Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Шукуров Тилов Умаровичдан
ШАХСАН: Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, А.Югнакий
маҳалласи, 22-уй, 5-хонадонда яшовчи
Шукуров Тилов Умаровичдан
Нусхалари: Барча давлат, нодавлат ташкилотлари,
расмий ва чет эл оммавий ахборот воситалари
раҳбарларига
ИККИНЧИ марта такрорий ТАКЛИФ-ариза тариқасида.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суд раисларининг
истеъфосини ва Кенгашнинг фаолиятини тугатишни сўраш тўғрисида.
“Онангни қози сўкса, додингни кимга айтасан…?
Ёхуд, балиқ бошидан сасийдими…?”
“Қарсак чалавердик, чалавердик, мақтайвердик,
оқибатда 20 йил орқада қолиб кетдик!”
“Халқ давлат органларига эмас, балки давлат
органлари халқимизга хизмат қилиши керак!”
“Буюк келажагимиз бугундан бошланади!”
Президент Ш.М.Мирзиёев
“Масъулиятсизлик хиёнат билан баробардир!”
Бош прокурор Н.Йўлдошев
Ассалому алайкум, Президентимиз Шавкат Миромонович!
Маълумингиз бўлсинким, Мамлакатимиз Президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланганингиздан сўнг, жиноят ишим бўйича 2016 йил 14 ноябрь кунидан бошлаб Виртуал қабулхонангизга Конститциявий ҳуқуқларим қасддан паймол этилганлигини ёзиб келмоқдаман, аммо адолат қарор топмади ва шу виртуал аризам 757 (етти юз эллик етти) чиси ҳисобланиб, сайловгача бир йил қолди, яна неча марта мурожаат қиламан билмайман, аммо ЖИБ Сирдарё вилоят суди судьялари А.Кураматов, С.Расулов ва О.Маннатовларга ўхшаган суд-ҳуқуқ соҳасида ҳуқуқий жиҳатдан билими саёз ва етарли тажрибага эга бўлмаган судьяларнинг инсон тақдирига бефарқ қарашлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ишламаслиги сабабларини аниқладим.
Чунончи, суд-ҳуқуқ соҳасидаги адолатсизлик ва қонунсизликларнинг асосий сабабчиси Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва унинг тўғрисида қабул қилинган қонун экан, сабаби Кенгашни ташкил қилиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг бузилишига атайлаб йўл қўйилган.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасида “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади;
Шу Қонуннинг 106-моддасида “Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади;
Шу Қонуннинг 112-моддасида, Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьялар илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас;
Шу Қонуннинг 58-моддасида, Жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”-деб кўрсатилган.
Аммо, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.
Кенгаш юридик шахсдир, у Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади”-деб кўрсатилган.
Қонунлар мазмунига кўра, Кенгаш “ЮРИДИК ШАХС” мақомида суд ҳокимиятининг судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаши, судьяларни тайинлаши, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш асосида судьялар корпусини шакллантиришининг ўзи тўғридан-тўғри Конституциямизга хилоф ҳисобланиб, бу холатлар Кенгаш аъзоларининг жамоатчилик асосида Суд ҳокимиятининг мустақил иш юритишига аралашиш ҳисобланади.
Шунингдек, “Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида “Кенгаш; раис, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котибидан — жами йигирма бир нафар кишидан иборат таркибда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан шакллантирилади. Кенгашнинг раиси, котиби ва судьялар орасидан тасдиқланган ўн бир нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади, Кенгашнинг қолган саккиз нафар аъзоси, шу жумладан Кенгаш раисининг ўринбосари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади”-деб кўрсатилган.
Минг афсуслар бўлсинким, Қонунлар мазмунига кўра, Кенгашда ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи ўн бир нафар судьялар Конституциямизга хилоф равишда ҳақ тўланадиган фаолият тури билан шўғилланаётган ҳисобланади, сабаби улар “судьялик мақомида бўлиб, илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмаслигини ва айнан Кенгашнинг қонунида судьялар илмий ва педагогик фаолият турлари билан шуғулланади ёки шуғулланиши мумкин”-деган қоидалар келтирилмаганлигини билсаларда, атайлаб Қонун талабларига зид равишда Кенгаш аъзолиги лавозимида ишлаб келмоқдалар.
Ўз навбатида, Судьялар олий кенгаши аъзолари менинг таклиф ва эътирозларимни тўғри қабул қилмасдан Кенгашнинг ташкил этилиши ва фаолияти Конституцияга хилоф равишда “Кенгаш тўғрисида”ги қонун билан қонунийлаштирилганлигига ва бу ҳақда Конституцияга ўзгартиришлар киритилганига холисона баҳо бермасдан, иш ўрнини йўқотмаслик учун шу қонунни рукач қилиб, “Қонун бор, қонун асосида ишлаяпмиз, бу юридик факт”-деб, Қонунларни ўз манфаатларига мослаштириб, нотўғри талқин қилиб ва тушунтиришлар бериб, “одил судловга аралашганимиз йўқ, Кенгаш аъзолари жамоатчилик асосида ташкил этилган бўлсада, улар суд-ҳуқуқ соҳасининг “одам”ларидир”-деб, ўз нуқти назарларини абзал кўриб, эътироз билдиришади.
Аммо, мен Конституциямизда Кенгашга оид ва Кенгашнинг қонунни борлигини инкор қилмайман, лекин Қонунлар абадий эмас ва жамиятимизнинг ривожланиши борасида ижтимоий муносабатларга мувофиқ ўзгариб туради, шу сабабли мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида, кўпгина Қонунлар бекор бўлиб, ҳатто энг олий юридик кучга эга бўлган Конституциямизга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Дарҳақиқат, биз “юридик шахс” бўлган Кенгашнинг мустақил суд ҳокимияти тизимига қандай кириб, судьяларни лавозимларга тайинлаб, иш юритишига аралашиб қолгани ҳақидаги “юридик факт”га эътиборни қаратиб ва суд ҳокимияти тизимининг мустақил иш юритиши ҳамда суд ҳокимиятининг одил судловни амалга ошириш фаолиятларининг бир-биридан фарқини англашимиз зарур.
Қонунлар мазмунига кўра, ҳақиқатдан ҳам Кенгаш суд ҳокимиятининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашмайди, ўз навбатида суд ҳокимияти тизими ҳам “юридик шахс” бўлган Кенгашдан мустақил ҳолда иш юритади ва “юридик шахс”нинг суд ҳокимияти тизимида иш юритишини қонун билан таъқиқлайди.
Шунингдек, суд ҳокимияти тизимининг мустақил иш юритиши — Ўзбекистон Республикаси судларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тартибига солишни назарда тутган бўлса, суд ҳокимиятининг одил судловни амалга ошириш фаолияти эса — ҳар қандай инстанция суд мажлисида олиб бориладиган судлов жараёни ҳисобланади.
Дарвоқе, Кенгашни 2020 йил 10 август кунига қадар 18 йил олдин пенсияга чиққан, судья мақомида бўлмаган У.Мингбоев ташкил этиб, 82 ёшида ҳам Кенгаш раиси лавозимида ишлаб, судьяларни лавозимларга тайинлаб ва уларга раҳбарлик лавозимига ўтишига тавсиялар бериб, ёзишмаларимдан сўнг истеъфога чиқди.
Шу сабабли, Кенгаш ҳақидаги мулоҳазаларимга янада аниқлик киритиш учун “Кенгаш тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддаси матнини таҳлил қиладиган бўлсак;
1. … судьялар — Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимиятида 4000 (тўрт минг) нафардан ортиқ судьялар бор.
2. … ҳамжамият:
а) ҳам — қўшма сўзларнинг таркибий қисми бўлиб, муайян иш фаолиятида “бирга бўлувчи”, “бирга бажарувчи”, “тенг ва бир хил” — деган маъноларни билдиради: “Ҳамтовоқ, ҳамшаҳар, ҳамфикр, ҳамдард ва бошқалар”.
б) … жамият – (гуруҳ, уюшма, йиғилиш, ва б.) бирор мақсадда тузилган ихтиёрий бирлашма, ижтимоий ташкилот: “Кўрлар жамияти, олимлар жамияти ва б.”
3. … орган – ҳаётнинг муайян бир соҳасида белгили вазифаларни бажарувчи муассаса, ташкилот.
4. … суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади – Қонун мазмунига кўра, “юридик шахс” бўлган Кенгаш ўз ваколатлари доирасида мустақил суд ҳокимиятига “кўмаклашади” — дегани суд ҳокимиятига судьяларни лавозимга тайинлайди”- дегани эмас, балки “кўмаклаш” ниқоби остида қонунга хилоф равишда Конституциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, мустақил суд ҳокимиятининг иш юритишига “аралашиши” қонунийлаштирилганлиги ўз исботини топди, ҳатто “Судлар тўғрисида”ги қонун матнида “Конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади”-деган сўзлар йўқ, шу сабабли Конституциямизда суд ҳокимиятига “кўмаклашиш” қоидасининг жорий этилиши мустақил суд ҳокимияти иш юритишига бўлган “ишончсизлик” аломатлари деб ҳисоблайман.
5. … юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасида “[СПиТ:
1.Юридик шахслар / Юридик шахс]
Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади”—деб кўрсатилган.
Дарҳақиқат, 2020 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарори билан Ёдгоров Холмўмин Буврабоевич “ЮРИДИК ШАХС” бўлган Кенгашнинг раиси этиб тайинланди.
Эй воҳ, ақл бовар қилмайди-ки, қандай қилиб “юридик шахс” бўлган Кенгаш раиси Сенатнинг қарори билан тайинланиши мумкин? Ахир бу Давлат сиёсатига тўғри келмайдику, Депутат ва ҳуқуқшунослар қаерга қарамоқда…?
Шунингдек, “Кенгаш тўғрисида”ги қонунда “Кенгашнинг таркиби- …, ўн бир нафар судьялар ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзолари этиб тасдиқланди”-деб шакллантирилган бўлса-да, аммо Холмўмин Буврабоевич ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгашнинг раиси лавозимига тайинланиб, судья мақомини давом эттириб, қонунга хилоф равишда ўн иккинчи судья бўлиб олди.
Дарвоқе, Ўзингиз судьяларга “халқ баҳо беради”-деб айтганингиздек, яқин кунларгача мустақил суд ҳокимиятининг Олий суд ўринбосари лавозимида ишлаб келган Холмўмин Буврабоевич ҳақида айтадиган бўлсам, доно халқимиз, “Олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасму!”-деб бежиз айтишмаганидек, ижтимоий тармоқларда ёзилишича биттагина масала бўйича “муҳокама”ларга сабаб бўлиб, судья мақомида ўзининг иши қолиб, ижро ҳокимиятининг иши бўлган Бўстонлиқдаги “снос” масалаларига аралашиб, ижро ҳокимияти ходимлари билан бирга юриб “бузиш” ишларини ёқлаб, ҳаммани ёппасига “ноқонуний дача”лар қуриб, “ўзбошимчалик” қилганликда айблаб, ижро хокимиятига “адвокатлик” қилиб, туризм “сиёсати”нинг манфаатларини абзал деб билиб, “олдиндан” хулосасини бериб, “МУСТАҚИЛ СУД ҲОКИМИЯТИ”нинг “холислиги”га шубҳа туғдириб, аксарият депутатларнинг “кулги”сига қолиб, одил судловнинг “обрўй”сини тушуриб, “аянчли” аҳволга тушиб, ҳар қандай адолатсизликка сабр қиладиган Ўзбек халқининг “дуоси”ни олиб, мана ижро ҳокимиятнинг кучини қаранг-ки, бугун “бир жойи” билан кулган депутатларнинг ҳамкасблари “куф-суф” қилиб, қонунга хилоф бўлсада, ўзлари энг юқори раҳбарлик лавозимига тайинлаб қўйишди.
6. Бундан ташқари, “Кенгаш тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида “…, кенгашнинг қолган саккиз нафар аъзоси, шу жумладан Кенгаш раисининг ўринбосари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади”-деган қоида матнини таҳлил қиладиган бўлсак;
а) …, кенгашнинг қолган саккиз нафар аъзолари — Кенгаш аъзолигига судья мақомида бўлмаган Президент Девони, Қонунчилик палатаси, Судьялар ассоциацияси, Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигидан биттадан вакиллар киритилганлиги назарда тутилган.
б) … жамоатчилик асоси — Кенгаш ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши Қонун билан тартибга солинадиган чатишган (гибрид) орган бўлиб, бу органнинг асосий негизи “аросат”даги жамоат бирлашмаси ва суд ҳокимияти органидир.
Дарҳақиқат, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида “Ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир.
Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади”-деб кўрсатилган.
Демак, Кенгаш-судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилган кўнгилли ҳамжамият эмас, балки Кенгаш аъзолари тайинланган, тасдиқланган ва кўнгили жамоат бирлашмасидан ташкил топган “чатишган” орган ҳисобланади.
Шунингдек, Кенгаш аъзоларининг шу органда жамоатчилик асосида ишлаши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан тўғридан-тўғри таъқиқланган бўлиб, судьялар ҳамжамиятининг номи ва мақомидан кўриниб турибдики, бу ҳамжамият юридик шахс бўлмасдан, балки суд ҳокимияти тизимига киритилиб, фақат судьялар жамоаси ишлаши жоиз эди.
Бундан ташқари, фикримча Кенгаш — юридик шахс ҳам эмас, сабаби Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти уларни жавобгар сифатида эътироф эта олмаяпти.
Чунончи, 2020 йил 23 июль куни Тошкент шаҳар Миробод тумани маъмурий судига Судьялар олий кенгаши мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш, хизмат текшируви ўтказиш, аризамни Кенгаш мажлисида коллегиал равишда кўриш ва ҚАРОР чиқариш мажбурятини юклаш ҳақида ариза билан мурожаат қилган эдим.
Аммо, 2020 йил июль ойнинг 28 кунида судья С.М.Талипов “Судьялар олий кенгаши маъмурий органлар субъекти ва аризам судга тааллуқли эмас”-деб, аризамни қабул қилишни рад этиш ҳақида ажрим қабул қилди.
Бундан ташқари, Конституциямизнинг 10-моддасида “Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин”-деб белгиланган.
Шунингдек, Қонунлар мазмунига кўра, “судьялар суд мажлисида Ўзбекистон номидан ҳукм ўқийди”-дейилган.
Демак, мустақил суд ҳокимиятида судьялик лавозимларига жамоатчилик асосида “ЮРИДИК ШАХС” томонидан судьялар тайинлангани ва судьялар корпусини шакллантирилганлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьяларига гувоҳномалар Олий суди раиси томонидан берилиши мақсадга мувофиқ эмас, балки барча судьялар Ўзбекистон давлатининг “юзи” бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланиши ва судьларнинг ўз ишига масъулияти ва жавобгарлик масаласи бевосита Президент зиммасида бўлиши ҳамда гувоҳномаларини ҳам шахсан Президентнинг ўзи имзолаши лозим бўлади.
Сабаби, суд мажлисида судьяларнинг ваколати Ўзбекистон номидан ҳукм ўқийдиган даражада, халқ сайлаган ва халқнинг номидан иш олиб бориши мумкин бўлган Президент ваколатларига тенглаштирилиши лозим.
Шунингдек, судьяларга “МУСТАҚИЛ” суд ҳокимиятининг фаолияти тўғрисида ИЖРО ҲОКИМИЯТИ бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига бир йилда бир марта ахборот тақдим этишлигини ва аҳоли билан бир ойда бир марта жойларда учрашувларини ташкил этишини қонун билан бекор қилиш ва таъқиқлаш керак, сабаби суд хокимияти ўзининг фаолияти ҳақида ижро ҳокимиятга ахборот берса, мустақил суд ҳокимиятининг “мустақиллиги” қаерда қолади..?
Ваҳоланки, мен Олий суд раиси К.Камилов ва собиқ Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоровлар билан Олий судда ва сайёр қабулларида ҳар бири билан уч мартадан учрашганман, лекин улар менинг ҳеч қандай саволимга жавоб бера олмаган, шу сабабли суд мажлисидан ташқари судьялар билан учрашишдан маъно ва мантиқ йўқ, аксинча қонун бўйича судьялар билан учрашиш суд ишларининг холислигини шубҳа остида (суд мажлиси ва сайёр суд мажлислари бундан истисно) қолдиради, аммо зарурият бўлса мурожаатчилар билан суд идораларининг матбуот ходимлари учрашувини ташкил этиш лозим.
Дарвоқе, мурожаатчиларни қабул қилган судьялар мурожаатда келтирилган масаланинг моҳияти юзасидан ва қонунчиликнинг тўғри ёки нотўғрилиги қўлланилганлиги ҳақида олдиндан фикрини билдира олмайди ва берган фикри ҳам суд мажлисида ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
Шу сабабли, энг яхшиси “ишламайдиган” қонунларнинг бажарилишини назорат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаб, мустақил судьяларнинг масъулиятини ошириб, ҳар қандай қонунбўзишликларга ва адолатсизликка йўл қўйган судьяларга қонун доирасида жавобгарликни кучайтириш лозим!
Шунингдек, Олий суд судьялари ижро ҳокимияти билан бирга вилоят ва туманлараро миқиёсида сайёр қабулларда юриб, гуёки фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал қилаётганлиги, менда судьяларга нисбатан “ишончсизлик” ҳиссини пайдо қилди, сабаби “мустақил судьялар қонунга бўйсинмасдан, фуқароларни йиллар давомида сарсон-саргардон қилиб, ҳал этмасдан келаётган масалаларни сайёр қабулдан сўнг, раҳбарларига яхши кўриниш учун ҳал этишлари, уларнинг “хизматини” қилади”- деган тасаввур ўйғотмоқда ва бу ҳолатлар эса “мустақил” судьяларга тўғридан–тўғри таъсир ўтказилган ҳисобланиб, мурожаатчилар назарида ижро ҳокимиятининг Халқ қабулхонасидаги қабуллари “кимларнингдир шахсига сиғиниш” даражасида оммалашиб кетди.
