдим.
Ланж давраларни суймасди, нафси дунё деб куймасди,
Кек сақлаш недир билмасди, шундай иззатдан айрилдим.
Бу оламда шароб мўлдир, косагул кўп, сўзфуруш кўп,
Бас қилдим, бода айёмин, сўнгги улфатдан айрилдим.
Тоза суҳбатдан айрилдим, умри ҳикматдан айрилдим,
Жўраларига меҳрибон, йўли раҳматдан айрилдим.
Дунё, бир томонга оғдинг, кўзимнинг ёшини соғдинг,
Йўлбарсин овладинг тоғнинг, шундай шиддатдан айрилдим.
Художоним! Раҳмат айла, авф айлагин дарвешингни,
Сўзи бирлан аъмоли бир, танти жўмарддан айрилдим.
Шодмонқул САЛОМ
https://www.facebook.com/norkobil

Ўхшаш мақолалар:

  1. Венесуэладаги сайловда Уго Чавес ўринбосари ғалаба қозонган
  2. Шодмон Отабек: ШОИР РУҲИ ҚУШ КАБИ ЭРКИН
  3. «Дунё ўзбеклари»га Мамаёқубдан яна Бўритош Мустафоев ҳақида…
  4. Нуқтаи назар: Ўзбекистон ва қари «Дирежёр» қиссаси
  5. Азиз-авлиёлар юртига зиёрат (“Оқ мозор” қабристони ҳақида) 3-қисм
  6. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга тожикистонлик ўзбек мадҳияси
  7. Машҳур ёзувчининг соғлиги — «Дунё ўзбеклари» нашри мухлислари муҳокамасида…
  8. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири номига келган мактублардан сатрлар
  9. «Ўзбеккино»нинг янги Бош директори қандай одам?
  10. Исмат Хушевнинг Президент маслаҳатчиси ҳақидаги танқидий мақоласини ўқиб…
  11. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга келган очиқ, лекин аччиқ таъналар…
  12. Тўра Мирзо марсияси: АБДУРАҲМОН РАЖАБ ХОТИРАСИГА…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.