"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Шўртангаз”нинг собиқ раҳбари Тўлқин Омонов вафот этди – Ёднома

Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари, Ўтганлар ёди | 08/18/2020 22:01-     10887 марта ўқилди

Куни кеча Тошкентдаги уйида вафот этган Тўлқин Омонов она юрти Бешкентда дафн этилди…

Суратга изоҳ:  чапдан ўнгга – “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг махсус мухбири Исмат Хушев, мендан бошқа ҳаммаси – СССР Олий Советининг депутатлари – Шаҳрисабздаги марказий касалхона бош врачи Фотима Бадалбоева, Яккабоғ пахтачилик бригадаси бошлиғи Санобар Раҳимова, Қашқадарё обкомининг биринчи секретари Ислом Каримов, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раиси Аҳмаджон Мухторов, Ғузордаги маккажўхорикорлик бригадаси бошлиғи Раъно Жонқувватова, Қамашидаги пиллакор Бибинор Раҳимова (ёки Тожинор Қаюмова), Қаршидаги “Шўртан” газ ишлаб чиқариш бирлашмаси бошлиғи Тўлқин Омонов…

1.

Мен Тўлқин Омоновни 1989 йилдан эътиборан яхши танирдим.

Ўшанда “Шўртангаз”дан СССР халқ депутатлигига номзоди қўйилган Тўлқин акага Қашқадарё обкомининг биринчи секретари Ислом Каримов жуда қаттиқ қаршилик қилади. Лекин Горбачевнинг “ошкоралик шамоллари” устунлик қилиб, Тўлқин Омонов, не тонгки, обкомдан кўрсатилган номзодни ютиб, СССР халқ депутати этиб сайланади.

Ислом Каримовни доғда қолдиради…

2.

Ўшанда бир гуруҳ қашқадарёлик сайловчилар “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоевга мактуб ёзиб, редакция ёрдам беришини сўраб мурожаат қилишади.

Аҳмаджон ака мени газетанинг махсус мухбири сифатида Қашқадарёга хизмат командировкасига юборади.

Тўлқин Омонов билан ана шу хизмат сафари давомида танишган эдим.

Фикрлари жуда мулоҳазали, оғир босиқ Тўлқин ака менга бир кўришдаёқ ўз самимияти билан ёқиб қолди. Одамлар билан учрашиб, у кишининг халқ орасида ҳам обрў эътибори катта эканига гувоҳ бўлдим.

Шу тариқа “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида Тўлқин Омонов номзодини ҳимоя қилиб ёзилган “Сайлов сабоқлари” номли танқидий мақолам чоп этилди.

Унда мен Ислом Каримов раҳбарлигидаги вилоят мулозимларнинг эскича ишлаш услубини қаттиқ танқид қилган эдим…

3.

Бу ҳақда “Президент эркатойининг саргўзаштлари” номли китобимда шундай хотирланади:

“Мен кўздан узоқроқ юрайин деб, Қашқадарёга ижодий сафарга жўнадим ва у ерда 102-Қарши миллий-территориал сайлов округидан СССР Халқ депутатлигига ким сайлангани, қандай машмашалар бўлгани тўғрисида мақола учун маълумот тўплаб келдим.
Яширмайман, бу ижодйи сафар ҳужжатларини ҳам Бош муҳаррир ўринбосари Иброҳим Ғофуров ёрдамида расмийлаштирган эдик…
Бу пайтда Қашқадарёда обкомнинг биринчи секретари Ислом Каримов эди.
Биласиз, биринчи китобнинг сўнгги қисмида ёзганимдек, биз Дадахон Ёқубов билан Қашқадарёга борганимизда у киши билан учрашиб, суҳбатлашиб қайтган эдик.
Энди яна Қашқадарёга боришга тўғри келди. Лекин бу сафар мен Дадахон акага ўхшаб, сафаримни обкомнинг биринчи котиби билан учрашишдан эмас, балки улар сиқувга олган номзод билан учрашишдан бошладим.
Гап шундаки, Қашқадарёда обком томонидан бригадир Мели Ҳакимов номзоди депутатликка кўрсатилган бўлиб, етти нафар райком котиблари унга «ишончли вакил» этиб тайинланган эди.
Ташаббускор халқ гуруҳи томонидан депутатликка номзоди кўрсатилган «Шўртангаз» конлари бошқармаси бошлиғи Тўлқин Омонов эса маҳаллий раҳбарлар томонидан ҳар томонлама сиқувга олинади, матбуот ҳам халқ кўрсатган номзодни қоралаш билан машғул бўлади.
«Қизиғи шундаки, қатор қаршиликларга қарамай, областда Тўлқин Омоновга берилган овозлар сони саксон етти фоизни ташкил этди. 
Демак, қашқадарёликлар энди кўп нарсаларни тушуниб етган кўринадилар.
Биз эса худди шу ўринда област раҳбарлари ҳам халқни менсимаслик ва уни чалғитиш ёмон оқибатларга олиб келишини яна бир бор ўйлаб кўришларини истардик», деб ёзган эдим «Сайлов сабоқлари» номли мақоламда.
(«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 1989 йил, 7 апрель сонидан)”

4.

Орадан кўп ўтмай Москвада СССР халқ депутатларининг биринчи съезди ўз ишини бошлайди.

Ажабки, унда – ўзбек депутатлари билан бирга, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг махсус мухбири сифатида – мен ҳам иштирок этган эдим.

Ростини айтишим керак, бу Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Одил Ёқубовнинг ўз ёрдамчиси Ҳамроқул Асқар таъсирида – менга кўрсатилган алоҳида эътибор ва ишончининг ёрқин  тимсоли эди.

 

4.

Съезд Москва шаҳрида – 1989 йилнинг 30 майидан то 10 июнь кунига қадар давом этади.

Депутатлар билан бирга Кремлнинг шундоққина қаршисидаги – “Россия” меҳмонхонасида жойлашдик.

Ресторанда ҳар ким ўзига ёққан одамлар билан бирга давра қуришган эди.

Хусусан, Алихон Рахматович Отажонов – Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари – “Госплан” раиси, Ислом Каримов – Қашқадарё обкомининг биринчи секретари,  Александр Федорович Клепиков – Сирдарё обкомнинг биринчи секретари ва Тўлқин Омонов – “Шўртангаз” ишлаб чиқариш комплекси раҳбарлари бир стол атрофида жам бўлишган эди…

5.

Нима бўлди, нима қўйди, менга қоронғу, съезд ўз ишини бошлаган иккинчи куни Тўлқин Омонов кутилмаганда мени ўзлари ўтирган столга таклиф этиб қолди.

Клепиков билан Ислом ака келишмай қолибди. Унинг ўрнига мен ўтиришим керак экан.

Ислом ака шундай дебди…

Шу шу биз уч депутат мулозим ва бир журналист – бир стол атрофида ўтирадиган бўлдик.

Бу ҳақда “Президент эркатойининг саргузаштлари” номли иккинчи китобнинг “Бўлажак Президент билан тушган биринчи суратим тарихи” номли 3-бобида шундай ҳикоя қилинган..

6.

ИСЛОМ КАРИМОВ БИЛАН ТАНИШУВ
(Ёки бўлажак Президент билан тушган биринчи суратим тарихи)
1.
Москвада ўз ишини давом эттираётган СССР Халқ депутатларининг 1-съезди бутун дунё жамоатчилигининг диққат марказида эди.
Ҳар куни кечқурун ресторанда депутатлар учун ёзилган дастурхондаги шоҳона “ужин”дан сўнг ўз хонамизга кириб, Марказий телевидениянинг “Время” кўрсатувини томошо қилардик.
“Россия” меҳмонхонасининг йўлак ва фойеларида ҳам, ресторанда ҳам, ҳатто митинг ўтадиган “Лужники” стадионида ҳам фақат бир мавзу: Озодлик ва Янги ҳаёт ҳақида, КПСС бошчилигидаги тоталитар тузумнинг қабиҳликлари ҳақида гапириларди.
Борис Ельцин етакчиси ҳисобланган демократик руҳдаги депутатлар гуруҳи аллақачон бутун ер юзи халқларининг меҳру муҳаббатига сазовор бўлиб улгуришган эди.
Бутун дунё СССР да шу кунларда нимадир содир бўлишини билгандай, 24 соат тинмай Москвада бўлаётган воқеаларни кузатиб турарди.
Узоқ йиллардан бўён эркин сайловлар натижасида мамлакат парламентига келган янги ва ҳур фикрли депутатлар ва уларнинг Кремлнинг мўҳташам съездлар саройида олиб бораётган машваратлари дунёдаги биринчи рақамли сиёсий воқеага айланиб қолган эди…
2.
Ельцин билан “Лужники”даги митингда содир бўлган фавқулоддаги нохуш ҳодисадан сўнг мен у ерга бормай қўйган эдим. Куним асосан меҳмонхонада – шинам ва сокин хонамдаги телевизор қаршисида ўтарди.
Бир куни Тўлқин Омонов мени тушликка таклиф қилиб қолди. «Россия» меҳмонхонасининг ресторанида бошқа журналистлар қатори менга ҳам алоҳида жой ажратилганди, депутатлар ҳам гуруҳ-гуруҳ бўлишиб алоҳида ўтиришарди.
Ҳар ким кўнглига маъқул келадиган одамлар билан бирлашиб «улфати чор» бўлиб олганди.
Бошқа давраларда ортиқча жой бўлмаслигини билардим. Шунинг учун ҳам бир оз ҳижолат бўлдим. Лекин Тўлқин ака:
– Юраверинг, гап бор, – деди маъноли оҳангда. – Жойдан ташвишланманг…
Маълум бўлишича, улар тўрт киши доим бирга овқатланишар экан:
Тўлқин Омонов – Қашқадарёдаги “Шўртан” газ конлари бирлашмаси бошлиғи, мен тарафини олиб ёзган мақола қаҳрамони, Ислом Абдуғаниевич Каримов – Қашқадарё вилоят партия қўмитасининг биринчи секретари, Алихон Раҳматович Отажонов – Ўзбекистон Министрлар Совети раиси ўринбосари – Республика Госплани раиси, Александр Фёдорович Клепиков – Сирдарё вилояти партия қўмитасининг биринчи секретари.
Ўша кундан эътиборан А.Ф.Клепиков нима учундир бошқа даврага ўтказиб юборилди.
(Унинг нима учун бошқа даврага ўтказиб юборилгани мавзусига ҳали қайтамиз)…
3.
Биз меҳмонхонанинг юқори қаватидан пастги қаватдаги ресторанга (кўп қаватли “Россия” меҳмонхонасининг ҳар икки ё уч қаватида ресторанлар бор эди) тушганимизда, Алихон Раҳматович билан Ислом Абдуғаниевич аллақачон ўз жойларини эгаллашган ва кўҳликкина официант қизга буюртма беришаётган экан.
– Мана ўша журналист йигит – Исмат Хушев! – деб мени таништирди Тўлқин ака Омонов.
Демак, илгари ҳам бу даврада мен тўғримда гап бўлган экан деб ўйладим.
– Келинг, ўтиринг, – деди Ислом ака совуқроқ оҳангда.
Алихон Раҳматович ним табассум қилди…
Ўртага оғир сукунат чўкди. «Демак, «Сайлов сабоқлари» дан сўнг ранжиган эканлар» деб хаёлимдан ўтказдим.
Аслида, ўша мақолани ёзмаганимда яхши бўлармиди, жин урсин!
4.
Таомлар келтирилди, қадаҳлар тўлдирилди.
– Қани, кимга сўз берамиз? – деб Ислом ака ҳаммамизга бир-бир назар солди. Сўнг: – Алихон Раҳматович, марҳамат, бирор нарса денг, – деди.
Ажабо, агар бошқа обком секретари бўлганда, ҳозир ҳукумат раисининг ўринбосарига «бирор нарса денг» дейиш ўрнига аввало, яхшилаб хушомад қиларди – «пахта қўярди». Сўнгра бу кишининг шарафига қадаҳ кўтаришни таклиф этарди. Яъни, субординацияга қатъий амал қиларди ва бундай ҳолатни ҳамма табиий деб биларди.
Лекин Ислом Абдуғаниевич қолипга ёпишиб олмади, ўзини ҳийла эркин ҳис этарди.
Айниқса, Алихон Раҳматович қадаҳ сўзи айтгач, улар ўртасидаги фарқ яққол кўзга ташланиб қолди.
– Аввалом бор, қайта қуришга раҳбарлик қилаётган ҳурматли Михаил Сергеевич Горбачёв ҳамиша омон бўлсинлар! Қолаверса, СССР халқларининг интернационал дўстлиги абадий бўлсин! Мен мана шулар учун қадаҳ кўтаришларингни сўрайман! – деди Алихон Раҳматович.
Бироқ, Отажонов ароқ ичмас экан, фақат пиво хўплаб ўтирди. Ароқ ичмайдиган одамгина шунақа тост айтса керак деб ўйладим.
Тўғри-да, орамизда ўзга миллат вакиллари бўлмаса, хўш, нима учун «интердўстлик» шарафига қадаҳ кўтариш керак экан? Бизнинг даврамизга М.С. Горбачёвнинг нима алоқаси бор? Ахир, Горбачёв бизнинг соғлигимиз учун қадаҳ кўтармайди-ку!
Эҳтимол, Алихон Раҳматович журналист ўтирган даврада расмий гапириш керак деб ўйладими ё обкомнинг биринчи секретарлари ва СССР халқ депутатлари даврасида бу одатий ҳолмиди, билмадим.
Билиб бўладими, журналист халқи оғиздан чиққан гапни дўмбира қилишни яхши кўради.
Боз устига, Исмат Хушев қашқадарёда бўлган сайлов ҳангомаларини дўмбира қилган экан.
Ичимда А.Р.Отажонов унчалик нутқига қўшилмадим…
5.
Кейинги қадаҳ сўзини Ислом аканинг ўзи айтди:
– Сайловлар ортда қолди. Мана, Москвадамиз. Бизни сайлаган, бизга ишонч билдирган халқимизга минг раҳмат! – деди у киши самимий оҳангда. – Тўлқин Омонов масаласига келсак, – деб менга қараб давом этдилар, – халқ бизнинг хатомизни тузатди. Бундан ҳеч қандай фожеа ясамаслик керак. Обком ҳам адашиши мумкин. Энг муҳими, ана шу адашишни, шу хатони ўз вақтида тўғри англаб етишда. Шу масалада бизни тўғри танқид қила олган газета ва унинг жасоратли журналистларининг ишларига омад тилайман!
Қадаҳлар бўшатилди…
Очиғини айтсам, ҳар қандай гап бўлишини кутган бўлсам-да, лекин Ислом Каримовдан бунақа гап эшитаман деб асло ўйламаган эдим.
Чунки менинг назаримда обком секретарлари ҳамиша ўзларини ҳақ деб қатъий ишонадиган калондимоғ кимсалар бўлади, улар танқидни кўтара олмайди, арзимаган гап учун ҳам лов этиб ёниб кетади деб ўйлардим…
Даврада ўтирган Тўлқин аканинг чиройи очилиб кетди. Навбатдаги сўзни у киши айтдилар:
– Алихон Раҳматович, биринчидан, сизга соғлик-саломатлик тилайман, ишларингиз ҳамиша ўнгидан келаверсин! Менимча, Ислом Абдуғаниевич, бу қадаҳни Сиз учун ва умумий ишларимизнинг ривожи учун кўтарсак айни муддао бўларди, – деди Тўлқин ака…
6.
Ўтиришимиз охирлаб бораётган эди. Бир пайт Ислом ака:
– Қани, журналистлардан ҳам эшитайлик-чи, – деб қолдилар.
Мен тост айтаман деб ўйламагандим. Лекин довдираб қолмадим. Чунки Ислом Абдуғаниевичга хос бўлган самимият кишининг оғзига қулф солмасди, аксинча, унинг қулфи-дилини очиб юборарди.
– Мен раҳбарлар тўғрисида нотўғри тасаввурга эга эканман. Раҳбарлар деганда катта амалдорларни, яъни Сизларни назарда тутяпман. Лекин бугун мен Сизнинг чин дилдан айтган сўзларингизни эшитиб амин бўлдимки, биз журналистлар ҳам хато қилар эканмиз. Мана, кўриб турибманки, ҳамма раҳбарлар ҳам ёппасига ёмон бўлавермас экан. Ана шу ҳақиқатни исботлаб берган Ислом Абдуғаниевич, Сиз учун, Сизнинг тимсолингизда, афсуски, раҳбарлар орасида кам учрайдиган ҳалол ва адолатли, мард ва одил сардорларимиз учун қадаҳ кўтаришни таклиф қиламан! – дедим.
Назаримда қадаҳ сўзим самимияти билан ҳаммага маъқул бўлди…
7.
Эрталаб хонамнинг эшигини тақиллатиб Тўлқин ака кириб келдилар.
– Сизни Ислом ака сўраяптилар, – деди укиши. – Биринчи қаватда кутиб турибдилар. Галстукни ҳам тақиб олинг, суратга тушсак керак.
Уёқ-буёғимни тўғрилаб дарров пастга тушдим.
Меҳмонхонанинг биринчи қаватида қашқадарёдан сайланган Ислом Абдуғаниевич бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар тўпланишиб туришган экан.
Қаердандир Аҳмаджон Мухторов ҳам келиб сафимизга қўшилди.
“Россия” меҳмонхонасининг Кремлга қарама қарши бўлган қанотида ҳаммамиз биргалашиб суратга тушдик.
Мен Ислом аканинг ёнида турган эдим. Аҳмаджон ака келиб сафимизга қўшилганидан сўнг у кишининг ҳурматини қилиб, четга ўтдим. (Сурат берилади).
8.
Шоҳга яқин бўлдим деб суюнма, эй, дил!
Халқимизда “Подшоҳга яқинлашганинг  – қиличнинг домига яқинлашганинг демакдир…” деган гап бор.
Унинг нақадар ростлигини мана шу суратнинг бугунги изоҳи ҳам исботлаб турибди.
Бир пайтлар мамлакатнинг энг олий органи – СССР Олий Советига депутат этиб сайланган қашқадарёлик бу халқ ноибларининг бугунги тақдири менга номаълум. Улар Ислом Каримов даврида тамомила унутилишга, хорлик ва зорликка юз тутишди.
Шаҳрисабз касалхонаси Бош врачи Фотима бадалбоева кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилиб, ҳибсга олинганини эшитдим…
“Шўртангаз” конлар Бирлашмаси Бош директори, Ғузор райкомининг собиқ биринчи секретари, собиқ СССР халқ депутати Тўлқин Омонов ҳам кейинчалик сиёсий саҳналардан урилиб, қамалиб, кўп азоб ва уқубат чекканини биламан…
Аҳмаджон Мухторов эса “Халқ сўзи” Бош муҳарририлигидан ноҳақ ишдан бўшатилганидан сўнг, ақлдан озиб, миясига қон қуйилиб, бевақт вафот этди…
Исмат Хушев бугун хорижда, Канадада давлатида сиёсий муҳожирликда….
Ислом ака эса ҳануз тахтда…

7.

Бугун Ўзбекистондан олис Канаданинг сирли ва сукунатли август оқшомида Тўлқин Омоновни билган ва таниган шонли ва суронли, айтиш мумкинки – армонли йилларимга разм соларканман, у киши билан боғлиқ ўлмас хотиралар хаёлимда қайта жонланди.

На чора, ўлим ҳақ.

Тўлқин Омонов яхши одам эдилар. Жойлари жаннатдан бўлсин, илоҳим…

Исмат Хушев,

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,

19 август, 2020 йил, Торонто шаҳри, Канада…

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (3-қисм)
  2. Исмат Хушев: Бўритош Мустафоев оғир ва мураккаб умр йўлини босиб ўтди…
  3. Рустам Шоғуломовнинг ўлими: парвоз ва инқироз… (“Ёднома” туркумидан) 3-қисм
  4. Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  5. Исмат Хушев: Сокин яшаб ўтган Бош вазир… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  6. Исмат Хушев билан юзма юз – Шукрилла Рахматович Мирсаидов хотирасига…
  7. Умри бевақт хазон бўлган гўзал санъаткор Дилнура Қодиржоновани хотирлаб…
  8. Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир! (2)
  9. Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир! (3)
  10. Исмат Хушев: Болалар уйида улғайган шоир – М. Раҳмон (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  11. Исмат Хушев: “Юзма юз” (3) Таъзиянинг нархи қанча, Ислом ака?! 12.03.2020
  12. Исмат Хушев билан юзма юз Юз ёшли устоз ёзувчи Шукрулло Юсупов хонадонида…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94172 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31355 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31302 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31265 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31159 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30912 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30834 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30826 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30825 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30824 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30824 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30822 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30821 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30821 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30816 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30815 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30815 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30814 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30813 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30813 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30807 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30807 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30806 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30806 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30805 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30805 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30805 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30801 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30798 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30797 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30796 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30791 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30790 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30790 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30789 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30788 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30786 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30785 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30785 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30784 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30784 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30783 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30783 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30781 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30780 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30779 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30772 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30771 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30771 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30769 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30769 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30769 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30769 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30768 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30764 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30763 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30761 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30760 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30760 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30759 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30759 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30758 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30756 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30755 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30755 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30755 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30753 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30749 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30749 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30747 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30747 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30744 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30743 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30742 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30741 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30741 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30740 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30738 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30736 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30734 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30731 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30728 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30724 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30720 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30719 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30718 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30717 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30717 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30715 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30714 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30713 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30708 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30706 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30706 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30705 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30704 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30704 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30703 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30703 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30703 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30703 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30703 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30703 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30702 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30702 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30702 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30701 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30701 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30701 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30701 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30700 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30700 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30699 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30699 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30696 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30695 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30694 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30693 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30692 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30677 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30674 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30673 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30672 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30672 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30672 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30671 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30671 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30671 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30670 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30668 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30667 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30665 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30665 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30664 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30664 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30664 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30664 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30662 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30661 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30660 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30659 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30657 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30656 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30655 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30655 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30655 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30654 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30654 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30653 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30653 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30653 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30651 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30649 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30648 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30647 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30647 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30646 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30646 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30645 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30642 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30638 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30637 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30637 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30636 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30634 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30634 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30634 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30633 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30632 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30632 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30631 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30631 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30629 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30628 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30625 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30625 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30620 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30620 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30620 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30619 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30619 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30619 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30614 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30613 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30613 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30612 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30612 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30611 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30606 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30603 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30602 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30601 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30601 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30599 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30599 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30598 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30598 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30598 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30596 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30596 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30594 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30594 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30593 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30593 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30591 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30589 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30586 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30584 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30584 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30583 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30582 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30582 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30580 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30579 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30577 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30575 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30573 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30571 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30569 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30566 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30565 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30564 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30562 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30561 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30560 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30557 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30556 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30556 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30555 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30553 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30547 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30544 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган