"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Муҳаммаджон Обидов: Саудия подшосининг Ислом Каримовга берган совғаси қани?

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови | 08/16/2020 22:11-     10996 марта ўқилди

Мухаммаджон Обидов

Саудия подшоҳининг Ислом Каримовга берган совғаси қаерда?

Ислом Каримов Президентлик йиллари тақдиримга унинг мамлакатимиз ва хориж сафарларида журналист сифатида ҳамроҳлик қилиш насиб этган. Ҳар бир ташрифнинг ўз тарихи бўлган. Бугун улардан бири ҳақида ёзмоқдаман. Зеро, бу мана, кўринглар, мен давлат раҳбарига ҳамроҳ эдим дея мақтаниш учун эмас. Асло. Гап Ўзбекистон, унинг халқи бойлиги ҳақида. Иссиқ жон, тўсатдан дунёни тарк этсам бу гаплар ичимда қолиб кетмасин, дедим.
1991 йил, декабрь. Ислом Каримов Ўзбекистон Президентлигига биринчи сайловда иштирок этар, вилоятларга чиқиб одамлар билан учрашарди. Шундай сайловолди учрашувларидан бири 22 декабрь куни Фарғона шаҳрида бўлди.
Ўшанда мамлакатда “кенгаш” (совет) деган тизим бўлиб, Фарғона вилоятида унга собиқ обком секретари Ғуломжон Фозилов раис эди.
Шаҳардаги оммавий маданий марказ (собиқ сиёсий-ўқув, ҳозирги тадбиркорлар) уйининг катта зали одам билан тўлиб кетган. Минбарга иккита курси қўйилган. Бирида Каримов, иккинчисида вилоят кенгаши раиси. Биринчи қатордаги бир неча бўш жойларга биз, Президент ҳамроҳлари ва журналистлар ўтирдик.
Дастлаб Президентнинг ишончли вакили Мўсажон Шербўтаев номзоднинг таржимаи ҳоли, амалга ошираётган ишлари ҳақида гапирди.
Фарғонада Шербўтаевни ҳамма танир, нотиқликда раҳбарлар ичида унга бас келадигани кам эди.
– Ҳурматли фарғоналиклар, ҳурматли Президентим Ислом ака! – дея гапини давом эттирди у. “Президентим” сўзи айтилиши билан Каримов унга ярқ этиб қаради. Тушунишимча, Ислом Каримовга илгари бундай сўз билан мурожаат қилмаганлар. Президентим… Дарҳақиқат таъсирчан ва “сеҳрли” сўзни топиб меҳр билан мурожаат қилган эди Шербўтаев. –Сиз бизнинг Президентимизсиз, бизга мустақилликни берган инсонсиз. Ўнта номзод бўмайдими, фарғоналиклар Сизни танлашган ва бунга ишонинг! Тўғрими?
Шербўтаев охирги сўзларга урғу бериб баланд овозда икки қўлини залда ўтирганларга қарата кенг очиб айтган эди. Бирдан одамлар қалқиб ўринларидан туриб, узоқ қарсак чалдилар.
– Мен Қуванинг ҳар бир фуқароси билан сиз ҳақингизда гаплашганман. Керак бўлса бутун Ўзбекистон бўйлаб юриб, Сизнинг номзодингизни тарғиб қилишга тайёрман.
Яна гулдурос қарсак чалинди.
Каримов минбар томон юрди, Шербўтаев эса у томон. Улар бир бирларига қўл бердилар, кейин қучоқ очиб кўришдилар. Шербўтаев Ислом Каримовнинг ўнг қўлини тепага кўтариб:
Мана бизнинг Президент! – дея хитоб қилди.
Ҳамма ўрнидан турди. Бу гал “президент, президент!” дея олқишладилар.
Очиғи, учрашув бундай тус олишини ҳеч ким кутмаганди. Ҳолбуки, Фарғонада ҳам “Эрк” халқ демократик партияси вакиллари бўлиб, уларнинг бир нечтаси залда ўтирардилар. Аммо улар оқимга, йиғилиш руҳига қарши боришга жазм қилолмадилар.
Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон ва унинг келажаги ҳақида узоқ гапирди. Ҳамма маҳлиё бўлиб қолганди бундай орзу ва режаларга.
Кейин ЎзХДП Фрунзе (ҳозирги Данғара) тумани кенгаши раиси Р.Раҳмонов, Киров (ҳозирги Бешариқ) тумани Киров номли давлат жамоа хўжалиги директори Сотволди Абдумажидовлар сўзга чиқди ва сайловда бу номзодни қўллаб-қувватлашга чақирди. Раислик қилувчи рўйхат бўйича яна кимгадир сўз бермоқчи эди Каримов уни тўхтатди.
