"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Беларусда нима гаплар? Лукашенко яна қурол билан кўриниш берди

Воқеа ва ҳодисалар, Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 31/08/2020 00:08-     11117 марта ўқилди

Беларусда нима гаплар? Лукашенко яна қурол билан кўриниш берди

Олам 30 Август 22:115299

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўз қароргоҳида яна қурол ва зирҳли нимчада кўриниш берди. Президент Матбуот котиби Натаья Эйсмонтнинг РИА Новостига йўллаган суратида у қароргоҳи – Мустақиллик саройидан қурол кўтариб чиқаётанини кўриш мумкин.

Бугун, 30 августда ҳам, сурат Минскдаги намойишчилар Президент қароргоҳи олдига келиб бўлган вақтда олинган.

Бундан ташқари, Мустақиллик саройи қуролли аскарлар ва БТРлар билан ўраб олинган. Резиденцияда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ички ишлар вазирлиги намойишда қанча одам иштирок этганини маълум қилмади. Расмий маълумотларга кўра, 125 киши ҳибсга олинган.

Беларусь Президенти қароргоҳида иккинчи марта қурол кўтариб, оммага кўриниш беряпти. У ўтган ҳафтада ҳам қароргоҳи олдида тўпланган намойишчилар қаршисида қурол билан пайдо бўлганди.

Маълумот учун, 9 август куни Беларусда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда 80,1 фоиз овоз тўплаган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғалаба қозонди.

Минск ва бошқа шаҳарларда Лукашенко ва сайлов натижаларига қарши норозилик намойишлари бошланди. Шундан бери ҳар куни Президентдан норози одамлар намойишга чиқяпти. Беларусда намойишлар ортиқча тўс-тўпалонларсиз бўляпти.

Суннатилла Абдуллаев

https://qalampir.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Аҳмад ҳожи Хоразмий: Аллоҳнинг қудратини кўрдим
  2. 1999 йил, 16 февраль портлашлари: Афсона ва ҳақиқат (1-мақола)
  3. 1999 йил, 16 февраль портлашлари: Афсона ва ҳақиқат (2-мақола)
  4. 1999 йил, 16 февраль портлашлари: Афсона ва ҳақиқат (3-мақола)
  5. 1999 йил, 16 февраль портлашлари: Афсона ва ҳақиқат (4-мақола)
  6. 1999 йил, 16 февраль портлашлари: Афсона ва ҳақиқат (5-мақола)
  7. Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи
  8. Норман Я. Балстон: Ўзбекистон Осмонга Учиши Керак!
  9. Бош муҳаррир И.Хушевга: Хоразмда ишсиз қолган йигитнинг дил кечинмалари
  10. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Дунёда нима гаплар, Россиядачи? 11.03.2020
  11. Dunyoni kimlar bichmoqda? Virusdan keyin nima bo’ladi? 1-qism.
  12. Ўзбекистон, коронавирус: Эпидемия қачон ўз чўққисига чиқади? — ББС
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.