Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевга
№ 18.08-2020 Ч: БОШ ПРОКУРОР
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокурори Н.Йўлдошев,
Нусхаси: Бухоро вилояти прокурори Д.Н.Файзиев,
Жондор туман прокурори, Бухоро вилоят ИИБ
ва барча ОАВга
СОДИР БЎЛГАН, ДАВОМ ЭТАЁТГАН, ЧОРА КЎРИЛМАЁТГАН ЖИНОИЙ
ҚИЛМИШЛАР ҲАҚИДА ХАБАР
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92, 93- моддалари, Ўз.Р.ЖПКнинг 11, 22, 321, 322-моддалари талаблари асосида.
Сўнги пайтларда алдов йўли билан ўзгаларнинг пули, мулки, ҳатто ҳуқуқларини эгаллашга қаратилган фирибгарлик жинояти кўпайиб кетганлиги жамоатчиликни хавотирга солмоқда. Миллатимиз учун шармандалик бўлган ушбу жиноятнинг кенг илдиз отишига асосий сабаблардан бири жиноят аломатлари яққол кўриниб тургани ҳолда ҳуқуқ – тартибот органлари, қонунийлик принципига итоат этмасдан, уларнинг қилмишларини хаспўшлаб қонуний чора кўрмаётганларидадир!
Кузатишларимизга кўра, айни кундаги фирибгарликларни икки турда, яъни, оддий фуқаронинг кичик, лекин тезда чора кўрилиб, жиноят фош этилди дея шов — шув этиладиган, лекин тажрибали юрист, суд, кадастр, нотаиус ходимлари томонидан содир этилган ўзгаларнинг маблағи, мол – мулки, ҳақ – ҳуқуқлари талон – тарож ва поймол этилсада, чора кўрилмайдиган йирик фирибгарларга дохил коррупцион жиноятлардир.
Ана шу икки ҳолатда, қашшоқлик ёки очлик туфайли товуқ ўғирлаган майда безори дарҳол жазоланиш сабаби товуқни бошқалар билан баҳам кўрмасдан бир ўзи еганида?!
Ўзгаларнинг миллиардлаб маблағини ўзлаштирган йирик фирибгар терговчи, прокурор, судьялар кўмагида жавобгарликдан қутулиб қолаётгани ҳақида “Ўзбекистон овози” газетасида “Фирибгарлик ўйинлари давом этмоқда.,” сарлавҳали мақола чоп этилсада ҳеч қандай чора кўрилмагани ҳақида Бош прокурор, Сенат, Олий суд, Судьялар олий Кенгаши, ИИВ ва бошқа назорат органларига юборилган “Фирибгарлик пандемияси.,” сарлавҳал мақоламизга: — жавобдан норози бўлсангиз, юқорига шикоят қилинг., деган норизо оҳангли жавоблар олиш шарафига муяссар бўлдик?!
Катта таасуф ила қайд этиш лозимки, алдов йўли билан ўзгаларнинг қарийб 65 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ва мулкларини ўзлаштирган, ана шундай жиноятлари учун муқаддам 4 марта судланган рецивист Маҳмуд Боймуродов деган, агар Хитой давлати фуқароси бўлганида дорга осилиши лозим бўлган фирибгар: — қўлларингдан нима келди., дея ҳамманинг устидан кулиб юрипти. Бош прокуратура, Олий суд жим…
Тошкент шаҳар Сирғали тумани 2-даҳа, 64-уй, 68-хонадонда яшовчи Шермухамедов Мухаммад Махмудович ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев, Бош пракурор Н.Йулдошев, Олий Суди раиси К.Комилов, Адлия вазири Р.Давлетовларга: — онаси Иқбор Шермухамедовага қарашли тураржойни ҳуқуқшунос Насиба Ҳасанова деган аёл Зангиота тумани 1-сонли нотариус ходими билан ўзаро тил бириктириб 2 йил олдин, 17.06.1994 йилда вафот марҳума онаси билан 17.06.1996 йилда қалабаки олди — сотди шартномаси тузиб эгаллаб олгани тўғрисида судларга мурожат этиб 5 йилдан буён сарсон бўлаётгани, чин дунёга рихлат қилган марҳума шартномани имзолаши соғлом ақлга хилоф., деган Алибини судьялар тан олмаётгани, “Иқтисодий газета” нашрининг 2018 йил 20 — 28 сентябрь сонларида журналист Умид Арслонбековнинг “Ўлган одам сотган уй қонунийми.,” рукнида “Алданган ким”, “Суд қарори муҳокама қилинмайди.,” сарлавҳали мақолалари чоп этилганидан сўнг ҳам ҳеч қандай чора кўрилмагани ҳақида шикоят қилган! Сохталиги исбот талаб этилмайдиган шартномага оид мантиқни инкор этган ФИБ Зангиота судининг 10.05.2018 йилдаги қароридан норози М.