"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бухоро ва Хоразмда ҳокимият мансабдорлари пора билан ушланди

Видео, Воқеа ва ҳодисалар, Инсон ва қонун | 14/08/2020 02:00-     13337 марта ўқилди

Бухоро ва Хоразмда ҳокимият мансабдорлари пора билан ушланди

Жамият13 Август 10:4514425

Хоразм вилояти Хазорасп туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқарога Тупроққалъа туманидаги “Обод” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги бўш ер майдонларидан 1200 кв метрга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришга ваъда қилиб, эвазига 8000 АҚШ доллари сўраган.

Мазкур шахс фуқародан келишилган пулни олаётган вақтида ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва Департаментнинг туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.

Хоразм вилояти Шовот тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, 3 нафар фуқарога миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида ишлайдиган танишлари орқали шахсга доир маълумотларни ўзгартириб, янги фуқаролик паспортини олиб беришни ваъда қилади ва эвазига 1200 АҚШ доллари сўрайди. Профилактика инспектори келишилган пулни олган вақтида ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан қўлган олинган.

Бухоро шаҳар ҳокимлигининг уй-жойларни ҳисобга олиш ва нотураржойлардан фойдаланиш давлат корхонаси бошлиғи ўринбосари эса Бухоро шаҳар ҳокимлигида ишлайдиган танишлари орқали шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган кам таъминланган ва уй-жойга муҳтож оилалар учун мўлжалланган давлат оилавий ётоқхонасидаги уйлардан бирини фуқаронинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, хизмат ҳақи эвазига 4000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган. Мазкур шахс олдин ҳам Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми билан судланиб чиққани аниқланган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев

Ўхшаш мақолалар:

  1. Қоплонбек: Санъат ҳам ахлоқи билан гўзал
  2. Ҳусан Московский изидан — «Жамият ва Мафия» туркумидан (Видео)
  3. Андижон қирғинига 11 йил тўлди («Озодлик» — Видео)
  4. ББС ўзбек хизмати тақдим этади: Ҳожи онанинг мурожаати…
  5. Муваққат Президент Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасига видео мурожаат
  6. Она ҳақда шеър битган «Ишбилармон» фирибгар… ЎзТВ суд очерки (Видео)
  7. Қўшниларининг уч боласини ўлдирган қотил бир умрга қамалди — Озодлик радиоси
  8. Қотил қўшни 3 нафар қушнисининг вояга етмаган фарзандларини ўлдирган
  9. Каримберди Тўрамурод: Самарқандда янги мафия!
  10. Сирожиддин: Наманганлик майор ва «Купальник» кийишни истамаган аёл ҳақида…
  11. Чет элга ишга кетиш учун “Human”га пул берганлар куйиб қолишдан қўрқмоқда
  12. Исмат Хушев билан 20 минут Шавкат Юлдошевнинг ЎзАдаги мулоқотини тинглаб
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.