"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

А.Орипов — Рафиқамга: Завол топмай дунёда, Барибир, ҳаёт қолди…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Муҳаррир танлови | 25/08/2020 00:39-     12015 марта ўқилди

ҲАЁТ
Рафиқамга

Кимдир деди оҳ чекиб:
— Зулматга ботди зиё,
Тулпорлар кетиб бўлди,
Қирчанғига зот қолди.
Тирикликни ўлимлар
Енга билмади, аммо,
Завол топмай дунёда,
Барибир, ҳаёт қолди.

Афсус, не-не инсонлар
Тарк этдилар оламни,
Қайтмадилар, тўксам ҳам
Кўзимдаги жоламни.
Бу не сирким, кулфатлар
Буколмади одамни,
Завол топмай дунёда,
Барибир, ҳаёт қолди.

Онам кетса, ўйловдим,
Йиқилиб тушгай осмон,
Отам кетди, мен учун
Зимистон бўлди жаҳон.
Лекин мен ёдгор эдим,
Ўлмай қолган тирик жон,
Завол топмай дунёда,
Барибир, ҳаёт қолди.

Юрагим сиқилганда
Мозор оралаб юрдим,
Кекса бир донишманднинг
Қабри ёнида турдим.
Во ажабо, тошида
Ушбу ёзувни кўрдим:
-Завол топмай дунёда,
Барибир, ҳаёт қолди.

Саноғига етмайди
Ҳанузгача одамзод-
Заминда қурбон кўпми,
Кўпмикан ва ё жаллод.
Яхшилардан от қолур,
Ёмонлардан қолур дод,
Завол топмай дунёда,
Барибир, ҳаёт қолди.

Ўкинмагин, азизам,
Орқада энди ғовлар,
Ажалдан ҳам аслида
Баттарроқ экан ёвлар.
Дегаймиз,ўша куни —
Ўтгач барча синовлар:
Завол топмай дунёда,
Барибир, ҳаёт қолди.

АҚШ. Хьюстон. 6.10.2015

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдулла Орипов ижодидан: Мен ёмон кўраман… (Эълон қилинмаган шеърлар)
  2. Абдулла Орипов: Қариндошу эл-юртдан аввал, Сен тўкасан аччиқ-аччиқ ёш…
  3. Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз, Унда миллат яшар, унда тил яшар…
  4. Абдулла Орипов ёди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  5. Абдулла Орипов шеърияти: Бор бўлсанг, ёдга ол мени ҳам, дўстим…
  6. Оллоҳим кимгадир берди бойлик, зар, Балки раҳм айлади йўқсил жонига…
  7. Абдулла Орипов ижоди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  8. Абдулла Орипов: Осмондан қарама, Ердан қарама, Одамдек назар сол сен бу диёрга.
  9. Абдулла Орипов: Лолазор қирларда чопа билмасман, Ахир у мен учун армон эмасми?
  10. Абдулла Орипов: КУРСДОШЛАРИМГА
  11. Абдулла Орипов шеърияти: Менсиз қолганингда чидайсан, болам…
  12. Абдулла Орипов: Мен дегайман, боқ, азизим, Хадра-ю Дўрмонда қор…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.