Рўзғор ғорларига ғам оралабди, Қариб қолмоқдамиз, Бирга, аёлим…
Karim Bahriyev
Бугун умр йўлдошим Илмиранинг таваллуд куни билан табриклайман, ҳаётда сабру шукру қаноати бардавом бўлсин.
Дўстим, жўрам ва эшоним Абдували Қутбиддиннинг шеъриятидан…
*****
Шовқинлар шошадир бураб олмакка,
Сирмаб тортаверар умр шамоли.
Ҳаккадай ҳаккалар масхарабоз вақт,
Қариб қолмоқдамиз,
Бирга, аёлим.
Майин сочингизга оқ оралабди,
Тошдек қотиб тушмиш эрка хаёлим.
Рўзғор ғорларига ғам оралабди,
Қариб қолмоқдамиз,
Бирга, аёлим.
Қанча кўп қийнабман, кўзингиз чуқур,
Ҳар бир ажинингиз менинг аҳволим.
Шунча чидадингиз, қуллуқ ва шукур,
Қариб қолмоқдамиз,
Бирга, аёлим.
Эрка баҳорларда тўйиб ўйнолмадик,
Нозланиб беркинди ёшлик ҳилоли .
Ҳафсала қилмадик, ё тополмадик,
Қариб қолмоқдамиз,
Бирга, аёлим.
Сизни-да бир гул-ла сийламабман ҳам,
Айни кўнгил қушлик дамида бир дам.
Хира тортаяпти нури зилолим,
Қариб қолмоқдамиз,
Бирга, аёлим.
Мендан сиз ҳеч қачон оташин бўлманг,
Кавсар сувларидай тиниқ, ҳалолим.
Ўлсам ҳеч йиғламанг, қаҳқаҳа айланг,
Қариб қолмоқдамиз,
Бирга, аёлим.
Замоной Акбарова, Шахноза Набиджанова Умарова and 27 others
4 Comments
Like
Comment
Comments
View 2 more comments
-
Илмира Рахматуллаева
опани мен ҳам табриклайман. Ўзбек аёлларининг энг билимлиси, тафаккури, дунёқараши кенг, жозибали аёл. Ўзбек миллатининг Илмира опадек аёллари кўп бўлиши керак. Умрингиз узоқ бўлсин.