"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

НАБИЖОН БОҚИЙ: ЭРКИН АЪЗАМ ҚАНДАЙ ЁЗАДИ…

Адабиёт, Муносабат, Муҳаррир танлови | 08/10/2020 00:46-     10686 марта ўқилди

Набижон Боқий

Етмиштадан еттитаси, еттитадан иккитаси…

Эссе

Телевидениеда “ўртаҳол” масъул ходим бўлиб ишлайдиган Азизбек бир куни гап орасида бундай деб қолди: “Иш ўрганиш учун йўлланма кўтариб студиямизга келадиган талабалар орасидан бўладиганини чамалаб кўраман-да, оғайни, Эркин Аъзамнинг ўнта ҳикоясини ўқиб келгин, кейин гаплашамиз, дейман, хотиржам бўл, ўқиш жойингга керакли қоғозни ёзиб, муҳрлаб берамиз. Келишдикми?..

Боёқиш ўйлаб туриб, Шукур Холмирзаев ёки Алишер Ибодинов ҳикояларини ўқисам бўлмайдими, деб сўрайди.

Йўқ, дейман, айнан Эркин Аъзам ҳикояларини ўқиб келасан, бошқа ёзувчиларнинг ҳикояларини ўқиш-ўқимаслик мажбурий эмас, лекин буниси биринчи топшириқ. Ўн кун вақтинг кетадими, ўн беш кунми, майли, муддатини ўзинг белгилайсан, дейман.

Фақат экранда кўриниш ниятида тележурналист бўлишни ният қилган талаба ҳам ноумид қолдирилмайди; унга лавҳа тайёрлатамиз, “юзочди” қиламиз.

Бироқ, жиддий журналист бўлишни ният қилган талаба, аввало, матнни тўғри ёзишни ўрганиши лозим, сўздан ўз ўрнида фойдаланишни билиши шарт. Тўғри, ўзимиз ҳам “бадхатроқмиз” —чаласаводмиз, аммо маёқ сари интиламиз, зинҳор-базинҳор саробга қараб кетмасликка ҳаракат қиламиз”.

Ёзувчи ҳикояларини ўқиб қайтган талаба билан бўладиган суҳбат бош қаҳрамон ёки ёш қаҳрамон тўғрисида эмас, муаллиф муайян матнда фойдаланган сўз ҳақида кечар экан: қайси жумлани таҳрир қилиш мумкин, қайси сўзни у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа олиб қўйиш мумкин?..

Азизбек билан тиришқоқ талаба ўртасида бўладиган суҳбатни тахминан кўз олдимга келтирдим. Яна ўйладимки, агар уқувли талаба топилмаса, ҳикоялар даврасида Азизбек ўзи билан ўзи суҳбатлашиб, қизғин баҳслашиб ўтириши ҳам мумкин. Чунки қалами ёки тили тўмтоқ бўлиб қолишини истамаган истеъдод эгаси ҳар куни сўз устида ишлаши керак.

Бу иш қандай кечади? Ҳар кимнинг таъби-табиати ҳар хил бўлади, демак, иш жараёни ҳам ҳар хил: кимдир ўзини қойил қолдирган сўз тагига чизиқ тортиб қўяди, кимдир ўша сўздан фойдаланиб тажриба ўтказади — қоғоз қоралайди ва ҳоказо…

Муҳими — жараён тўхтаб қолмаслиги лозим.

Эсимда, Эркин Аъзамнинг матбуотда эълон қилинган бирорта янги ҳикоясини ёки нашр этилган китобини йўл-йўлакай Шукур Холмирзаевнинг боғчасига ташлаб ўтардим.

Орадан бир-икки кун ўтгач, яна боғкўчадан ўтиб қолсам, Шукур ака гулзорини чопиқ қилаётган ё дарахтлар орасида куймаланиб юрган бўларди; зимдан қарасам, чеҳрасида табассум, ичида ўзи билан ўзи гаплашаётган бўларди. “Шукур ака, ички монологингизни қоғозга тушириб қўйсангиз бўлмайдими?” дердим ҳазил аралаш. “Вай, қайдан билдингиз?!” “Ана, гулларингиз ҳам ҳаяжонланиб бош тебратяпти-ку! Эгасининг меҳри товланиб турмаганда булар ҳам тумтайиб оларди!” “Тўғри-тўғри, — дерди Шукур ака кўзлари намланиб. — Лекин мен мақтасам ўзидан кетиб қолмасмикан деб қўрқаман”.

“Оббо, топган гапингизни қаранг! Ахир Эркин Аъзам ёш бўйдоқ эмас-ку! Қолаверса, Эркин ака сизнинг мақтовингизга жуда ҳам зор бўлмаса керак”.

Шукур ака бирдан тумтайиб оларди, бир юзу саксон даражага ўзгарарди-қоларди. Бундай пайтда гапни қисқа қилиб жуфтакни ростлаган маъқул.

Ўша пайтларда келтириб берганим “Пакананинг ошиқ кўнгли” китоби баҳонасида Шукур ака “Адабиёт” газетасида, янглишмасам, бир саҳифа мақола эълон қилган эди.

Менимча, танлаган мавзусига қарабгина ёзувчининг салоҳиятини, даражасини белгилаб бўлмайди.

Ўттиз-қирқ йил муқаддам Бойсунда ўрта мактабни битирган Гулсанам исмли қиз Тошкентга келиб ўқишга аҳд қилади. Унинг Бердибой деган тажангроқ акаси: “Тошкандда пишириб қўйган эканми?!” деб йўлини тўсмоқчи бўлади.

“Сиз… ўтган асрдан қолган одамсиз, акажон!” деб ўз билганидан қолмайди ўжар сингил. Ориятли Бердибой ўз ёғига ўзи қоврилиб юраверади: “Ахир, шаҳар сенга аммангнинг уйими? Яхши бор, ёмон бор. Ёмон кўп! Кўза кунда эмас, кунида синади, синглим! Билиб бўладими, бўйни йўғон бирорта номард бошингни айлантирса… Фалокат босиб бирор лаънат орттирсанг-чи — иснод, етти пуштингга етадиган иснодга ботасан!..

Сингиллар ҳам шу яқин-атроф хеш-ҳамсояга узатилган бўлса — иссиқ-совуғу яхши-ёмон кун деган гаплар бор. Ў, қани бундай бўлса! Ана ўшанда меҳр-оқибат ҳам бошқача бўларди…”

Ўжар қиз эса икки оёғини битта этикка тиқиб туриб олади. “Э-э, билганингни қил!” деб қўл силтайди қолоқ ака.

Олтиариқлик Маъсума эса, ғойибона бўлса-да, айнан Бердибойнинг кўнглидаги сингил бўлиб чиқади. У куёв танламайди: “Бир вақтлар қалбининг тубида туғилган жингалак соч, келишган зиёли йигит — Маъсума билан боғларда қўл ушлашиб сайр этиши керак бўлган йигит қалбининг ўша ерида ўлиб, дафн этилган эди…

Ўн саккизда уни Ражаббойга беришди…

Маъсума ўн олти ёшлигида хаёлида чизган йигитдан унда бир нарса — жингалак соч бор эди. У Маъсумани яхши кўрар, истакларини бажо келтирарди. Китобларни ҳам у олиб келарди. Маъсума баъзан ёзган шеърларини Ражаббойга кўрсатар, у мийиғида кулиб қўя қоларди”.

Сиртдан қаралса, ширингина оилавий ҳаёт бир маромда давом этарди. Аммо, кўза кунда эмас, кунида синади. Бир куни даладан ўт юлиб келиш Маъсуманинг эсидан чиқади, мол-қўй оч қолади. Маъсума эрига янги ёзган шеърини туҳфа этмоқни кўнглига тугиб, оқшом чўкишини сабрсизлик билан кутиб ўтиради.

Ражаббой қоронғи тушганда ҳовлига кириб келадию: “Падарингга лаънат сендақа хотиннинг! Сигир очдан ўлай деб қопти! На ўт юлибсан, на уйдан бирон нима топиб солибсан! Дўмпайиб ётишингни қара!” дейди ғазабланиб.

Маъсуманинг кўнгил шишаси чил-чил синади. Агар воқеалар ривожи ғойибона давом эттирилса, келинчак ҳадемай ҳомиладор бўлади, кейин дард-аламини ичига ютиб яшай бошлайди ёки эри билан ажрашади.

Ажрашмаса керак. Агар ажрашса, битта боласи билан кимга тегади? Хўп, хотини ўлган бирорта эркак топилиб қолар, лекин у ҳам сигирнинг оч қолишини асло истамайди-да!

Бойсунлик Гулсанамми, олтиариқлик Маъсумами ёки сайрамлик Шоҳсанамми, аравонлик Гуласалми, бунинг унчалик аҳамияти йўқ. Жуғрофий макон ўзгариши мумкин, замон ўзгариши мумкин, ҳатто қаҳрамонлар ўзгариши мумкин. Лекин кун тартибида турган муаммо ўзгармайди: инсоннинг қадр-қиммати топталган жойда, инсоннинг хоҳиш-истаги бир пулга қиммат бўлган жойда ҳузур-ҳаловат бўлиши мумкинми? Маъсумага ўхшаб тақдирга тан бергандан кўра, Гулсанам каби фақат феългинаси эмас, ўзгинаси ҳам бузилиб кетгани афзал эмасми?..

Гап ҳозир қанақа мавзуни ёритиш, қандай муаммони кун тартибига қўйиш тўғрисида кетмаяпти. Албатта, мавзу ҳам муҳим аҳамиятга эга. Аммо қандай ёзиш керак деган гап бирламчи аҳамиятга эгадир. Нимани ёзишни билиш баробари қандай ёзишни ҳам билмоқ керак.

Муайян бир асарда кўтарилган муаммо ёзувчи томонидан нотўғри ҳал этилган бўлиши мумкин. Муаммо (конфликт) ечимини тўғри топиш юз фоиз ёзувчининг зиммасига юклатилган вазифа эмас, ўқувчига ҳам “уйга вазифа” қолдирилиши лозим.