Шермуҳамедовнинг шикоятини юритувга олган ФИБ Тошкент вилоят суди судьяси Г.Муллабоева даъвогарнинг важларини эшитмасдан, жавобгарнинг: — Иқбор Шермухамедова нотариал идорага ўз оёғи билан кириб келди., деган кўргазмаси асосида 25.07.2018 йилдаги 7 минут давом этган суд мажлисида нафақат адолатсиз жиноий ажрим чиқарган?! Агар, ушбу судья ўлик билан тирикнинг фарқига бормайдиган ғофила бўлса, прокурор вакили кар ёки соқовми?! Бу ҳақда М.Шермуҳамедовнинг шикоятлари орқали хабардор этилган туман, вилоят прокурори, Бош прокурор, Адлия вазири нега жим?! Нега, марҳуманинг руҳига хиёнат этилган мудҳиш жиноятни содир этган судьялар, қаллоб ҳуқуқшунос ҳанузгача жазосиз қолмоқда!
Ҳолбуки, Ўз.Р.ЖПКнинг 321-моддасида: — Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда жиноят иши қўзғатиши шарт., ушбу кодекснинг 322- модда, 3-бандида: — Оммавий ахборот воситалари берган хабарлар жиноят иши қўзғатишга асос бўлиши., аниқ қайд этилган. Лекин, юқоридаги мисоллардан яққол кўриниб туриптики, матбуот хабарларини тан олмаслик прокурор ва судьялар уч одддий ҳолга айланган?!
Айни шу мавзудаги “Адолат кўзгуси” газетасининг 30.07.2020 йил сонида чоп этилган тажрибали журналист Усмон Наврўзнинг “Қонуншуносга қонунбузарлик ярашармикан.,” сарлавҳали мақоласида олий маълумотли Бухоро шаҳрида яшовчи яна бир юрист Исмат Норовнинг ўз қариндоши содда боғбон Мурод Саидовга ҳуқуқий ёрдам берман деб алдаб қандай чув туширганлиги инкор этиб бўлмас даълиллар асосида тўлиқ фош этилган бўлсада на туман, на вилоят прокуратураси фирибгарга нисбатан ҳеч қандай чор кўрмагани оқибатида у ўз жиноий фаолиятини давом эттириб боғ барпо этган боғбон ва деҳқонларни хонавайрон этишда давом этмоқда…
Бухоро вилояти, Жондор тумани “Қовчин” маҳалласи Пахтаобод қишлоғида яшовчи “Сирож Санжар Саид”фермер хўжалиги раҳбари Баҳриддин Саидов 2016 йилнинг куз ойларида фамилиядош ҳамқишлоғи Мурод Саидовга: — ҳадеб пахта, буғдой экавериб ер ҳам ишдан чиқди, сен асли туғма боғбонсан, ҳокимият билан келишиб “Охших” МФЙ ҳудудидаги еримни топшириб, сенинг номингга янги интенсив боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил этайлик., деган бир жўяли таклиф қилади. Азал орзуси боғ барпо этиш бўлган Мурод Саидов., дўстининг бу таклифини чин дилдан қўллагач, Баҳридин Саидов туман ҳокими Қ.Саломовни бу ҳақда хабардор этиб, 5,8 гектар ерини туман заҳирасига топширади.. Уларнинг бу режасидан хабар топган Мурод Саидовнинг туман пахта заводида ҳуқуқшунос бўлиб ишлайдиган, хотини тарафдан қариндош бўлган Исмат Норов: — жуда савобли иш бошлабсилар, сизлардан боғ яратиш., фермер хўжалигини расмийлаштиришни менга қўйиб бер, мени юрист қилиб ишга олсанг, фермер хўжалигини рўйхатдан ўтказиб, сўнг ҳисоботларни ҳам ҳам ўзим топшираман., сен бемалол ишни бошлайвер., деганида Мурод боғбон хурсанд бўлиб, унга туман ҳокими номига ёзган аризаси ва паспортини топширади.
