Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов 23 август, якшанба куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

«Бу инсоннинг фахрий сифатида ёшлар тарбияси, уларни ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматлари, шунингдек, санъатдаги ижоди нафақат ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари, балки санъатсевар халқимиз томонидан ҳам муносиб қадрланиб, уларнинг номи доимо ҳурмат-эҳтиром билан тилга олинарди.

Барчамиз севиб тинглайдиган ‘Сен баҳорни соғинмадингми?’ қўшиғи бугун орадан ярим асрдан кўп вақт ўтган бўлса-да, ҳамон элимизнинг суюкли қўшиғи сифатида янграб келмоқда.

Устоз санъаткор, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Икромжон Бўроновнинг вафоти муносабати билан Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, Фахрийлар кенгаши ва шахсий таркиби номидан марҳумнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади хабарда.

ДАРЁ

ИИВ полковниги ва санъаткор Икромжон Бўронов вафот этди

ИИВ полковниги ва санъаткор Икромжон Бўронов вафот этди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов бугун 80 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берган.

Икромжон Бўронов шунингдек, мухлисларга «Сен баҳорни соғинмадингми» кўшиғи билан машҳур бўлган. 

Xabar.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

ХАБАР.ЎЗ

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан