"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Олий суд раиси К.Комиловга: Қасамини унутган қозига чора йўқми?

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Редакция почтасидан | 24/08/2020 00:56-     10985 марта ўқилди

 № 22.08-2020 Ч: Олий суд.

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенати Қонунчилик палатаси, Сенаторлар, Бош прокурор, Олий суд, Судьялар Олий кенгаши,

Коррупцияга қарши кураш агентлиги, Тошкент шаҳар

иқтисодий суди раҳбарлари диққатига!

ҚАСАМИНИ УНУТГАН ҚОЗИГА ЧОРА ЙЎҚМИ…

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2, 16, 29, 44., Жиноят процессуал кодексининг 11, 12, 22-моддалари талаблари асосида.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасида: — Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликга сабаб бўлади., “Судлар тўғрисида” қонуннинг “Судьянинг қасамёди” номли 64-моддасида: — Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажариш, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга ошириш, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан., дейилган.

Беайб пайғамбар., деганларидек, Ватан байроғини тавоф этган ҳолда ичган қасамига хиёнат қилиб чиқарган ҳукми ва қарорлари туфайли давлат ва жамиятга хавф солувчи қилмиш содир этган судьяга қандай чора кўрилади деган саволга жавоб топиш мушкул.

Хуллас, ушбу мурожаатимиз судьяларнинг онгли ёки онгсиз хатолари туфайли ашаддий рецивист фирибгар янги жиноятлар содир этиш учун шароит яратиб берилгани туфайли барҳам бериш мушкул бўлган ҳуқуқий оқибатлар ҳақида.

Ўзбекистон Инсон хуқуқлари Мустақил ташкилотининг фейсбук саҳифасида ўзгаларнинг катта миқдордаги маблағи ва молу – мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб талон – тарож этиш ва бошқа жиноятлари учун муқаддам тўрт маротаба судланган Боймуродов Махмуд Мелиевич айни кунларда ҳам ўз жиноий фаолиятини кимларнинг мадади билан эмин – эркин давом эттираётганлиги ҳақида “Фирибгарлик пандемияиси.,” рукнида инкор этиб бўлмас суд ҳужжатлари, матбуот хабарлари, фото, видеоёзувларга асосланган туркум мақола ва хабарлар эълон этган ҳамда уларни Президентнинг виртуаль қабулхонаси орқали тегишли идораларга юборган эдик.

М.Боймародовга ўзи ва оила аъзолари таъсисчи бўлган “Автокредит” фирмалари орқали 250 нафар фуқорони алдаб, уларнинг ҳар биридан нақд 13000 АҚШ долларидан тахминан жами 2.500 000 АҚШ доллари олиб, содир этган фирибгарлик жиноятлари учун қарийб икки йил давом этган тергов ва суд араёнларидан сўнг ЖИБ Миробод туман судининг 02.05.2012 йилдаги ҳукми билан Ўз.Р.ЖКнинг 168-моддаси, 2-қисми “а,б,в” бандлари ва бошқа моддалари билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Орадан 9 ой ўтгач, ЖИБ Қизилтепа туман судининг 2013 йил 01 март кунги ажримига асосан, М.Боймуродовнинг ўталмай қолган 7 йил 4 ой 10 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Ўз.Р.ЖКнинг 74-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан шу муддатга Ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган?! Ҳолбуки, Ўз.Р.ЖКнинг айни шу “Жазони енгилроғи билан алмаштириш.,” тўғрисидаги 74-моддаси, 3-қисми, “а” бандида: — ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми., қисқартирилиши., мумкинлиги қайд этилган?! ЖИБ Миробод суди тайинлаган жазо муддати 11 йил 2 ой, лекин Қизилтепа судининг ғаройиб арифметикасига кўра 11 йилнинг тўртдан бир қисми 7 йилу 4 ойга тенглаштирилган?!

ЖИБ Қизилтепа судининг ушбу ажримидан сўнг орадан 7 йил ўтгач, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Х.Х.Абдуалиевнинг 05.06.2020 йилдаги №10/894-20-3867-сонли жавобида: — ЖИБ Миробод ва Олмазор туман судларининг ижро варақаларига асосан, М.М.Боймуродов ва бошқалардан солидар тартибда давлат фойдасига 25.650.700 сўм, жамоат ташкилотларидан 763.066.732 сўм шундан «Нефть газ қудуқларини синаш» ОАЖ фойдасига 32.500.000 сўм ва 71 нафар фуқаролар фойдасига 1.078.148.095 сўм жами: 1.899.365.527 (бир миллиард саккиз юз тўқсон тўққиз миллион уч юз олтмиш беш минг беш юз йигирма етти сўм) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Юнусобод туман бўлими иш юритувида мавжуд., дейилган.

Шу ўринда, Олий суд раиси К.Комиловга савол: — муқаддам худди шундай жиноятлари учун 4 марта судланган шахс ёки унинг шериклари томонидан давлат ва жамият ҳамда фуқароларга етказилган: 1.899.365.527 (бир миллиард саккиз юз тўқсон тўққиз миллион уч юз олтмиш беш минг беш юз йигирма етти) сўм моддий зарар қопланмаган бўлса, буни ижтимоий хавфли катта бўлмаган жиноят ҳисобланадими?!

Қизилтепа суди судьяси марҳамати билан М.Боймуродов Юнусобод туман ИИБ назорати остида Ахлоқ тузатиш жазо чорасини ўтаб юрган даври, яъни 2015 йилда нафақадаги ИИВ полковниги Мурод Жўраевич Агзамовни алдаб ундан 52 000 АҚШ доллари олгани ҳолати бўйича Қибрай туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилгани ҳолда, қандай асосга кўра ахлоқ тузатиш тартибини бузиб такроран Ўз.Р.ЖКнинг 34-моддасида қайд этилган рецидив жиноятни содир этган шахсга нисбатан ЖИБ Юнусобод туман суди 04.04.2016 йилда: — ўталмай қолган 4 йил 2 ой 19 кун ахлоқ тузатиш жазосини Ўз.Р.ЖКнинг 73-моддаси, 3-қисми “а” бандига асосан шу муддатидан илгари шартли равишда озод этиш., ҳақида ажрим чиқарган?!

Ҳолбуки, Ўз.Р.ЖКнинг айни шу “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш.,” тўғрисидаги 73-моддаси, 3-қисми, “а” бандида: — ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисми., қисқартирилиши., мумкинлиги, ушбу кодекснинг 60-моддаси биринчи қисмида эса: — агар маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшади., деб аниқ қайд этилган?!

Ушбу мақола ва хабарлардан ташқари ташкилотимизнинг ютубе каналида М.Боймуродовнинг 2015 йилда фуқаролик ишлари бўйичаТошкент шаҳар суди раиси билан шаҳар прокуратураси ходимлари орқали танишиб, у билан Юнусобод туман “СамПИ” ҳудудидаги Соҳибкор кўчаси 29-уйни уй низоси бўйича Маҳмуд Боймуродовдан давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган 60 млн сўм давлат божини “арзимаган” 2000 АҚШ доллари эвазига “йўқ қилиб берганлиги” ва яна 20.000 АҚШ доллари олиб келса, мазкур ҳовлини унга олиб беришга келишиб олгани., яна бу ишга: — “Бегижон” деган катта мансабдор аралашганлигини., ўз оғзи билан мақтаниб гапиргани, М.Ж.Агзамов томонидан ёзиб олинган видео лавҳа эълон қилинган эди. https://youtu.be/i66SCjUAvlw

Ушбу видео ҳужжат далилий аъшё сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, шу жумладан Олий суд ва Судьялар Олий кенгашига топширилган бўлсада ҳанузгача ушбу видео лавҳада қайд этилган порахўрликга оид ҳолатни на инкор этиш, на тан олиш борасида ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ?!

Ҳақиқатдан ҳам 2015 йилда Соҳибкор кўчаси 29-уйга оид низо ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судида кўрилганида даъвогар М.Боймурадов ва Г.Ташниязованинг жавобгарлар Г.Джамалиддинова ҳамда “Қўйлик ойл сервис” МЧЖ раҳбари Т.Закировга нисбатан олди-сотди шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги фуқаролик ишига ФИБ Тошкент суд раиси назорат тартибида протест киритиб, иш апелляция судида кўриш учун қайтарилгач, И.Балтаходжаева ва бошқа судьялар 2000 АҚШ долларини “аризмаган пул деб ҳисоблайдиган М,Боймуродовни кам таъминланган, иқтисодий ночор бечоралигини асос қилиб 60.000.000 сўм давлат божини 9.000.000 сўмга камайтириб, давлат бюджетига 51 млн сўм моддий зарар етказилган.

Яъни, иш ҳужжатлари таҳлилига кўра, М.Боймуродовнинг “арзимаган 2000 АҚШ доллари.,” эвазига протестни имзолаган шахс, 2015 – 17 йиллари ФИБ суди раиси лавозимида ишлаган Х.С.Тўрахўжаев Республика Ер рсурслари, геодезия, картография ва Давлат кадастри қўмитасига раис этиб тайинлангани яна бир муҳим янгилик бўлди?!

“Ўзбекистон Овози” ижтимоий-сиёсий газетасининг 2018 йил 08 март сонида чоп этилган “Тилхат берамиз шу ҳақдаким…” сарлавҳали мақолага кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Р.Сагатов қалбаки хужжатларга асосланиб жавобгар “Арноэксклюзив” МЧЖ ҳисобидан М.Боймуродов ва унинг шериги Г.Ташниязовалар таъсисчи ва раҳбар бўлган “Шоҳрух авто сервис” МЧЖ ва “Автокредит ВММ сервис” МЧЖ фойдасига 2017 йил август-ноябр ойларида 621,0 млн сўм ундириб берган.

Ҳалқилув қарорининг 174.600.000 сўмлик даъвога тегишли қисми Тошкент шаҳар прокуратурасининг протестига асосан бекор қилинганлиги сабабли М.Боймуродов ўзининг фирибгарлик жиноятини охирига етказа олмай қолган. Аммо, ноқонуний ҳал қилув қарори чиқарган судья Р.Сагатовга ҳеч қандай чора кўрилмаган?!

М.Боймуродовнинг Тошкент шахар худудида фаолият юритувчи иқтисодий, фуқаролик судлари билан узоқ йиллик “самарали” ҳамкорлиги унинг жиноий режаларини амалга оширишда қўл келиб, қамоқда ўтириши лозим бўлган жиноятчи марҳаматли судьялар саховати билан озодликда қолаётгани оқибатида ундан моддий зарар кўрган “қурбонлар” сони кун сайин ортиб бормоқда.

Бунинг яққол мисоли, Бош прокуратура ташаббуси ва назорати остида Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти Бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича эҳтиёт чораси қўлланилиб, ЖИБ Яккасарой туман судининг 2020 йил 14 март кунги ажрими билан М.Боймуродов қамоққа олинганди. Мазкур жиноят ишининг асосий предмети Соҳибкор кўчасида жойлашган 29 уй, Юнусобод туман 19 — мавзе, 9-уйнинг 32-хонадони бўлиб, моддий зарар қопланмаган, яъни М.Боймуродов ва унинг бошчилигидаги жиноий гуруҳ томонидан фирибгарлик билан эгалланган уй-жойлар қонуний эгаларига қайтарилмаган бўлсада, М.Боймуродовнинг “ҳомийлари бўлган” ЖИБ Тошкент шаҳар суди апелляция судлов ҳайъатининг 2020 йил 17 мартдаги ажрими билан “зарар қопланган.,” деган ёлғон важ билан очиққа чиқарилиб, қамоқ чораси “гаров” чорасига ўзгартирилган.

