Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Жиззах вилоятининг Барлос қишлоғидан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВга
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ Мирзаобод тумани “Ҳақиқат” МФЙ “Барлос”
қишлоғи Соҳибқирон кўчаси 37-уйда истиқомат қилувчи
Исроилов Исмоилдан
Мен СССР даврининг омонат кассаси (ҳозирги халқ банки)га:
1. ўзим – Исроилов Исмоил номига 3800 (уч минг саккиз юз) сўм;
2. Тўнғич ўғлим Исроилов Олмос номига 1800 (бир минг саккиз юз) сўм;
3. Иккинчи ўғлим Исроилов Ботир номига 1800 (бир минг саккиз юз) сўм;
4. Учинчи ўғлим Исроилов Бобир номига 1800 (бир минг саккиз юз) сўм
қўйган эдим.
Кейин сиёсат ўзгарди, мустақил Ўзбекистонга айландик. Ўз сўм-купонимизга, ўз сўмимизга эга бўлдик. Ана шу фурсатда:
— 1995 йил 20 декабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-13-27 рақамли “Аҳолининг омонатлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул маблағларини индексация қилиш тўғрисида”ги Фармон;,
— Фармонга 1-илова тарзида “Ўзбекистон Республикаси халқ банки ҳузуридаги “қоплаш фонди” Республика жамғармаси тўғрисида НИЗОМ”;
— Президент Фармонини бажариш юзасидан 1996 йил 12 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг омонатлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул маблағларини индексация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
Эълон қилинди.
МАзкур қонуний ҳужжатларга кўра омонат кассаларига пул маблағи қўйган фуқаролар пулига куйиб қолмаслиги, инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич аҳолига омонатга қўйган пуллари учун компенсация тўловлари тўланиши лозим эди.
Ўшандан бери мен ўнлаб марта турли идораларга мурожаат қилдим. Ҳар сафар ўзим яшайдиган ҳудуддаги Халқ банкининг Сирдарё вилоят филиали, Мирзаобод тумани филиали раҳбарлари номидан сариқ чақачалик қийматга эга бўлмаган жавобларни олдим.
Сизлардан илтимос: мазкур хатимни вилоятга жўнатманг. Тошкентнинг ўзида кўриб чиқиб, қонуний ҳужжатларга мувофиқ индексация қилинган ҳолда, ўттиз йилдан бери неча минг бора куйган бўлсам, барини ҳисобга олиб, инфляция даражасини кўриб чиқиб, Халқ банкидан мен ва фарзандларим фойдасига ундирувни амалга оширишда амалий ёрдам беришларингизни илтимос қиламан. Ўша пайти 9200 (тўққиз минг икки юз) сўмга янги “Жигули” автомобили берилар эди, шуни ҳисобга олингизлар.
Исроилов Исмоил
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