– Азиз фарғоналиклар, – деди у ғоят самимий оҳангда. –Келинг, қоғоз орқали эмас, юракдан сўзлашайлик. Мен сизларни нима ташвишга солаяпти, агар ишонч билдирсангиз қайси масалага бирламчи эътибор қилишимиз керак, шуни айтинг.
Шунда биринчи қаторда ўтирган йўл-йўл чакмонли, бошида катта салла, кўз ойнак таққан, барваста бўйли, узун соқоли селкиллаган одам қўл кўтариб сўз сўради. Жавобини олмасданоқ минбарга томон юрди.
– Ассалому алайкум, вараҳматуллоҳи ваборакот!
Оқсоқол бир оз тин олди. Ўтирганлар жим қолишди. Гўё ҳозир бир нарса бўлгандек ёки бўладигандек. Чунки партия ўқув уйи минбаридан бундай сўзлар илк бор айтилаётганди-да.
– Танийсизми, бу Тоҳир ҳожи ака, – деди секин қулоғимга шипшип ёнимда ўтирган вилоят кенгаши масъул ходими.
– Оллоҳ таборака таоло ҳар ишни ўзи билгучи ва ўзи қилгучи. Сизнинг бу ёруғ оламга келишингиз ҳам хосиятли эди. Яратган сизга жон ато қилганда ота-онангиз қалбига ислом нурини солган, унинг амри билан қулоғингизга азон айтилган ва сизга Ислом деб исм қўйганлар!
Тоҳир ҳожи ҳар бир сўзни маъносига қараб ширали овозда оҳиста-оҳиста ифода қилар эди. Залда ўтирганлар ҳам, Ислом Каримов ҳам бир нуқтага –нотиқнинг оғзига қараб қолгандилар.
– Буюк яратувчимиз Сизнинг дунёга келишингиз билан боғлиқ яна бир ҳикмат кўрсатди. Ўша кунлари ақл бовар қилмас мўъжизасини, қудратини намоён этди. 40 кунда, бир чақалоқ чилласи муддати Катта Фарғона канали бунёд бўлди. Юз йил, минг йиллар ўтар, аммо бу мўъжиза абадий қолажак.
Тоҳир ҳожи аста овозини кўтара бошлади.
–Бу инсонга Оллоҳ яна бир амр бердики, у мамлакат мустақиллигини эълон қилди. Энди айтинг, эй ҳалойиқ шундай инсон, Оллоҳнинг ердаги сояси бўлиб турган Ислом ака Каримов президент бўлмай ким бўлсин!
Зал ҳаяжондан увиллаб юборди. Қарсак тўхтамасди. Ислом ака ўрнидан туриб бир залга, бир минбарда турган Тоҳир ҳожига таъзим қилди.
Нотиқ бир неча бор ўтирганларни тинчитиш учун қўлида ишора қилди. Сўнг, яна ҳамманинг диққати минбарга қараганда, тўсатдан йиғлаб юборди.
Ҳа, минбарда бошида катта салла, оппоқ соқоли кўксига тушган уламо мақомидаги нотиқ йиғлаб юборди.
– Мен ўла-ўлгунча сизни дуо қиламан, – деди у ўзини тўхтатиб олиб. – Ота-боболарим умр бўйи динимизга не азобларда, яширинча, шўродан қўрқиб хизмат қилдилар. Отам қўлимда жон бераётиб ҳаж армонини айтдилар.
Мен ҳам динимизга, исломга хизмат қилиб келдим. Менда ҳам шу армон бор эди. Сиз, Ислом ака, сизнинг жасоратингиз туфайли юзлаб мусулмонлар қатори мен ҳам Ҳажга бориб келдим. Ўша муқаддас Маккаи мукаррама ва Мадинаи Мунавварада туриб сизнинг ота-онангиз ҳаққига дуо қилдим, Оллоҳдан унинг Ўзбекистондаги соясига тани-сиҳатлик, бир умр элга бошчилик қилишни тиладим. Мана шу устимдаги чакмонни ҳам Маккадан атайин сиз учун сотиб олгандим. Бугун табаррук бўлсин деб биринчи марта кийиб келдим ва ҳозир уни Сизга, ҳақиқий эгасига топширай!
Тоҳир ҳожи устидаги чакмонни еча бошлаганидаёқ Ислом Каримов ўрнидан туриб у томон юрган эди. Одамларнинг баъзилари кўзида ёш пайдо бўлди. Ҳамма тинимсиз қарсак чаларди. Елкасига чакмон ташланган Каримов Тоҳир ҳожи ёнида туриб:
– Сизга, қалб сўзларингиз, бу совғангиз учун раҳмат. Мен ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан. Ахир мен ҳам, алҳамдилуллоҳ мусулмонман! – деди.
Учрашув иштирокчилари яна оёққа турди, қарсак тўхтамасди.
Улар бир-бирларини қучдилар.
1991 йил 22 декабрида Фарғонада шундай бўлган эди.
Кейинги воқеалар қисман сизга аён. Ислом Каримов Ўзбекистон Президентлигига сайланди.
Ислом ака унга садоқат кўрсатганларни унутмади. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Мўсожон Шербўтаевнинг обрўсини “жойига қўйди”. Вилоят ҳокимлари ҳам у билан “ҳисоблашадиган”, унинг тавсияларига қулоқ соладиган бўлиб қолдилар. Ислом Каримов Мўсожон Шербўтаевни ўзининг хориж сафарларига бирга олиб борадиган бўлди. Ҳатто 1992 йилда Саудия Подшоҳлигига қилган ташрифларида ҳам у президент ҳамроҳлари сафида эди.
Қирол Фахд бин Абдулазиз ас-Сауд Ислом Каримовни илгари ҳеч кимга кўрсатилмаган юксак илтифот билан кутиб олди. Унинг ўзи шахсан аэропортга келиши, самолёт зиналари олдида меҳмонни қаршилаши дунё матбуотида катта шов-шув бўлган.
Албатта, бунинг асосли сабаблари бор эди.
Биринчидан, Ўзбекистон атеист шўролар даврида дин деярли тақиқланган шароитда бўлсада, одамлари имон-эътиқодини йўқотмаган мамлакат бўлган.
Иккинчидан, Ислом Каримов мамлакат мустақиллигини эълон қилган президент эди. Қолаверса, бошқарувининг дастлабки давридаёқ шу юртда туғилиб ўсган ислом оламининг буюк намоёндалари Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғилоний, Имом ат-Термизийлар номларини улуғлаш, қабрларини обод зиёратгоҳларга айлантириш устида иш бошлаганди.
Учинчидан, Саудия Арабистони подшоҳи қирол Фаҳд бин Абдулазиз ас-Сауд билан қалин шахсий муносабатлари бўлган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қиролга сафаролди мурожаатлари ўз таъсирини кўрсатганди.
Бу мухтасар мақолада Ислом Каримовнинг Саудияга давлат ташрифи тафсилотларига тўхталмоқчи эмасмиз. Фақат унинг бир жиҳатига эътиборингизни қаратамиз.
Давлат ташрифи тугагач қирол Фаҳд бин Абдулазиз ас-Сауд Ўзбекистон Президентини кузата туриб унга икки бебаҳо совға топширди. Бири олтин зар ипи билан оятлар ёзилган Каъба устига ёпилган кабапўштдан икки сандиқ ва яна олтин сувида ҳаттот ҳар бир саҳифасига безаклар бериб ёзган Қуръон китобининг дунёда ягона, атайин тайёрлатилган нусхаси эди. Қуръон китобининг муқоваси бурчакларига соф олтиндан нақшинкор қопламалар кийдирилган. Муқоваси ўртасида диаметри 8-10 сантиметрли қуббасимон яна бир ёмби олтин ўрнатилган. Умуман, гап китоб учун сарфланган камида 3-4 килограмм соф олтинда ҳам эмас, гап унинг дарҳақиқат ноёблигида эди. Ҳаттот ҳар бир оят, сураларни шу қадар гўзал ҳуснихат ва ниҳоятда мураккаб, жимжимадор нақшлар билан безаган эдики, унга бир боқишнинг ўзида илоҳий куч қалб ва танани қамраб оларди.
Саудия сафаридан келгач Ислом Каримов кабапўштни муфтият ихтиёрига топширди ва у кейинчалик масжид ҳамда музейга қўйилди. Аммо… қирол совға қилган Қуръонни ўзида олиб қолди.
Орадан уч-тўрт ой ўтди. Президент Ислом Каримов билан (телемухбир сифатида) Андижон ва Фарғона вилоятига келдик.
Фарғонада Ислом Каримов дастлаб Тоҳир ҳожи Йўлдошев хонадонига борди. Унинг уйи шаҳар жомеъ масжиди ёнида эди. Тор кўчалар бўйлаб кетардик. Одамлар ҳайрон. Гарчи ичида Президент борлигини билмасаларда бу каби “қиммат” машиналар илгари эски маҳалла кўчаларидан юрмаганди.
Тоҳир ҳожи йўлакдаги хонада ўтирган экан. Ҳужра чоғ ва оддийгина эди. Аммо хонтахта усти, ён-атрофида бир неча арабий ёзувдаги қадимий китоблар сочилиб ётарди.
Улар қучоқ очиб кўришдилар. Президент хонтахта ёнига чўкалади.
– Ислом ака, кечирасиз, кутмагандим, менинг мутоалахонам бу, ҳамма ёқ…
Президент ташаббусни қўлга олиб ҳожи акани хижолатдан чиқарди.
– Ҳечқиси йўқ. Бир сизни зиёрат қилиб дуоингизни олай дедим. Биласиз, энди мен ҳам ҳожиман, – деди Президент лабларини жуфтлаганича бир оз ғурур, бир оз табассум билан.
Тоҳир ҳожи кўзига ёш олиб яна дуога қўл очди. Узоқ дуо қилди.
– Биз сайлов олдидан Фарғонада учрашганимизда Сиз Маккадан атайин мен учун олиб келган чакмонни совға қилган эдингиз. Қарздор бўлиб қолмай. Мен ҳам сизга Маккадан бир совға олиб келдим. Саудия подшоси Фаҳд совға қилган Қуръон китоби. Ўйлашимча, бундай илоҳий китоб Сиз каби ислом олимларида бўлиши керак. Сизни Тошкентда кутаман, -деди Ислом Каримов ва ўрнидан турди.
– Энди менга рухсат, Фарғонада қиладиган ишларимиз кўп, аммо вақт оз.
Президент елкасидан тоғ тушгандек енгил тортиб машинага ўтирди.
Биз ҳокимиятга келдик. Ҳамма жамул-жам, Президентни кутар эди. Ислом Каримов Исмоил Жўрабеков билан ҳоким хонасига кириб кетдилар. Бир оздан сўнг халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди. Унда Мирзажон Исломов вилоят ҳокими этиб тайинланди.
Биз Тошкентга қайтгач мен Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи ҳақида кўрсатув тайёрладим. Шубҳасиз, унда Қуръон китоби, Тоҳир ҳожи ака уйига борилгани, Президентга Саудия Подишоҳлиги қироли совға қилган Қуръон китобини Тоҳир ҳожига бермоқчилиги ҳақида бир оғиз ҳам гап йўқ эди. Чунки видеотасвир ҳам йўқ эди-да. Бу воқеа ҳақида кўпчилик билмас, билганлар эса гапирмас эди.
–Биз дадам билан айтилган куни Тошкентга бордик, -деб хотирлайди Тоҳир ҳожи Йўлдошевнинг кичик ўғли Абдурашид ҳожи. – Президент дадамни қабул қилди ва ваъда қилган Саудия подшоҳи тортиқ қилган Қуръон китобини берибди. У олтин сувида ёзилган, тиллодан қопламалари бор эди.
Мана, шунга ҳам 27 йил бўлибди. Мен кейинчалик Тоҳир ҳожи ака уйига бориб китобни қўлимга олиб тавоф қилган бўлдим. Дарҳақиқат, у Қуръоннинг ғоят нодир, балки ягона нусхаси эди. Муқовани очаётгандаёқ бармоқларингиз ёмби олтин қопламалар вазнини сезади. Зарҳал ёзув, нақшинкор безак, ҳар бир сўзидан нур таралиб турган илоҳий гўзалликдаги ҳуснихатли саҳифалар… Уларни ўқий олмасамда юрагимни ҳовлиқтириб юборганди. Мен титроқ босган қўлларим билан уни оҳиста ўпиб пешонамга тутдим.
– Ҳожи ака, – дедим оҳиста. – Мени маъзур тутасиз, Ислом ака Сизга чексиз илтифот кўрсатдилар. Лекин бу китобнинг ўрни аслида диний идора, муфтият кутубхонаси. Бир муддат ўтиб уни ўша ерга ўзингиз олиб борсангиз обрўйингиз яна икки ҳисса ошган, мусулмонлар меҳрини олган бўлардингиз.
Бу гап Тоҳир ҳожи акага ёқмади.
– Сизни ҳурмат қилиб қабул қилганим менга ақл бўлинг, деганим эмас, – деди суҳбатдошим жаҳли чиқиб ва дарҳол қўлимдан китобни олди-ю, жомадонга жойлади. – Энди сизга рухсат.
Йиллар кетидан йиллар келди.Саудия Арабистони қироли Фаҳд бин Абдулазиз ас-Сауд ҳам, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам, Тоҳир ҳожи ака ҳам оламдан ўтдилар…
Олтин суви билан ёзилган, муқоваси олтин ёмби билан жилоланган, энг муҳими, ҳуснихати ва ноширликнинг такрорланмас намунаси бўлган тарих мулки – Саудия Арабистон подшоҳи Фаҳд бинАбдулазиз ас-Сауднинг Ўзбекистонга, унинг Президенти Ислом Каримовга қилган совғаси ҳамон Тоҳир ҳожи авлодларида сақланиб турибди.
– Ўз вақтида мазкур китоб Фарғона масжидларига қўйилиб, намозхонлар томонидан тавоф қилинганди, -дейди Қўштепа туманидаги “Мўйи муборак” масжиди имом-хатиби Турсунтоҳир Эрбўтаев.- Менимча, унинг жойи Усмоний Қуръон сақланаётган музей ёки Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасида эмасми? Шундай қилинганда адолатли иш бўларди. Чунки Саудия қиролининг совғаси бир шахсга эмас, балки Ўзбекистон давлати, унинг халқи ва мусулмон фуқароларига берилган деб ўйлайман.
Муҳаммаджон ОБИДОВ
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев фаолиятига бир назар)
  2. Шокир САЪДУЛЛАЕВ: ИСМАТ ХУШЕВ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ОВОЗ БЕРАДИМИ?
  3. “Озодлик”да Исмат Хушевнинг биринчи хоним ҳақидаги суҳбатини тинглаб…
  4. “Адабиёт” газетасида Исмат Хушевнинг сиёсий хотиралар китобидан боб эълон қилинди
  5. Эврил Турон: Жиззах сафари – ОЛТИН ЎЛКА —- ЭССЕ (Биринчи қисм)
  6. Қора гуруҳ. Улар кимнинг тегирмонига сув қўймоқда?
  7. ДХХ раиси Абдусалом Азизов! “Янги Ўзбекистон мулозимлари” туркумидан
  8. ЎзТВ раиси Алишер Ходжаев ҳақидаги ҳақиқат ва миш-мишлар (Фелъетон ўрнида)
  9. Қаландар Абдураҳмонов: Темир интизом, ақл заковат ва ҳамжҳатлик билан…
  10. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (41)
  11. Илмга бахшида умр (Қаршилик профессор Даврон Шодиев ҳақида)
  12. Норқобил ЖАЛИЛ: КУТИЛМАГАН АЖР – ЎзА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94910 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33593 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33498 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33467 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 33042 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31860 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31785 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31581 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31570 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31518 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31511 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31510 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31509 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31506 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31504 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31502 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31500 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31494 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31493 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31492 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31490 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31484 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31484 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31483 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31478 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31478 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31476 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31476 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31475 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31474 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31474 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31471 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31471 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31468 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31467 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31465 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31464 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31462 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31461 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31459 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31458 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31457 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31456 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31455 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31452 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31451 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31450 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31448 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31448 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31448 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31447 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31446 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31446 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31444 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31442 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31442 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31442 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31441 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31440 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31440 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31438 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31437 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31437 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31435 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31434 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31434 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31433 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31431 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31430 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31430 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31429 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31428 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31427 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31425 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31425 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31425 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31423 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31423 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31423 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31422 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31417 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31416 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31415 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31415 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31411 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31407 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31404 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31403 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31403 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31399 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31398 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31394 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31392 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31391 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31388 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31387 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31386 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31386 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31383 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31382 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31382 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31380 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31379 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31378 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31377 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31375 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31375 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31370 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31369 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31367 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31367 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31366 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31363 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31360 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31359 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31358 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31358 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31358 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31358 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31357 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31357 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31351 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31350 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31349 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31348 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31347 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31347 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31346 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31345 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31344 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31343 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31343 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31343 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31343 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31342 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31341 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31340 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31339 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31338 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31338 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31337 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31335 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31333 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31333 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31332 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31331 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31329 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31326 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31325 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31325 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31324 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31322 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31321 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31319 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31319 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31318 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31318 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31317 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31316 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31316 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31314 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31313 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31311 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31311 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31311 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31311 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31311 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31311 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31310 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31310 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31307 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31305 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31301 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31299 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31295 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31295 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31292 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31291 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31287 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31287 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31286 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31284 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31284 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31284 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31277 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31277 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31277 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31277 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31277 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31275 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31275 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31275 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31274 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31274 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31271 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31269 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31267 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31266 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31265 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31263 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31262 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31260 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31259 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31258 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31258 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31258 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31257 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31255 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31255 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31254 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31253 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31252 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31250 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31248 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31247 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31246 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31246 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31246 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31246 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31241 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31240 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31234 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31234 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31232 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31232 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31223 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31217 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31216 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31214 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31213 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31211 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31201 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган