"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Садир Ҳожи Маматраимов: «Биринчи муҳаббатим» ёди

Бош мақола, Муҳокама учун мавзу, Редакция почтасидан | 30/08/2020 13:27-     11025 марта ўқилди

Яна Абдулла Ориповнинг “Биринчи муҳаббатим” шеъри ҳақида ёхуд “Биринчи муҳаббатим “шеъри бугунги кун ҳаётимнинг эпиграфи.

Биз бахтиёр булгаймиз хўб, Бизни зафар қучажак. Бошимизда чарх айланиб, Қалдирғочлар учажак.

Исмат ука ассалому алайкум! Омонмисиз?

Бутун дунё уруш ва тўполонлар гирдобида қолган шу пайтда келинг, укажон, шу мавзулардан узоқлашиб биз бир паст тинчлик ҳақида, дўстлик ҳақида, яхшилик ҳақида, севги –муҳаббат ва биринчи муҳаббат ҳақида озгина суҳбатлашайлик.

Мен 10 сентябрь куни 73 ёшга тўламан. Раҳматли жони жаннатда булгур Абдулла аканинг “Биринчи муҳаббатим” шеъри мен учун азиз ва муқаддасдир.

Бу муқаддас шеър менинг ҳаётимнинг эпиграфи бўлиб қолган десам муболаға бўлмаса керак. Чунки бу шеърни мен ёшлигимдан ёд олиб, шу бугунги кунда ҳам ўзимча (якка) қолганимда айтиб ўтираман.

Исмат ука!

Қозоқ халқида шундай ибора бор “Ўрта йулда отинг ўлмасин, ўрта ёшда- аёлинг”. 44 йил менга завжалик қилган, фарзандларимизга волидалик хизматини беминнат адо этган, менга ҳамдам бўлиб, малҳам бўлиб шабнам бўлиб, ҳаётимнинг барча аччиқ-чучигини мен билан баробар тотган умр йулдошим, маслаҳатдошим, мактаб партасидан бошлаган биринчи муҳабббатимдан бундан 5 йил муқаддам айрилиб қолдим.

Исматжон ука!

Ҳозир ҳам сизга шу хатни ёзар эканман, шу шеърдан парча келтириш истаги туғилиб колди:

Йўлин йуқотса одам, муҳаббатга суянгай

Ғуссага ботса одам, муҳаббатга суянгай

Чорасиз қолса одам, муҳаббатга суянгай

Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим

Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим

Севги-муҳаббат ёш танламайди. Бу туйғу ёшга ҳам, қарига ҳам муқаддасдир. Ёшликдаги туйғуни қарилик ёшга келганда ҳам биринчи муҳаббатидан менга ўхшаб айрилиб қолган қарияларимизга Абдулла ака ибрат сўзини айтиб кетгандек туюлади.

Атоқли ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг бир гапи ёдимга тушиб қолди: ”Л.Толстой бобонинг асарлари қазига ўхшайди, чайнаган саринг мазаси чиқаверади”

Абдулла Ориповнинг “Биринчи муҳаббатим” шеъри ҳам Абдулла Қаҳҳор таъбири билан айтганидек қазига ўхшатаман. Ўқиганинг сари мазаси чиқаверади, чиқаверади.

Абдулла Орипов шунчаки оддий шоир эмас, донишманд-философ шоир эканлигини баралла айтиб турибди.

Шунинг учун ҳам Абдулла Ориповнинг “Биринчи муҳаббатим” шеъри бебаҳо, барчамизга азиз ва муқаддасдир. Мен учун бу шеър бугунги кун ҳаётимнинг эпиграфидир.

Ҳа, Абдулла аканинг бу шеърининг ҳар бир сатрида олам-олам теран философиялик маънолар мавжуд. Баъзида сиқилиб кетган пайтларимда бу шеърни қунт билан ўқийман. Шеър сатрларини ўқиб таскин топаман. Бу шеърнинг ҳар бир сатрини нафақат ўқиб, уқиб ўқисангиз мазза қилиб яйраб-яйраб кетасиз.

Севги-муҳаббат туйғусига мубтало бўлган ҳар бир ёш йигит-қизларимиз бу шеърни ёстиқларининг тагига қуйиб, кўзларига суриб ўқишларини тавсия этардим.

Исматжон ука!

Сизга бу хатни ёзишдаги асл мақсадим мен каби бу дунёда биринчи муҳаббатидан айрилиб :

Ёрга содиқ то сунги нафас

Оққушларга қиламан ҳавас

Гар дунёни тарк этса бири,

Бошқаси ёр сира изламас.

Ёрга содиқ бўлиб қолмоқликни

Оққушлардан ўрганмоқ керак,

Деб юрган қариялар юракларига малҳам бўлиб, Сиздан совға сифатида Абдулла Ориповнинг мана шу машҳур шеърини ўзингизнинг жарангдор овозингиз билан ўқиб берсангиз.

Биз қариялар мазза қилиб эшитиб, бу оламдан ўтган биринчи муҳаббатимизни хотирлаб хурсанд булар эдик.

Олдиндан раҳмат!

Сизга соғлик омонлик тилаб Садир Ҳожи Маматраимов

Туркистон шаҳри Қарноқ қишлоғи

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳукумат ва мухолифатга — Ислом Каримов ва Муҳаммад Солиҳга очиқ, аммо аччиқ гаплар
  2. Юсуф Жума: Қуёш, ҳалиям Ўзбекистонда чиқаяпсанми?! Уялмайсанми?!
  3. Зайниддин Эрназаров: Тўғрилик сари дастлабки қадамлар (Муҳокама учун мавзу)
  4. Бердиёр ЖУМАЕВ: «ЭКСПО-2017» – Келажак сари хуш келибсиз!
  5. Бош муҳаррир И.Хушевга: ЎзТВ ҳақидаги танқидий теледастурингизга муносабат
  6. Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев диққатига…
  7. Асад Беков: Иқтисодий Амнистия ҳаммага керак!
  8. Бош муҳаррир И.Хушевга: Рустам Қосимов ҳақидаги мақолага имомлар номидан шарҳ
  9. Аҳмад Турон: “Янги Ўзбекистон феномени”га муносабат
  10. «Бош вазир қудоси — ЎзТВ «Худоси»ми? Қачонгача?!!
  11. “Миллий тикланиш” ДП айтаверадиям, қайтаверадиям…ми?! — ЎзА
  12. Алихон Ботиров: Яна Белоруссия ва унинг Президенти Лукашенко ҳақида…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.