"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)

Бош мақола, Муҳаррир минбари, Ўтганлар ёди | 08/12/2020 22:59-     10860 марта ўқилди

Наҳотки яхши одамлар узоқ яшамайди…
Қашқадарё юлдузларидан бири бевақт сўнди…
 Хориждаги ўзбек журналисти таъзияси
1.
Насриддининг аканинг кутилмаган вафотини хабар қилишганида бир лаҳзада кўз олдим қоронғулашиб қолди. Юрагим сиқилиб, бўғзимга нимадир келиб тиқилгандай бўлди. Уйдагиларга билдирмай, ташқарига чиқдим. Ҳовлимиз ёнидаги ёлғизоёқ йўлдан ўтиб, кимсасиз стадионга туташ дарахтзорга бурилдим. Боя кўксимга келиб тиқилган нарса аччиқ ва аламли кўз ёшга айланиб, ўксиб ўксиб йиғлай бошладим.
Одам ёши ўта боргани сайин ёш боладек кўнгли бўш ва тез таъсирланадиган  бўлиб қоларкан. Одам қанча кўп яшаса – айрилиқ ва жудоликлар, йўқотишларни шунча кўп кўраркан.
Насриддин ака менга ҳам жуда қадрдон, акамдек азиз ва меҳрибон инсон эдилар. У кишининг ҳамиша ажиб бир табассум балқиб турувчи нурли чеҳралари, ўзига хос кулгичлари, мунис сиймолари кўз олдимга келиб, энди уни қайта кўролмасликни ўйлаб, йиғидан ўзимни тўхтатолмасдим…
2.
Насриддин ака Китобга қўшни бўлган Яккабоғда туғилиб ўсган эдилар. У кишининг раҳматли оталари Мисриддин Муҳаммадиев ҳам асли журналист бўлиб, Қашқадарёнинг таниқли ва машҳур одами бўлган. У киши салкам қирқ йил Яккабоғ район газетасида ишладилар. Узоқ йиллар унга муҳаррирлик қилдилар. Насриддин ака ҳам ўз оталари касбига меҳр қўйиб, матбуот ва ижод соҳасини танлаган эди.
Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаб, дастлаб  «Тошкент оқшоми» газетасида иш бошлаганлар. Бир муддат Эронда яшаб, таржимонлик қилганлар. У кишининг ана шу даврдан қолган ёдгорликлари – кўк рангли “Газ 24” Волга машиналари бор эди.
У пайтларда Тошкентда “Волга”си бор киборлар саноқли эди. Насриддин ака киборлар сирасига кирмаса-да, лекин ўз меҳнати, ижоди ва таржимонлик маҳорати билан чет элда ишлаб топган пулига яп-янги “Волга” олиб, қашқадарёлик ижодкорларнинг яхши маънода ҳавасини келтирган, тил ўрганишга руҳлантирган инсон эдилар…
3.
Эрондан қайтиб келганларидан сўнг Насриддин ака “Ёшлик” журналида масъул котиб лавозимида ишладилар. Ўшанда мен Ўзбекистоннинг биринчи Президентига яқин бўлиб, гуриллаб юрган даврим эди. Бош муҳаррир эдим, тагимда хизмат машинаси бор эди. Бир гал қайсидир ёзувчининг эрталабки ошига бориб, Мурод Хидир билан Насриддин Муҳаммадиевларни учратиб қолдим. Уларни ошга олиб келган машина кетиб қолган экан. Бирга қайтадиган бўлдик.
Мурод Хидир менинг ҳамиша орқа ўриндиқда ястаниб ўтиришимни билгани учун, эпчиллик билан шофёрнинг ёнидан жой олди. Насриддин ака эса қаерга ўтиришларини ҳам билмай, бир муддат шошиб қолдилар. Шу қадар камтар ва камсуқум одам эдилар. Мен ўзим ўтирадиган орқа эшикни очиб, Насриддин акани одоб билан ўтирғиздим-да, сўнг Мурод Хидирни ҳам зўрлаб орқага –  Насриддин аканинг ёнларига чорладим. Ўзим шофёрнинг ёнидан жой олдим.
Манзилга етгач, Насриддин ака қўлларини ёзиб: “Доим шундай камтар бўлиб юринг. Сиз қашқадарёликларнинг фахрисиз!” деб астойдил дуо қилдилар. У киши бу гапни чин юракдан, самимий айтганлари шундоққина кўриниб турарди. Шунда у кишининг Қуръон сураларини ёд билишларига, ислом ақида ва аҳкомларини мукаммал ўзлаштирганларига ҳавас қилдим…