М.Боймуродов Юнусобод ИИБ назорати остида Ахлоқ тузатиш жазо муддатини ўтаб турган вақтида, 2017-2018 йилларда оғир жиноят туркумига кирувчи жуда кўп миқдорда туркум фирибгарлик жиноятларни такроран содир этганлиги ҳақидаги маълумотлар ИИВ Тергов департамент судга тақдим этган жиноят ишида мавжуд бўлгани ҳолда, Ўз.Р.ЖПК талабига биноан Апеляция судлов ҳайъати эҳтиёт чорасини ўзгартириш эмас, аксинча М.Боймуродовни “ўта хавфли рецедивист.,” деган “унвон” ила тақдирлаб, озодликдан маҳрум этиш жазоларининг ўталмай қолган қисмларини ҳиоблаб қўшган холда жазо тайинланиши лозим эдику?!.

Зеро, “қамоқ” тарзидаги эҳтиёт чораси жазо чорасигина эмас фуқролик жамиятни жиноятчидан муҳофаза этишнинг кенг тарқалган хатарсиз усулидир. Лекин, ЖИБ Тошкент шаҳар суди раиси Б.Исломов, Тошкент шаҳар прокурори шринбосари Э.У.Иномжоновларнинг расмий жавобларида: — Олий Суд Пленумининг 14.11.2007 йилдаги қарорининг 32-бандига асосан аппеляция судининг эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича ажрими устидан шикоят беришга йўл қўйилмайди., дейилган. Агар, ўзгалардан бир неча ўн миллиардлаб қарзи бўлган фирибгар хорижга қочиб кетса, ёки жонидан тўйган бирор ҳақдор ўлдириб қўйса., ким жавоб беради деган мантиқий саволга жавоб йўқ?! Ёки, ушбу Пленум қарорини 2007 йилда имзолаган марҳум Бўритош Мустафоев жавоб берадими?!

Ким жавоб бериши мавҳум, қолгани ҳолда, ЖИБ Тошкент шаҳар суди апелляция судлов ҳайъати марҳамати билан 2020 йил 17 март куни очиққа чиққан ашаддий рецедивист М.Боймуродов тергов давом этаётган пайтда ҳам олдиндан тузилган фирибгарлик режаси асосида ҳеч қандай рухсатсиз ва ҳужжатсиз бошлаган Сергели туман, Меҳригиё кўчаси, 1-уй манзилидаги рақамсиз 45 квартирали кўп қаватли уй қурилишини давом эттириб, сохта оферта шартномага ишониб квартира олиш илинжидаги содда фуқаролардан камида 45 – 50 миллиард сўм йиғиб олгани камдай, 2020 йил 07 май куни Муҳаббат Ҳакимовага деган аёлга шу қурилиши битмаган уйдан квартира беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан жуда кўп миқдордаги 302,0 миллион сўм пул маблағларини эгаллаб олган. Мана Сизга судьялар марҳаматининг аччиқ меваси!

М.Ҳакимованинг аризаси билан айни пайтда Ички Ишлар вазирлигиг коррупция бўлими шуғулланмоқда. Адолат тантана қилиб, М.Боймуродов қамалиб кетди ҳам дейлик, у ҳолда ногирон турмуш ўртоғи билан ижара уйда яшаб, квартира олиш илинжида минг машаққат билан тўплаган 302,0 миллион сўмни фирибгарга алданиб тутқазган Муҳаббат Ҳакимова фирибгардан пулини ундираолмаса, жиноятчига кафил бўлган судьялар қайтарадими?!

2012 йилдаги суд ижро варақалари бўйича 71 нафар ҳақдорга жавобгар М.Боймуродов ёки унинг шерикларидан шу кунгача ҳеч вақо ундириб бераолмаган Мажбурий ижро бюроси М.Ҳакимова ёки бошқа фуқаролардан алдаб АҚШ валютаси ва ўзбек сўмида олинган 45-50 миллиард сўм пул маблағларни ундириб бераолмаслиги ҳам бор гап?!

Агар, ушбу ЖИБ Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъати ажрими туфайли пайдо бўлган сабаб ва оқибатлар холис таҳлил этилса,аслида бош айбдор ашаддий рецидвист М.Боймуродовни озодликга чиқариш орқали янги жиноятларга замин яратган судьялик қасамига хиёнат этган замонамиз қози калонлари эмасми!

Фирибгарлик бўйича катта тажрибага эга М.Боймуродов “Best line reltor” МЧЖ раҳбари Азиз Икромовнининг 438,0 га ери бўлсада қурилиш учун рухсат оломай юрганидан хабар топгач, дастлаб бирга шерик бўлиб ишлаймиз., деб қалбаки битим тузиб, сўнгра қурилиш учун рухсат олдим., деб алдаб, ўзи ижод этган сохта лойиҳа бўйича иш бошлаб, ўзининг “МАҲМУД ДИЗАЙН ҚУРИЛИШ” фирмаси номидан эълонлар бериб, оферта шартномаси бўйича аҳолидан пул йиға бошлайди. Айни вақтда, бу қаллобликдан хабар топган Азиз.Икромов халал бермаслиги учун унга туҳмат уюштириб, ҳатто жиноят иши қўзғатиб, қандай бўлмасин қаматишга ҳаракат қилади. Нафақадаги ДХХ ходими бўлган Азизнинг отаси адвокат ёллаб, икки йилга яқин елиб югуриб бор ҳақиқатни тушунтиргач, Республика Бош прокуратураси аралашуви билан бу иғво иш бекор этилсада, яна туҳматчи фирибгар жавобгарликдан қутулиб қолади…

Азиз Икромов терговга қатнаб юрган пайтида унинг “БЕСТ ЛАЙН РЕЛТОР” фирмасига қарашли 438,0 га ер майдонида қурувчиликдан бехабар М.Боймуродовнинг ғаразли режаси бўйича, 7 қавати тикланган мазкур қурилиши тугалланмаган бино, нафақат ҳужжатсиз, “Шаҳарсозлик кодекси” талабига жавоб бермайдиган, қурилиш – монтаж ишларидан бехабар арзон – гаров мардикорлар томонидан қурилаётгани боис яшаш учун хатарли бўлган хўжакўрсин иморатдир. Шу боис, биз Қурилиш вазирлиги ва бошқа соҳа мутахасислари хулосаларидан келиб чиқиб сал кеч бўлсада аҳолини огоҳ этишга ҳаракат қилдик.

Ҳар ҳолда, бир неча ой давом этган саъйи ҳаракатларимиз бекор кетмади. Мурожатларимизни назорат тартибидан ўрганган Бош прокуратуранинг 16-Бошқармаси ташаббуси билан Сергели туман прокурори Л.Э.Раҳмоновнинг 2020 йилнинг 27 май кунги: — ўзбошимчалик билан қурилган бинони уни қурган шахс ҳисобидан бузуш., ҳақидаги даъво аризасини юритувга олган Тошкент туманлараро иқсодий суди судьяси Ғ.Машкуров шу йилнинг 20 июль куни қурилишни тўхтатиш ҳақида суд ажрими, 22 июль куни даъвони тўла қаноатлантириб, 10 кун ичида жавобгар “БЕСТ ЛАЙН РЕЛТОР” МЧЖ ҳисобидан бузуб ташлаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди. Аслида, ушбу бино “БЕСТ ЛАЙН РЕЛТОР” МЧЖ эмас, Маҳмуд Боймуродов томонидан қурилган бўлиб, туман прокурори даъво аризасида қайд этилганидек: — ўзбошимчалик билан қурилган бино уни қурган шахс ҳисобидан бузулиши лозим…

20 июлдаги қурилишни тўхтатиш ҳақидаг суд ажрими Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлимига юборилган бўлсада, М.Боймуродов мижозларини уй бузулмаслигига ишонтириш учун мардикорлар сақлаб қурилишни тўхтатмасдан хўжа кўрсинга бўлсада давом эттириб келмоқда.

Энди эса, М.Боймуродовнинг: — аппеляция шикоятимни суд юритувга олди, Тошкент шаҳар иқтисодий суди мажлиси 26 август куни соат 12.00 га белгиланган, уйни бузуш ҳақидаги суд қарори бекор бўлиб, жавобгар “БЕСТ ЛАЙН РЕЛТОР” МЧЖ раҳбари қамалашини келишиб қўйганман., деган гапларини эшитганидан буён тадбиркор Азиз Икромов яна хавотирга тушдилар.

Чунки, 11 йиллик қамоқни бир йилда ахлоқ тузатишга алмаштиришга эришган, ўтда ёнмас, сувга чўкмас фирибгарнинг қўлида жуда катта маблағи бор! Тошкент шахар иқтисодий суди судьяларининг иштаҳаси, ЖИБ Қизилтепа, Юнусобод, Тошкент шаҳар судлов ҳайъати судьяларининг иштаҳасидай карнай эмаслигига ким кафолат беради?!

Лекин, шу нарса аниқки агар ЖИБ Қизилтепа судининг қонунга хилоф ажрими билан озодликга чиқарилмаганида М.Боймуродов юқорида қайд этилган юзлаб фуқароларнинг хонавайрон этилишига сабаб бўлган фирибгарлик жиноятларни ҳеч қачон содир этаолмас эди…

Асосий фаолияти Инсон ҳуқуқлари ҳимоясидан иборат бўлган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти: — Олий Мажлис Сенати, Олий суд, Судьялар Олий кенгаши, Бош прокурор, Коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодий суди раҳбариятини юқорида номлари қайд этилган, Ўзбекистон байроғи остида ичган қасамларига хиёнат қилиб, одил судлов обрўсини туширган, шубҳали саховатлари билан жуда катта миқдордаги фирибгарлик жиноятлари содир этилишига самарали ҳисса қўшган барча судьяларнинг қилмишлари бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ҳуқуқий – демократик ислоҳатларга зимдан ғов бўлиб, фуқароларнинг норозилигига сабабчи бўлаётган мансабдорларга нисбатан қонунийлик принципи асосида кескин чоралар кўришга чақиради!

И.Адилов

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти раиси,

С.Н.Йўлдошев

Ташкилотнинг Коррупцияга қарши кураш бўлими раҳбари,

Х.Р.Асқаров

Тошкилот мухбири.

Иловалар:

  1. Тошкент шаҳар МИБ жавоби;

  2. Сергели туман прокурорининг судга даъво аризаси;

  3. Видео лавҳа: https://www.youtube.com/watch?v=i66SCjUAvlw

  4. Видео лавҳа https://www.youtube.com/watch?v=LhUDTIvC6X4

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушевга: Устозингиз Шароф Убайдуллаевдан кўнглимиз қолди…
  2. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга Москвадан танқидий мактуб
  3. Машҳур ёзувчининг соғлиги — «Дунё ўзбеклари» нашри мухлислари муҳокамасида…
  4. Ватанга хиёнат эмасми… — Йўқ, аксинча — садоқат ва муҳаббат бу!!!
  5. Туғруқхонада фарзанди алмашиб қолган ота она илтижоси…
  6. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга мактублар» туркумидан
  7. ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов
  8. Ражаббой Рауповнинг Муҳаммад Али ҳақидаги суҳбат-мақоласини ўқиб…
  9. Аҳли Расул Муҳаммад——: ЎРНИ БИЛИНАЁТГАНЛАР (Шавкат Мирзиёевни тинглаб)
  10. Бош муҳаррир И.Хушевга: профессор Зиёмуҳамедовдан
  11. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга тадбиркор Рустам Икромовдан шикоят
  12. Бош муҳаррир И.Хушевга: Президентга киришим керак!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.