"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов вафот этди…

Бош мақола, Муносабат, Ўтганлар ёди | 23/08/2020 00:23-     11274 марта ўқилди

Карим Камолов бухороликлар хотирасида ҳамиша фидойи, жонкуяр, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолади

Карим Камолов бухороликлар хотирасида ҳамиша фидойи, жонкуяр, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолади

Бугун, 22 август куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, фидойи ва жонкуяр раҳбар, «Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳиби Карим Жамалович Камолов 65 ёшида оламдан ўтди.
Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловда жорий йилнинг 25 июль куни коронавирус инфекцияси тасдиқланганди. Шу кундан бошлаб вилоят раҳбари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоят филиалида муолажа олишни бошлаган.
29 июль куни эса даволаш муолажаларини давом эттириш учун Тошкент шаҳридаги клиникага кўчириб ўтказилганди.
Карим Камалов 1955 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси, «Ўзжамоақурилиш» бирлашмасида ишлаган.
photo_2020-08-22_17-55-01.jpg
У 1994-2007 йилларда Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокими бўлган. 2007-2017 йилларда «20-трест» масъулияти чекланган жамияти раиси сифатида ишлаган.
К.Камолов 2017 йил Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган. 2020 йил февраль ойи охирида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси сифатида иш бошлаганди.
Карим Камолов қарийб 26 йиллик фаолияти давомида улкан раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан наинки, вилоятда балки Республикада ҳурмат қозонди. Бухоронинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш, шаҳар ва қишлоқларни обод қилиш, аҳоли турмушини яхшилаш учун ўзининг меҳнатини аямади.
У бухороликлар хотирасида ҳамиша фидойи, шижоатли, жонкуяр, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолади.
Зариф Комилов,
ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Қодиржон Ботиров ҳақидаги мақолага илк муносабат (3)
  2. Ислом Каримовнинг шифокори унинг тоби қочган кунни ёдга олди
  3. Азим Суюн оламдан ўтди… «Ўтганлар ёди» туркумидан
  4. Тупроқни ўрганиб, тупроққа кетган олим ҳақида марсия
  5. Мухтор Алиев: Ёднома — АЗИМЖОННИ ЭСЛАБ…
  6. Мамадали МАҲМУДОВ: АЛВИДО, АБДУРАҲМОН ДЎСТИМ! (ЁДНОМА)
  7. Амирқул КАРИМ: УЛҒАЯЁТГАН СОҒИНЧ
  8. Шаҳрисабзлик Эркин Ҳожи Шоҳимардон ўғли вафот этди…  
  9. Хитой режими туркларнинг буюк қўшиқчиси Абдураҳим Ҳайитни қамоқда ўлдирди…
  10. Дунё Ўзбекларига мактуб: Исмат Хушев атрфида бирлашишимиз керак!
  11. Содиқ Сафоев ҳукуматни нима учун танқид қилди?
  12. Наим Каримов. Ойбек чўққиси «Ёднома» ёки «Ўтганлар ёди» туркумидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.