Дарвоқе, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян “Ўзбекистон суд хокимиятининг мустақиллиги ва ҳуқуқ устуворлигига жиддий таҳдидлар сақланиб қолмоқда ва ҳозирда ҳукумат ислоҳотлар жараёнини қўллаб-қувватлаш ва якунига етказиш ҳамда одил судловга етишиш имкониятларига таъсир этаётган ва суд хокимиятининг мустақиллигига эришиш ҳаракатларига таҳдид солаётган амалиётга чек қўйиш учун тезкорлик билан ҳаракат қилиши лозим” лиги ҳақидаги фикрларида адашмабди.
Чунончи, баъзи “ҳоким тўра”лар раҳбарлигидаги ижро ҳокимияти ходимлари айрим судьяларни омма олдида машинасини тўхтатиб, “куч ишлатиб” текшириб, таҳқирлаб, дўппослаб, обрўйсизлантириб, судьяларга ва суд ходимига тан жароҳати етказиб, дахлсизлигини ва танасини “бежаб”, ҳатто суд ходимини вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қамаб қуйиб “мустақил суд ҳокимияти”ни бир тийин қилгани, шунингдек сектор раҳбарлари томонидан судьяларни қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш даражасига етиб боргани ҳам мустақил бўлиши керак бўлган суд хокимиятининг атайин ҳимоясиз аҳволга ташлаб қўйилганига ишора қилмоқда.
Ваҳоланки, судьялар сайланиб, хизмат гувоҳномасида Сизнинг имзоингиз бўлганида ва кўзини ёғ босган “тўра”лар “адолат” пособонларининг “Ўзбекистон” номидан ҳукм ўқишини билганида, уларнинг “мустақиллиги ва дахлсизлиги”ни ҳис қилган бўлар эди, аммо бизда давлат ҳокимиятининг тизимлари ўртасида “тийиб туриш” принципи сустлашиб қолганга ўхшайди, сабаби 27 йил давомида собиқ МХХ “зўровон”лик қилган бўлса, ҳозирда баъзи ҳокимлар “сектор” раҳбари бўлиб, ижро ҳокимияти бошқарувни тўлиқ қўлга киритиб, Сиз айтгандек “қонун”ларга қўшиб, ўзининг “калла”сини ҳам бўзиб ташламоқда.
Бундан ташқари, жиноят ишим бўйича Виртуал қабулхонангизга ва Олий судга неча минг марталаб мурожаатлар қилишим, суд идроларида назоратнинг йўқлиги ва мурожаатлар танқидий ўрганилмаслиги оқибатида, қонун талаблари очиқдан-очиқ бажарилмаслигига олиб келмоқда.
Дарҳақиқат, ҳатто “кўча” болалари бўлган “ММА жангчи”лари ҳам “ижтимоий тармоқ”лар орқали Сизга видео мурожаат йўллаб, спорт Президентига “кетамиз”-деб “таҳдид” қилиб, муаммосини ҳал қилди, аммо раҳбарлар менинг “илтимос”ларимни “бир тийин”га олишмаяпти, агарда “қонун”лар “ишлаганида” Сизга мурожаат қилиб безовута қилмас эдим, бу не кўргиликки биздан бошқа давлатларда Президентига “ишламайдиган” қонунларининг устидан “ижтимоий тармоқ”лар орқали мурожаат қилмаса керак уйлайман!
Шунингдек, қонунларимиз ижросининг таъминланмаётганлиги, баъзи “ижро” органларида айтганингизнинг тескарсини, яъни ижро органларга ўз ишини бажаришига йўл қуймасдан, аксинча бошдан — оёқнинг, оёқдан — қўлнинг, қўлдан – қулоқнинг, қулоқдан – кўзнинг ва қора тўпроққа туядиган кўздан эса — нафсининг ишини бажаришларини талаб қилиб, қонунлар устидан “30 йилда ўрганган” чиройли “қарсак”ларни чалмоқдалар.
Бундан ташқари, Кенгашга ЖИБ Сирдарё вилоят суди судьяларига нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб ёзган аризаларимга, Судьяларнинг малака ҳайъатининг вазифаларини тўлиқ такрорловчи Кенгаш аъзолари судьяларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо ва қарор бермасдан “бир тийинга қиммат” жавоб хати билан аризамни кўришни тугатиб, қонунларга амал қилмайдиган судьяларни ҳимоясига олиб, фикримча Кенгашнинг қонунга хилоф равишда фаолият юритаётганлигини, ўзини оқламаганлигини ва бюджетдан ортиқча сарф-ҳаражатлар қилинаётганлигини исботлади, шу сабабли Конституциямизнинг барча қонунларидан Кенгашга оид қоидаларни чиқариб ташлаш лозим!
Дарвоқе, суд-ҳуқуқ соҳасидаги баъзи ҳуқуқшуносларнинг “ҳукм чиққунича мумкин эмас, ҳукм чиққанидан кейин эса фойдаси йўқ”-деган мантиқсиз, аммо ҳаётий “шиори” бўлиб, қарор ва жавоб хатининг фарқига бормайдиган “аросатда” қолган “ҳуқуқшунослар” битта “каридорда” ўқиганми билмайман, мурожаатим юзасидан “жавоб хати берманг, қонун доирасида адолатли қарор қабул қилинг”-деб, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунларни такрор-такрор эслатсам ҳам, ҳеч нарса кўрмагандек “без” бўлиб, уюштирилган “юридик факт”ларни “афзал”-деб билиб, жиноят-процессуал қонунчилигига “фикри”ни қўйиб қуйган.
Энг ачинарлиси, Кенгашнинг амалдаги қонуни билан Республикамиздаги барча судьялар ҳозирги кунда лавозимида қонунга хилоф равишда фаолият кўрсатаётибди деб ҳисоблайман, шу сабабли улар қабул қилган қарорларни ғайриқонуний чиқарилган деб эътироф этиб, 2017 йил 6 апрелдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон номидан ўқилган барча ҳукмларни бекор қилиш лозим!
Шундай қилиб, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунимизнинг 7-моддасида, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид келиши мумкин эмас;
Шу қонуннинг 16-моддасида, Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган органларнинг ваколатига ва мақомига, ушбу ҳужжатларнинг турларига, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган санага мувофиқ белгиланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади”-деб кўрсатилган.
Қонунлар мазмунига кўра, Конституциямиз “Кенгаш тўғрисида”ги қонунига нисбатан олий юридик кучга эга ва устувор ҳисоблангани ва улар ўртасида тафовут бўлгани, бу қонун бузилишларни бартараф этишнинг имконияти йўқлигини ва юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилишини эътиборга олиб, “Кенгаш тўғрисида”ги қонун ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган Конституциямизга мувофиқ бўлиши шартлиги учун, уни бекор қилиш лозим.
Баён қилганларимга кўра, бу қонунсизлик ва адолатсизликлар қачонгача давом этади? Қонунларни бажаришга ҳоҳши йўқ “ҳуқуқшунос”лар “Янги Ўзбекистонимиз”ни қонун устуворлиги таъминланган ҳуқуқий-демократик давлатлар қаторида кўришни ҳоҳласа танқидимни тўғри қабул қилиб, ўз ҳоҳши билан истеъфога кетсин!
Шу сабабли, суд-ҳуқуқ соҳасида катта ислоҳотлар зарур бўлиб, Республикамизда суд ҳокимиятининг мустақил эмаслиги ва қонунларнинг ишламаслигини билиш учун ҳуқуқшунос бўлиш ёки “катта калла” керак эмас, дарвоқе ўтмиши буюк Ўзбекистонмизнинг келажаги ва “ТАҚДИРИ” номаълум суд хокимиятида инсонлар тақдирига бефарқ, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳуқуқий билими саёз, иш фаолиятида етарли тажрибага эга бўлмаган ва қонун устуворлигини таъминлай олаймайдиган “судья”ларнинг кўплигидан афсусдаман.
Аммо, келажакда бари-бир “Тарих ва жиноят иши” ҳужжатлари гапиради! Мен “ЧАЛАСАВОД, манқурт, қўй, балиқ, чувалчанг ёки столба” эмасман! Албатта, айбсизлигим сабабли, адолат қарор топгунига қадарлик курашаман.
Шунингдек, Кенгаш раиси Х.Ёдгоров ва Олий суд раиси К.Камиловларнинг фаолиятидан халқингиз сифатида норозиман, улар мансаб лавозимига муносиб эмас ҳамда суд ҳокимиятида судьялик лавозимларига жамоатчилик асосида “юридик шахс” томонидан судьялар тайинлангани ва судьялар корпусини шакллантирилганлиги Конституциямизга хилоф деб ҳисоблайман ва Сизлар ТАКЛИФларимни қувватлаб, Республикамизда суд ҳокимиятини қайта шакиллантириш ва мустақиллигини таъминлаш борасида қонуний қарор қабул қиласизлар деб умид қилиб қоламан!
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
58, 80, 93,106 ва 112 — моддаларига асосан, СИЗдан:
1. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Ёдгоров Холмўмин Буврабоевич ва Олий суди раиси Камилов Козимджан Фазиловичлар ўз фаолиятини амалга оширишида суд-ҳуқуқ соҳасида ҳуқуқий жиҳатдан билими саёз ва етарли тажрибага эга эмаслиги, қонунчиликда ташаббус кўрсатмаётганлиги, суд ишларини ташкиллаштира олмаётганлиги, қонунийликни бўзаётганлиги, назоратсизликка ва адолатсизликка йўл қўйганлигини эътиборга олиб, уларнинг ваколатларини зиммасидан соқит қилиш (истеъфога чиқиш ҳақида) ҳақида ариза олишингизни ёки ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритишингизни;
2. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини — “ЮРИДИК ШАХС” мақомида ташкил қилиш чоғида Конституциямизга хилоф равишда, қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги, юридик шахс бўлиб, суд ҳокимиятининг ваколатларини ўзлаштириб, Суд ҳокимиятининг фаолиятига аралашиб, судьяларни тайинлангани ва судьялар корпусини шакллантирганлиги учун бу қонун бузилишларни бартараф этиб бўлмаслиги боис, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг фаолиятини тугатиш ҳақида Сенатга тақдимнома киритишингизни;
3. Ўзбекистон Республикаси “Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонун Конституциямизга хилоф бўлганлиги сабабли, шу қонунни ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан “Юридик шахс” бўлган Кенгашга оид қисми бўлган қонунларни бекор қилиш борасида қонунчилик ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасини киритишингизни;
4. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Судьяларнинг олий малака ҳайъатига тегишли тартибда ўтказиш тўғрисида ҚОНУНларни қабул қилиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида қонунчилик ташаббуси билан Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасини киритишингизни;
5. Шунингдек, Давлатимизнинг “Ўзбекистон ёшлари — 2030” Концепциясига кўра, ёш ташаббускор кадрларни танлаш ва уларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш борасидаги давлат сиёсатини қувватлаб, суд-ҳуқуқ соҳасининг мутахассислари орасидан қонун устуворлигини таъминлайдиган ва Ўзбекистон халқининг манфаатлари учун хизмат қиладиган ёш номзодни Олий суд раиси лавозимига тайинлаш борасида Сенатга тақдимнома киритишингизни;
6. Республикамизда фаолият кўрсатаётган судьялар, яъни Конституциямизга хилоф равишда ташкил этилган “ЮРИДИК ШАХС” бўлган Кенгаш томонидан барча тайинланган ва раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсиялар берилиб, судьялик лавозимларига тасдиқланган ва сайланган судьяларни қайта танлов асосида танлаш ва судьяликка сайлаш борасида Сенатга тақдимнома киритишингизни;
7. Судьяларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан қарор қабул қилиб, қарор ёки ажрим беришни мажбурий этиб белгиланишини ва ЖАВОБ ХАТИ юборганларга қонуний чоралар кўрилиши ҳақида ФАРМОН чиқаришингизни;
8. Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 14 сентябрдаги Қарори билан тасдиқланган “Суд раисларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашларига ахборот бериш юзасидан” Тавсиялар Конституциямизга хилоф бўлганлиги сабабли, уни бекор қилиш юзасидан Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасини киритишингизни;
9. Ҳурматли ҳуқуқшунослар, давлат, нодавлат ташкилотлари ва идоралари, расмий ва чет эл оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, журналистлар, мустақил блогер ва депутатлар ваколатларингиз ва салоҳиятларингиз доирасида таклифим юзасидан мулоҳазаларингизда, ўз ҳуқуқий нуқтаи назарингизни ифодалаб, тушунтириш, хулоса, тавсия, шарҳ ва Президентимизга ҳам ТАКЛИФлар бериб, муносабат билдиришларингизни;
10. Сизлардан илтимосим аризамни бошқа органларга юбормангизлар, қаерга ва кимга жўнатсам ўзим жўнатаман, берадиган жавобингиз ҳимояланишим учун зарур бўлганлиги сабабли, ишончли вакилингиз орқали электрон почтамга, телефонимнинг (94) 627-12-61 рақамидаги телеграмимга ва алоқа бўлимидан ёзма равишда жавоб юборишингизни илтимос қиламан.
Изоҳ: ҚОНУНларимизни бажармаганлар учун 2019 йил 26 октябрдаги Ўз сўзингиздан цитата келтираман, яъни “Президент номига ёзилган ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда синчиклаб, атрофлича қонуний асосида ўрганиб чиқилади. Қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган СУД орган ходимларига нисбатан жиноий жавобгарликка тортишга қадар, кескин чоралар қўллаш масаласи қўйилади!”-дегансиз!
Аммо, мен Қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган СУД орган ходимларига нисбатан қонуний чора кўрадиган Ўзбекистонда органларни топа олмаганлигим учун Кенгашга 49 (қирқ тўққиз) марта аризалар ёздим, лекин аризаларимни текширишмади.
Шунингдек, 14 йилдан буён суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунсизлик, адолатсизлик ва қонундаги “лазейкалар”ни ёзиб чарчадим, қонунларга “ишламайдиган” ижрочилар эътибор бермаяпти, шу сабабли Сиздан биринчи навбатда Давлат ҳокимияти тизимидаги юқори лавозимли РАҲБАРЛАРдан бошлаб, Қонунларнинг устуворлигини “юридик факт”лар билан баҳолаш эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қўлланиб, фақат, фақат ва яна фақат Қонунларнинг ҳар бир нуқта, вергул ва қоидаларини бажаришни ТАЛАБ этишдан бошлашингизни илтимос қиламан!
Ваҳоланки, ким менга телефон қилса, биринчи саволи “ЎЗИ НИМА ҲОҲЛАЙСИЗ?”-деб сўрашади, ҳақиқатдан ҳам мен 3 ойдан буён назорат тартибида ариза ёза олмаяпман, сабаби Кенгаш судьяларга нисбатан ёзган аризаларимни (коллегиал равишда кўриб, айбсиз ёки айбдор деб ажрим чиқарсин!) текширмаяпти ва Олий суд раҳбарияти зудлик билан жиноят ишимни ва аризаларимни қонун доирасида кўрса ариза ёзмайман, бўлмаса менинг сабр косам тулди, иложсизлик ва мажбурликдан барча “шармандагарчилик”ларни таржима қилиб, Ўзбекистон Республикасининг суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантириш учун пул мабалағлари ажратган ва қарзлар берган барча халқаро ҳамкорлик ташкилотлар, банклар, Давлат раҳбарлари ва барча судьяларга юборишга ҳаракат қиламан, сўнг мени Бош прокуратура ва Давлат Хавфсизлик Хизмати органларига чақириб безовута қилиб юрмасинлар!!!
Сизга олдиндан миннатдорчилик билдириб,
ҳурмат билан…
(Изоҳ: Имзоим тасдиғи шахсий телефон рақамим, электрон почтам ва яшаш манзилим)
Т.Шукуров
24.08.2020 йил
757. Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили котибиятига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг 24.08.20.Кенгаш ва Олий суд раисига истеъфо ва Кенгашни туга-шни. сўр-ш. тўғ-да.№2
Мурожаат рақами | 51439-r/20 |
Текшириш коди | 5b2870f72a |
756. Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг 24.08.20.Кенгаш ва Олий суд раисига истеъфо ва Кенгашни туга-шни. сўр-ш. тўғ-да.№2
Мурожаат рақами | 51434-r/20 |
Текшириш коди | 7e18cd2421 |
755. Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг 24.08.20.Кенгаш ва Олий суд раисига истеъфо ва Кенгашни туга-шни. сўр-ш. тўғ-да.№2
Мурожаат рақами | 51429-r/20 |
Текшириш коди | 497549be80 |
754. Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг 24.08.20.Кенгаш ва Олий суд раисига истеъфо ва Кенгашни туга-шни.сўр-ш. тўғ-да.№2
Мурожаат рақами | 51422-r/20 |
Текшириш коди | ec1418460b |
753. Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг 24.08.20.Кенгаш ва Олий суд раисига истеъфо ва Кенгашни туга-шни.сўр-ш. тўғ-да.№2
Мурожаат рақами | 51416-r/20 |
Текшириш коди | ea153b9484 |
752. Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Олий судига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг 24.08.20.Кенгаш ва Олий суд раисига истеъфо ва Кенгашни туга-шни.сўр-ш.тўғ-да.№2
Мурожаат рақами |
51407-r/20 |
Текшириш коди |
204b39446a |
751. Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг 24.08.20.Кенгаш ва Олий суд раисига истеъфо ва Кенгашни туга-шни.сўр-ш.тўғ-да.№2
Мурожаат рақами |
51397-r/20 |
Текшириш коди |
aed9580693 |
750. Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал Қабулхонасига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг 24.08.20.Кенгаш ва Олий суд раисига истеъфо ва Кенгашни туга-шни.сўр-ш.тўғ-да.№2
Мурожаат рақами |
78818-s/20 |
Текшириш коди |
aeab6f03e0 |
ШАХСАН: Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани А.Югнакий
мавзеси, 22-уй, 5-хонадонда яшовчи фуқаро
Шукуров Тилов Умарович томонидан
тел: (90) 808-76-06, (94) 627-12-61
эл.почта:tilov.shukurov@bk.ru
алоқа бўлими:100142
ОЛТИНЧИ марта такрорий ТАКЛИФ
Судьялар олий кенгаши раисининг истеъфосини сўраш ҳақида.
“Олтин” бошлар, ўлик кутган гўрковларми…?”
“Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг
меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига
лойиқлигини исботлаши шарт!”
Президент Ш.М.Мирзиёев
Ассалому алайкум, Президентимиз Шавкат Миромонович!
Маълумингиз бўлсинким, 2020 йил 03 июнь кунидан бошлаб, жиноят ишим бўйича Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Мингбоев Убайдулла Қурбонович номига ЖИБ Сирдарё вилоят суди судьялари А.Кураматов, С.Расулов ва О.Маннатовларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлик) юзасидан қонуний чора кўришликни сўраб, 37 (ўттиз етти) марта такрорий шикоятлар билан мурожаат қилдим.
Лекин, Кенгашда “эга” қолмабди, сабаби Кенгаш аъзолари ўз вазифаларига совуққонлик ва лоқайдлик билан қараб, интизомсизлиги оқибатида, ишларни ташкил этишда бепарво бўлиб, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва “Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси” талабларига умуман амал қилмасдан ва очиқдан-очиқ бажармасдан оёқ ости қилиб, виждонсизликка йўл қўйиб, қонун билан қўриқланадиган манфаатларимга қасддан жиддий зарар ва зиён етказиб, аризаларим юзасидан атайлаб хизмат текшируви ўтказмасдан ва Кенгаш мажлисида коллегиал равишда кўриб, ҚАРОР қабул қилмасдан, судьяларнинг одоб-ахлоқи қоидалари ва қонунийликни жиддий равишда қасддан бўзишиб, асоссиз равишда тўсқинлик қилиб, мурожаатларимни назоратдан чиқариш учун “Отписка” йўли билан ўзингиз айтган “бир тийинга қиммат” қонунга хилоф равишда жавоб хатларини юбориб, Конституциявий ҳуқуқларимни паймол қилгани учун уларнинг фаолиятидан норози бўлиб ва қонунларимизнинг ҳимоясини сўраб, Кенгаш раиси Убайдулла Қурбонович ва судьялари устидан 2020 йил 23 июль куни Миробод тумани маъмурий судига ариза билан мурожаат қилдим.
Минг афсуслар бўлсинким, судьялар ҳамжамиятининг органи бўлган Судьялар олий кенгаши ва судьяларини суд қиладиган қонунчилик ва суд идоралари Ўзбекистонда йўқ экан, сабаби “Адолат” қўрғони бўлмиш Миробод тумани маъмурий судининг судьяси аризамни судга тааллуқли бўлмаганлиги ва бу ташкилотнинг маъмурий органлар субъкети эмаслиги сабабли қабул қилишни рад этиш ҳақида ажрим қабул қилди.
Доно халқимиз “Онангни қози сўкса, додингни кимга айтасан?”-деб бежиз айтишмаганидек, атайлаб “қонундан ташқарига чиқариб қуйилган” судьялар ишламайдиган “қонун”ларни “керак” бўлгандагина ўзлари учун ишлатиб, “қонун”лардаги “бўшлиқ”лардан фойдаланиб, қонунсизликларини давом эттирмоқдалар.
Ваҳоланки, бу қонунсизлик ва адолатсизликнинг асосий сабабчиси Кенгашнинг раиси Убайдулла Қурбонович деб биламан, сабаби у киши ваколати доирасида Кенгашининг ишларини назорат қилмасдан, ўзи ва ходимлари Ўзбекистон Республикаси Қонунларини амалиётга қўллай олмайдиган ва қонун талабларни билмайдиган судьяларнинг фаолияти ва қонунсизликларига кўз юмиб, уларни ҳимоя қилиб, ўзларининг билимсизлиги сабабли суд-ҳуқуқ тизимини жар ёқасига ва таназзулга олиб келишди.
Чунки, ҳозирги пайтда суд-ҳуқуқ соҳасида таниш-билишчилик, қонунсизлик, адолатсизлик ва коррупциялар янада илдиз отиб кетиши натижасида, таниши йўқ ёш, билимли, иқтидорли ва хорижда таҳсил олиб келган, амалий тажрибага эга Ўзбекистонлик “олтин бошлар” юқори “пост”ларда ўтирган “қария” амалдорларнинг дастидан Ўзбекистонда иш топа олмай, чет элларга “мардикор”чиликка кетиб, суд-ҳуқуқ соҳасида мутахассислар жуда камайиб кетди, қайтариб олиб келган “олтин бошлар”ингиз ҳам янгича қарашларни ҳазм қила олмаган “эски” амалдорлар билан “қарсакбозлик ва ваъдабозлик” мухитида ишлай олмасдан яна қайтиб кетишмоқда.
Шу сабабли, ҳозирги кунда “Янги Ўзбекистонимиз”нинг суд-ҳуқуқ соҳаси замон билан ҳамнафас илмли ва тажрибали ёш кадрларга жуда муҳтож бўлиб, ёшларга оид давлат сиёсати, янгича ёндашув билан янги ғоя ва таклифларни илгари сурадиган ташаббускор ёш кадрлар билан ислоҳотлар ўтказишни таққазо қилмоқда.
Ўйлашимча, Кенгаш раиси Убайдулла Қурбоновичнинг умри ўзоқ бўлсин, 2002 йилда пенсияга чиқиб, мана 80 (саксон) ёшдан ошиб, яна ишлаб, ўтган йили Республикамиз барча судьяларининг “УСТОЗИ” сифатида ўзининг “минг ойлиги”ни нишонлаб, бу 5 (беш) кунлик дунёда, пенсионер сифатида ўзидан билиб, ёшларга йўл бериб, истеъфога чиқиб, ёши улуғлар сафида ва невараларининг бағрида бироз дам олса, ўзига ва халққа яхши бўлар эди!
Чунки, Республикамиз махсус комиссиясининг қарорларига кўра, мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекцияси касаллиги бўйича жорий этилган каранатин чекловлари муносабати билан 65 (олтмиш беш) ёшдан ошган фуқароларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қаътиян риоя этиши ҳамда сабабсиз уйидан ташқарига чиқмаслик тавсия этилган бўлиб, бу қарорларда 65 (олтмиш беш) ёшдан ошганларнинг ишлаши ҳақидаги қоидалар йўқлигидан ҳатто КОРОНАВИРУС ҳам ҳайрон!
Шунингдек, “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 661-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари учун судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши етмиш ёшни ва шу суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан беш йилгача узайтирилиши мумкин”-деб кўрсатилган.
Аммо, қонунлардаги “форточка”ларни карангки, судьяларга чора кўрадиган, ҳатто маъмурий орган ҳисобланмайдиган Кенгашда ишлайдиган 11 та судьяларнинг раҳбари бўлган Убайдулла Қурбонович 18 йил олдин пенсияга чиққанлиги учун судьялик мақомига эга эмас ва Кенгашнинг қонуни пенсионер Убайдулла Қурбоновичга атайлаб мослаштирилиб, Кенгаш раиси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши белгиланмаган.
Ваҳоланки, Убайдулла Қурбонович 80 (саксон) ёшдан ошган ҳолда ишга борса, Республика махсус комиссиясининг қарори талабларини бўзган, шунингдек у кишининг Кенгаш раиси лавозимида ишлаб, ойлик иш ҳаққи олишини билмайман, лекин карантинни баҳона қилиб, уйида ўтириб, бундай дейишимга сабаб, менга шу кунга қадар ёзган аризаларимга Кенгаш мажлисининг коллегиал ҚАРОРини бера олмасдан ва меҳнат қилмасдан иш ҳаққи олса, лавозимига номуносиб, Сизга ва Давлатга хиёнат қилган ҳамда бюджет маблағларини қонунга хилоф равишда ўзлаштирган бўлади.
Кўриб турганингиздек, Убайдулла Қурбоновичнинг ишга бориши ҳам бормаслиги ҳам қонунга хилоф бўлиб, қонунлардан ҳам “ихоталанган”лигини ҳисобга олсак, энг ёмони ва виждонига ҳавола, ишга бормасдан ишладим деб ойлик маош олган бўлса, солиқ туловчи халқига нисбатан адолатсизлик қилган бўлади!
Баён қилганларимга кўра, Муҳтарам Президентимиз Сиздан илтимос фақат “садоқатли” қарияларни хизматга қўймасдан, ёшларга ҳам имконият беринг, ёшлар ҳам куни келиб “Қарсак чалавердик, чалавердик, мақтайвердик, умримиз мусофирчиликда ўтиб, оқибатда 30 йил орқада қолиб кетдик!”-деб юрмасин!
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
80 ва 93-моддаларига асосан Сиз:
1. Кенгаш раиси Мингбоев Убайдулла Қурбоновичнинг ўз фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ёшда эканлигини, Кенгаш ишларини ташкиллаштира олмаётганлиги ва назоратсизликка йўл қўйганлигини эътиборга олиб, ваколатини зиммасидан соқит қилиш (истеъфога чиқиш ҳақида) ҳақида ариза олишингизни ёки ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида Сенатга;
2.Шунингдек, Давлатимизнинг “Ўзбекистон ёшлари — 2030” Концепциясига кўра, ёш ташаббускор кадрларни танлаш ва уларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш борасидаги давлат сиёсатини қувватлаб, суд-ҳуқуқ соҳасининг мутахассислари орасидан қонун устуворлигини таъминлайдиган ва Ўзбекистон халқининг манфаати учун курашадиган ёш номзодни Судьялар олий кенгашининг раиси лавозимига тайинлаш борасида Сенатга тақдимнома киритишингизни илтимос қиламан.
3. Аризамга бериладиган жавобингиз ҳимояланишим учун зарур бўлганлиги сабабли, ишончли вакилингиз орқакли электрон почтамга, телефонимнинг (94) 627-12-61 рақамидаги телеграмимга ва алоқа бўлимидан ёзма равишда жавоб юборишингизни ҳамда қабулингизга киришимга рухсат беришингизни илтимос қиламан.
Изоҳ: Ҳамманики кўнгил бўлиб, меники ҳам “сомонхона” эмас, ишлаб фотосуратдагидек
“кетсам” дейман.
Илова:2020 йил 23 июль ва 7 август кунларидаги аризаларим нусхаси, Миробод туман
маъмурий судининг ажрими ва фотосурат нусхаси.
Сизга олдиндан миннатдорчилик билдириб,
ҳурмат билан…(Изоҳ: Имзоим тасдиғи шахсий телефон рақамим, электрон почтам ва яшаш манзилим) Т.Шукуров
10.08.2020 йил
Изоҳ: Сизнинг виртуал қабулхонангизга юборган мурожаатларим рақамлари:
6. 72658-s/20, тек.код 4fc537176c; 5. 71809-s/20, тек.код a02610cf8b;4. 71326-s/20, тек.код 8f4d335e5d; 3. 71043-s/20, тек.код cfdc591c39;2. 70535-s/20, тек.код 763b980949;1. 69224-s/20, тек.код a4ac29bb1b;-дан иборат.
Эътиборларингиз учун раҳмат!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