Хўш, Эркин Аъзам қандай мавзуларни танлаб олади?

Эсингизда бўлса, Шукур Холмирзаевнинг “Ўзбек характери” деган ҳикояси бор. Унда ўзи емасдан, болаларига ҳам едирмасдан меҳмонларни зиёфат қилган камбағалгина ўзбек оиласи ҳақида гап кетади. Ёзувчи гўё меҳмондўстликни улуғлайди. Аслида, Шукур аканинг ўзи бундай зўрма-зўракиликни ёмон кўрарди; “қандай бўлсанг шундай кўрингин, қандай кўринсанг шундай бўлгин” деган ақида тарафдори эди. Ўша ҳикояда ҳам худди шундай “нимкоса” бор.

Маълумки, водийча меҳмондўстлик тўғрисида кўп гапирилади. Бу бежиз эмас, ҳақиқатан ҳам шундай. Лекин баъзан ҳаддан ташқари одоб ҳам, эҳтиром ҳам кишини ўртаб юборади, энсани қотиради.

Шу тобда қирқ йилдан буён қалам аҳли орасида оғиздан оғизга кўчиб юрадиган битта воқеа эсимга тушиб қолди. Шўро даврида донг таратган хўжалик раисининг уйига уч-тўрт киши оқшом чоғи меҳмон бўлиб боради.

Меҳмонлар орасида республика газетасининг мухбири ҳам бор. Хонадон соҳиби дарҳол қўй сўйдиради, Қўқондан эл назарига тушган хонандани олдириб келади. Давра кенгайиб кетганини баҳона қилиб зиёфатни хўжалик боғида давом эттиради. Ўйин-кулги, аския авжига чиқади. Вақт алламаҳал бўлганда мезбон узр сўраб, уйига кетади.

Маст-аласт меҳмонлар эрталаб уйғонса, хизматкорлар хийла маъюс тортган, магнитофон ҳам, радио ҳам ўчирилган, ҳамма оёқ учида юрибди. Меҳмонлар ювиниб-тараниб нонушта қиладилар. Сўнг меҳмондўст, қўли очиқ раисни сўрайдилар.

“Кеча кечаси кампир оналари бандаликни бажо келтирган эди, ҳозир жанозада мотам тутиб ўтирибди”, деб жавоб беради хизматкорлардан бирови одоб сақлаб.

Албатта, меҳмонлар ҳам жанозага боради, азадордан кўнгил сўрайди.

Тошкентга қайтганларидан сўнг водийча меҳмондўстлик тўғрисида тўлқинланиб гапириб юришади. Ўша ҳангомани ўзим ҳам бир неча марта эшитганман, уни Эркин Аъзам ҳам эшитган.

— Бунинг нимаси меҳмондўстлик?! Ахир, раис меҳмонлар орасида мухбир борлиги учун, мухбирдан қўрққани учун зиёфатни қуюқ қилади-ку!

Қолаверса, дунёда онадан азизроқ зот борми? Онаси уйда ўлиб ётган бир пайтда қайси аҳмоқнинг кўнглига зиёфат сиғади?! — деб жиғибийрон бўлади Эркин ака.

Шунга ўхшаган яна бир воқеа бор.

Ёши улуғ санъаткорлардан бири “Тафаккур” таҳририятига “ташриф буюриб”, машҳур ролларни ижро этган устози тўғрисида тўлқинланиб гапириб беради. Гапираётиб ўзи ҳам ролга кириб кетади.

— Шошманглар, мен сизларга битта воқеани айтиб бераман, — дейди терлаб-пишиб. — Устознинг биттаю битта, суюкли фарзанди бор эди. Ўша фарзанд оғир касалга чалиниб қолди ва бир оқшом вафот этди.

Ўчакишгандек, айнан ўша оқшом устоз театрда бош ролни ижро этишлари лозим эди. Билетлар сотилган, томошабинлар тўпланган. Устоз сир бой бермасдан театрга боради, грим қилади, саҳнага чиқиб ролни ўйнайди.

Спектакл тамом бўлгач, гримхонага кирадию ўкириб йиғлаб юборади.

Сабаби сўраб-суриштирилса, бояги аҳвол маълум бўлади… Ана, санъатга фидокорлик! Ана, саҳнага садоқат!

Артистнинг ҳис-ҳаяжони бир оз босилгач:

— Кечирасиз-у, устозингизнинг ўша спектаклда дублёр-ўринбосари йўқмиди? — деб сўрайман энсам қотиб.

— Йўқ, устоз ўзига дублёр тайёрламасди. Чунки дублёр тайёрласа, ўзингиздан қолар гап йўқ, шогирди ўша ролни тортиб олиши мумкин.

Театрда ҳам ўзига хос рақобат бўлади…

Эркин ака гапни дарҳол бошқа ёққа буриб, меҳмонга чой қуйиб узатади.
Меҳмон кузатилгач, Эркин ака бош чайқаб:

— Бу одам устозини ростдан ҳам яхши кўрадими, уни ҳурмат қиладими ўзи? Анави гапларни билмасдан айтиб юбордими ёки билиб гапирдими? —деб сўрайди.

— Риторик савол беряпсизми?

— Қўйсангиз-чи! Шу тобда риторикага бало борми?

Афсуски, ёши улуғ санъаткор ҳамма гапни сидқидилдан айтган эди.

Хўш, Эркин Аъзам “водийча меҳмондўстлик” тўғрисида ёки “санъатга садоқат” ҳақида ҳикоя ёзиши мумкинми? Ҳа, ёзиши мумкин. Лекин талқинни бир юзу саксон даражага ўзгартириб юборган бўларди. “Мумкин” деган мавҳум сўздан фойдаланиб, дарҳол изоҳ беришга шошиляпман: “мумкин” эди, лекин асло ёзмасди.

Эркин Аъзам зийрак ўқувчининг ҳам ақли етадиган гаплардан муаммо ясаб, ҳикоя ёзиб ўтиришни ўзига эп кўрмайди.

Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида қишлоқдаги мактабимизнинг кунботар томонида учбурчак шаклида экилган уч туп каттакон тол бўларди. Учинчи синфда ўқийдиган ўн беш бола танаффус чоғлари Чигитариқдан ҳатлаб ўтиб атай ўша толнинг катталигини ўлчаб кўрардик: бир-биримизнинг қўлимиздан ушлаб давра бўлсак ҳам толга қулочимиз етмасди.

Тол остида темирчининг пастқам устахонаси жойлашган эди. Темирчи ўчоғида доим кўмир ланғиллаб турар, сандонга урилаётган болға товуши мактабдан ҳам эшитиларди. Темирчининг юзлари қип-қизил бўлиб, шоп мўйлови бор эди. Биз атрофида ўралашиб қолсак: “Нарироқ туринглар, кўзларингга учқун тегмасин”, дердию ишини давом эттираверарди.

Узоқ-яқиндан чавандозлар келиб отларини тақалатиб кетарди, баъзан эшакларга ҳам тақа қоқаётганини кўрардик. Уста белкурак, кетмон, оташкурак ва бошқа рўзғорбоп буюмлар ясарди. Хуллас, қишин-ёзин қандайдир юмуш билан овора эди.

Олтмишинчи йилларнинг охирларига келиб жамоа хўжалигида тракторлар кўпайиб қолди, қишлоқ газлашди. Шундан сўнг темирчига тушиб турадиган буюртмалар ҳам камайиб кетди. У кўпинча тол соясига шолча ташлаб, бошини қўлига тираб ёнбошлаганча хаёл суриб ётарди.

Аҳён-аҳёнда чавандозлар отларини тақалатгани келиб қолмаса, уста уззу-кун хаёлга ботиб ўтираверарди. Кейинчалик у оиласи билан қаергадир кўчиб кетди. Чамамда, темирчиликдан бошқа иш қўлидан келмасди.

Шу боисдан ҳунарига эҳтиёжманд жойларга кўчиб кетган бўлса керак. Қаранг, ҳунар кишининг киндик қони тўкилган жойидан ҳам азизроқ экан…

Кўпинча уста ёзувчиларни заргарга ўхшатадилар. Хусусан, атоқли таржимонимиз Низом Комил адабиётимизда ўчмас из қолдирган Абдулла Қаҳҳор тўғрисидаги мақоласини “Темирчининг заргар ўғли” деб номлаган эди.

Низом Комилга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Лекин, менимча, сўз қадрини биладиган ёзувчи кўпроқ темирчи устага ўхшаса керак. Эҳтимол, Абдулла Қаҳҳорнинг отаси темирчи бўлгани учун ҳам машаққатли меҳнат муҳитида вояга етган ўғил келажакда “заргар” ёзувчи бўлган.

Ҳартугул, ёзувчилик ҳунари кўп фойда келтирадиган заргарликдан кўра кўпроқ машаққатли меҳнат талаб қиладиган темирчиликка ўхшайди. Бу иш нечоғлиқ машаққатли эканини Устани яқиндан кузатган ёки унга шогирд бўлиб кўрган одам яхши билади (ҳаваскор шогирдлардан биттаси:

“Мен сизнинг талабларингизга жавоб беролмас эканман, қўл остингизда ишлашга лойиқ эмасман”, деб ариза ёзиб кетганини биламан; ҳозир ўша “нолойиқ” ходим республика газетасини бошқаряпти).

Дарвоқе, ёз чилласида ҳам Эркин Аъзам ишхонада шиппак кийиб ўтиришни одат қилмаган, лекин боғчасида ҳар тонг ҳовузга тушиб маълум муддат чўмилганидан сўнг шиппак кийиб йўлакчаларда сайр этади, ҳафсаласи келса, бадантарбия билан шуғулланади. Шиппакларини янги мавсумда албатта алмаштиради, эскиларини янгамиз “кам таъминланган оила”ларга ҳадя этиб юборади.

Баъзан Эркин ака негадир эски шиппакларини қўмсаб қолади:

“Кўрмадингми, Юлдуз, қайси гўрга гумдон бўлди экан?” деб жиғибийрон бўлади. Салкам қирқ йилдан буён эрининг феълини беш қўлдай билиб кетган рафиқа беозоргина елка қисиб: “Кўзим тушмади, ўзингиз бирор жойга улоқтириб юборган бўлсангиз керак…” дейди.

“Керакли буюмни нега улоқтирар эканман?! Ёки улоқтирганимни кўрганмисан?” Баъзан шунақа даҳанаки жанг пайтида устоз хонадонига кириб қолсам: “Мен кўрганман, битта шиппагингиз Космонавтлар проспектида метродан чиқаётган экан!” дейман жиддий туриб. “Палакни босманг, Наби!” деб ёлғондакам пўписа қилади Эркин ака. Албатта, гапни кўпайтирмайман.

Умуман олганда, Эркин ака пойабзални асраб-авайлаб кияди, яхши сақлайди.

“Душман оёққа қарайди, қорнинг оч бўлса ҳам оёқ кийиминг доим ярқираб туриши керак”, деб ҳисоблайди.

Дунё адабиётининг хазинабони Антон Павлович Чехов: “Мен, хоҳласам, бўсахонада лойга ботиб ётган этик тўғрисида ҳикоя ёзиб беришим мумкин”, деган экан.

Дарҳақиқат, А.П.Чехов этик тўғрисида ажойиб ҳикоя ёзиб беришга қодир эди. Ўйлайманки, Эркин Аъзам ҳам “оғзи” очилиб қолган шиппаклар тўғрисида нордонгина ҳикоя ёзиши мумкин, лекин ёзармикан?..

Эркин Аъзам ишхонада, уйидаги иш кабинетида доим сигарет тутунига ботиб ўтиради. Қўл остида турган вараққа тикилиб ўйлангани ўйланган:
“Жувон қанчалик енгилтак бўлмасин, Бадалнинг қочириғини тушунди”.

Бу жумлага тикилиб нимани ўйлаш мумкин? Тўғри-ку, нимаси хато экан?

— Енгилтак одам қочириқни тушунмайдими?

— Тушунади.

— Бўлмасам, ёзувчи нега бундай ёзяпти?

— Тушунмайди деб ёзаётгани йўқ-ку, “тушунди” деб ёзяпти.

— Шунақами?.. Бу гапдан ё “енгилтак”ни йўқотиш керак, ёки “тушунча”дан воз кечиш керак. Чамаси, муаллиф “енгилтак” сўзини “дурочка” маъносида ишлатяпти, лекин матнда кўзланган маънони бермаяпти.

Эркин Аъзам ҳамиша излайди, ўйлайди ва топади. Лекин ниманинг эвазига топади? Ўпкасини қурум бостиради, юрагида санчиқ пайдо қилади.

Бундан ташқари, Эркин Аъзам учун мутолаа ҳам кони азобдан иборат:

“Менинг икки опам уруш даврида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган эрларига садоқат сақлаб, бошқа турмуш қуришмади”.

Аслида ғализроқ, очеркбоп бу жумлада дастлаб, “бўлган” сўзидан кейин, ҳойнаҳой, вергул тушиб қолган бўлса керак, деб ўйлайди.

Гапнинг давомини ўқиса, “опалар” эмас, поччаларнинг ҳалок бўлгани маълум бўлади.

Агар уруш даврида Ватан ҳимояси йўлида “опалар” ҳалок бўлганда-ку, ҳикоя фавқулодда ҳодисага бағишланган, дарҳол ўқувчининг диққатини жалб этган бўларди.

Умуман, бадиий асар кунда рўй бериб турадиган воқеа-ҳодисаларга эмас, камёб ҳодисаларга бағишланиши лозим.

Адабиётнинг қонуниятларидан бири ҳам шунда.

“Эшик шовқинсиз очилгандаёқ қуш уйқусида ётган йигит чўчиб уйғонган эди”.

Демак, парда қимирлаган ёки эпкин юзини сийпалаб ўтган. Бу ерда ҳеч қандай “шовқин” йўқ, йўқ нарсага эътибор шарт эмас, йўқ нарса хаёлга ҳам келмайди.

Агар жуда ҳам эшикдан шовқин чиқмаганига диққатни жалб этиш лозим бўлса, эшикнинг ошиқ-мошиғи мойланган эди, деб изоҳ бериш зарур.

“Бир жуфт эр-хотин мусича…”

Мусича эр-хотин бўлмайди, жуфт бўлади. Агар жинсига алоҳида эътибор бериш лозим бўлса, мусичанинг макиёни билан хўрозини фарқлаб турадиган ташқи кўринишига оид бирорта белги қайд этилиши керак.

“Пишиллаб ухлаб ётган тўрт яшар Эркин…”

Бола ухлаб ётибди, ҳали ҳеч ким уни уйғотиб, “ёшинг нечада?” деб сўрагани йўқ. Шундоқ экан, боланинг тўрт яшар эканини қаердан биламиз?

Сиртдан қаралса, уч-тўрт яшар эканини пайқаш мумкин, лекин қатъиян “тўрт яшар” дейиш учун аниқ далил-дастак бўлиши зарур.

Илгари ўрта мактабларда иншо ёздирилса, “саводхонлик” ва “мазмун” учун алоҳида-алоҳида баҳо қўйиларди.

Агар ўша тартиб қаламкашлар орасида ҳам жорий этилса, саводхонлик учун ҳалол “қониқарли” баҳо оладиган ёзувчи жуда кам чиқади.

Мазмунни-ку қўлига қалам олган одам у ёқдан-бу ёққа тортқилаб эпақага келтириши мумкин, аммо саводхонликни маош олиб қўлёзма устида ишлайдиган муҳаррирлар ҳам эпақага келтира олмайди.

Айрим ҳикоялар сариқ, қизил рангли пуфакка ўхшайди. Ичига ҳаво тўлдириб шишириб қўйилган. Муаллиф ўқувчига сариқ пуфакни кўрсатиб:

“Бу тонг чоғи тоғлардан мўралаб бош кўтараётган қуёш”, дейди. Сўнг қизил пуфакни кўрсатиб: “Буниси заволга оғиб бораётган офтоб”, дейди.

Рамзий маънода сариқ пуфакни эзгулик тимсоли, қизил пуфакни эса ёвузлик тимсоли сифатида талқин этади.

Эзгулик кўкларга кўтарилади, ёвузлик зулмат қаърига киритиб юборилади. Қарабсизки, лақма кўнгилда тўй-томоша бошланади:

“Сой бўйида мажнунтол ажаб-ажаб,
Сочларини ёйибди ажаб-ажаб…”

Эрта тонгда ёвузлик тимсоли этиб талқин этилган “қизил” қуёш заррин нур сочиб тоғлардан бош кўтариб балқиб чиқса, кечаси пуфакларни бошига қўйиб ухлаган болакай ҳайрат бармоғини тишлаб: “Воҳай бола, ёвузлик ҳам эзгулик каби кўринаверар экан-ку!” дея чинқириб йиғлай бошлайди.

Афсуски, ҳикоя тўй-томоша билан якунланган, муаллиф эса ишонувчан ўқувчини қандай юпатиш чорасини кўрмаган бўлади. Ҳикоя қолипига сиғмай қолган ҳаёт шўринг қургур муаллифни асло қизиқтирмайди.
Ҳикоя нуқсони нималарда кўринади?

Аввало, қуёш мангулик тимсолидир, уни эзгуликка ҳам, ёвузликка ҳам ўхшатиб бўлмайди. Чунки эзгулик ва ёвузлик тушунчалари нисбий ҳисобланади. Нисбий тушунчалар эса Одам боласи ўйлаб топган “илмий ривоят”, холос.

Қуёш ҳаёт тимсоли, ҳаётда эса эзгулик ҳам, ёвузлик ҳам ёнма-ён яшайди. Эзгуликни кучли-қудратли, ёвузликни кучсиз-нотавон тасаввур қилиш ҳаётни жўнлаштиришдан бошқа нарса эмас. Ҳаётда кўпинча буларнинг акси бўлади.

Шу боис ўқувчини ҳаёт ҳақиқатига тик қараб мардона ҳаёт кечиришга даъват этган маъқур кўринади:

“Мажнунтол остига ўтқазинг мени,
Мен учун йиғласин,
Мен йиғлаб бўлдим…”

Донишманд Миртемир оппоқ бошини чангаллаб мажнунтол остида йиғлаб ўтирибди, у муқом қилиб рақсга тушишни хаёлига келтираётгани йўқ. Мардона яшаган зот ҳаёт билан мардона видолашади.

Хулосавий ҳақиқат шундан иборатки, ижодкор ўзида йўқ нарсаларни бошқаларга ўргата олмайди. Қолаверса, ижодкорнинг вазифаси фақат “ўқитувчилик” қилишдан иборат эмас. Ҳаётни имкон қадар бор бўйича кўрсатиб-тасвирлаб берса ҳам жуда катта гап.

Яқинда роппа-роса етмиш-кетмиш ижодкорнинг ҳикояларидан иборат салмоқли тўплам нашр этилди. Китобхон сифатида мен бундай тўпламларни харид қилмайман, фақат ўзим ёқтирган адибларнинг китобларини алоҳида-алоҳида сотиб оламан.

Лекин умумий тасаввур ҳосил қилиш учун ёки умумий тасаввурни “аслига тўғрилаб олиш” учун бундай тўпламларни ҳам мутолаа қилиш керак экан.

Мутолаадан сўнг ўзимча хомчўт этиб кўрсам, дунёдан ўтиб кетган улуғ устозларимизни истисно қилганда, етмиштадан еттитагина том маънода саводли ёзувчи бор экан.

Бу ерда имло саводи тўғрисида эмас, адабий савод — адабий савия ҳақида гап кетаётгани ўз-ўзидан тушунарли бўлса керак.

Ўша ғалвирда қолган еттита ёзувчини ҳам хаёлан Эркин Аъзамнинг назаридан ўтказиб кўрсам, ишонасизми-йўқми, иккита ёзувчи қолди! Иккинчи ёзувчининг ҳикоясини синчиклаб ўқиб қарасам, анча-мунча жойига қалам уришга тўғри келди, таҳрирбоп ўринлари кўп экан.

Охир-оқибат биттагина ёзувчи қолди, холос.

Жин урсин, Азизбек ҳам адабиётни балодек тушунар экан-ку!..

Деразага тикилиб кўчадан биров келишини кутиб ўтирган одамга эса Вақт бир жойда тўхтаб қолгандек туюлади. Кимнидир, ниманидир интизор кутаётган одам Вақтни жонлантириб, уни битта-яримта эзма махлуқ йўлида тўхтатиб қолган бўлса керак, деб ўйлайди.

Ваҳоланки, бизнинг Вақт тушунчамиз ҳам, масофа ёки тезлик ҳақидаги тушунчамиз ҳам нисбийдир. Биз бир жойда михланиб ўтирган чоғимизда Ер шари — Она сайёра бир сонияда (кўз очиб юмгунча) салкам ўттиз минг чақирим масофани босиб ўтади.

Бир йил давомида Қуёш атрофида парвона бўлиб юрадиган Ер 149,6 милён чақирим масофани босиб ўтиб, шамсия йил ҳисоби бўйича Наврўз бўсағасига етиб келади. Ер фақат Қуёш атрофида айланмайди, ўз ўқи атрофида ҳам айланади, кеча ва кундуз шу айланиш натижасида содир бўлади.

Бир йил бадалида Ер қанча “йўл юради”? Бир мучал давомида босиб ўтилган йўлни узунасига ўлчаб бўладими? Беш мучал масофани узунлик бўйича ўлчаш керакми ёки тезлигини ҳисоблаб чиққан маъқулми? Балки, рақамларни абжадга ағдариб (“син” — س) арабий имлода таърих қулфини ясаб, калитини белбоққа қистириб юрганимиз жўяли кўринар…

Нима бўлганда ҳам от айланиб қозиғини топади, Ер беш мучал айланса ҳам барибир ҳар йили Наврўз остонасидан бир марта ҳатлаб ўтади. Наврўздан сўнг қиш бўлмас, у ёғи баҳор. Дўппини бир айлантиргунимизча баҳор ҳам ўтади, ёз бошланади. Роҳатибадан енгил кийимларга, шиппакларга эҳтиёж пайдо бўлади.

Асад ойида офтобнинг тафти авж нуқтада муаллақ бўлиб туриб қолади. Узум пишади, пишиқчиликни кўриб кўзларимиз тўяди. Кейин ариқларда сувлар тиниқлашиб сунбула бошланади. Сунбуладан сўнг мезон. Мезондан сўнг ёз бўлмас… Шукрки, мезонгача анча бор. Олдин асадга кириб борамиз. Асад пишиқчилик мавсумининг ўртаси ҳисобланади, гўё умрнинг ҳам ўртасига ўхшайди. Асад — шайин, тарозининг шайини. Бир палласи баҳорга тобин, бир палласи кузга тобин. Кузга тобин палла охир-оқибат оғирлик қилади.

Вақтни тўхтатиб бўлмайди. Хазон фасли бошланади ва беихтиёр Бобуршоҳ боғларда хазон фаслига нохос йўлиқиб чоғир базмини ихтиёр этиб, бор дунёни унутмоққа ҳарчанд уринганини эсга оламиз. Кошкийди, одам ўзини унутар даражада маст бўлиб Вақтни тўхтатиб қолишнинг уҳдасидан чиқса! Азим чинор шохларидан чирт-чирт узилиб тўкилаётган заъфарон япроқлар, жажжи қизалоқнинг сочлари мисоли турмаклаб айвон шифтига осиб қўйилган пиёз боғламлари аллақачон куз келганидан дарак бераверади.

Илиги тўқ одам, бағри бутун одам хазон фаслидан асло қўрқмайди, қаҳратон совуқларидан ҳам қўрқмайди. Боз устига, уйга сандал қуриб “Алиф лайло ва лайло” эртакларини ўқиб ўтирадиган пайт келгунча ҳали анча бор. Ҳозир эса ғаллазордаги алмисоқдан қолган, титиғи чиқиб кетган, бошидан телпаги тушган, иштонсиз ёғочоёқ “қоровуллар”ни кўриб шунчаки кулибгина қўйиш мумкин…

Яна сарлавҳага чиқарилган саволга қайтаман: Эркин Аъзам қандай ёзади? Бу саволга узил-кесил жавоб бериб бўлмайди. Негаки, адабиёт бир жойда тўхтаб қолмаганидек, Эркин Аъзам ҳам бир жойда депсиниб тургани йўқ.

У доим ҳаракатда: ўйлайди, излайди, топади. Топиб ўрни-ўрнига қўйилган сўзлари ҳам мустақил ҳаракатини бошлайди. Бу сўзлар бизни-да ҳаракатга келтиради: ўйлашга, излашга, топишга ундайди.

Ўйлайманки, ўзбекча ёзишни истайдиган қаламкаш юз-юз эллик йилдан кейин ҳам Эркин Аъзам асарларига қайта-қайта мурожаат этаверади.

Чунки у битта, биргина нусхада, холос.

Дарвоқе, қишлоғимиздаги темирчи ҳам ёлғизу ягона эди.

kh-davron.uz

2010 йил 18 феврал

наби, шукур, эркин

Суратда: Набижон Боқий (чапдан биринчи), Шукур Холмирзаев ва Эркин Эъзам Дўрмон боғларининг сўлим бағрида…

http://dunyouzbeklari.com

Ўхшаш мақолалар:

  1. ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)
  2. Отабек ТОШЕВ: АЛВИДО, УЛУҒ СИЙМО! (“ЁДНОМА”)
  3. Эврил Турон: БЎҒИЗЛАНАЁТГАН АЖДАРҲО (Исмат Хуш мақоласига шарҳ)
  4. Бош муҳаррир И.Хушевга: Самарқанддан Торонтога мухлисдан шеърий табрик…
  5. Рауль Мир-Хайдаров. Пешие прогулки (1)
  6. Ташпулат Юлдашев: Ислам Каримов на финишной прямой
  7. “Дунё ўзбеклари” муборакбод этади: Халқимиз ва адабиётимиз бахтига соғ бўлинг, устоз!
  8. Собир Ўнар. Одамнинг кучлиси (эссе) (1-9)
  9. Ўзбекистон халқ шоирлари билан “Ўзбекистон халқ хоинлари” мушоираси
  10. Мамадали МАҲМУДОВ: АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ (ЭССЕ) 7-ЯКУНИЙ БЎЛИМ
  11. “Озодлик”даги Азиз танқиддан тўғри хулоса чиқарибди, раҳмат…
  12. Баҳтиёр Шоҳназаров: Канада асосчиси ҳайкали олиб ташланади…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 88916 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 42618 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 41275 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 37349 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 36270 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 36161 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 35982 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 35961 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 35860 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 35857 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 35644 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 35619 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 35599 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 35590 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 35552 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 35512 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 35508 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 35429 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 35380 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 35352 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 35306 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 35234 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 35222 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 35149 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 35136 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 35104 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 35083 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 35078 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 35001 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 34979 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 34943 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 34943 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 34928 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 34925 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 34897 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 34882 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 34874 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 34851 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 34851 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 34786 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 34765 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 34745 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 34717 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 34699 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 34670 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 34638 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 34598 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 34578 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 34559 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 34525 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 34520 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 34519 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 34518 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 34487 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 34452 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 34432 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 34431 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 34414 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 34408 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 34394 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 34379 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 34337 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 34327 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 34315 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 34313 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 34306 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 34256 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 34254 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 34230 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 34198 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 34107 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 34060 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 34059 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 34035 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 34000 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 33991 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 33983 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 33958 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 33941 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 33902 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 33893 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 33887 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 33882 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 33835 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 33821 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 33796 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 33789 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 33782 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 33782 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 33769 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33768 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 33762 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 33750 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 33746 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 33719 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 33708 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 33701 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 33698 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 33682 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 33679 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 33675 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33674 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 33668 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 33662 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 33661 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 33653 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 33649 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 33644 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 33628 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 33611 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 33604 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 33596 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 33589 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 33584 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 33575 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 33566 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 33545 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 33531 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 33509 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 33485 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 33484 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 33476 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 33449 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 33447 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 33442 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 33429 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 33409 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 33399 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 33376 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 33375 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 33366 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 33339 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 33335 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 33317 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 33304 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 33282 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 33269 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 33251 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 33241 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 33233 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 33229 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 33219 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 33206 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 33202 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 33189 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 33180 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 33174 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 33162 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 33151 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 33149 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 33149 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 33147 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 33145 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 33145 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 33134 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 33129 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 33116 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 33110 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 33107 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 33100 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 33076 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 33075 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 33069 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 33067 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 33063 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 33057 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 33033 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 33016 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 33000 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 32994 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 32987 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 32977 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 32976 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32975 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 32974 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 32970 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 32969 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 32968 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 32963 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 32958 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 32954 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 32951 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 32940 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 32931 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 32930 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 32926 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 32920 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 32916 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 32906 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32903 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 32898 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 32897 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 32895 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 32894 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 32893 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32886 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 32874 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 32874 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 32871 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 32865 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 32865 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 32865 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 32857 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 32854 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 32851 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 32851 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 32850 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32849 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 32845 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 32837 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 32828 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 32814 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 32813 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 32810 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 32806 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 32806 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 32801 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 32798 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 32791 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 32791 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 32788 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 32787 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 32773 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 32770 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 32767 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 32764 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 32755 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 32747 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 32740 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 32739 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 32732 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 32713 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган