Отабек Тошев: Сайловдаги сохтакорлик Лукашенкони бадном қилди…
Бугун Белоруссияда Лукашенко, сохтакорлик йўли билан сайловда ғолиб бўлсада, аслида ўз халқи олдида бебурт шахсга айланиб бўлди.
Энди у, қаттиқ босимлар туфайли ҳокимятни қисқа муддат ўшлаб тўрсада унинг ваколатлари ноқонунийдир.
Шу маънода, Белоруссияда, энди ҳар қандай пайт, кутилмаган жойдан кутилмаган оммавий норозиликлар келиб чиқовиради.
Бундан кейин, Лукашенко истайдими- йўқми ташқи кучлар айниқса Россия таъсир доирасида бўлади.
Энг ёмони ҳатто ўз халқига қарши курашиш учун ҳам ўлкан қўшниси билан келишишдан ўзгача танлови қолмади.
Бунга мисол кеча Беларуссияда катта шов-шув билан қўлга олинган 32 рўс қўпорувчиларини Россияга қайтариб берди.
Бу ҳали бошланишигина холос.
Лукашенко, бундан кейин олдингидек мустақил ички ва ташқи сиёсат юритишга қодир шахс эмасдир.
Эндликда у Россия билан бемалол шартлар ва босимлар оҳангида гаплаша олмайди.
Путин учун эса, айнан мустақил бўлмаган бўйсунувчан, ноқонуний, ўз халқи олдида юзи қора бўлган Лукашенко керак эди.
Албатта тан олиш керак Россия ва Беларус ўртасидаги мавжуд зиддиятлардан Лукашенко шу пайтгача усталик билан ўз мамлакати фойдасига кўп нарсаларни ҳал қилиб келди.
Энди вазият тубдан ўзгарди. Аслини олиб қараганда Путинга Лукашенко эмас, балки Беларуссия керак!
Бошқа томондан Лукашенконинг оммани сиёсий актив талаби остида лавозимидан махрум бўлиши, ўз навбатида Россия халки учун ҳам ўрнак булиб хизмат килиши мумкин.
Бундан Путин жуда қаттиқ қурқади яъни шу учун ҳам воқеаларни бундай якунланишини мутлоқа истамайди.
Яна шуни унутмаслик керак Путин Лукашенкога ҳарбий ёрдам беришга ҳам шошилаётгани йўқ!
Чунки у Беларуссияда Россияга қарши ижтимоий кайфиятини зўрайишига олиб келишидан хавотирда. Шунинг учун ҳам қупол қилиб айтганда сиёсий мурдага айланган Лукашенко унга керак.
Ҳеч ким Лукашенконинг келажагига ишонч билан қарамаяпти.
У қисқа муддатли истиқболда кўп борса оммавий намойишларни бостириши мумкин, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам энди президент сайлови оқибатида пайдо бўлган сиёсий тангликни бартараф қилишга қодир эмасдир.
Отабек Тошев,
Норвегия, Осло.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