Орадан кўп ўтмай, Исмат Норов катта ҳарфлар билан битилган Бухоро вилоят Ер ресурслари ва Давлат кадасти бошқармаси “Қовчун” МФЙ ҳудудидаги “Исмат Олимжон Муроджон” фермер хўжалигига ер ажратиш ҳужжатлар жилдини кўрсатганида, Мурод боғбон муқовада қайд этилган исмини кўрибоқ, қувонганидан на низом, на ижара шартномасини ўқимасдан қариндошидан миннатдор бўлиб: — борингизга шукур, ҳар доим бизни қўллаб туринг, боғни ҳам даромадни ҳам баҳам кўрамиз., дея миннатдорчилик билдиради…
Шу тариқа ўзини боғдорчилик фермер хўжалиги раҳбари деб ҳисоблаган Мурод Саидов дўсти Баҳриддин билан ишга киришиб ерни қайта – қайта ҳайдаб тозалаб, чизель қилиб, ўғитга тўйинтириб, Ургут, Қувасой туманларидан интенсив боғ учун тез пишар навлардан саралаб сотиб олиб, 1 ва 2-чи контурларга: 1400 туп олма, 920 туп ўрик, 320 туп шафтоли, 180 туп нўк, 40 туп гурда олу, 500 туп узум кўчатлари экади.
Мурод Саидов кўчатлар орасига полиз экинлари экиб тирикчилик қилишга эҳтиёжманд 22 нафар ҳамқишлоқларини ишга жалб этиб, уч йиллик меҳнати, гуркираб ҳосилга кирган мевалар роҳатини кўриш орзусида юрган, 2019 йилнинг куз ойида ўша қариндоши Исмат Норов туман Кадастр бўлими бошлиғи Элбек Муқумов билан келиб: — ерни бўшатиб қўйинглар, бизнинг еримизни ноқонуний эгаллаб олгансилар., деган талаб қўяди ва Мурод Саидов билан қўшиб барча деҳқонларни ҳайдаб чиқаради. Чунки, ерни 49 йил муддатга ижарага бериш шартномаси Яҳёбек Норов билан тузилган, унда Мурод Саидов номи йўқ?! Уч йил давомида бу ерга қадам босмаган, ўроқда йўқ машоқда йўқ ота – бола Норовларнинг тайёр боғни тортиб олиб, ўзгалар меҳнати билан етиштирилган ҳосилга эгалик қилишидан бутун қишлоқ аҳли ҳайрон, ҳамма ғазабда…
Маълум бўлишича, Исмат Норов ҳокимият юристи ва кадастр раҳбари, яна кимлар биландир тил бириктириб, фермер хўжалигини ўз ўғли Яҳёбек номига расмийлаштиришга эришган.
Юқорида номлари қайд этилган фирибгар Маҳмуд Боймуродов қасамхўр судьялар билан, марҳума аёл билан олди – сотди шартномаси тузган қаллоб ҳуқуқшунос Насиба Ҳасанова нотариус ходими билан ҳамкорликда ўз ғараз ниятини амалга оширганларидек, нечоғлик уста тажрибали юрист бўлмасин Исмат Норов ҳам ўз қинғир режасини ҳокимиятнинг хоин мулозимлари ёрдамисиз амалга ошираолмас эди.
Агар, “Исмат Олимжон Муроджон” фермер хўжалигига ер ажратиш бўйича Жондор туман ҳокимлиги ҳузуридаги фермер хўжаликларига ер ажратиш туман комиссияси ҳужжатлари таҳлил этилса анча сирлар аён бўлади:
-
Рақамсиз, 2016 йилнинг қайси кунида йиғилиш ўтказилганлиги қайд этилмаган йиғилиш баённомасида: — туман ҳокими Қ.Саломов комиссия раиси, туман Ер рсурслари ва Давлат кадастри бўлими бошлиғи – Элбек Муқумов йиғилиш котиби., деб кўрсатилиб, “Сирож Санжар Саид”фермер хўжалиги раҳбари Баҳриддин Саидовнинг иддаосига кўра, у 5,8 гектар ерни заҳирга топширгани ҳолда баённомада айнан шу контурдаги ер майдони 5,1 гектар қайд этилсада Комиссия аъзолари ушбу икки контурдан иборат ер майдонига чиқиб ўлчов далолатномаси тузганлиги ҳақида маълумот йўқ.;
-
Баённоманинг “Эшитилди” сарлавҳали баён қисмида 1-лойиҳа бўйича контурлар рақами, 5,1 гектар ерга қандай экинлар экилиши тўғрисидаги бандларидан бирортаси тўлғазилмаган, ушбу ерга кимлар чегарадошлиги қайд этилмаган.;
-
Баённомага кўра 1 ва 2-босқич танловида қатнашди дейилган талабгор Норов Яҳёбек Норов шахсига оид маълумотлар қисман бўлсада бор бўлгани ҳолда, унинг рақиби Бахшулла Қўлдошевнинг шахсига оид маълумотлар йўқ.;
-
Агар, комиссия танлов жараёнида Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлигининг 18.11.2006 йилдаги 237 А — сонли буйруғи билан Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтган Низомга асосан 1-чи ва 2-босқичда тўплаган баллари ҳуқуқий мезонлар асосида холис ва қонуний баҳоланган бўлса, қандай асосга кўра ўнлаб гектар ери, юзлаб чорваси бўлган тажрибали фермер Бахшулло Қўлдошев мағлуб, фермер хўжалиги юритиш бўйича тажрибаси бўлмаган, 1991 йилда туғилган, ўрта махсус маълумотли, отаси ҳуқуқшунос бўлган Жондор туман пахта заводида 03.11.2010 йилдан 16.11.2011 йилгача оператор бўлиб, бор йўғи бир йил меҳнат стажи бўлган Яҳёбек Норов Исмат ўғли ғолиб деб эълон этилган.; .
-
Баённоманинг “Йиғилиш қатнашчилари” аталмиш қисмида туманнинг 22 нафар турли лавозимдаги тармоқ раҳбарларининг исми фамилиялари қайд этилсада, “Қарор қилади” деб аталмиш якуний қисмида 21 нафар комиссия аъзосининг имзоси қўйилгани ҳолда, йиғилиш аъзоси дейилган лекин исми фамилияси кўрсатилмаган “Охших” ”ҚФЙ раиси имзоламагани боис, унинг йиғилишда қатнашган ёки қатнашмагани, умуман мажлис санаси кўрсатилмаган ушбу йиғилиш ҳақиқатдан ҳам ўтказилгани шубҳали бўлиб, ушбу ҳужжат нега Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий — норматив ҳужжатлар тўғрисидаги қонун талабига хилоф тарзда тузилган деган саволга уни имзолаган туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси У.Шеровдан жавоб талаб этилиши лозим .;
Хуллас, хатшунослик экспертизаси ўтказилмаса ҳақиқийлигини аниқлаш мушкул бўлган имзолардан тортиб, санасиз ҳужжатда номларии қайд этилсада, улардан фалон куни ўтказилган йиғилишда қатнашганмисиз., деб аниқлаш имкони қолдирилмаган ноаниқликларга тўлиб тошган ушбу баённома асосида “Сирож Санжар Саид” фермер хўжалигидан туман заҳирасига қайтган (?) ер ҳисобидан туман комиссиясининг 2016 йил 28 ноябрда ўтказилган 10-сонли лойиҳа ғолиби Норов Яхёбек Исмат ўғлига боғдорчиик йўналиши бўйича 5,1 гектар, шундан 5 гектари интенсив боғ ташкил этиш учун 49 йилга ижарага берилсин, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Э.Муқумовга ер участкасини контурлар бўйича жойида фойдаланувчига аниқлаб бериш, ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш юклатилсин., деган мазмунда туман ҳокими номидан 07.12.2016 йил санаси билан № 1465-сонли қарор чиқарилган.
Лекин, девонхона муҳри босилган ушбу ҳужжат ҳам шубҳалик бўлиб, қарорда номи қайд этилган туман ҳокими К.Саломов томонидан имзоланмаган?! Шу боис, ушбу имзосиз қарор К.Саломов ишдан кетганидан сўнг чиқарилган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас…
Ушбу қарор ижодкорлари ҳужжатларни сохталаштирганлиги яна шунда кўринадики, Яҳёбек Норов туман Ер ажратиш комиссиясининг 2016 йилдаги санасиз баённомасига асосан 1-лойиҳа ғолиби, туман ҳокими номидан чиқарилган имзосиз қарор матнининг 3 жойида у 10 – лойиҳа ғолиби бўлганлиги қайд этилган?! Ушбу қарор матнида ажратилган ер майдони контурлари кўрсатилмаганлиги боис, унинг қайси лойиҳага мансублиги ҳам ноаниқ бўлиб, “Исмат Олимжон Муроджон” фермер хўжалиги ҳуқуқий – норматив ҳужжатлар тўғрисидаги қонун талабларига хилоф тарзда ташкил этилган?!
Имзосиз бўлсада туман ҳокими номидан чиқарилган қарорда қайд этилганидек, агар Кадастр бўлими бошлиғи Э.Муқумов ажратилган ер участкасига чиқиб, контурлар бўйича қозиқ қоқиб, расман ерни Яҳёбек Норовга топшириш учун борганида эди, бу ерда ишлаётган боғбонлар ва бошқа деҳқонлар уларни кўрган ва Мурод Саидов фермер эмаслиги фош бўлиб, бунчалик можороли низолар келиб чиқмас эди!
Сир эмас кейинги пайтларда Давлат кадастр хизмати ходимларининг ана шундай найранглари оқибатида ери, яшаб турган уйларидан ажралиб хонавайрон бўлганлар кўпайиб кетди. Шу боис, ҳужжатларни сохталаштириш эвазига молу дунё ортираётган кадастр хизмати ходимларининг хиёнатлари давлатга қарши жиноят деб малакаланиб ўта шафқатсиз жазоланишлари лозим.
Бундан ташқари Мурод Саидов ўзини фермер, қариндошим юристим бор., деб хотиржам боғбонлик қилиб юрганида Норов Исмат Рахимович яна бир қаллобликга қўл уриб АТ Халқ банки Жондор туман фииали бошқарувчиси М.М.Саидов билан ўзаро келишиб Мурод Саидовнинг паспорти нусхасидан фойдаланиб, ўзининг номида бўлган МАТИЗ русумли автомашинасини гаровга қўйиб 06.04.2017 йилда 14.900 000 сўмлик чорва моллари сотиб олиш учун 6 ой имтиёзли давр билан “Кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаси.,” тузиб, М.Саидовнинг имзосини сохталаштириб., 90-635 40 80 рақамли ўғли Яҳёбекга тегишли телефон рақамини кўрсатган. Ушбу шартнома кредит олувчининг иширокисиз қандай тузилгани бизга номаълум, лекин ундан тугалланган фирибгарлик жинояти яққол кўриниб турипти.
Кредитга қанча чорва моллари сотиб олингани бизга номаълум, лекин банк 2018 йилга оид тўланмаган фоизларни ундириш бўйича кредит олувчи иштирокисиз шартнома тузган банк раҳбари Мурод Саидовга дастлаб огоҳлантириш хати юборади, сўнг Савдо – саноат палатаси орқали ФИБ Ромитан туманлараро судига даъво киритиб ундан 1.855 000 сўм пеня тўлашни талаб қилади. Даъво аризасида жавобгар деб кўрсатилган Исмат Норов судга келмасдан: — қариндошим бўлгани учун ишониб машинамни гаровга қўйганман, ўзидан ундиринглар., деб телефон орқали кўргазма бериш билан чекланади. Аслида, Мурод Саидов ҳам қариндошига кўп ишонавермасдан 2018 йилда Халқ банкидан огоҳлантириш хати келганида ҳушёр тортиши лозим эди.
Адвокат Г.Ҳамидованинг сўровномасига Жондор туман статистика бўлими бошлиғи Ш.Ходжаевнинг 17.06.2020 йилдаги жавобига кўра: — “Исмат Олимжон Муроджон” фермер хўжалиги 2016 – 2020 йиллар давомида Давлат регистр базасида фаолият кўрсатмаётган корхоналар рўйхатида турганлиги сабабли сўралган маълумотларни тақдим этиш имкони мавжуд эмас.,” дейилган. Жондор туман ДСИ ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган. Жондор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши раиси Ж.Хамроевнинг 22.08.2018 йилдаги “Исмат Олимжон Муроджон” фермер хўжалиги раҳбарига юборган аъзолик шартомаси тузиш ва аъзолик бадали тўлаш тўғрисидаги огоҳлантириш хати ҳам инобатга олинса фермер хўжалиги умуман 2016 – 2020 йиллар мобайнида бухгалтерия ҳисоби юритиб қонунда белгиланган тартибда фаолият кўрсатмаганлиги маълум бўлади.
Ушбу 2016 – 2020 йилларга оид маълумотлардан кўриниб туриптики, мазкур ерда Мурод Саидов томонидан 2016 йилда экилган жами 33300 туп кўчат “Исмат Олимжон Муроджон” фермер хўжалиги балансига олиниб, унинг ҳисоботларига киритилмасада, икки йил давомида шартома тузиб, аъзолик бадалларини тўламаганлиги учун огоҳлантириш хатини имзолаган айнан Жондор туман фермерлар кенгаши раисиннг Норовлар манфаатини кўзлаб киритган даъво аризасини юритувга олган ФИБ Ромитан туманлараро суди судьяси Д.К.Эшчонов Мурод ва Баҳриддин Саидовларга сайёр суд мажлиси 2020 йилнинг 12 март кунига тайинланди., дейилган хабарнома юборсада, 03 март куни Саидовлар иштирокисиз ишни Норовлар фойдасига ҳал этиш ҳақида суд қарорини имзолаган?! Ҳолбуки, гувоҳларнинг сўзларига кўра судья Д.Эшчонов 03 март куни Қовчин маҳалласига келиб сайёр суд ўтказганлигини ҳеч ким кўрмаган…
Судьянинг бу ошкора қаллоблиги, бирор қонун қолипига сиғмасада, ФИБ Бухоро вилоят суди аппеляция инстанциясининг судья О.А.Қодиров раислиги, вилоят прокуратураси бўлим прокурори Д.Қандахорова ҳамда адвокатлар М.Бобоев, Г.Ҳамидовалар иштирокида ўтган 27.05.2020 йилдаги суд мажлисида 03.03.2020 йилдаги судья Д.Эшчоновнинг сохта ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида ўта адолатсиз Ажрим чиқарган.
Маълумки, азал азалдан бундай кўринишдаги чигал низолар гувоҳларнинг холис кўргазмалари асосида муҳокома этилмаса Ҳақиқат юзага чиқмайди. Лекин, ушбу суд маҳкамасига шу боғда 4 йил меҳнат қилган, асосий гувоҳ бўлмиш 22 нафар деҳқонлардан бирортаси чақирилмаган, ер ажратиш комиссиси баённомасидаги рақиблар танлови, 01 ва 10-лойиҳага оид мавҳумликлар, туман ҳокими қарори нега имзосиз чиқарилгани муҳкома этилмаган, суд фақат ана шу ҳужжатларни сохталаштиришда жонбозлик кўрсатган Кадастр бўлими бошлиғи Э.Муқимовнинг ўз айбларини яширишга асосланган хулосасига асосан ажрим чиқарган?!
Ушбу судьялар аслида нафақат адолатсизлик, Ўзбекистон Республкаси номидан чиқарилган суд қарори ва ажрими орқали ўзларининг ҳуқуқшуос ҳамкасблари Исмат Норовнинг жиноий шерикларининг меъёрий ҳужжатларни сохтлаштиришга оид қилмишларини хаспўшлаб, қонунийлаштириб берганлар?!
Суд қарори қонуний кучга киргач, карантин даври бўлишига қарамасдан МИБ Жондор туман бўлими ижрочиси О.Т.Муродов 2020 йил 08 июндан ижро иши қўзғатиш ҳақида қарор чиқариб, тезда ижрони амалга оширганидан сўнг, ўгай ота қўлида қолган норасидалардек қаровсиз, сувсиз қолган дарахтлардан ҳозиргача 50 туп ўрик кўчати қуриб қолган.
13 августь куни боғни келиб кўрган туман Кадастр бўлими бошлиғи Э.Муқимов ҳам бу ҳолдан мутаасир бўлиб, Исмат Норовга боғ хароб бўлаётганлигини айтганида, у: — Баҳриддин билан Муродга бир гектардан 2 гектар ер бераман., деган шарт қўйган. Аслида, содир этган жиноий қилмишлари учун аллақачон қамоққа олиниши шарт бўлган, сохта тадбиркорнинг ўзига ишончи зўр, чунки уни ўлик билан тирикнинг фарқига бормайдиган мансабдор ҳамтавоқлари қўллаб турипти.
Муҳтарам Республика Бош прокурори!
Биз юқоридаги мисоллар орқали судьяларнинг мунофиқлиги, прокурорларнинг матбуот хабарларига беписандлиги оқибатида оддий фуқаролар уйидан ажралиб, моддий неъмат яратаётган боғбонларнинг ҳуқуқлари поймол этилётгани ҳақида хабар бердик. Ким бўлишидан қатъий назар қонунни бузган шахслар жазоланмас экан бирор натижага эришиб бўлмайди, аксинча жамиятда фуқаролар норозилиги кун сайин ошиб браверади. Шу боис, интернет тармоқлари ҳам турли мансабдорлар томонидан ҳуқуқлари поймол этилган ватандошларимизнинг оҳу фарёдга тўлиб кетган.
Асосий фаолияти Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишдан иборат бўлган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Мустақил ташклоти ушбу мурожаат орқали Сиздан:
— Жондор туман ҳокими номидан чиқарилган 07.12.2016 йилдаги имзосиз № 1465-сонли сохта қарор бекор этилиши.;
— фирибгар юрист И.Норовга алданган боғбон Мурод Саидовнинг тўрт йиллик меҳнати ва маблағлари эвазига барпо этилган 3300 туп мевали дарахтан иборат боғ сақланиб қолиши, уни ҳақиқий эгаси бўлган боғбонларга қайтарилиши борасида Республика Бош прокуратураси орқали мазкур иш назоратга олиниб, ота бола Норовлар ҳамда уларнинг жиноий шерикларига нисбатан кескин қонуний чора кўрилишида қонуний – инсонпарварлик ёрдами кўрсатишингизни сўрайди!.
Шу муносабат билан Сизга эъзу ишларингизда
Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини тилаб,
камоли эҳтиром ила –
Исмоил Адилов
Ўзбекистон Инсон муқуқлари Мустақил ташкилоти раиси,
С.Н.Йўлдошев
Ташкилотнинг коррупцияга қарши жамоатчилик бўлими бошлиғи,
Ҳамроқул Асқар
Ташкилотнинг махсус мухбири,
Г.Ҳамидова
Адвокат,
Х.Р.Асқаров
М.Саидовнинг ишончли вакили
18.08.2020 йил.
Иловалар:
- М.Саидов томонидан Х.Р.Асқаровга берилган нотариал ишончнома;
- Журналист Усмон Наврўзнинг “Адолат кўзгуси” газетасининг 30.07.2020 йил сонида чоп этилган “Қонуншуносга қонунбузарлик ярашармикан” сарлавҳали мақоласи.;
- Ер ажратиш комиссиясининг 2016 йилдаги санасиз баённомаси;
- Жондор туман ҳокими номидан чиқарилган 07.12.2016 йилдаги имзосиз қарор;
- АТ Халқ банки филиали билан Мурод Саидов ўртасида 06.04.2017 йилда тузилган кредит шартномаси.;
- Банкнинг М.Саидовга 18.01.2018 йилда юборган огоҳлантириш хати;
- Савдо – саноат палатасининг 13.07.2018 йилдаги судга даъво аризаси.;
- Жондор туман статистика бўлими бошлиғи Ш.Ходжаевнинг 17.06.2020 йилдаги маълумотномаси;
- Жондор туман ДСИ маълумотномаси.;
- Жондор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши раиси Ж.Хамроевнинг 22.08.2018 йилдаги аъзолик шартомаси тузиш ва аъзолик бадали тўлаш тўғрисидаги огоҳлантириш хати.;
- Боғбон ва деҳқонлар томонидан тузилган далолатнома.
- Жондор туман “Қовчин” МФЙ Пахтаобод қишлоқ фуқароларининг Бухоро вилоят ҳокими К.Камоловга очиқ хатидан нусхалар.
- Боғбон Мурод Саидовнинг фото сурати. Жами: 24 варақда.
PS: — Мурод Саидов + 99893 621 43 63, Адвокат Г.Ҳамидова +99891 400 05 95,
Жондор туман Кадастр бўлими бошлиғи Элбек Муқимов: +99891 97 281 11 27.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