Хоразм ҳокими Фарҳод Эрмановга «Кўнглимдаги Президент» китоби ҳақида
Хоразм вилояти ҳокими Ф.Ў.Эрмоновга
Муҳтарам Фарҳод Ўрозбоевич!
Маълумингизким, бугунги кунда Сиз раҳбар бўлган Хоразм воҳаси халқи жаҳон тарихида Хоразмийлар номи билан қайд этилган ва давлатчилик, адабиёт, санъат, меъморчилик соҳасидага улкан ютуқлари, илму фан соҳасидаги ўта муҳим илмий кашфиётлари билан жуда катта ҳисса қўшган туркий миллатнинг энг қадимги илғор ва илмли қавмларидан биридир.
Хоразмийлар тарихи ўз даврининг етук муаррихлари ва шоиру адибларининг солномалари, бадиий асарларида ёзиб қолдирилгани боис, бугунги авлод вакиллари уларни фахр билан мутоала этиш имконларига эга бўлмоқдалар.
Тарихий солномалар битиш хоразмлик адиблар учун бобомерос тарихий анаъна эканлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.
Сўнги йиллар, айниқса Ш.М.Мирзиёев президентликга сайланганидан сўнг она Ватанимизда амалга оширилган инновациион технология, илм фан, адабиёт, санъат, китобхонлик, маориф, суд – ҳуқуқ, ички ва ташқи сиёсат соҳасидаги инқилобий ислоҳатлар, улкан қурилишлар салмоғи Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи янада юксалишига сабаб бўлганлиги эътироф этиш ҳар биримизнинг бурчимиздир!
Ана шундай инқилобий ислоҳатларни амалга оширишнинг ташвишлари, оддий инсонлар учун пинҳон бўлган мураккаб муаммолари, бир сўз билан айтганда замонамиз ва эртанги кун қаҳрамонлари ҳақида муболағасиз, сийқа маддоҳликдан холи, холис асар ёзишнинг ўзи ўта маъсулиятли ва серзаҳмат ижодий жараён. Шу боис, бўлса керак, ўтган давр мобайнида, айрим сийқа шеъру, қўшиқ, мақолалардан ўзга бирор жўяли асар ёзилмаган эди.
Ана шу маъсулиятли ишга жазм этган хоразмлик шоир Кенжабийнинг “Дунё ўзбеклари” интернет газетасида чоп этилган “Кўнглимдаги Президент” номли 48 бобдан иборат бадиий публицистик асари билан танишгач, истеъдодли шоир ушбу мураккаб мавзуни ўта холис, оддий деҳқондан тортиб академикгача тушунарли халқона тил ва услубда маҳорат билан ёрита олганлигига гувоҳ бўлдик.
Энг муҳими асар беғараз, холис ниятда ёзилган бўлиб, давлатчилигимиз тарихи, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳатлар ана шу ўтиш босқич даврини бошидан кечирган дунёнинг ривожланган мамлакатлари ютуқлари ва муаммолари билан таққосланган ҳолда фалсафий мушоҳадалар, ибратли тарихий ҳодисотлар тафсилотлари билан бадиий талқин этилган.
Хуллас, удумга айланган ўринсиз хушомад, мақтову муболағаларсиз аниқ амалий ишлар мисолида муаллиф ўз асарининг асосий қаҳрамониинг оддий халқ дилига ўрнашган бадиий тимсолини яратишга муваффақ бўлганлигини мутоала жараёнида яққол англаш мумкин.
Азалдан шу нарса аёнки, қалам аҳли бадиий ижод, айни пайтда пул топиш ёки бизнес билан машғул бўлиши мушкул иш. Ана шу моддий қийинчиликлар сабаб, шоир Кенжабий ҳам китобини чоп этишга ҳомий топаолмасдан., Тошкент шаҳридан Гурлан туманидаги она қишлоғига кўчиб кетишга мажбур бўлиб, айни пайтда “Кўнглимдаги президент” асарнинг 2019 – 20 йилларга оид давомини ёзиш билан машғул эканидан хабаримиз бор.
Юқорида баён этилганлардан мурод шулки, Сиз бир маърифатли китобхон сифатида мазкур асар билан ташиб, вилоят ҳокими сифатида китобнинг президентимиз Шавкат Мирзиёев даврида Хоразм вилоятида амалга ошириган бунёдкорлик ишлари тасвири билан безатилган, вилоят ҳокими сифатида мулоҳазаларингиз битилган сўзбоши ёзилган ҳолда камида 10 000 нусхада чоп этилишида раҳномалик қилсангиз нур устига нур ҳамда китобхон халқимизга кутилмаган совға бўлур эди.
Ушбу таклиф мурожаат орқали Сизга соғу омонлик, эъзгу ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлишини тилаб қоламиз,камоли эҳтром ила —
Исмоил Адилов
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти раиси.
Илова: — “Кўнглимдаги президент” асари 48 боб эл.нусхаси hokim@xorazm.uz почтасига юборилди.
PS: — китобни чоп этиш бўйича лойиҳа муаллифи Ҳамроқул Асқар: +99899843 1758, Мууаллиф Кенжабий (Кенжа Қўзиев) билан +99894 317 19 59 рақамлари орқали боғланиш мумкин.
Агентство по информации и общественным коммуникациям при Администрации Президента Республики Узбекистан
Independent Human Rights Organization of Uzbekistan
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти
Независимая Организация по правам человека Узбекистана
100027. г. Ташкент, ул И.Каримова, 16 “А”
www.ihrou.org e-mail: humanorguz@gmail.com
тел. 8-371-245 70 02, +99899 849 17 58
№ 25.07-2020 Ч:Хоразм.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