4.
Насриддин ака яхши ният билан дуо қилган “қашқадарёликларнинг фахри” – Исмат Хушев кўп ўтмай урилиб, ҳибсга олинди. Қамоқдан чиқиб, ишсиз юрган кунларимнинг бирида Насриддин акани учратиб қолдим. У киши энди Ўзбекистон Ахборот Агентлиги (ЎзА)да халқаро ахборот бўлимини бошқарардилар. Қайсидир ёзувчининг маъракаси эди. Кетиб қолманг, гап бор, дедилар. Ҳамма мендан ўзини олиб қочиб юрган бир пайтда, Насриддин аканинг бу илтифотидан қувониб, алланечук бўлиб кетдим.
Энди у кишининг хизмат машиналарига ўтириб, биргалашиб қайтдик. Олдинда ҳайдовчи, орқада иккимиз анча пайтгача жим кетдик. У киши мени Герман Лопатин кўчасидаги – Ички Ишлар вазирлиги ёнидан ўтиб борадиган уйимга кузатиб қўймоқчи бўлдилар. Машинамиз “Мовий гумбазлар” кафеси ёнидан ўтаётганда, шофердан тўхташини сўрадилар. Ҳайдовчига жавоб бериб, яёв кетамиз дедилар. Шундагина шофернинг олдида атай гапирмай келаётганларини тушундим.
У пайтларда давр ёмон эди. Каримовга яқин бўлиб гуриллаб юрган Исмат Хушев энди Президентнинг қаҳрига йўлиққани учун у билан ҳамсуҳбат бўлганлар ҳам жазоланарди. Лекин Насриддин ака бундан қўрқмай, мени ўз хизмат машинасига миндириб, уйимга олиб бориб қўйишни ният қилдилар.
“Мовий гумбазлар” ёнидан яёв ўтаётганимизда шу ерга кирайлик деб, таклифимни ҳам кутмай, ичкарига бошладилар. Ташқаридаги баҳаволи жойга ўтириб, буюртма бердилар.
Ўша куни у киши мени меҳмон қилдилар. Умидсизликка тушмаслигимни, ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетишини айтиб, кўнглимни кўтардилар. Хайрлашар пайти, ишсиз юрибсиз деб, қўярда қўймай чўнтагимга пул тиқдилар. Ростдан ҳам ишсиз ва ростдан ҳам пулсиз эдим. Кўзларимда ёш халқаланди.
Уйга келиб қарасам, оз эмас, кўп эмас – нақ 100 доллар пул берган эканлар. Уни кўриб, энди ростакамига йиғлаб юбордим…
Бу 1993-1994 йиллар эди. Унда мен ҳали Тошкентда, Ўзбекистонда эдим…
5.
Бугун 2017 йилнинг 5 июль куни у кишининг бевақт вафотини эшитиб, юрак бағрим эзилиб кетди.
Насриддин аканинг вафотини билиб, бўғзимга нимадир келиб тиқилгани ўшандан бўлса керак.
Болаларим кўрмасин деб, йиғидан зўрға ўзимни тутиб, кўчага, табиат қўйнига отиларканман, Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафесидаги ўша мулоқот, у киши берган ўша юз доллар пул – кўз ўнгимда, шууримда худди кино лентасидек абадий видо бўлиб гавдаланиб турарди…
6.
Насриддин ака хориж тилларини яхши ва мукаммал билганлари боис бир муддат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг биринчи котиби бўлиб ишладилар. Сўнг Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига ишга ўтиб, у ерда ҳам биринчи котиб бўлиб ишладилар. Ўз касбига бўлган садоқат, Ватани ва халқига бўлган чексиз муҳаббатни кўриб, уни Президент девонига ишга олишди. Насриддин Муҳаммадиев 2005 йилга қадар Президент девони матбуот хизматининг етакчи консультанти лавозимида меҳнат қилдилар.
Сўнг ўн йил давомида Республика байналмилал маданият марказини бошқардилар. Бу марказга илгари раҳбарлик қилган собиқ Давлат маслаҳатчиси Тимур Алимов уни тамомила хонавайрон этиб, талон тарож қилган эди. Насриддин ака бу ерда адолат ва ҳалолликни ўрнатиш, халқлар дўстиги қадриятларини тиклаш учун астойдил меҳнат қилди. Обрў эътибор топиб, Марказ нуфузини ҳам юксалтирди.
2017 йилнинг май ойида Президент Шавкат Мирзиёев Фармони билан мазкур Марказ – Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига айлантирилди.
2015 йилдан буён Насриддин Муҳаммадиев содиқ ва садоқатли шогирдлари, таниқли ўзбек журналисти Амирқул Карим раҳбарлик қилаётган Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси ҳам эдилар…
7.
Насриддин Муҳаммадиев том маънодаги давлат ва жамият арбоби эди. У киши ҳамиша одамлар орасида бўлар, уларнинг орзу умидлари билан яшашни ўзлари учун ажиб бир саодат ва бахт деб биларди.
Кейинги пайтларда Насриддин ака командировка ва хизмат сафарларидан толиқиб, ҳолсизланиб қайтадиган бўлди. Жонкуярлик ва фидойилик,  халқлар дўстлиги фаровонлиги учун кечаю кундуз елиб югуриш, ўзини аямай, бировлар учун қайғуриш каби олий фазилатлар ҳам инсонга баъзан қимматга тушади, саломатлигига таъсир қилади.
Етмиш йиллик тинимсиз меҳнат, эл-юрт саодати учун чекилган ранжу заҳмат ва баъзан келадиган ноҳақ маломат, ниҳоят, ўз кучини кўрсатди. Юрак ҳолсизлана бошлади. Намангандан келганидан кейин йиқилди ва қайтиб турмади…
8.
Қашқадарёдан чиққан машҳур кишилар Ўзбекистонда жуда кўп.
Насриддин ака одамга жуда садоқатли инсон эдилар. Баъзан етти ёт бегона ҳам сенга олис қишлоқдаги аканг ва ё оғангдан ҳам яқинроқ бўлиб қоларкан. Ана шундай азиз ва муқаддас бир инсон энди бу дунёда йўқлигини ҳис қилиб яшаш қанчалар оғир ва азобли эканини бошидан ўтказганлар яхши билишади.
Кейинги йилларда Қашқадарёдан чиқиб, Тошкентга келган, пойтахтда ўзини ва ўзлигини топган бир қатор таниқли зиёли ва ижодкорлар, адабиёт ва санъат вакиллари бизни ташлаб кетишди. Абдулла Орипов, Жуманиёз Жабборов, Нормурод Нарзулаев, Муҳаммаджон Раҳмонов, Маҳмуд Сатторов, Анвар Жабборов, Ўлмас Саиджонов, Назар Шукур…
Уларнинг барчаси нафақат менга, балки бутун ўзбек халқига, Ўзбекистон давлатига хизмати сингган, меҳнати татиган улуғ ва муборак инсонлар эди. Лекин уларнинг орасида Насриддин аканинг алоҳида ўрни ва нуфузи бор.
Насриддин Муҳаммадиев қашқадарёликлар орасида Абдулла Ориповдан кейинги энг таниқли инсон эди десам, муболаға бўлмаса керак. У кишидаги салоҳият ва одамгарчилик ҳеч кимда йўқ эди. Абдулла ака буюк шоир. Лекин Насриддин ака барибир бошқача эди. Буюк инсон эди.
Жуманиёз Жабборов, Нормурод Нарзуллаевлар яхши ва улуғ одам эдилар. Лекин улар бировни кўпам ўйлайвермас эдилар. Насриддин ака бошқача эди.
Маданият вазири бўлиб, фожеали ўлим топган Анвар Жабборов, “Ўзбекконцерт” бирлашмаси ва филармониясига раҳбарлик қилиб, ноҳақ ишдан олинганидан сўнг миясига қон қуюлиб, олдинги раҳбариятнинг раҳмсизлик ва золимлиги қурбони бўлган Ўлмас Саиджоновлар фидойи ва ажойиб инсон эдилар. Лекин Насриддин ака бирибир бошқа эдилар.
Насриддин ака куй авжига чиққанда бехосдан узилган тор каби бевақт орамиздан кетиб қолдилар. Ҳаммамизни ғафлат ва аросатда, ҳайрат ва намодатда қолдириб,  зор йиғлатиб кетдилар.
Бугун бу улуғ ва бетакрор инсон вафотидан азият чеккан, юраги оғриган сон саноқсиз ҳамюртларининг бошлари хам, кўзларида ёш, қалбларида мотам.
Қашқадарёлик ижодкорлар бугун том маънода етиб бўлиб қолдилар.
Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди…

 

Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
5-16 июль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
Наҳотки яхши одамлар узоқ яшамайди…

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

4 шарҳ

  1. Абулқосим Мамарасулов:
    07/17/2017 at 1:14 PM  (Edit)

    Юзидан ҳамиша нур ёғилиб турарди. Худо раҳматига олган бўлсин!

    REPLY
  2. Моҳлар ойим
    07/16/2017 at 7:29 PM  (Edit)

    Насриддин ака деганда кўнглимга ёруғлик инади. Бу инсондаги самимият, камтаринлик ёдимга тушади. “Ёшлик” журналига илк бора шеърларимни олиб борганимда Насриддин ака билан суҳбатлашиш насиб бўлган.” Халқаро аҳвол” сиёсий кўрсатувини шарҳловчи сифатида ўзгача бир маҳорат билан олиб борардилар. Кейинчалик ҳам адабий давраларда кўп бора дуч келганмиз. Ўша очиқкўнгиллик, чиройли муомала, самимият… Бир марта “Сиз шоир Носир Муҳаммадми, ё шарҳловчи Насриддин Муҳаммадиевми?” – деб ҳазиломуз савол берганимда, “Хоҳлаганингизни айтиб чақиринг, моҳият ўзгармайди, Моҳлар,” дегандилар. Насриддин ака ростдан ҳам бир бошқача одам эдилар. Охиратлари обод бўлсин, илоҳо…

    REPLY
  3. Abdixamid Pardayev
    07/16/2017 at 4:07 PM  (Edit)

    Насриддин Муҳаммадиев қашқадарёликлар орасида Абдулла Ориповдан кейинги энг таниқли инсон эди десам, муболаға бўлмаса керак. У кишидаги салоҳият ва одамгарчилик ҳеч кимда йўқ эди. Абдулла ака буюк шоир. Лекин Насриддин ака барибир бошқача эди. Буюк инсон эди.

    REPLY

    1 шарҳ

    1. Абубакир Худайкулов
      12/26/2018 at 4:28 PM   (Edit)

      Исматжон рахмат,агар шу мақола бўлмаганида мен Қашқадарёдан чиқан Насриддин Мухаммадиевдан бир ажойиб инсон борлигини умуман билмаган бўлардим,ишинг юришиб турган пайтда дўстнинг уруғи жуда сероб бўлар экан,ҳақиқий дўст бошинга оғир кунлар тушганида билинар экан,айниқса сенга яқинлашганларни ИАКнинг ювиндихўрлари кузатиб турган пайтда ўзининг ҳузр-ҳаловотини хавф хатарга қўйиб сизга ўзини яқин олган инсон бу мард инсон деб биламан,сизга берган 100$ бир-икки кунда ишлатилиб кетган,лекин унинг тафти сизнинг хотирингизда умрбод қолади.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Ўзбек ирригаторларининг отаси – 80 ёшда!
  2. Исмат Хушев: Жиззах – Исёнкор облисполком раиси вафот этди… (Ёднома)
  3. Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  4. Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… (“Ёднома”)
  5. Исмат ХУШЕВ: БОЛАЛАР УЙИДА УЛҒАЙГАН ШОИР (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  6. Исмат Хушев билан юзма юз 25 февраль 2019 йил Канада
  7. Исмат Хушев: Икки умр ораси (Одил Ёқубов ёди)
  8. Исмат Хушев: Сокин яшаб ўтган Бош вазир… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  9. Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит – Абдуманноп Пўлат “Ўтганлар ёди” туркумидан (2)
  10. Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит – Абдуманноп Пўлат “Ўтганлар ёди” туркумидан (2)
  11. Исмат Хушев: Рустам Шоғуломовнинг ўлими – парвоз ва инқироз…
  12. Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… (“Ёднома”)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94150 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31301 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31248 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31213 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31127 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30896 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30818 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30809 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30808 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30808 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30807 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30807 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30805 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30805 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30801 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30800 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30799 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30798 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30797 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30797 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30792 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30792 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30790 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30789 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30789 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30788 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30788 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30784 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30782 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30782 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30780 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30776 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30773 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30773 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30771 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30769 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30769 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30769 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30768 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30767 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30767 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30767 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30767 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30765 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30765 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30763 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30758 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30756 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30754 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30754 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30754 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30753 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30752 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30752 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30747 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30746 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30745 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30744 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30743 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30743 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30743 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30743 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30740 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30740 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30738 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30738 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30736 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30733 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30732 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30731 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30731 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30728 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30726 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30726 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30725 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30724 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30724 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30721 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30720 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30718 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30716 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30710 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30707 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30704 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30703 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30703 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30702 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30701 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30701 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30698 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30697 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30692 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30690 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30690 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30688 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30688 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30687 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30687 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30687 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30687 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30686 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30686 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30686 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30686 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30686 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30685 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30685 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30685 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30684 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30684 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30684 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30683 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30683 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30683 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30681 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30678 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30678 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30677 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30675 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30660 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30658 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30658 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30657 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30656 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30655 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30655 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30655 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30654 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30653 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30653 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30651 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30648 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30648 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30648 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30648 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30647 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30647 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30646 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30645 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30644 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30643 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30641 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30640 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30638 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30638 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30638 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30638 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30637 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30637 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30636 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30636 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30636 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30633 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30633 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30632 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30631 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30631 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30630 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30629 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30628 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30623 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30622 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30622 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30620 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30619 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30618 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30618 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30617 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30616 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30616 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30615 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30615 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30613 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30611 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30609 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30608 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30605 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30605 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30604 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30603 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30602 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30602 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30599 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30598 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30596 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30596 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30595 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30595 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30590 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30586 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30586 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30586 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30584 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30584 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30584 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30583 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30581 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30581 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30580 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30580 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30578 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30578 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30576 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30575 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30574 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30573 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30570 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30570 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30570 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30568 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30566 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30566 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30564 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30563 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30562 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30559 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30556 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30555 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30554 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30552 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30550 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30549 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30544 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30544 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30543 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30541 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30540 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30540 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30539 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30537 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30532 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30529 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган